Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2101/48874 Дата решения 09.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DOLGOLET BIZNES" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый AMIR GRAND GROUP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1090577 Claim ID 3261662 PDF Hash 4344d23188cc019c... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 230-моддаси ФКнинг 230 law
да ушбу Кодекснинг 228-моддаси да ушбу Кодекс 228 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 173-моддаси ФКнинг 173 law
онунининг 16-моддаси онуни 16 law
ФКнинг 749-моддаси ФКнинг 749 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2101/48874-сонли иш иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – М.Мухитдинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Ибрагимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 9 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, жавобгар вакили адвокат Д.Ахматов (2023 йил 29 мартдаги ишончномага асосан), қўшимча жавобгар вакили адвокат А.Рўзиев (2023 йил 19 майдаги 16-сонли ордерга асосан), даъвогар вакиллари Ҳ.Асқаров, А.Хакимов (2022 йил 24 майдаги ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “DOLGOLET BIZNES” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “AMIR GRAND GROUP” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй (эски манзили 87А-уй) манзилида жойлашган, умумий майдони 3349 кв.м.дан иборат нотурар жойни топшириш ҳужжатлари орқали даъвогарга топшириш мажбуриятини юклаш ва қўшимча жавобгар “INTERNATIONAL SCHOOL LUMOS MIND” НТМнинг қонунсиз эгалигидаги Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 1849 кв.м.дан иборат нотурар жойни даъвогарга олиб бериш ҳамда “AMIR GRAND GROUP” масъулияти чекланган жамияти ва “INTERNATIONAL SCHOOL LUMOS MIND” нодавлат таълим муассасасидан солидар тартибда 6 027 840 000 сўм даромад ва 939 087 992 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда қўшимча жавобгар “INTERNATIONAL SCHOOL LUMOS MIND” нодавлат таълим муассасасининг даъвогарга нисбатан Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй (эски манзили 87А-уй) манзилида жойлашган ер участка биносининг зинапоялари, йўлаклари, фойеси, ошхонаси, ҳожатхоналари, спорт зали, кийиниш хоналари, бассейн ва бошқа қурилмалардан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳамда ижара шартномаси асосида фойдаланаётган бинога ходимлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари тўсқинликсиз пиёда кириб чиқиши учун даъвогарга тегишли ер участка майдонидан фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги қарши даъво аризаси, шунингдек даъвогар “INTERNATIONAL SCHOOL LUMOS MIND” нодавлат таълим муассасасининг жавобгарлар “DOLGOLET BIZNES” МЧЖ, ”AMIR GRAND GROUP” МЧЖ ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Гулямова Феруза Эркиновналарга нисбатан Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй (эски манзили 87А-уй) манзилида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 3.315 кв.м.дан иборат нотурар жой бўйича 2021 йил 23 сентябрда нотариал тартибда тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 январдаги қарори устидан “AMIR GRAND GROUP” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни матнда даъвогар деб юритилади) ва "AMIR GRAND GROUP" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 23 сентябрда кўчмас мулк олди-сотди шартномаси имзоланган бўлиб, унга асосан жавобгар ўзига тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, "Сархумдон" МФЙ, Гулобод мавзеси, 87а-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 3349 кв.м.