Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 10-1015/13712 Дата решения 09.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ФК Бунёдкор очик акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Нефтгазмонтаж масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1097788 Claim ID 3125575 PDF Hash b54bc38098f7326e... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 233-моддаси ИПКнинг 233 law
ИПК 235-моддаси ИПК 235 law
ИПК 236-моддаси ИПК 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 236-моддаси ИПКнинг 236 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
10-1005/13712-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Б.Султонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Ф.Ёдгоров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 10-1015/13712 2023 йил 9 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Мажбурий ижро бюроси Чилонзор тумани бўлими вакили У.Зоиров (2023 йил 9 июндаги 29/07-2022-сонли ишончнома асосида), “FK Bunyodkor” очиқ акциядорлик жамияти вакили Р.Хасанов (2023 йил 6 апрелдаги 01-159-сонли ишончнома асосида), “Neftgazmontaj” масъулияти чекланган жамияти вакили И.Қосимов (2022 йил 19 январдаги 006-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “FK Bunyodkor” очиқ акциядорлик жамиятининг жавобгар “Neftgazmontaj” масъулияти чекланган жамиятидан 10 375 683 641 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 октябрдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 январдаги қарори устидан “FK Bunyodkor” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “FK Bunyodkor” очиқ акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Neftgazmontaj” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 10 375 683 641 сўм ундиришни сўраган. Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2011 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 375 683 641 сўм асосий қарз, 103 756 836 сўм давлат божи, 7 200 сўм почта харажати ундирилган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг, 2011 йил 18 апрелда ижро варақаси берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанцияси судининг 2014 йил 14 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 103 756 836 сўм давлат божи, 7 200 сўм почта харажатларини ундириш қисми бекор қилиниб, суд харажатларини тақсимлаш бўйича янги қарор қабул қилинган. Жавобгардан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 103 756 836 сўм давлат божи, кассация инстанцияси учун 51 878 418 сўм давлат божи республика бюджетига, даъвогар фойдасига 5000 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур қарор асосида Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан 2014 йил 11 августда суд харажатларини ундириш юзасидан ижро варақалари берилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар 2014 йил 19 августда 01/487-сонли кузатув хати асосида ижро варақаси бўйича мажбурий ижро этиш учун Суд ижрочилари департаментининг Чилонзор тумани бўлимига топширган. Жавобгар 2016 йилдан 2018 йилга қадар муддат мобайнидан мавжуд қарздорликнинг 2 460 092 439,64 сўм қисмини ихтиёрий тартибда тўланган. Кейинчалик, жавобгарнинг аризасига мувофиқ, Тошкент шаҳар хўжалик судининг ажримларига асосан суд ҳужжатининг ижроси кечиктирилган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Чилонзор тумани бўлими (бундан буён матнда МИБ деб юритилади)га 2018 йил 12 апрелда 01/163-сонли, 2019 йил 29 майда 01/314-сонли хатлар билан мурожаат қилиб, унда суд ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатларини амалга ошириш ва қарздордан пул маблағларини ундириб беришни сўраган. МИБнинг даъвогарга йўллаган 2019 йил 8 июлдаги 6279/1-сонли жавоб хатида 2011 йил 18 мартдаги 10-1015/13712-сонли иш бўйича ижро ҳужжати собиқ Суд департаментининг Чилонзор туман бўлимидан МИБга ўтмаганлиги маълум қилинган. Шу боис, даъвогар иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 233-234-моддаларига асосан йўқолган ижро ишини юритишни тиклашни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 октябрдаги ажрими билан даъвогарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда мазкур иш бўйича берилган ижро варақаси мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун Суд ижрочилари департаментининг Чилонзор тумани бўлимига топширилганлиги, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги келишувга асосан қарздор суд ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни қисман қоплаганлиги, қолдиқ қарздорлик 6 915 591 201,40 сўмни ташкил этиши, МИБнинг даъвогарга йўллаган 2019 йил 8 июлдаги 6279/1-сонли жавоб хатида 10-1015/13712-сонли иш бўйича 2011 йил 18 мартдаги ижро ҳужжати собиқ Суд департаментининг Чилонзор туман бўлимидан МИБга 10-1015/13712 10-1015/13712 ўтмаганлиги маълум қилинганлиги, ушбу ҳолат ижро ишининг мавжуд эмаслигини тасдиқлаши, МИБ Суд ижрочилари департаментининг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши, уларнинг ижро варақасини йўқотиши