← Назад
Решение #589170 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| кодекси | 212 | — | code_article | |
| СКнинг | 103 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 794 символов
4-2101-2203/3318-сонли иш
КАРМАНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2023 йил 9 июнь
Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Б.А.Джумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, туман адлия
бўлимининг даъвогар “Т” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ХХХга
нисбатан тақдим этган даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
туман адлия бўлими “Т” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ХХХ қонун ҳужжатлари талабларини
бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган 620.934.717 сўм
пул маблағларини бюджетдан қайтаришни сўраган.
Суднинг ажримига асосан ишга мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида вилояти молия бошқармаси ва вилоят
бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
Учинчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этишмади. Суд
низони Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда-ИПК)нинг 170-моддаси талабларига асосан уларнинг иштирокисиз,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосланган ҳолда кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган адлия вакили даъво талабини қўллабқуваватлаб, жавобгар томонидан асоссиз равишда 620.934.717 сўм қўшимча
қиймат солиғи ҳисобланганлигини, шунингдек жавобгар тарафлар ўртасида
тузилган шартномаларни қалбаки эканлигини, кўзбўямачилик асосида
тузилганлиги етарли далиллар билан тасдиқламасдан туриб ҳисоботга тузатиш
киритганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартномани суд орқали ҳақиқий
эмас деб топилмаганлиги, камерали солик текширувлари ўтказилмасдан туриб
қўшимча қиймат солиғи ҳисобланиб ундирилганлигини билдириб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантириб, ноқонуний ундирилган 620.934.717 сўм пул
маблағларини буюджетдан даъвогар ҳисобига қайтаришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаби бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этган тарафларни
тушунтиришларини тинглаб, уларни важларни иш ҳужжатлари асосида
атрофлича муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда СК деб
юритилади)
14-моддасига
кўра,
агар
битимнинг
ёки
иқтисодий
муносабатларнинг
юридик
жиҳатдан
расмийлаштирилиши
уларнинг
ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ
солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг
мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга
ҳақли.
мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни
ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий
мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади.
Жавобгар томонидан давогар билан “Е” МЧЖ, “A” МЧЖ, “S”, “T” МЧЖ, “B”
МЧЖ, “О” МЧЖ, “D” МЧЖ, “G” МЧЖ, “С” МЧЖ, “М” МЧЖ ва “I” МЧЖлар
4.771.184.843 сўмлик битимлар қалбаки, кўзбўямачилик учун тузилган деб
топилган.
Жавобгар томонидан қалбаки, кўзбўямачилик учун тузилган деб
топилган. доирасида расмийлаштирилган ҳисоб варақлар фактуралар бўйича
620.934.917 сўм қўшимча қиймат солиғи бўйича ҳисоботга тузатиш киритиш
тўғрисида 2021 йил 8 апрель куни хулоса тузилган.
Жавобгар томонидан мазкур ҳисобланган қўшимча қиймат солиғи
даъвогар томонидан ортиқча тўлаб берилган солиқ ҳисобидан мавжуд бўлган
пул маблағлари ҳисобидан 620.934.717 сўм олинган ҳисоботдан чегирилиб,
ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда СК деб
юритилади) 138-моддасига асосан камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи
(солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий
ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида
мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида
солиқ органи томонидан ўтказилади.
Жавобгарнинг 08.04.2021 йилдаги камерал солиқ текширувида
аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш
натижалари бўйича хулоса тузилган мазкур хулосада даъвогар томонидан 2020
йил январь-декабрь ойлари давомида даъвогар томонидан тузилган битимлар
қалбаки (қўзбўямачилик) учун тузилган битим сифатида эътироф этилиб, жами
620.934.717 сўм қўшимча қиймат солиғи ҳисобланганлиги кўрсатилган.
Ваҳоланки, жавобгар томонидан камерали текшириш ўтказишдан олдин
10.02.2021 йилда даъвогарнинг шахсий ҳисоб варақасига қўшимча қиймат
солиғи ҳисобланиб киритилган ва ундирилган. Даъвогарнинг пул маблағларини
қайтариш бўйича қилган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 212-моддаси учинчи
қисмига кўра, юридик шахснинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузганлиги учун жавобгарликка тортилишига мазкур ҳуқуқбузарлик содир
этилганлиги факти солиқ органининг кучга кирган қарорида аниқланганлиги
асос бўлади.
Шу билан бирга, жавобгар контрагентлар ўртасида тузилган шартнома
кўзбўямачилик учун, қалбаки тузилган деган хулосага келган.
Лекин, контрагентлар ўртасида тузилган шартномалар кўзбўямачилик,
қалбаки битим эканлиги, ҳақиқатда қайси битимни яшириш мақсадида
тузилганлиги исботланмаган ва бирорта мақбул далил билан тасдиқланмаган.
СКнинг 103-моддаси биринчи қисмига кўра солиқ тўловчи томонидан
ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ
тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёҳуд
ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши лозим.
Тақдим этилган 09.06.2023 йилдаги солиштирма далолатномага кўра,
даъвогарнинг жавобгар олдида қарздорлиги мавжуд эмас.
Суд, юқоридаги асос ва қонун талабларидан келиб чиқиб, даъво талабини
қаноатлантиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни жавобгардан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундиришни, даъвогар давлат
божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176,
179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Т” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига бюджетдан
620.934.717 сўм пул маблағлари қайтарилсин.
Жавобгар ХХХ ҳисобидан даъвогар “Т” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида ушбу суд
орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест)
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи, судья
Б.А.Джумаев