дан иборат нотурар жойни даъвогарга сотиш, даъвогар эса шартномада назарда тутилган 8 500 000 000 сўмни акциядорлик тижорат банк "Ўзсаноатқурилишбанк" Олмазор филиали томонидан ажратилган кредит маблағлари эвазидан тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъво аризасида кўрсатилишича, даъвогар томонидан шартномада келишилган пул маблағи жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилган бўлсада, жавобгар шартномадаги мажбуриятларини бажармасдан, олди-сотди шартномаси предмети ҳисобланган бинони даъвогарга тегишли тартибда топшириш - қабул қилиш далолатномаси орқали топширмаган. Сотиб олинган Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй манзилида жойлашган бинонинг умумий майдони 1500 кв.м.дан иборат қисми "INTERNATIONAL SHOOL LUMOS MIND" HTM (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) томонидан 2021 йил 26 июлдаги 2-сонли ижара шартномасига асосан ижарага олинган. Бундан ташқари, даъвогардан рухсат олинмасдан, қўшимча жавобгар бинонинг 1849 кв.м.дан иборат қисмидан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй (эски манзили 87А-уй) манзилида жойлашган, умумий майдони 3349 кв.м.дан иборат нотурар жойни топшириш ҳужжатлари орқали даъвогарга топшириш мажбуриятини юклаш ва қўшимча жавобгарнинг қонунсиз эгалигидаги Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй манзилда жойлашган, умумий майдони 1849 кв.м.дан иборат нотурар жойни даъвогарга олиб бериш ҳамда жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда 6 027 840 000 сўм даромад ва 939 087 992 сўм зарар ундиришни сўраган. Қўшимча жавобгар даъвогарга нисбатан судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй (эски манзили 87А-уй) манзилида жойлашган ер участка биносининг зинапоялари, йўлаклари, фойеси, ошхонаси, ҳожатхоналари, спорт зали, кийиниш хоналари, бассейн ва бошқа қурилмалардан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳамда ижара шартномаси асосида фойдаланаётган бинога кириб чиқиш учун ер участка майдонидан фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини белгилашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 июлдаги ажрими билан даъвогар “INTERNATIONAL SCHOOL LUMOS MIND” нодавлат таълим муассасасининг жавобгарлар “DOLGOLET BIZNES” масъулияти чекланган жамияти, “AMIR GRAND GROUP” масъулияти чекланган жамияти ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Гулямова Феруза Эркиновналарга нисбатан Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй (эски манзили 87А-уй) манзилида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 3315 кв.м.дан иборат нотурар жой бўйича 2021 йил 23 сентябрдаги нотариал тартибда тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси иш юритувга қабул қилинган 4-1001-2206/26049-сонли иқтисодий иш 4-1001-2101/48874-сонли иқтисодий иш билан бирлаштирилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 10 (ўн) кунлик муддат ичида жавобгар зиммасига Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй (эски манзили 87А-уй) манзилда жойлашган, умумий майдони 1849 кв.м.дан иборат нотурар жой қисми топшириш ҳужжатлари орқали даъвогарга топшириш мажбурияти юклатилиши белгиланган, қўшимча жавобгардан Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй (эски манзили 87А-уй) манзилда жойлашган, умумий майдони 1849 кв.м.дан иборат нотурар жой қисми даъвогарга олиб берилган, жавобгардан даъвогар фойдасига 939 087 992 сўм зарар ва 21 600 сўм почта харажатлари, жавобгардан республика бюджетига 21 481 759,84 сўм давлат божи, қўшимча жавобгардан республика бюджетига 93 857 868 сўм давлат божи, даъвогардан республика бюджетига 120 556 800 сўм давлат божи ундирилган. Қўшимча жавобгарнинг қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Қўшимча жавобгарга ижара шартномаси асосида фойдаланаётган бинога кириб чиқиши учун даъвогарга тегишли ер участка майдонидан фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқи белгиланган. Қарши даъво аризаси бўйича даъвогардан қўшимча жавобгар фойдасига 2 700 000 сўм давлат божи ва 21600 сўм почта харажатлари ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг учинчи хатбошисидаги “мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 10 (ўн) кунлик муддат ичида “AMIR GRAND GROUP” МЧЖ зиммасига Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй (эски манзили 87А-уй) манзилда жойлашган, умумий майдони 1849 кв.