Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2310/2476 Дата решения 09.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдуллаев Баходир Тожимирзаевич Ответчик / Подсудимый GREEN WORLD масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089847 Claim ID 3300237 PDF Hash a400610e704f51fa... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олат ИПКнинг 107-моддаси олат ИПК 107 law
аролик кодексининг 343-моддаси аролик кодекси 343 code_article
онун 8-моддаси онун 8 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
онун 14-моддаси онун 14 law
онун 22-моддаси онун 22 law
онун 15-моддаси онун 15 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2310/2476-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Мамирова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Эргашев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 9 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогарлар вакиллари – адвокатлар М.Утаганов (2023 йил 23 апрелдаги 33 ва 34-сонли ордерлар ҳамда 2023 йил 27 январдаги ишончнома асосида) ва К.Пирматов (2023 йил 23 апрелдаги 9 ва 10-сонли ордерлар ҳамда 2023 йил 27 январдаги ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – адвокат А.Омонов (2023 йил 25 апрелдаги 16-сонли ордер ва 2023 йил 1 майдаги 24-сонли ишончнома асосида) ва юрисконсульт Дж.Бахромов (2023 йил 7 февралдаги 10-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогарлар “Lux City Houses” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Б.Абдуллаев ва Ф.Норматованинг жавобгар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Green World” қўшма корхонасини жамиятдан чиқариш ва жавобгарга тегишли 6 фоиз улушни жамиятга ўтказиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Lux City Houses” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён мантда МЧЖ ёки жамият деб юритилади) 2020 йил 9 июлда 870321-сонли реестр рақами билан Бектемир туман Давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг таъсис ҳужжатларига кўра иштирокчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича тақсимланган: - Баходир Тожимирзавич Абдуллаев - 470 000 000 сўм (47,00 %); - Фотима Асатиллоевна Норматова - 470 000 000 сўм (47,00 %); - масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Green World” қўшма корхонаси – 60 000 000 сўм (6,00 % ). МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 25 августда бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Green World” қўшма корхонаси (бундан буён мантда жавобгар деб 1 киритмаганлиги сабабли унинг 6 % улушини МЧЖга ўтказиш ҳамда МЧЖнинг янги таҳрирдаги таъсис шартномаси ва уставини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ушбу қарорга асосан МЧЖ Бектемир туман Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, МЧЖнинг янги таъсис ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиб беришни сўраган. Бектемир туман Давлат хизматлари марказининг 2022 йил 16 сентябрдаги 3/2-12/3-сонли хати билан МЧЖнинг янги таъсис хужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган. Шунинг учун МЧЖ маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, Бектемир туман Давлат хизматлари марказининг 2022 йил 16 сентябрдаги рад этишда ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган. Тошкент туманлараро маъмурий судининг 5-1001-2206/2392-сонли иши бўйича 2022 йил 24 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 8-моддасининг иккинчи қисмида ўз мажбуриятини қўпол равишда бузаётган иштирокчи суд тартибида жамиятда чиқарилиши белгиланганлиги сабабли аризани қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар томонидан 2022 йил 20 декабрдаги тўлов топшириқномаси билан 60 000 000 сўм жамият устав фондидаги улушини шакллантириш учун жамиятга тўланган. Бироқ, шу куннинг ўзида жамият устав фондини шакллантириш муддатлари ўтказиб юборилганлиги сабабли жамият иштирокчиларининг 2022 йил 25 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан МЧЖ томонидан 60 000 000 сўм пул маблағи жавобгарга қайтарилган. Худди шундай асослар билан жавобгар томонидан 2022 йил 21 ва 26 декабрда тўланган 60 000 000 сўм пул маблағи ҳам жамият томонидан жавобгарга қайтарилган. Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жамият таъсисчилари Б.Абдуллаев ва Ф.Норматова (бундан буён матнда даъвогарлар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарни жамият иштирокчилари таркибидан чиқариш ҳамда унга тегишли 6 фоиз улушни жамиятга ўтганлигини тасдиқлашни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий суднинг 2023 йил 2 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар МЧЖ таъсисчилари иштирокчилигидан чиқарилган. Тошкент шаҳар судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2023 йил 2 мартдаги ҳал қилув қарори даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин деган жумла билан тўлдирган ҳолда ўзгаришсиз қолдирилган. 