← Назад
Решение #589630 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 830 символов
4-1104-2302/1601-сонли иш
2023 йил 8 июнь
Ўртачирчиқ тумани
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар АТИБ
"Хххх" манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг жавобгар "ХХХХ" деҳқон хўжалиги ҳисобидан 120 000 000
сўм кредит бўйича асосий қарз, 19 899 542,84 сўм муддати ўтган кредит қарз,
5 478 441,66 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 2 548 382,58 сўм ҳисобланган фоиз
қарзи, 225 785,92 сўм жарима жами 148 156 153 сўм ундириш, ундирувни гаров
мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар
вакили Б.Хотамов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Хўжақулов
(раҳбар), қўшимча жавобгар вакили А.Тошқобилов (раҳбар), иштирокида, очиқ
суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар АТИБ "Хххх" манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" деҳқон хўжалиги ҳисобидан
120 000 000 сўм кредит бўйича асосий қарз, 19 899 542,84 сўм муддати ўтган
кредит қарз, 5 478 441,66 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 2 548 382,58 сўм
ҳисобланган фоиз қарзи, 225 785,92 сўм жарима жами 148 156 153 сўм
ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгар "AZIZBEK MEGA MASTER"
МЧЖга тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган.
Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили
иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимоснома мавжуд.
Бундай ҳолатда суд ишни Палата вакилларининг иштирокисиз кўриб
чиқиш мумкин деб ҳисоблайди ва ишни Палата вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили
иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили бугунги кунда
жавобгарнинг қарздорлиги 102 511 295,84 сўмни ташкил қилиб, муддати
ўтмаган кредит асосий қарздорлиги 100 000 000 сўм, кредит фоиз қарздорлиги
2 511 295,84 сўм қарздорлиги мавжудлиги ҳақида судга тушунтириш бериб, бу
ҳақда ѐзма маълумотнома тақдим этди ва қолдиқ қарзни ундиришни ҳамда
ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорлик қисман
тўланганлигини таъкидлаб, қарздорликни тўлиқ тўлаш учун муддат беришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили қарздорликни
тўлаш учун муддат беришни сўради.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
кўрсатмалари
ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит
шартномасидан келиб чиққан.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТИБ "Хххх" (кейинги
ўринларда Банк) ва "ХХХХ" деҳқон хўжалиги (кейинги ўринларда Қарз
олувчи) ўртасида 2021 йил 26 март куни 716/459 2021-сонли кредит шартномаси
тузилиб, шартномага асосан Банк Қарз олувчига 36 ой бўлган муддатга йиллик
22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан йирик шохли қорамоллар сотиб олиш
учун 300 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, Қарз олувчи эса ўз
навбатида олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда қайтариш ва
кредитдан фойдаланганлиги учун фоиз тўловларини тўлаш мажбуриятини
олган.
Ушбу кредит шартномаси бўйича Банк томонидан 300 000 000 сўм
миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилган.
Мазкур кредит таъминоти сифатида 2020 йил 30 апрелда нотариал
тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан "AZIZBEK MEGA
MASTER" МЧЖга тегишли бўлган, Тошкент вилояти, Бўка тумани, Улуғбек
фермерлар уюшмаси ҳудудида 0.15 га.ер майдонида жойлашган “Қушхона бино
ва иншоотлари” тарафлар ўртасида 2021 йил 23 мартда имзоланган гаровга
қўйилган мол-мулкни баҳолаш бўйича келишув далолатномасига асосан 375 000
000 сўмга баҳоланган ҳолда гаровга қўйилган.
Бироқ жавобгар томонидан тўлов жадвали бўйича кредит ва унга
ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмасдан келинган.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятларини бажариш юзасидан
огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Натижада
палата банк манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб кредит
қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
Шартноманинг 8.1-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик
ҳолатлари вужудга келганлиги Банк томонидан аниқланган тақдирда, Банк Қарз
олувчига кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий
қарзни муддатидан олдин ундириш хусусида талабнома юборади.
Шартноманинг 8.1-бандига кўра, Қарз олувчи томонидан аниқланган
ҳолатлар талабнома юборилганидан сўнг 15 календарь куни ичида бартараф
этилмаган тақдирда кредитнинг асосий қарзи, ҳисобланган фоизлар ва бошқа
тўловларни муддатидан олдин, ундирувни кредит таъминотига қаратган ҳолда
ундириш тўғрисида судга мурожаат қилиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Жавобгар томонидан ўзаро тузилган шартнома шартлари жиддий равишда
бузилган ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талаблари асосли
деб ҳисоблайди, бироқ суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан кредит
қарздорлиги қисман тўланганлиги сабабли, даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан муддати ўтмаган кредит асосий қарздорлиги
100 000 000 сўм, кредит фоиз қарздорлиги 2 511 295,84 сўм жами 102 511 295,84
сўм кредит қарздорлиги ундиришни, даъвонинг тўланган қисмларини рад
этишни суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Қайд этилганларга асосан суд, ишдаги ҳужжатлар ва судда аниқланган
ҳолатлар, кредит шартномаси, ипотека шартномасидан келиб чиқиб, даъво
талабининг ундирувни гаров мулкига қаратиш қисмини қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабининг ундирув қаратилган молмулкларнинг бошланғич сотув баҳосини белгилаб бериш ҳақидаги қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Қайд этилганларга асосан, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига, 100 000 000 сўм муддати
ўтмаган кредит асосий қарздорлиги, 2 511 295,84 сўм кредит фоиз қарздорлиги
жами 102 511 295,84 сўм кредит қарздорлиги ва 30 000 сўм олдиндан тўланган
почта харажатини ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни лозим
топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-180моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" деҳқон хўжалиги ҳисобидан АТИБ "Хххх" фойдасига
100 000 000 сўм муддати ўтмаган кредит асосий қарздорлиги, 2 511 295,84 сўм
кредит фоиз қарздорлиги жами 102 511 295,84 сўм кредит қарздорлиги ва 30 000
сўм почта харажати, республика бюджетига 2 963 043,06 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ундирув "AZIZBEK MEGA MASTER" МЧЖга тегишли бўлган, Тошкент
вилояти, Бўка тумани, Улуғбек фермерлар уюшмаси ҳудудида 0.15 га.ер
майдонида жойлашган “Қушхона бино ва иншоотлари”га қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Т.Салимов