м.дан иборат нотурар жой қисми топшириш ҳужжатлари орқали “DOLGOLET BIZNES” МЧЖга топшириш мажбурияти юклатилсин.” жумласи “Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 10 (ўн) кунлик муддат ичида жавобгар “AMIR GRAND GROUP” МЧЖга Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй (эски манзили 87А-уй) манзилда жойлашган, умумий майдони 3349 кв.м.дан иборат нотурар жойни топшириш ҳужжатлари орқали “DOLGOLET BIZNES” МЧЖга топшириш мажбурияти юклатилсин.” жумлаларига ўзгартирилган. Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг бешинчи хатбошисидаги “AMIR GRAND GROUP” МЧЖ ҳисобидан ”DOLGOLET BIZNES” МЧЖ фойдасига 939 087 992 сўм зарар ва 21 600 сўм почта харажатлари ундириш қисми бекор қилинган. Даъво талабининг ушбу қисми бўйича янги қарор қабул қилинган. Даъвонинг “AMIR GRAND GROUP” МЧЖ ва “INTERNATIONAL SCHOOL LUMOS MIND” НТМдан солидар тартибда 939 087 992 сўм зарар ундириш талабини қаноатлантириш рад этилган. Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг олтинчи хатбошисидаги “AMIR GRAND GROUP” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига ундириш белгиланган 21 481 759,84 сўм давлат божи қисми 2 700 000 сўмга ўзгартирилган. Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг саккизинчи хатбошисидаги ”DOLGOLET BIZNES” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига ундириш белгиланган 120 556 800 сўм давлат божи қисми 139 338 559,84 сўмга ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. “DOLGOLET BIZNES” МЧЖдан республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 9 390 879,92 сўм давлат божи ундирилган. “AMIR GRAND GROUP” МЧЖдан республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 112 757 334 сўм давлат божи ундирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 декабрдаги қарори билан Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 августдаги қарори бекор қилиниб, ишни апелляция тартибида янгидан кўриш учун Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг “Amir Grand Group” масъулияти чекланган жамияти зиммасига Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй (эски манзили 87А-уй) манзилда жойлашган, умумий майдони 1849 кв.м.дан иборат нотурар жой қисми топшириш ҳужжатлари орқали “Dolgolet Biznes” масъулияти чекланган жамиятига топшириш мажбуриятини юклаш ҳамда “International School Lumos Mind” нодавлат таълим муассасасидан Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй (эски манзили 87А-уй) манзилда жойлашган, умумий майдони 1849 кв.м.дан иборат нотурар жой қисми “Dolgolet Biznes” масъулияти чекланган жамиятига олиб бериш қисмлари бекор қилиниб, даъво талабларининг ушбу қисмларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. “Amir Grand Group” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Dolgolet Biznes” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 939 087 992 сўм зарар ундириш қисми бекор қилиниб, даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Шунингдек, даъво талабининг “Amir Grand Group” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “International School Lumos Mind” нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан солидар тартибда 6 966 927 992 сўм даромадни ундириш қисмини тўлиқ рад қилиш қисми бекор қилиниб, даъво талабининг ушбу қисмини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. “Amir Grand Group” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Dolgolet Biznes” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 983 209 958,84 сўм даромад ундирилган. Даъво талабининг 6 966 927 992 сўм даромадни солидар тартибда “International School Lumos Mind” нодавлат таълим муассасасидан ундириш қисмини қаноатлантириш рад қилинган. “International School Lumos Mind” нодавлат таълим муассасасининг қарши даъво аризаси қисман қаноатлантириш қисми бекор қилиниб, қарши даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. “Dolgolet Biznes” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “International School Lumos Mind” нодавлат таълим муассасаси фойдасига 21 600 сўм почта харажати ундириш қисми бекор қилиниб, ушбу почта харажати “International School Lumos Mind” нодавлат таълим муассасаси зиммасида қолдирилган. “Amir Grand Group” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 21 481 759,84 сўм давлат божи ундириш қисми 62 364 199,17 сўмга, “Dolgolet Biznes” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 120 556 800 сўм давлат божи ундириш қисми 79 674 360,66 сўмга ўзгартирилган. “Dolgolet Biznes” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъво талабининг рад этилган 3 983 718 033,16 сўм қисми бўйича республика бюджетига 39 837 180,33 сўм давлат божи, “Amir Grand Group” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 29 832 099,58 сўм давлат божи ундирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатидан норози бўлиб, жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда апелляция инстанцияси суди қарорининг давлат божини ундириш қисмини бекор қилиш ва янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланиши, шу боис жавобгар давлат божининг 50 фоизини тўлаш ҳуқуқига эга эканлиги, суд томонидан ушбу ҳолатлар инобатга олинмасдан иш бўйича нотўғри давлат божи ундирилганлигини кўрсатган. Шу билан бирга жавобгар кейинчалик, кассация шикоятига қўшимча тақдим этиб, унда апелляция инстанцияси судининг қарорида келтирилган асослар нотўғри эканлиги, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги баён этилиб, суд қарорининг жавобгарга нисбатан қисмини бекор қилиб, ушбу талабни рад этиш бўйича янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, Палата, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни Палата вакили ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қанотлантиришни сўради. Даъвогар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, шикоят асоссиз эканлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Қўшимча жавобгар вакили суд қарорининг қўшимча жавобгарга нисбатан қисмини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 23 сентябрда кўчмас мулк олди-сотди шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартнома шартларига кўра, жавобгар ўзига тегишли бўлган объектни даъвогарга сотиш, даъвогар эса шартномада назарда тутилган 8 500 000 000 сўмни Банк томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш мажбуриятини олган. ФК 486-моддасининг иккинчи кисмига кўра, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчининг кўчмас мулкни сотиб олувчига топшириш мажбурияти бу мулк сотиб олувчига топширилганидан ва топшириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни тарафлар имзолаганидан кейин Даъвогар жавобгарга 2021 йил 6 октябрдаги 6-сонли, 15 октябрдаги 8-сонли хатлар билан мурожаат этиб, кўчмас мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан топширишни сўраган. Бироқ, мазкур мурожаатлар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 26 июндаги 2-сонли ижара шартномасининг 1.1-бандида жавобгар қўшимча жавобгарга объектнинг 1500 кв.м.дан иборат қисмини вақтинчалик ижарага топшириши белгиланган. Сотиб олинган объектнинг умумий майдони 1500 кв.м.дан иборат қисми қўшимча жавобгар томонидан 2021 йил 26 июндаги 2-сонли ижара шартномасига асосан ижарага олинган. Бироқ, жавобгар даъвогарни олди-сотди шартномаси тузишдан олдин мазкур низоли объектдан қўшимча жавобгар ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётганлигини маълум қилмаган. Даъвогар томонидан сотиб олинган нотурар жой кўздан кечирилганда, унда қўшимча жавобгар фаолият юритаётганлиги маълум бўлган. Яъни, қўшимча жавобгар томонидан юқоридаги манзилда жойлашган нотурар жойнинг 3349 кв.м. майдони тўлиқ эгаллаб олинган ҳамда ушбу ҳолат даъвогар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокида 2021 йилнинг 21-22-октябрь кунлари тузилган нотурар жойни кўздан кечириш далолатномаси билан ўз тасдиғини топган. Шундан сўнг, даъвогар 2021 йил 26 октябрдаги 10-сонли хат билан қўшимча жавобгарга мурожаат қилиб, жами 1849 кв.