← Назад
Решение #589492 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/4110-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) ХХХ иштирокида, аризачи «А»нинг жавобгар «Б»
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 176 732 400 сўм миқдорида молиявий
жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«А» (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва
назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб
юритилади)га асосан 176 732 400 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, ариза
талабини тўлиқ қувватлади.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлсада, жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 220моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган аризачи
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Давлат солиқ
қўмитасига 2022 йил 1 май ҳолатига Ташқи савдо операциялари ягона электрон
ахборот тизими орқали шакллантирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг
ташқи савдо шартномалари бўйича кредитор ҳамда тўлов муддати ўтган дебитор
қарздорликлари тўғрисида маълумот тақдим этилган.
Ушбу маълумотда жавобгарнинг ташқи савдо операцияси бўйича, яъни
жавобгар ва “Kompaniya AROILLimited” (БАА давлати) ўртасида тузилган импорт
контракти бўйича 30 АҚШ доллари, “Kompaniya PETROLEKS INC.” (АҚШ
давлати)
ўртасида
тузилган
импорт
контракти
бўйича
490,50 АҚШ доллари, “TOO TEK Avangard” (Қозоғистон Республикаси) ўртасида
тузилган импорт контракти бўйича 1 363,81 АҚШ доллари, “Balkan Exim LTD
EOOD” (Болгария Республикаси) ўртасида тузилган импорт контракти бўйича
104 501,6 АҚШ доллари, жами 106 385,88 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
дебитор қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб
чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган
экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида
товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш
ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши,
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар
қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил
1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши назарда тутилган.
Шунга биноан, аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 22 майда 22-31464сонли талабнома юборилиб, муддати ўтган 106 385,88 АҚШ доллари миқдоридаги
қарздорликни баратараф этиш чораларини кўриш, акс ҳолда Низомнинг 27бандига асосан молиявий жарима қўлланиши ҳақида огоҳлантирилган, аммо
талабнома жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
Шундан сўнг, аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
180 кунгача кечиктирилганлиги учун тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 5 фоизи, яъни 5 319,3 АҚШ долларининг ва 10 фоизи, яъни
10 638,6 АҚШ долларининг талабномани жўнатиш санасидаги Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмдаги эквивалентда
(11 074,93 сўм), яъни 176 732 400 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига
мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан
ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган.
Низомнинг 23-бандига кўра, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул
маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга
оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг
қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган
контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги
битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан
2
тасдиқланган тақдирда, шунингдек, асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар
етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки)
бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва
ўзига
хослигидан
келиб
чиққан
ҳолда
180
кундан
ортиқ
белгиланганда — импорт контрактларида белгиланган муддатлардан ошмаслиги
лозим.
Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва
божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта
ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек улар учун тўланган
пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга
оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 24-бандига мувофиқ эса, экспорт контракти бўйича тушум
тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга
нисбатан
—
“экспорт”
божхона
режими
бўйича
божхона
юк
декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан —
бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180
кундан ошиб кетмаслиги керак.
Ушбу Низомнинг 27-бандига асосан, ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар
келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30
банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60
банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча
жарима тўлайдилар деб белгиланган.
Жавобгар вакили суд мажлисида, хорижий корхоналар билан экспорт
шартномасини тузмаганлиги, ҳокимият вакиллари айтганлиги сабабли фермер
хўжалигини мухрини берганлиги сабабли унинг номидан бошқа шахслар
томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилганлиги, бу ҳақида
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилганлигини, Фарғона шаҳар
ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилганлигини билдирсада, лекин айбдор
шахслар аниқланиб, уларга нисбатан чоралар кўрилганлигини тасдиқловчи
тегишли ваколатли органни қарори ёки ҳукмини судга тақдим қилмади.
3
Юқоридагиларга асосланган ҳолда суд, жавобгарнинг важлари билан
қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблаб, аризачининг арз қилган талабларини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
“Давлат
божи
тўғриси”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинган.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб суд, жавобгардан давлат божи ундирмасликни,
тўланган почта харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни
лозим деб топди.
Бундан ташқари, Низомнинг 28-бандига кўра, молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида
ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки
товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш
(импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва
мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ
хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик
юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади деб
белгиланган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Арз қилинган талаб тўлиқ қаноатлантирилсин.
«Б» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра
176 732 400 сўм молиявий жарима қўллансин.
«Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан «А» фойдасига 33 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, унинг суд харажатини ундириш
қисмига ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати
бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья:
Т.Маматожиев
4