← Назад
Решение #589237 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 304 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| харажатларни ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2005-2201/1129-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – С.Кушшаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ф.Ражабов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 9 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси вакили Ҳ.Ризаев (2022 йил
5 январдаги 01/01-11-сонли ишончнома асосида), “Бухоро нефт қурилиш
монтаж” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Халилов (2023 йил
6 июндаги 260-сонли ишончнома асосида), “Бухоро сув таъминоти”
масъулияти чекланган жамияти вакили А.Ўлжаев (2023 йил 13 февралдаги
175-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Бухоро нефт қурилиш монтаж”
масъулияти чекланган жамияти, Қоровулбозор туман ҳокимлиги ва “Бухоро
сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар
ўртасида тузилган 2019 йил 12 мартдаги 21-сонли олди-сотди шартномаси
ҳамда 2020 йил 15 апрелдаги 78-сонли келишув шартномасини бекор қилиш
ва жавобгардан 180 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда “Бухоро нефт қурилиш монтаж”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси, Қоровулбозор туман ҳокимлиги ва “Бухоро сув
таъминоти” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида
имзоланган 2019 йил 12 мартдаги 21-сонли олди-сотди шартномасини бекор
қилиш ва даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасидан 4 258 815 600 сўм зарар
суммасини ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Пешку туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
13 декабрдаги қарори устидан “Бухоро нефт қурилиш монтаж” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга
2
Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Республикаси
Хусусийлаштирилган
корхоналарга
кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро
вилоят бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), “Бухоро
нефт қурилиш монтаж” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади), балансда сақловчи “Бухоро сув таъминоти”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён МЧЖ деб юритилади)
ва манфаатдор томон Қоровулбозор туман ҳокимлиги (бундан буён ҳокимлик
деб юритилади) ўртасида Қоровулбозор туман, Чўлқувар МФЙ ҳудудида
жойлашган “2-сонли кўтарма насос станцияси” бино - иншоотларини
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда сотиш
бўйича 2019 йил 12 мартда 21-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, жавобгар ушбу шартноманинг 2-иловасига мувофиқ
шартнома имзоланган пайтдан бошлаб 24 ой мобайнида умумий қиймати
1,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ва бошқа мажбуриятларни
бажариши шарт бўлган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага 2020 йил 15 апрелда 78-сонли
қўшимча келишув тузилиб, унга кўра объектга инвестиция киритиш муддати
бир йилга узайтирилган.
Даъво
аризасида
қайд
этилишича,
жавобгар
инвестиция
мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармаган ва ҳисоботларни
даъвогарга тўлиқ тақдим қилмасдан келган.
Низони ўзаро ҳал этиш чораси сифатида даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ
бажариш бўйича талабнома, шартномани ихтиёрий бекор қилиш ҳақидаги
таклиф хати оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 12 мартдаги 21-сонли
олди-сотди шартномаси ҳамда 2020 йил 15 апрелдаги 78-сонли келишув
шартномасини бекор қилиш ва жавобгардан 180 000 АҚШ доллари
миқдорида жарима ундиришни сўраган.
Шунингдек, Палата жавобгар манфаатида судга қарши даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида имзоланган 2019 йил 12 мартдаги
21-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш ва жамиятга етказилган
4 258 815 600 сўм зарар суммасини даъвогардан ундиришни сўраган.
Когон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 3 декабрдаги
ажримлари билан қарши даъво аризанинг 2019 йил 12 мартдаги 21-сонли
олди-сотди шартномасини бекор қилиш талабини қабул қилиш рад этилган,
қарши даъво аризасининг 4 258 815 600 сўм зарар ундириш талаби иш
юритишга қабул қилинган.
Суднинг 2021 йил 17 декабрдаги ажрими билан Палатанинг қарши
даъво аризаси юзасидан ундирилиши сўралган 4 258 815 600 сўмлик
етказилган зарар суммасини жавобгарлардан солидар тартибда ундириш
ҳақидаги даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга
қабул қилинган.