натижасида даъвогар зарар кўраётганлиги, суд томонидан мазкур ҳолатлар инобатга олинмаганлиги, иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, ижро иши йўқолганлигини аниқлаш мақсадида МИБга сўровномалар берилмаганлиги, ишдаги ҳужжатларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. МИБ вакили Суд ижрочилари департаментига топширилган мазкур иш бўйича берилган ижро варақаси МИБга ўтмаганлигини билдирди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 233-моддасига кўра, иқтисодий иш бўйича йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритиш ишда иштирок этувчи шахсларнинг, прокурорнинг, давлат ижрочисининг аризасига, шунингдек суднинг ташаббусига кўра суд томонидан тикланиши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Суд ижрочилари департаментининг Чилонзор тумани бўлимининг 2014 йил 28 августда даъвогарга йўллаган 882/2сонли хатида бўлим иш юритувида 10-1005/13712-сонли ижро варақасига асосан қўзғатилган ижро ҳужжати мавжудлиги, мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганлиги маълум қилинган. Кейинчалик эса, МИБ Чилонзор бўлимининг 2019 йил 8 июлдаги жавоб хатида 10-1015/13712-сонли бўйича 2011 йил 18 мартдаги ижро ҳужжати собиқ Суд департаментининг Чилонзор туман бўлимидан МИБ Чилонзор тумани бўлимига ўтмаганлиги қайд этилган. ИПК 235-моддасининг биринчи қисмига кўра, иқтисодий суд йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ишни кўришда ишнинг сақланиб қолган қисмидан, иш йўқолгунига қадар ундан юридик шахслар ва фуқароларга олиб берилган ҳужжатлардан, бу ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларидан, шунингдек ишга дахлдор бўлган бошқа ҳужжатлардан фойдаланади. Даъвогарнинг аризасида мазкур иш бўйича берилган ижро варақаси асосида қўзғатилган ижро иши йўқотилганлиги қайд этилган бўлса-да, судга аниқ далиллар тақдим этмаган. ИПК 236-моддасининг учинчи қисмига кўра, йўқолган ижро иши, агар суд ҳужжатининг ижроси амалга оширилган бўлса, тикланади. Бироқ, даъвогар томонидлан мазкур иш бўйича берилган ижро варақаси асосида юритилган ижро ишининг қандай ҳолатдалиги, ижро варақаси юзасидан ижро ҳаракатлари тўлиқ ёки қисман амалга оширилганлиги, ижро иши тамомланганлиги ва ундирувчига қайтарилганлиги, тугатилганлиги ёки ижро варақаси йўқотилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаган. Шу билан бирга ижро ҳужжати бўйича сақланиб қолган ва ижро ишини юритишга дахлдор бўлган ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари мавжуд эмас. Бу эса ўз навбатида аризага асос қилиб келтирилган ҳолатлар даъвогар томонидан тегишли далиллар ва қонунчилик ҳужжатлари асосида исботлаб берилмаганлиги тасдиқлайди. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 236-моддасига кўра, ижро варақасининг дубликати берилиши мумкин бўлган ижро иши у ижро этилгунига қадар йўқолган тақдирда, суд йўқолган ижро ишини тиклаш тўғрисида иш қўзғатишни асослантирилган ажрим билан рад этади. Қайд этилганларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шу билан бирга судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важлар билан қуйидаги асосларга кўра келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Жумладан, юқорида қайд этилганидек, ИПК 236-моддасининг учинчи қисми талабига кўра йўқолган ижро иши суд ҳужжатининг ижроси амалга оширилган тақдирда тикланиши мумкин. Бироқ, даъвогар суд ҳужжатининг ижроси амалга оширилганлигини тегишли далиллар асосида исботлаб бермаган. Шу боис шикоятда келтирилган важлар асоссиз ҳисобланади ва суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган почта харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “FK Bunyodkor” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. 10-1015/13712 5 Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 октябрдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари И.Таджиев 10-1015/13712 10-1015/13712 10-1005/13712-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2023 йил 9 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Мажбурий ижро бюроси Чилонзор тумани бўлими вакили У.Зоиров (2023 йил 9 июндаги 29/07-2022-сонли ишончнома асосида), “FK Bunyodkor” очиқ акциядорлик жамияти вакили Р.Хасанов (2023 йил 6 апрелдаги 01-159-сонли ишончнома асосида), “Neftgazmontaj” масъулияти чекланган жамияти вакили И.Қосимов (2022 йил 19 январдаги 006-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “FK Bunyodkor” очиқ акциядорлик жамиятининг жавобгар “Neftgazmontaj” масъулияти чекланган жамиятидан 10 375 683 641 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 октябрдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 январдаги қарори устидан “FK Bunyodkor” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ИПКнинг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “FK Bunyodkor” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 октябрдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари И.Таджиев В.Сатторова 10-1015/13712