Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/4064 Дата решения 08.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қувасой Қосимов Илёс боғи фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Қувасой Қосимов Илёс боғи фермер хўжалиги
Source ID 1090401 Claim ID 3302769 PDF Hash 3647c3b21cb288ee... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 3-моддаси онуни 3 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онуннинг 93-моддаси онуннинг 93 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 95-моддаси онуннинг 95 law
онун 92-моддаси онун 92 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47uy 150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-63-05, (+99873) 244-65-40 А Ж Р И М (Суд санацияси таомилини қўллаш ҳақида) 2023 йил 8 июнь 4-1501-2304/4064-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий суди очиқ суд мажлисида, судья – Х.Жамолиддинов раислигида, судья ѐрдамчиси – Н.Эралиеванинг котиблигида, қарздор - «Қувасой Қосимов Илѐс боғи» фермер хўжалигининг ўзини банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни қарздор раҳбари И.Қосимов, муваққат бошқарувчиБ.Жўраев иштирокида, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Қарздор –“Қувасой Қосимов Илѐс боғи” фермер хўжалиги судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, ўзини банкрот деб эътироф этишни сўраган. Суд, тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қарздорнинг молиявий ҳолатини аниқлаш, унинг мол-мулкларини бут сақланишини таъминлаш чораларини кўриш, кредиторлар йиғилишини чақириш ва ўтказиш заруратини эътиборга олиб, 2023 йил 8 майдаги ажрим билан қарздорга нисбатан кузатув таомилини жорий этган. Шунингдек, суднинг 2023 йил 8 майдаги ажримига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган номзодлардан 1-тоифали суд бошқарувчиси Жўраев Бахтиѐр Махмудович муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Муваққат бошқарувчиси томонидан судга кузатув жараѐнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот ва кредиторлар йиғилишининг 2023 йил 30 майдаги 1-сонли йиғилиш баѐни ҳужжатлари тақдим этилган. Мазкур йиғилишда кредитор АТ “Халқ банки” Қувасой бўлими вакили У.Рахимов қарздор корхонага 1 500 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилганлиги, аммо қарздор томонидан кредит тўловларини тўлашга бир қанча қийинчиликлар бўлганлигини, қарздор янги тузилган график бўйича кредит суммаси фоизларини 12 ой мобайнида тўлаб борса кредит тани учун тўлов қобилияти етарли бўлиши ва график бўйича тўловларни ўз вақтида тўлай олиши кредиторлар йиғилишида ўрганиб чиқилганлиги, шундай бўлсада кредит таъминоти сифатида учинчи шахслар ҳисобидан гаров мулклари мавжудлиги, санация қўлланишига эътирози йўқлигини билдириб ўтган. Суд мажлисида қарздор фермер хўжалиги раҳбари И.Қосимов фермер хўжалигида ишчилар сони 40 нафардан зиѐдни ташкил этиши, Россия давлатининг еттинчи арбитраж судининг қарори билан фермер хўжалиги фойдасига ундирилган 90 000 АҚШ доллари дебиторликни қарздорликка йўналтириш учун вақт йўқотганлиги, шу кунларда ундириш чоралари кўрилаѐтганлиги, келгуси жорий йил давомида 100-120 тонна мева экспорт қилиш ҳисобига 10 000 000 рублдан зиѐдроқ шартнома тузиш бўйича россиялик ҳамкорлар билан келишувлар қилинганлиги ҳисобига қарздорлик бартараф этилиши, кредиторлар йиғилишида амалга ошириладиган ишлар режасини кўриб чиқиб, кредиторлар томонидан қайта тўлов графиги ишлаб чиқилганлиги, қарздорликларни тўлаш имкониятига эгалигини билдириб, фермер хўжалигини банкрот деб эътироф этмасдан суд санациясини жорий этишни сўради. Суд мажлисида муваққат бошқарувчи кредиторларнинг биринчи йиғилиши ўтказилганлигини ва унда қарздорга нисбатан суд санациясини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмасини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра қарздорга нисбатан суд санацияси таомилини жорий этишни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига кўра, суд санацияси тартиб таомили – қарздор юридик шахсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш ва унинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш учун қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда суд томонидан қўлланиладиган тартиб-таомил. Иш ҳужжатларига қараганда, қарздор Қувасой шаҳар Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш томонидан 2016 йил 12 февраль куни №653-сон билан рўйхатга олинган. Қарздорнинг низомига кўра, унинг таъсисчиси фуқаро Қосимов Илѐсжон Ибрагимович. Фермер хўжалик мустақил юридик шахс мақомига эга. Асосий фаолият тури боғдорчилик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳамда умумий овқатланиш шахобчаларини ташкил этиш, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасининг барча турлари билан шуғулланиш. Қарздорнинг устав фонди миқдори 300 000 сўмни ташкил этган. Муваққат бошқарувчи томонидан 2023 йил 30 май ҳолатига тузилган ва кредиторлар йиғилиши томонидан тасдиқланган кредиторларнинг талаблари реестрида жами 2 нафар кредитор кўрсатилган ва уларнинг талаблари миқдори 2 004 727 948,0 сўмни ташкил этган. Муваққат бошқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, қарздор АТ “Ҳалқ банки” Қувасой филиали ҳамда қарздор –“Қувасой Қосимов Илѐс боғи” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 1 февралдаги 2-сонли кредит шартномасига асосан 84 ой муддатга 24 ой имтиѐз билан 1 500 000 000 миқдорида кредит олиб, кредит қарздорликларни ўз вақтида қайтарилмаслиги натижасида иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолган. Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 12-моддасида: - “Банкротлик таомили қўлланилаѐтганда барча кредиторларнинг манфаатларини ушбу Қонунга мувофиқ ташкил этиладиган кредиторлар йиғилиши ѐки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас. Қарздорга нисбатан содир этиладиган ҳаракатларнинг ҳаммасини барча кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ѐки кредиторлар қўмитаси амалга оширади.”-деб белгиланган. Қонуннинг 12-моддаси 10-қисмига биноан кредиторларнинг 2023 йил 30 май куни бўлиб ўтган 1-йиғилиши ваколатли ҳисобланиб, унда 1 нафар кредитор, қарздор фермер хўжалиги раҳбари И.Қосимов иштирок этган. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан муваққат бошқарувчининг кузатув таомили жараѐнида амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботи тингланиб, кредиторларнинг барчаси томонидан муваққат бошқарувчининг ҳисоботи ва иш режаси тасдиқланган. Шунингдек, кредиторларнинг биринчи йиғилишида қарздорга нисбатан навбатдаги банкротлик таомили муҳокама этилиб, барча кредиторлар томонидан қарздорнинг санация режасини тасдиқлаш ва суд санациясини жорий этиш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақида қарор қабул қилинган. Қонуннинг 93-моддаси 2-қисмига мувофиқ Қарздорнинг суд санациясини жорий этиш ҳақидаги илтимосномасига суд санациясининг таклиф қилинаѐтган муддати ва қарзни узиш жадвали кўрсатилган ҳолда қарздорнинг суд санацияси режаси илова қилинмоғи лозим. Қарздорнинг илтимосномасига қарздор таъсисчиларининг ушбу масалада ўтказилган умумий йиғилиши қарори ва қарзни тўлаб бориш жадвали илова қилинган. Кредиторларнинг биринчи йиғилишида қарздор – “Қувасой Қосимов Илѐс боғи” фермер хўжалигининг илтимосномаси ва суд санацияси режаси тасдиқланган. Қонуннинг 93-моддасига кўра кузатув тартиб-таомили жараѐнида қарздор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ѐки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс (шахслар) суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида судга мурожаат қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларнинг биринчи йиғилишига ѐхуд суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги илтимоснома билан бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Қонуннинг 92-моддаси 3-қисмида: - “Агар кредиторларнинг биринчи йиғилиши томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса ѐхуд иқтисодий судга унинг қарорларидан ҳеч бири тақдим этилмаган бўлса, иқтисодий суд қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ѐки қарздор мол-мулки эгасининг, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг, шунингдек учинчи шахснинг (шахсларнинг) илтимосномасига биноан, аризачилар томонидан қарздорнинг мажбуриятлари ижросининг қарзни узиш жадвалига мувофиқ таъминоти тақдим этилган тақдирда суд санациясини жорий этиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.” - деб белгиланган. Қонуннинг 95-моддасида:-“ Суд санацияси тартиб-таомили суд томонидан кредиторлар йиғилишининг қарори асосида жорий этилади, бундан ушбу Қонун 92-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Суднинг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги ажримида суд санацияси тартиб-таомилининг муддати кўрсатилиши, унда суд томонидан тасдиқланган қарзни тўлаш жадвали, мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар ҳақидаги, бундай таъминотнинг миқдори ва шакллари тўғрисидаги санация қилувчи бошқарувчини тайинлаш ҳамда унга тўланадиган ҳақ миқдори ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.”-деб кўрсатилган. Суд, юқорида баѐн этилган асосларга мувофиқ кредиторларнинг йиғилиши қарори ҳамда қарздор – “Қувасой Қосимов Илѐс боғи” фермер хўжалигининг илтимосномаси асосида қарздорга нисбатан 12 ой муддатга суд санацияси таомилини жорий этишни, санация қилувчи бошқарувчиси этиб кредиторлар йиғилиши томонидан номзоди билдирилган 1-тоифали суд бошқарувчиси Жўраев Бахтиѐр Махмудович тайинлашни ва унинг ойлик иш ҳақини меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг 4 баравари миқдорида белгилашни лозим деб ҳисоблайди. Суд санацияси таомили жорий этилаѐтганлиги муносабати билан санация қилувчи бошқарувчи Қонуннинг 12-моддаси талаблари бўйича қарзларни узиш жадвалини маъқуллаш тўғрисидаги қарор қабул қилиш кредиторларнинг ваколатига киритилганлиги сабабли ушбу масала ҳамда қарздорнинг барча кредиторларини тўлиқ аниқлаш юзасидан ўн беш кунлик муддатда кредиторларнинг йиғилишини чақириши ва ўтказиши лозим бўлади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 93-107-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 195-196, 210-моддаларини қўллаб АЖРИМ ҚИЛДИ: Қарздор – “Қувасой Қосимов Илѐс боғи” фермер хўжалигининг илтимосномаси қаноатлантирилсин. Қарздор – “Қувасой Қосимов Илѐс боғи” фермер хўжалигига нисбатан 12 ой муддатга суд санацияси таомили жорий этилсин ва суд санацияси режаси тасдиқлансин. 4 Санация қилувчи бошқарувчиси этиб 1-тоифали суд бошқарувчиси Жўраев Бахтиѐр тайинлансин. Унинг ойлик иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг 4 баравари миқдорида белгилансин. Санация қилувчи бошқарувчига ўз фаолиятини Қонуннинг 9-бобида белгиланган қоидалар асосида олиб бориш ва бажарилган ишлар юзасидан иқтисодий судга хар ойда ҳисоботлар тақдим этиб бориш юклатилсин. Қарздор – “Қувасой Қосимов Илѐс боғи” фермер хўжалиги томонидан тўланган 990 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ижро варақаси берилсин ва ижро этиш учун санация қилувчи бошқарувчига юборилсин. Ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин. Раислик этувчи Х.Жамолиддинов