Суднинг 2021 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман
қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 12 мартдаги
21-сонли олди-сотди шартномаси ва 2020 йил 15 апрелдаги 78-сонли
келишув шартномаси бекор қилинган ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига
18 800 АҚШ доллари миқдорида жарима ундирилган. Даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган. Шу билан бирга қарши даъво
аризасини ҳам қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 мартдаги қарори билан Когон туманлараро иқтисодий судининг
2021 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 29 июндаги қарори билан суд ҳужжатлари бекор
қилиниб, иш янгидан кўриш учун Когон туманлараро иқтисодий судига
юборилган.
Суднинг 2022 йил 8 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Бухоро вилоят ҳокимлиги жалб қилинган.
Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Даъвогар тарафлар
ўртасида тузилган 2019 йил 12 мартдаги 21-сонли олди-сотди шартномаси
ва 2020 йил 15 апрелдаги 78-сонли келишув шартномаси бекор қилинган.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 9 000 АҚШ доллари миқдорида жарима
ундирилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Шунингдек, қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатларини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос
қилиб, шикоятда жавобгарнинг мажбуриятларни бажармаганлигида унинг
айби йўқлиги, балки “Бухоро сув таъминот” масъулияти чекланган
жамиятининг
айби
эканлиги,
мажбуриятлар
улар
томонидан
бажарилмаганлиги ва иккита 325 диаметрли қувурларни ҳудудидан кўчириб
чиқармаганлиги, йўл харитаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги
сабабли шартнома мажбуриятлари бажарилмасдан қолганлиги, ушбу
ҳолатлар судлар томонидан инобатга олинмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Палата, ҳокимлик ҳамда Бухоро вилоят ҳокимлиги вакиллари суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини
қўллаб - қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни
қаноатлантиришни ҳамда биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг
қарорларини бекор қилиб, қарши даъво аризасини қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида
келтирилган важлар асоссиз эканлиги, қуйи судлар томонидан иш ҳолатлари
тўлиқ ўрганилганлиги ва даъвогарнинг даъво талабларига асос қилиб
келтирган ҳолатларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилиб, қонуний ва
асослантирилган суд қарорлари қабул қилинганлиги, жавобгарнинг важлари
инвестиция мажбуриятларини бажаришдан озод этмаслиги, жавобгар
томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги иш ҳужжатлари
билан тасдиқланишини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад этиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
МЧЖ вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд
ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция
судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Бухоро вилоят ҳокимининг
2019 йил 19 февралдаги 68-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари Бухоро
вилояти Кенгашининг 2019 йил 5 мартдаги 265/55-V-сонли қарорига асосан,
“сотувчи” Агентлик ва “харидор” МЧЖ, балансда сақловчи “Бухоро сув
таъминоти” МЧЖ ҳамда манфаатдор томон Қоровулбозор туман ҳокимлиги
ўртасида 2019 йил 12 мартида Қоровулбозор туман, Чўлқувар МФЙ
ҳудудида жойлашган “2-сонли кўтарма насос станцияси” бино
ва иншоотларини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган
ҳолда сотиш бўйича 21-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Вилоят ҳудудий танлов комиссиясининг 2020 йил 2 апрелдаги
1/91-сонли йиғилиш баёни ҳамда Бухоро вилоят ҳокимининг 2020 йил
3 апрелдаги 147-сонли қарорига мувофиқ, инвестиция киритиш муддати бир
йил муддатга узайтирилиб, ушбу юзасидан 2020 йил 15 апрелда 78-сонли
келишув шартномаси тузилган.
Шартноманинг 4.1-бандига кўра, харидор шартнома объектида мазкур
шартноманинг 2-иловасига ва инвестиция киритиш режасига мувофиқ,
1,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция мажбуриятларини мазкур
шартнома кучга кирган кундан бошлаб, 24 ой мобайнида бажариш ҳамда
шартнома объектида камида 45 та янги ишчи ўрни яратиш, объектни
модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш эвазига
объектда “Балиқчилик кластери” фаолиятини йўлга қўйиш мажбуриятини
олган.
Даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан инвестиция
мажбуриятлари шартномада белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги,
жавобгар эса қарши даъво аризасида шартноманинг бошқа иштирокчилари
томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлигини асос қилиб,
судга даъво аризаси билан мурожаат этган.
Биринчи инстанция суди шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ,
шартноманинг 2-иловасига ва тақдим этилган инвестиция киритиш режасига
биноан бажарилиши юзасидан инвестиция мажбуриятларини бажариш
жадвалига мувофиқ, “харидор” МЧЖ томонидан инвестициялар
киритилмаганлиги, бунда 2021 йил 11 мартига қадар шартнома бўйича биноиншоотларни реконструкция қилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари,
коммуникация тармоқларини ўтказиш, ҳудудни ободонлаштириш, асбобускуна, жиҳозлар олиб келиш ҳамда объектда ўрнатиш сифатида
киритилиши лозим бўлган 1,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги
инвестициялар киритилмаганлиги, шу билан бирга, шартноманинг
3.10-бандига мувофиқ, ҳар чоракда бошқармага берилиши шарт
бўлган - инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг бориши тўғрисидаги
ҳисобот ҳамда яратилган ишчи ўринлари тўғрисидаги маълумотлар,
инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботга
илова қилинадиган тўлов топшириқномалари нусхалари, божхона юк
декларациялари, солиштириш далолатномалари, бажарилган ишлар
далолатномалари, қабул қилиш-топшириш далолатномалари, техник ҳолати
кўрсатилган
ҳолда
асбоб-ускуналарни
фойдаланишга
топшириш
далолатномалари киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда
инвестиция дастурининг бажарилишининг бориши, шу жумладан, унда
назарда тутилган ҳисоботни тақдим этиш санасидаги молиявий-иқтисодий
параметрлари ҳақида ҳар чоракда бериб бориладиган ҳисоботлар бошқармага
тақдим этилмаганлигини асос қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантирган ва жавобгарнинг қарши даъво аризасини қаноатлантиришни
рад этган.
Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ушбу
хулосаси билан келишган.
Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра, биринчи инстанция суди
даъвони қисман қаноатлантиришда ва қарши даъвони қаноатлантиришни рад
этиш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 июндаги қарори билан мазкур иш
бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш
учун Когон туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 29 июндаги қарорида судлар томонидан:
- шартнома иштирокчиси “Бухоро сув таъминоти” масъулияти
чекланган
жамияти
жавобгар
томонидан
объектга
инвестиция
мажбуриятларини ушбу шартнома ва бизнес режга мувофиқ бажаришга
тўсқинлик қилиб, объектда мавжуд бўлган 2 та 325 диаметрли сув
қувурларни бошқа ҳудуддан олиб ўтишга ҳаракат қилмаганлиги ҳолатлари
ўрганилмаганлиги;
- шартнома юзасидан олинган инвестиция мажбуриятини бажариш
бўйича Бухоро вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган йўл харитаси бўйича
олинган
мажбуриятлар
шартнома
иштирокчилари
томонидан
бажарилганлигига аниқлик киритилмаганлиги;
- шартнома юзасидан олинган мажбуриятлар бажарилмаганлиги
ҳолатлари юзасидан шартномани бекор қилишга олиб келувчи айбдорларни
аниқлаш чораси кўрилмаганлиги қайд этилиб, ишни янгидан кўришда
тарафларнинг важларига баҳо беришда қайд этилган ҳолатларни тўлиқ
ўрганиш, иш ҳолатларига аниқлик киритиш ҳамда моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд
ҳужжати қабул қилиш юзасидан кўрсатма берилган.
