← Назад
Решение #589349 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 25 | — | law | |
| ИПКнинг | 311 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 279 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2201/246-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Т.Маматожиев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья И.Турсунов
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 9 июнь
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, раис
ўринбосари А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Аманов
ва
И.Турсуновлардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ф.О.
(ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.А. (паспорт асосида), қўшимча
жавобгар вакили Ж.Н. (паспорт асосида), манфаатдор шахс М.А. (паспорт
асосида) ва вакили Б.Ғ. (ордер асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХХ
манфаатида жавобгар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча
жавобгар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан жами 3 737 317 475 сўм
кредит қарздорликларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга
қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 мартдаги ҳал қилув қароридан
норози бўлиб, манфаатдор шахс М.А. томонидан берилган апелляция шикояти
ва унга илова қилинган ҳужжатларни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар ХХХХ (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Фарғона туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХХ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), “ХХХХ” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 31 октябрь кунги 515/2018Ксонли кредит шартномасига асосан 1 042 681 309 сўм муддати ўтган асосий
қарздорлик, 1 160 752 061 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, жами
2 203 433 370 сўмни ундириш ва ундирувни жавобгарга тегишли Марғилон
шаҳар, Хиёбон кўчаси, 65И-уйнинг 3 хонадан иборат 24-квартираси, 2 хонадан
иборат 11-квартираси, 3 хонадан иборат 12 квартираси ва қолган квартираларга
ҳамда Марғилон шаҳар, Хиёбон кўчаси 65Ж-уйнинг 3 хонадан иборат
9-квартираси, 3 хонадан иборат 4-квартира, 2 хонадан иборат 16-квартираси,
3 хонадан иборат 23-квартираларига ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан қаратишни
ҳамда тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 13 июль кунги 200627-сонли кредит
шартномасига асосан 661 764 702 сўм миқдорида муддатли кредит
қарздорликни, 502 632 221 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик,
369 487 182 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, жами 1 533 884 105 сўмни
ундириб беришни ҳамда ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли Фарғона
шаҳар, 11-сон “Янгисой” МФЙ, Юксалиш (Қувасой) кўчаси 38-уйда жойлашган
умумий майдони 7001,94 м2, фойдали майдони 1014,27 м2 бўлган аттракционлар,
футбол майдони, спорт мажмуаси, салқин ичимликлар ва музқаймоқ шаҳобчаси
бино-иншоотлари ер участкасига бўлган фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга
қўйилган мулкларга қаратишни сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 март кунги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 1 371 281 305,08 сўм асосий қарз, 796 752 061 сўм муддати
ўтган фоиз қарздорлиги, жами 2 168 033 366,08 сўм кредит қарздорлиги ва
21 600 сўм почта харажати ундирилиб, ундирув гаров предмети ҳисобланган
жавобгарга тегишли бўлган Марғилон шаҳар, Хиёбон кўчаси, 65И-уйнинг
3 хонадан иборат 24-квартираси, 2 хонадан иборат 11-квартираси, 3 хонадан
иборат 12-квартираси ҳамда Марғилон шаҳар, Хиёбон кўчаси, 65Ж-уйнинг
3 хонадан иборат 4-квартираси ва 3 хонадан иборат 23-квартираларига ерга ва
мулкка бўлган ҳуқуқлари билан биргаликда, шунингдек ундирув қўшимча
жавобгарга тегишли Фарғона шаҳар, 11-сон “Янгисой” МФЙ, Юксалиш
(Қувасой) кўчаси 38-уйда жойлашган умумий майдони 7001,94 м2, фойдали
майдони 1014,27 м2 бўлган аттракционлар, футбол майдони, спорт мажмуаси,
салқин ичимликлар ва музқаймоқ шаҳобчаси бино-иншоотлари ер участкасига
бўлган фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган мулкларга қаратилиши
ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 74 746 349,50 сўм давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, манфаатдор шахс фуқаро
А.М.Х. апелляция шикояти тақдим этган.
Апелляция шикоятида, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 3 март кунги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгардан кредит
қарзини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъво аризаси
қаноатлантирилганлигини, ундирув гаров предмети ҳисобланган бошқа кўчмас
мулклар қатори Марғилон шаҳар, Хиёбон кўчаси 65И-уй 12-хонадонга ҳам
қаратилганлигини, мазкур ундирув ҳақида Мажбурий ижро бюроси Марғилон
шаҳар бўлими давлат ижрочилари орқали 2023 йил апрель ойида хабар
топганлигини, ундирувни гаров мулкига қаратишда даъвогар ва жавобгар
ўртасидаги ипотека шартномаси асос қилиб олинган бўлса-да, бу пайтга келиб
Марғилон шаҳар Хиёбон кўчаси 65И-уй, 12-хонадон 2020 йил 13 март кунги
нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномасига ва 2020 йил 28 август кунги
1730412/R-A1087209-сонли “Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги давлат реестридан кўчирмага кўра,
унга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлганлигини, ушбу хонадон уни
жавобгардан сотиб олишидан аввал даъвогар банкнинг 2020 йил 11 март кунги
02-1916/22-сонли хати билан гаров предметлари таркибилан чиқарилганлиги ва
тақиқдан озод қилинганлингини баён қилиб, Фарғона туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 3 март кунги ҳал қилув қарорининг ундирувни унга хусусий
мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Марғилон шаҳар Хиёбон кўчаси 65И-уй
12-хонадонга қаратиш ҳақидаги қисмини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида М.А. вакили кўргазма бериб, апелляция шикоятини тўлиқ
қувватлаб, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 март кунги ҳал
қилув қарорининг ундирувни унга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган
Марғилон шаҳар Хиёбон кўчаси 65И-уй 12-хонадонга қаратиш ҳақидаги
қисмини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасликни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили апелляция шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра М.А.нинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни
тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига
юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ХХХХ Фарғона бўлими билан
“ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2018 йил 13 июль куни
200627-сонли кредит шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан жавобгарга Фарғона шаҳар, Янги аср кўчасида
жойлашган “Қиргули дехқон бозори” ҳудудида намунавий лойиҳа асосида
замонавий 4 типдаги савдо мажмуаси қурилиши учун 1 500 000 000 сўм
миқдорида банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан 60 ой муддатга бир йил имтиёзли
давр билан йиллик 16 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан кредит маблағи
ажратилган.
