← Назад
Решение #589121 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| бандида агар ИПК | 154 | — | law | |
| иш юритиш ИПК | 110 | — | law | |
| агар ИПК | 154 | — | law | |
| даъво аризаси ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
6 409 символов
4-1103-2301/1125-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 09 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи
Қуйичирчиқ тумани солиқ инспекциясининг жавобгар "QUYICHIRCHIQ
TUMANI YONG’INGA QARSHI KURASHISH TEXNIK XIZMATI" масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан
аризачи Қуйичирчиқ тумани солиқ инспекцияси ишончли вакили С.Усманов
(ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга Қуйичирчиқ
туман солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Қуйичирчиқ тумани солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда "аризачи" деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "QUYICHIRCHIQ TUMANI
YONG’INGA QARSHI KURASHISH TEXNIK XIZMATI" масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали
жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи Қуйичирчиқ тумани солиқ
инспекцияси ишончли вакили С.Усманов аризадаги важларни такрорлаб,
жавобгар "QUYICHIRCHIQ TUMANI YONG’INGA QARSHI KURASHISH
TEXNIK XIZMATI" масъулияти чекланган жамиятининг бир неча бор шахсий
кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган
бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан 2023 йил январь учун
айланмадан олинадиган солиғи бўйича ҳисобот тақдим этилмаганлигини, 10
кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор
қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари
бартараф этилмаганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Қуйичирчиқ тумани солиқ инспекцияси
томонидан "QUYICHIRCHIQ TUMANI YONG’INGA QARSHI KURASHISH
TEXNIK
XIZMATI"
масъулияти
чекланган
жамиятига
2023 йил январь учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича ҳисоботни тақдим
этиш юзасидан огохлантириш (хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу
огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар
тақдим этилмаган.
Шунингдек, Қуйичирчиқ тумани солиқ инспекциясининг "Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини
тўхтатиб
туриш
тўғрисида"ги
қарорига
асосан
"QUYICHIRCHIQ TUMANI YONG’INGA QARSHI KURASHISH TEXNIK
XIZMATI" масъулияти чекланган жамияти солиқ органига 2023 йил январь
учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича ҳисоботни белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги
барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва
мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга
тўхтатилган.
Қуйичирчиқ тумани солиқ инспекцияси томонидан "QUYICHIRCHIQ
TUMANI YONG’INGA QARSHI KURASHISH TEXNIK XIZMATI" масъулияти
чекланган жамиятига аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги
барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва
мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга
тўхтатилганлиги юзасидан хабарнома берилган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ
ҳисоботлари топширилмаган.
Қуйичирчиқ тумани солиқ инспекцияси томонидан "QUYICHIRCHIQ
TUMANI YONG’INGA QARSHI KURASHISH TEXNIK XIZMATI" масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан айни бир солиқ тури ҳамда айни бир асослар
юзасидан
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат
қилган бўлиб, суд иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир
предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан
4-1103-2301/1122-сонли иқтисодий иш мавжудлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий
суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иш мавжуд бўлса даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг
27-бандида агар ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида
назарда тутилган асослар даъво аризасини иш юритишга қабул қилинганидан
кейин аниқланса, иш юритиш ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг тегишлича
1 ва 3-бандларига асосан тугатилиши, агар ИПК 154-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган даъво аризасини иш юритишга қабул
қилишни рад этиш учун асос даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан
кейин аниқланса, даъво аризаси ИПК 107-моддасининг 1-бандига асосан
кўрмасдан қолдирилши юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд аризани Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг
1-бандига асосан кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 1-қисми 1-банди, 108, 118, 195-моддасини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Аризачи Қуйичирчиқ тумани солиқ инспекциясининг жавобгар
"QUYICHIRCHIQ TUMANI YONG’INGA QARSHI KURASHISH TEXNIK
XIZMATI" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
М.М.Якубов