м.дан иборат жойни ноқонуний эгалик қилаётганлигини ва ушбу жойни 3 кунлик муддатда бўшатишни сўраган. Мазкур мурожаат оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, қўшимча жавобгарнинг қонунсиз эгалигидаги объектнинг умумий майдони 1849 кв.м.дан иборат қисмини даъвогарга олиб беришни сўраган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талабининг ушбу қисми қаноатлантирилган. Бироқ, иш апелляция инстанцияси судида кўрилаётган пайтда яъни, 2023 йил 30 январь ҳолатига юқорида қайд этилган ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаган ва даъвогар объектдан тўлиқ ўзи мустақил фойдаланиб келаётганлиги ўз тасдиғини топган. Шу боис мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди даъво талабининг ушбу қисми ўз аҳамиятини йўқотганлиги, тарафлар ўртасида объектни қабул қилиш топшириш масаласида низо мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Шунингдек, Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризаси ва қўшимчасида жавобгарлардан солидар тартибда 6 027 840 000 сўм даромадни ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 230-моддасида ушбу Кодекснинг 228-моддасига мувофиқ, мулкдор мол-мулкини талаб қилиб олаётганида қуйидагиларни ҳам талаб қилиб ўз эгалигининг қонуний эмаслигини билган ёки билиши лозим бўлган шахсдан (инсофсиз эгалловчи) ушбу шахс мол-мулкка эгалик қилган бутун вақт давомида олган ёки олиши лозим бўлган барча даромадларни қайтариб беришни ёки тўлашни; инсофли эгалловчидан эса - у ўзининг эгалиги қонуний эмаслигини билган ёки билиши лозим бўлган пайтдан бошлаб ёхуд мулкдорнинг мол-мулкни талаб қилиб олиш ҳақидаги даъвоси бўйича талаб келган пайтдан бошлаб олган ёки чиқариб олиши лозим бўлган ҳамма даромадларни. Ўз навбатида инсофли эгалловчи ҳам, инсофсиз эгалловчи ҳам молмулкдан қанча вақт давомида олинган даромад мулкдорга қайтарилиши керак бўлса, шунча вақт давомида мол-мулкка қилинган зарур харажатларини тўлашни мулкдордан талаб қилишга ҳақли. Башарти, ашёни яхшилайдиган нарсаларни ашёга шикаст етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлса, инсофли эгалловчи мазкур нарсаларни ўзида қолдиришга ҳақли. Агар бундай нарсаларни ажратиб олиш мумкин бўлмаса, инсофли эгалловчи ашёни яхшилаш учун қилинган харажатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга, лекин бу харажатлар ашёга қўшилган қийматдан кўп бўлмаслиги керак. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг 2021 йил 10 декабрдан 2022 йил 1 апрелга қадар, 110 кунлик давр учун жавобгарлардан солидар тартибда олинган даромадни ундириш талабини қисман асосли деб ҳисоблаган. Хусусан, даъво талабининг ушбу қисмига аниқлик киритиш учун апелляция инстанцияси суди томонидан Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига 2023 йил 26 январда йўлланган 4-1001-2127/48874-сонли сўровномасига асосан 2023 йил 30 январда берилган 19/1-31414-сонли жавоб хатида қўшимча жавобгар 2021 йил 10 декабрдан 2022 йил 1 апрелга қадар, жами 110 кун давомида солиқ органига тақдим этган ҳисоботларига кўра, 2 983 209 958,84 сўм даромад олганлиги қайд этилган. Шу боис, апелляция инстанцияси суди қўшимча жавобгар томонидан 2021 йил 10 декабрдан 2022 йил 1 апрелгача бўлган давр мобайнида 190 148 000 сўм даромад олганлиги ҳақидаги маълумотни асосли равишда мақбул далил сифатида инобатга олмаган. Тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасининг 7-бандида сотувчи (жавобгар) нотурар жой мулкий низода ва бошқа битимларнинг предмети эмаслиги ҳақида кафолат берган ҳамда юридик оқибатлар келиб чиққан ҳолатда қонунда белгиланган тартибда моддий жавобгарликни ва ҳамма харажатларни қоплашни ўз зиммасига олган. Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди даъво талабининг моддий зарар ундириш қисмини 2 983 209 958,84 сўм миқдорида қаноатлантириб, ушбу суммани жавобгар “Amir Grand Group” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар фойдасига ундириш ҳақида асосли хулосага келган. Шу билан бирга даъво талабининг юқорида қайд этилган моддий зарар ундириш қисмини қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш талаби асоссиз ҳисобланади. Чунки, қўшимча жавобгар даъвогар олдида ҳеч қандай мажбурият олмаган. У жавобгар билан ижара шартномаси асосида ўзаро муносабатга кириб, қўшимча жавобгарнинг мажбурияти мулкдан фойдаланганлик учун ижара тўловини тўлашдан иборат бўлган. Шу боис, даъво талабининг қўшимча жавобгардан солидар тартибда моддий зарар ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, даъвогар юқорида қайд этилган Объектни сотиб олиш учун АТ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Олмазор филиалидан олинган 8 500 000 000 сўм кредит маблағи эвазига сотиб олганлиги, ушбу кредит шартномасига асосан даъвогар Банкка жами 939 087 992 сўм кредит фоизларини тўлаганлигини важ қилиб, ушбу суммани зарар сифатида жавобгарлардан солидар тартибида ундиришни сўраган. ФК 14-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Тарафлар олди-сотди шартномасининг 7-бандида сотувчи (жавобгар) нотурар жой мулкий низода ва бошқа битимларнинг предмети эмаслиги ҳақида кафолат берган ҳамда юридик оқибатлар келиб чиққан ҳолатда қонунда белгиланган тартибда моддий жавобгарликни ва ҳамма харажатларни қоплашни ўз зиммасига олган. Бунда ушбу нотурар жой олди-сотди шартномаси нотариал тартибда расмийлаштирилаётган пайтда нотурар жойнинг бир қисми қўшимча жавобгар томонидан ижарага олинганлиги даъвогарга маълум қилинмаган. Биринчи инстанция суди олди-сотди шартномасини қўшимча жавобгар имзоламаганлиги, у тараф ҳисобланмаслиги, олди-сотди шартномаси предметини топшириш мажбурияти бевосита жавобгарнинг зиммасида эканлиги ва тарафлар ўртасида кафиллик муносабатлари мавжуд бўлмаганлигини инобатга олиб, даъво талабининг қўшимча жавобгарга нисбатан қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, ушбу зарарни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундириш ҳақида нотўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси ҳамда даъво талабининг мазкур қисми билан асосли равишда келишмаган. Чунки, жавобгар ва қўшимча жавобгар кредит шартномасининг тарафи ҳисобланмайди. Шунингдек, жавобгарлар Банк олдида даъвогар томонидан олинган кредит бўйича фоиз тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олмаган. Шу билан бир қаторда даъвогар томонидан Банкдан олинган кредит маблағи бўйича тўланган 939 087 992 сўм кредит фоизларини айнан жавобгарлар тўлаши лозимлиги, банк фоизлари жавобгарларнинг айнан бинони ўз вақтида топширмаганлиги оқибатида тўланганлиги, яъни содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан вужудга келган оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш мавжудлиги тегишли далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида исботлаб берилмаган. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 939 087 992 сўм зарар ундириш ҳақидаги қисмини бекор қилиб, даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Аниқланишича, бугунги кунда қўшимча жавобгар ижара шартномаси асосида эгаллаб турган бинони ижара муддати тугашидан бир неча кун аввал даъвогарга тегишли бинодан бошқа манзилга кўчган. Шу боис биринчи инстанция суди қарши даъвонинг қўшимча жавобгарга Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Сархумдон” МФЙ, Гулобод мавзеси, 87б-уй (эски манзили 87А-уй) манзилида жойлашган ер участка биносининг зинапоялари, йўлаклари, фойеси, ошхонаси, ҳожатхоналари, спорт зали, кийиниш хоналари, бассейн ва бошқа қурилмалардан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини даъвогарга юклаш талабини кўриб чиқиб, ФКнинг 11-моддасида келтирилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш усулига кирмаслигини, қолаверса, даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. ФКнинг 173-моддасига кўра кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса - бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир. “Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига асосан ижарага олинган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ёки Ўзбекистон Республикаси мулкчилик тўғрисидаги қонунчилигида санаб ўтилган ҳуқуқлар ижарага берувчидан бошқа шахсга ўтганда илгари тузилган шартнома, башарти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, янги мулк эгасига нисбатан ҳам ўз кучини сақлаб қолади. Шунга кўра, биринчи инстанция суди қўшимча жавобгарнинг ижара шартномаси асосида фойдаланаётган бинога кириб чиқиш учун ер участка майдонидан фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топган. ФКнинг 749-моддасига асосан ижарага топширилган мол-мулкка нисбатан мулк (хўжалик юритиш, оператив бошқариш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш) ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулк ижараси шартномасининг ўзгартирилиши ёхуд бекор қилиниши учун асос бўлмайди. Қуйи судлар тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 26 июлдаги ижара шартномасининг амал қилиш муддати 2022 йил 31 августда тугаганлиги, бугунги кунда қўшимча жавобгар низоли Объектдан ўз ихтиёри билан чиқиб кетганлиги сабабли қўшимча жавобгарнинг талаби бўйича низоли объектдан сервитут ҳуқуқи белгилаш ҳақидаги талаб бўйича тарафлар ўртасида низо мавжуд эмаслиги ҳамда ушбу талаб ўзининг аҳамиятини йўқотганлиги боис, асосли равишда ушбу талабни қаноатлантиришни рад этган. Бундан ташқари, 4-1001-2206/26049-сонли иқтисодий иш даъвогар ҳисобланган (қўшимча жавобгарнинг) юқорида қайд этилган 2021 йил 23 сентябрдаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси иш юритувга қабул қилинган, кейинчалик, ушбу иқтисодий иш 4-1001-2101/48874-сонли иқтисодий иш билан бирлаштирилган. Қўшимча жавобгарнинг даъво аризасида 2021 йил 23 сентябрдаги олдисотди шартномасига асосан даъвогар томонидан сотиб олинган нотурар бинонинг 1500 кв.м. қисми ойлик 25 000 000 сўм ижара ҳақи тўлаш шарти билан қўшимча жавобгарга ижарага берилганлиги, ушбу ижара шартномаси бекор қилинмасдан, жавобгар томонидан бино даъвогарга сотиб юборилиши оқибатида қўшимча жавобгарнинг мазкур бинодан фойдаланиш ҳуқуқи бузилганлиги, жавобгар билан мазкур бинодан тўлиғича фойдаланишга келишганлиги ва бинони таълим бериш учун мослаштириш мақсадида уни таъмирлаб, орқа қисмига стадионлар қуриб, умуман олганда барча жиҳозлаш ишлари шахсан муассаса томонидан амалга оширилганлиги ҳамда ижара шартномасида бинонинг ижарага берилган қисми 1500 кв.м. деб кўрсатилган бўлса-да, ушбу майдон фақат синфхоналари эгаллаган майдон бўлиб, амалда зинапоялар, йўлаклар, фойе, ошхона, хожатхона, спорт зал, кийиниш хонаси, бассейн ва бошқа қурилмалардан ҳам фойдаланишга оғзаки келишганлиги ҳақида важлар баён қилиниб, олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. ФКнинг 116-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахдоқ асосларига айтайин қарши мақсадда тузилган битим ўз ўзидан ҳақиқий эмасдир. Қўшимча жавобгар низолашилаётган олди-сотди шартномасининг тарафи ҳисобланмайди. Қолаверса, ушбу шартномани расмийлаштиришда қонун талаблари бузилмаган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди қўшимча жавобгарнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Шу боис апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан келишган. Қайд этилганлардан кўринади-ки, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослартирилган суд ҳужжати қабул қилган. Шу билан бирга судлов ҳайъати қайд этилган ҳолатлар жавобгар вакилларининг важлари асоссиз эканлигини тасдиқлайди деб ҳисоблайди. Шу важлар кассация шикоятини қаноатлантириш ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган суд харажатлари жавобгарнинг зиммасида қолдирилади Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “AMIR GRAND GROUP” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари И.Таджиев В.Сатторова