Шунингдек, ХХХХ Фарғона бўлими билан “ХХХХ” масъулияти чекланган
жамияти
ўртасида
2018
йил
31 октябрь куни 515/2018К-сонли кредит шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан жавобгарга Марғилон шаҳар, “Пичоқчи” МФЙ,
Хиёбон кўчасида жойлашган 5 қаватли турар жой қурилиши учун
10 000 000 000 сўм миқдорида 24 ой муддатга бир йил имтиёзли давр билан
йиллик 20 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратилган.
Мазкур кредит шартномаларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга
белгиланган миқдорларда кредит маблағлари ажратиб берилган бўлса-да,
жавобгар кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя қилмасдан, кредит
қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома мажбуриятларини
бажармасдан келган.
Мазкур кредитнинг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган
2018 йил 31 июль кунги ипотека шартномасининг 2-бандига кўра, кредит
шартномасини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун гаровга қўювчи
Фарғона шаҳар, Муқимий кўчаси, 87-уйда жойлашган қўшимча жавобгарга
тегишли Фарғона шаҳар 11-сон “Янгисой” МФЙ, Юксалиш (Қувасой) кўчаси,
38-уйда жойлашган умумий майдони 7001,94 м2 фойдали майдони 1014,27 м2
бўлган аттракционлар, футбол майдони, спорт мажмуаси, салқин ичимликлар ва
музқаймоқ шаҳобчаси бино-иншоотлари ер участкасига бўлган фойдаланиш
ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 26 апрель кунги
навбатдаги ипотека шартномасининг 2-бандига кўра, жавобгарга тегишли
бўлган Марғилон шаҳар, Хиёбон кўчаси 65И ҳамда 65Ж-уйларда жойлашган
қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
кўрсатилган.
Марғилон шаҳар, Хиёбон кўчаси 65И уй, 12-хонадон 2020 йил 13 март
кунги нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан фуқаро А.М.Х.га
сотилган.
2020 йил 28 август кунги 1730412/R-A1087209-сонли “Кўчмас мулк
объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги
давлат реестиридан кўчирмага кўра, фуқаро М.А.нинг Марғилон шаҳар Хиёбон
кўчаси 65И уй, 12-хонадонга бўлган мулк ҳуқуқи 2020 йил 28 август куни давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ишни кўришда иш ҳолатларини
тўлиқ аниқламасдан, ундирувни гаров мулкига қаратишда фуқаро М.А.нинг
манфаатларини ҳисобга олмасдан, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида
барвақт хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 25-моддасига кўра, иқтисодий судга
иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор
мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек
корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар
ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага
келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Гарчанд даъвогар жавобгардан кредит қарздорлигини ундириш ва
ундирувни жамиятга тегишли гаров мулкларига қаратишни сўраган бўлса-да,
судга даъво тақдим этилишидан икки йил олдин гаров таркибидаги мулк, яъни
Марғилон шаҳар Хиёбон кўчаси 65И уй, 12-хонадон фуқаро М.А.нинг эгалигига
ўтказиб берилган. Мазкур ҳолатда фуқаро М.А. юқоридаги кодекс талабига кўра
иқтисодий судда тараф бўла олмайди.
ИПКнинг 311- моддасига кўра, талаб судга тааллуқлилик қоидаларини
бузган ҳолда иқтисодий судга тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза)
тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга
кўриб чиқиш учун ўтказилади.
Агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда
иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса,
иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик
ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва
иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Иқтисодий суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган даъво
аризаси (ариза), иш материаллари ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб
олиниши керак.
Ўзбекистон Республикасида судлар ўртасида судга тааллуқлилик
тўғрисидаги низоларга йўл қўйилмайди.
ИПКнинг 278-моддасига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 279-моддаси
тўртинчи қисмининг 9-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда,
ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга
тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
ИПКнинг 279-моддаси тўртинчи қисмининг 9-бандига кўра, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги асос
бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2022 йил
3 мартдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ишни тааллуқлилигага кўра
фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига юборишни лозим деб
ҳисоблайди.
Бинобарин, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 26, 311, 278, 279-моддаларига
асосланиб,
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
Фуқаро А.М.Х.нинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 март кунги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро
иқтисодий судига ўтказилсин.
Биринчи инстанция суди томонидан берилган ижро варақалари бўйича
ундирувлар бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан
бир йил муддат Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (прокурор протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
А.Мадаминов
Ҳайъат аъзолари
Ф.Аманов
И.Турсунов