2 кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар томонидан 2022 йил 20 ва 26 декабрь кунларидаги тўлов топшириқномаси билан жамият устав фондидаги улушини шакллантириш учун 60 000 000 сўм пул маблағи жамиятнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлиги, бироқ пул маблағи жамиятнинг 2022 йил 25 августдаги умумий йиғилиш баённомасини асос қилиб жавобгарга қайтарилганлиги, жамият жавобгарнинг мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилганлиги, даъвогарлар жавобгар томонидан улуш МЧЖ устав фондига киритилмаганлиги сабабли 2021 йил февраль ва март ойларида 4 та шахсдан қарз олганлиги кўрсатилган бўлса-да, жавобгарга устав фондидаги улушни шакллантириш юзасидан талабнома юборилмаганлиги, суд МЧЖни ишга учинчи шахс сифатида жалб қилиш чоралари кўрмаганлиги, бу билан ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида қарор қабул қилганлиги, жавобгар томонидан жамиятга сотилган кўчмас мулк учун 60 000 000 сўм тўловни жавобгарнинг МЧЖ устав фондидаги улушини шакллантириш учун йўналтирмасдан жавобгарнинг ҳисоб рақамига қайтарилганлиги, жавобгарга тегишли 6 фоиз улушни жамиятга ўтказиш тўғрисидаги талаб биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилинмаган бўлса-да, апелляция инстанция суди томонидан ўз ташаббуси билан хулоса қисмини тўлдириш йўли билан биринчи инстанция судининг ваколатидаги вазифани бажариб, процессуал ҳуқуқ нормаси талабларига риоя қилмаганлиги, даъвогарлар талабнома юбориш (судгача низони ҳал қилиш) тартибига риоя этмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб ва судга фикрнома тақдим қилиб, жамият жавобгарга бирор маротаба талабнома юбормаганлиги ва эътироз билдирмаганлиги, МЧЖнинг Уставида келишмовчиликлар музокара орқали ҳал қилиниши белгиланганлиги, аммо, жавобгар ушбу талабга риоя қилмасдан судга мурожаат қилганлиги, бу ҳолат ИПКнинг 107-моддасига асосан даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши, олди-сотди шартномасига асосан жавобгар МЧЖга майдони 2,43 га ер участкасини 60 млн.сўмга, яъни улуш қийматида сотганлиги, МЧЖ Фуқаролик кодексининг 343-моддасига асосан улуш бўйича 60 млн.сўм қарз эвазига ер участкаси учун тўланиши лозим бўлган 60 млн.сўмни ушлаб қолиши мумкин бўлганлиги, аммо бундай қилинмаганлиги, чунки даъвогарларнинг нияти аввалдан жавобгарни жамиятга киритмаслик бўлганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Даъвогарлар вакиллари низо пайдо бўлгунга қадар жавобгар улушни тўламаганлиги, 2,5 йил давомида бирор марта жамиятнинг фаолияти билан қизиқмаганлиги, 2,43 га ер майдони учун ўз вақтида бозор қийматида нақд 3 пул билан ҳисоб-китоб қилинганлиги, 2022 йил 14 январь куни бўлиб ўтган жамият иштирокчиларининг йиғилиши ҳақида жавобгар почта орқали хабардор қилинганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмига асосан, жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар. Қонуннинг 9-моддасига асосан, жамият иштирокчилари ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари, жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт. Жамият иштирокчиларининг қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин. Шунингдек, Қонун 14-моддасининг еттинчи қисмига асосан, жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 19-бандида Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан судга фақат жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари мумкинлиги, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта иштирокчи ҳам, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб билан судга мурожаат қилиши мумкинлиги, судлар ушбу тоифадаги ишларни кўришда жавобгар ўз мажбуриятларини қўпол бузаётганлиги, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги ҳолатлари мавжудлигини аниқлашлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берган. Жавобгар МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаган муддат мобайнида унинг устав фондига ўз ҳиссасини киритмаганлиги, бу билан ўз мажбуриятларини қўпол бузганлиги 4 биринчи инстанция суди томонидан даъвогарларнинг жавобгарни МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқариш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш ҳақида қонуний хулосага келинган. Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгарга тегишли 6 фоиз улушни МЧЖга ўтганлигини тасдиқлаш сўралган. Қонун 22-моддасининг учинчи қисмига асосан жамиятни таъсис этиш чоғида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини ўз муддатида тўлиқ миқдорда қўшмаган жамият иштирокчисининг улуши, шунингдек ушбу Қонун 15-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган пул товонини муддатида тақдим этмаган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият иштирокчисига улушнинг (мол-мулк жамият фойдаланишида бўлган муддатга) у қўшган ҳиссанинг қисмига мутаносиб равишдаги қисмининг ҳақиқий қийматини жамият тўлаши ёки жамият иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида беришга мажбур. Улуш бир қисмининг ҳақиқий қиймати ҳиссани қўшиш ёки товонни тақдим этишнинг муддати ўтадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланади. Шунингдек, МЧЖ уставининг 12.3-бандида жамият таъсис этилишида ўз ҳиссасини муддатида тўлиқ киритмаган иштирокчининг улуши жамиятга ўтказилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгарни МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқариш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганлиги учун Қонун 22-моддасининг учинчи қисми ва МЧЖ уставининг 12.3-бандига асосан жавобгарнинг МЧЖ устав фондидаги улуши МЧЖга тўғридан-тўғри ўтиши сабабли биринчи инстанция суди даъвогарларнинг жавобгарга тегишли 6 фоиз улушни МЧЖга ўтганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Баён этилганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган, апелляция инстанция суди эса асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 5 ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Green World” қўшма корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев 6