Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/1075 Дата решения 09.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чиноз тумани солиқ инпекцияси Ответчик / Подсудимый "NEW CLEAN GOLD FISH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1092095 Claim ID 3340915 PDF Hash b3c62e7bfdd19a64... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
бандида агар ИПК 154-моддаси бандида агар ИПК 154 law
иш юритиш ИПК 110-моддаси иш юритиш ИПК 110 law
агар ИПК 154-моддаси агар ИПК 154 law
даъво аризаси ИПК 107-моддаси даъво аризаси ИПК 107 law
Текст решения 6 025 символов
4-1103-2301/1075-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 09 июнь Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Чиноз тумани солиқ инспекциясининг жавобгар "NEW CLEAN GOLD FISH" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Чиноз тумани солиқ инспекцияси ишончли вакили У.Сухробов (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Чиноз тумани солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "NEW CLEAN GOLD FISH" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Чиноз тумани солиқ инспекцияси ишончли вакили У.Сухробов аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар "NEW CLEAN GOLD FISH" масъулияти чекланган жамиятининг бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан 2023 йил январь учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича ҳисобот тақдим этилмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бартараф этилмаганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, Чиноз тумани солиқ инспекцияси томонидан "NEW CLEAN GOLD FISH" масъулияти чекланган жамиятига 2023 йил январь учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш юзасидан огохлантириш (хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган. Шунингдек, Чиноз тумани солиқ инспекциясининг "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги қарорига асосан "NEW CLEAN GOLD FISH" масъулияти чекланган жамияти солиқ органига 2023 йил январь учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича ҳисоботни белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган. Чиноз тумани солиқ инспекцияси томонидан "NEW CLEAN GOLD FISH" масъулияти чекланган жамиятига аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги юзасидан хабарнома берилган. Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш) хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари топширилмаган. Чиноз тумани солиқ инспекцияси томонидан "NEW CLEAN GOLD FISH" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан айни бир солиқ тури ҳамда айни бир асослар юзасидан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган бўлиб, суд иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан 4-1103-2301/1074-сонли иқтисодий иш мавжудлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг 27-бандида агар ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар даъво аризасини иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш юритиш ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг тегишлича 1 ва 3-бандларига асосан тугатилиши, агар ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этиш учун асос даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, даъво аризаси ИПК 107-моддасининг 1-бандига асосан кўрмасдан қолдирилши юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд аризани Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 1-қисми 1-банди, 108, 118, 195-моддасини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Аризачи Чиноз тумани солиқ инспекциясининг жавобгар "NEW CLEAN GOLD FISH" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.М.Якубов