Бироқ, кассация инстанцияси судининг ушбу кўрсатмалари қуйи
судлар томонидан бажарилмаган.
Ваҳоланки, ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра кассация
инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан
кўраётган суд учун мажбурийдир.
Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг важлари
билан келишмаган бўлса-да, тарафлар ўртасида имзоланган шартномага
мувофиқ шартнома иштирокчилари иккита 325 диаметрли қувурларни
ҳудуддан кўчириб чиқариш мажбуриятини олмаганлиги, қолаверса, ушбу
қувурларнинг ҳудуддан чиқарилмаганлиги жавобгарга бино-иншоотларни
реконструкция қилиш, қурилиш таъмирлаш ишлари, коммуникация
тармоқларини ўтказиш, ҳудудни ободонлаштириш, асбоб-ускуна, жиҳозлар
олиб келиш ва объектда ўрнатиш, шунингдек, 45 та янги иш ўринларини
яратишга тўсқинлик қилмаслигини бирор-бир далил ёхуд қонунчилик
ҳужжатлари
билан
асослантирмаган.
Натижада
суд
томонидан
асослантирилмаган қарор қабул қилинган.
Кассация инстанияси суди мажлисида иштирок этган жавобгар вакили
қайд этилган ҳолатларни ўрганиб, ушбу масалада суддан ёрдам беришни
сўраган.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати жавобгар вакилининг важларига,
объект ҳудудидан МЧЖга тегишли 2 та 325 диаметрли қувурнинг ўтганлиги
жавобгарнинг инвестиция мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш,
ушбу қувурларни бошқа ҳудудга кўчирмасдан инвестиция мажбуриятларини
амалга ошириш мумкинлигига аниқлик киритиш мақсадида суд ишга
мутахассис жалб қилиш ёки экспертиза тайинлаш масаласини ҳал қилиши
лозим эди деб ҳисоблайди.
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция
инстанцияси судлари томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ
ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини
бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни лозим топади.

Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда ишда иштирок этувчи
шахсларнинг важларини тўлиқ ўрганиши, жавобгарнинг важларига баҳо
бериш учун ишга мутахассис жалб қилиш ёки экспертиза тайинлаш
масаласини ҳал қилиши, қайд этилган ҳолатларни тўлиқ ўрганиб, уларга
тегишли ҳуқуқий баҳо бериши, ишдаги ва янгидан тақдим этадиган
далилларга баҳо бериб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган
суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини, шу жумладан ишни
кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ харажатларни ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаши лозим
бўлади.
8
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Бухоро нефт қурилиш монтаж” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Косон
туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И.Таджиев
9
4-2005-2201/1129-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2023 йил 9 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси вакили Ҳ.Ризаев (2022 йил
5 январдаги 01/01-11-сонли ишончнома асосида), “Бухоро нефт қурилиш
монтаж” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Халилов (2023 йил
6 июндаги 260-сонли ишончнома асосида), “Бухоро сув таъминоти”
масъулияти чекланган жамияти вакили А.Ўлжаев (2023 йил 13 февралдаги
175-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Бухоро нефт қурилиш монтаж”
масъулияти чекланган жамияти, Қоровулбозор туман ҳокимлиги ва “Бухоро
сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар
ўртасида тузилган 2019 йил 12 мартдаги 21-сонли олди-сотди шартномаси
ҳамда 2020 йил 15 апрелдаги 78-сонли келишув шартномасини бекор қилиш
ва жавобгардан 180 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда “Бухоро нефт қурилиш монтаж”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси, Қоровулбозор туман ҳокимлиги ва “Бухоро сув
таъминоти” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида
имзоланган 2019 йил 12 мартдаги 21-сонли олди-сотди шартномасини бекор
қилиш ва даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасидан 4 258 815 600 сўм зарар
суммасини ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Пешку туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
13 декабрдаги қарори устидан “Бухоро нефт қурилиш монтаж” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш билан
бирга Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
10
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-305-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати