Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/2508 Дата решения 09.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Мамадалиев Бахромжон Шарибжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый “ShARQ QURILISh BUILDING” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1091269 Claim ID 3304798 PDF Hash 5ef8ba58b930b93a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 276-моддаси ИПКнинг 276 law
кодекси 14-моддаси кодекси 14 code_article
кодексининг 15-моддаси кодекси 15 code_article
кодекси 266-моддасининг 14-қисми кодекси 266 14 code_article
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 280-моддаси ИПК 280 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2302/2508-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Д.Акрамова Апелляция инстанцияда маърузачи судья – Б.Мамадалиев ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 9 июнь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Турсунов ва М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Р.Зокировнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили У.Абдураҳмонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Қ.Абдурайимов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар YYYYYYYYнинг жавобгар ХХХХХХ МЧЖдан $$$$$$$ сўм қўшилган қиймат солиғи суммасини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 апрель кунги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Фарғона вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: YYYYYYYY (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХХХХ МЧЖ (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан жамият харакатларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳоллари мавжудлиги ва жамият томонидан $$$$$$$ сўм қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жамиятдан $$$$$$$ сўм қўшилган қиймат солиғи (кейинги матнларда “ҚҚС” деб юритилади)ни ундиришни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ХХХХХХ МЧЖ ҳисобидан даъвогар YYYYYYYY орқали давлат бюджетига $$$$$$$ сўм қўшилган қиймат солиғи, даъвогар YYYYYYYY фойдасига 30 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига $$$$$$ сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Апелляция шикоятида, даъвогар судга мурожаат қилишда жамият контрагентлари билан тузилган шартномаларни кўзбўямачилик учун тузилганлиги учун ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида эмас балки Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади)да кўрсатилмаган даъво предмети билан судга мурожаат қилганлигини, бу даъво талаби эса иқтисодий судга тааллуқли эмаслигини, бундан ташқари суд ПФ-4848-сонли президент фармонининг 3-банди талабига зид ҳолатда ушбу фармон талабларини инобатга олмаганлигини, солиқ органининг шартноманинг ҳақиқий эмаслиги юзасидан, уни қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилганлигига хулоса беришга ва шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишга ваколати йўқлигини, бундан ташқари даъвогар томонидан якуний текшириш ўтказилиб умидсиз деб топилганлиги сабабли аризада кўрсатиб ўтилган барча контрагентлар тўловга қобилиятсиз деб топилганлигини, бу ҳолатда қаноатлантирилмаган талаблар ҳам қаноатлантирилган талаблар деб ҳисобланишини, бу ҳолатларда жамиятнинг айби мавжуд эмаслигини, бунинг учун жамият жавоб бериши керак эмаслигини, биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлигини, суд аниқлади деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар исботланмаганлигини билдириб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ рад қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари апелляция шикоятини қўллабқувватлаб, унда келтирилган важларни тўлиқ баён қилиб, судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор билан даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозларини билдириб, ўз тушунтиришида судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг 2022 йил 30 апрелдаги 20/1-00863-kt-сонли “Камерал солиқ текширувини ўтказиш ҳақида”ги буйруғига асосан ХХХХХХ МЧЖнинг 2020 йил январь 2021 декабрь ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома солиқ тўловчи вакилига ёзма равишда топширилган. Жавобгар фаолиятида ўтказилган камерал солиқ текширувида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганда жавобгар томонидан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган, кейинчалик Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҚҚС тўловчиси гувоҳномалари бекор қилинган “Comfort Trade Savdo” МЧЖ, “Diamond Bizness Trading Omad” МЧЖ, “Rivоj Savdo Bizness” МЧЖ, “Unuque Clients” МЧЖ ва “Far Story Best” МЧЖлар ўрталарида расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларда келтирилган товарлар аслида етказиб берувчида мавжуд бўлмаган. Бундан ташқари шубҳали деб топилган контрагентларни балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона, транспорт воситалари ва етарли ишчи-ходимлар сони бўлмаган ёки улар томонидан транспорт воситаларини ижара олинмаган. Жавобгар юқорида келтирилган контрагентлар билан тузилган шартномаларда ҳамда расмийлаштирган ҳисоб-фактураларда келтирилган товарлар олинганини тасдиқловчи биронта далил судга тақдим этилмади. Текширув натижаларига кўра, 2022 йил 30 майда “Камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тўғрисида” далолатнома ҳамда 2022 йил 30 майда “YYYYYYYYда солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган ХХХХХХ МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текшируви натижалари юзасидан” хулоса расмийлаштирилган. Мазкур хулосада ХХХХХХ МЧЖ томонидан контрагентлар олдидаги ҚҚС ҳисоб-китобида $$$$$$$ сўм ҳисоб(зачёт)га олинган ҚҚСни 2020 йил январь2021 декабрь ойлари ҳисобидан ҳисобдан чиқариш сўралган ва шу куни солиқ тўловчига 124 232 016 сўм ҚҚСдан бўлган фарқ суммасига солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақида 20/1-32370-сонли талабнома юборилган. Текширув натижаларига кўра расмийлаштирилган далолатномага жавобгар вакили томонидан эътироз билдирилган. Бироқ, жавобгар томонидан амалдаги қонунчиликда белгиланган муддатда солиқ ҳисоботларига тузатиш киритилмаган ёхуд ушбу фарқ суммасини инкор қилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаган. Шунга кўра, инспекциянинг 2022 йил 16 июндаги 20/1-38282-сонли камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилиниб, жавобгарга нисбатан Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ 2020 йил январь-2021 декабрь ойлари учун ҚҚС бўйича $$$$$$$ сўмни ҳисобдан чиқариш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда судга даъво аризаси киритиш белгиланган. Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. Мазкур ҳолатда, инспекция жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган шартномалари бўйича етказиб берилган маҳсулотларнинг кирим ҳужжатлари йўқлиги сабабли ушбу битимлар қалбаки ва кўзбуямачилик учун тузилган ҳамда ушбу битимларнинг оқибати солиқ органига битим асосида бюджетга келиб тушмаган солиқларни жавобгардан ундириш ҳуқуқини беради деб ҳисоблаб, судга мурожаат қилган. Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Солиқ кодекси 266-моддасининг 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Солиқ органи томонидан учинчи шахслар - контрагентларнинг бухгалтерия ҳужжатларида қайд этилган (қурилиш маҳсулотлари) товарлар акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), яъни контрагентларда маҳсулотлар ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, улар ташилганлигини тасдиқловчи йўл варақалари ва товар-транспорт юк хатлари, юкларни сақлаш бўйича омборхоналари мавжуд эмаслиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандида ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилган. Мазкур иш бўйича тарафлар томонидан қурилиш маҳсулотларини қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинганлиги кўрсатилган маҳсулотлар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаган (кирим қилинмаган). Жавобгарнинг контрагентлари таҳлил қилинганда, контрагентларнинг ҳисобхоналарда жавобгар билан тузилган маҳсулотини етказиб бериш ҳақидаги шартномалари рўйхатдан ўтмаганлиги, етказиб берувчи корхоналарда ходимлар сони бир ёки икки киши расмий ишга қабул қилинганлиги, контрагентларда ер майдони, пул маблағлари, транспорт воситалари, маҳсулотни сақлаш учун омборхоналари мавжуд эмаслиги, контрагентлар реализация қилинган қурилиш маҳсулотлари учун бюджетга ҚҚС суммасини тўламаганлиги, бугунги кунда жавобгарнинг 7 та контрагентларининг солиқ тўловчи гувоҳномалари бекор қилинганлиги, иш бўйича етказиб берувчилар яъни 7 та контрагентларда товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлиги ҳолатлари аниқланган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг жавобгардан ҚҚС суммасини ундириш ҳақидаги даъво талаби асослидир. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириб тўғри ва қонуний тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Гарчанд, жавобгарнинг апелляция шикоятида ва вакилларнинг суд мажлисидаги тушунтиришида биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда қонун талабларига риоя қилинмаганлиги, жавобгар томонидан сотиб олиниб маҳсулотлар бўйича $$$$$$$ сўм ҚҚС суммани ҳисобга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар бўйича эътироз мавжуд эмаслигини, учинчи шахслар харакати учун жавобгар айбдор эмаслигини важ қилиб келтирган бўлса-да, бироқ судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида ва вакилларнинг суд мажлисида келтирган ушбу важлари билан келишмайди. Шунингдек, ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида жавобгар ва унинг контрагентлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 2004 йил 2 июлда 1382-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича Йўриқнома”га мувофиқ расмийлаштирилиши лозим бўлган ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатлар йўриқномада белгилаб қўйилган тартибда расмийлаштирилмаганлиги аниқланган. Ўтказилган камерал солиқ текшируви давомида контрагентларга нисбатан қўшимча ҳисобланган солиқ ва молиявий жарималар қўлланилганлиги, ушбу қарздорликлар тўланмаганлиги сабабли жамиятлар суднинг ҳал қилув қарори билан банкрот деб эътироф этилганлиги аниқланган. Шунингдек, жавобгар вакили суд мажлисидаги тушунтиришида жавобгарнинг контрагентлар билан шартномавий муносабатларга киришган вақтда ҳамда шартномавий мажбуриятлар шартнома иштирокчилари томонидан тўлиқ бажарилган вақтда контрагентлар шубҳали корхоналар рўйхатига киритилмаганлиги ва ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинмаганлигини важ қилиб келтирса-да, бироқ судлов ҳайъати жавобгар вакилининг ушбу важлари билан келишмади. Чунки, шартномавий муносабатга киришилган вақтда контрагентлар шубҳали корхоналар рўйхатига киритилмаган бўлса-да, бироқ жавобгар ушбу корхоналар билан шартномавий муносабатларга киришишда лозим даражада эхтиёткорлик қилиши ва ҚҚС суммаси контрагентлар томонидан тўланганлиги ҳолатларига аниқлик киритиши лозим бўлган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2023 йил 20 февралдаги 4-сонли қарорининг 16-банди биринчи ва иккинчи хатбошисига кўра, Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга. Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим. Юқорида баён қилинганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида ва вакилларнинг тушунтиришида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Хусусан, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПК 280-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига кўра, апелляция инстанция судининг қарорида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларининг таксимланиши кўрсатилиши белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқорида қайд этилганларга асосан, апелляция судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг 2023 йил 10 апрель кунги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанцияси суди учун жавобгар томонидан олдиндан тўланган 676 949.75 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 260, 278 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л Д И: ХХХХХХ МЧЖнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар ХХХХХХ МЧЖ томонидан тўланган 676 949.75 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Раислик қилувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари И.Турсунов