← Назад
Решение #589651 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ини ушбу Кодекс | 356 | — | code_article | |
| ФКнинг | 363 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2301/1905-сонли иш
Судья: Р.Г.Асқаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 8 июнь
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Асқаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, Балиқчи туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Сардорбек
элита ери фермер хўжалигининг манфаатини кўзлаб, «Skorton Textil”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан 117
801 835 сўм асосий қарз, 39 110 209 сўм пеня ундириш ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни,
Кенгаш вакили М.Хайитова, фермер хўжалиги вакили Н.Райимқулова,
жавобгар вакили З.Хошимов, Ж.Махмудов, ишга мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Балиқчи туман қишлоқ
хўжалиги бўлими вакили А.Омоновлар (ишончномалар асосида) иштирокида,
Балиқчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Балиқчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан буён матнда “Кенгаш” деб юритилади) Сардорбек элита ери
фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)ни
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Skorton Textil”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён
матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 117 801 835 сўм асосий
қарздорлик, 39 110 209 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Балиқчи туман қишлоқ хўжалиги бўлими жалб қилинган.
Суд мажлисида Кенгаш вакили – кластер билан фермер хўжалиги
ўртасида 2022 йилнинг март ойида пахта хомашёсини етиштириш ва етказиб
бериш шартнома тузилганлигини, шартнома бўйича кластер томонидан
фермер хўжалигига дастлаб аванс, минерал ўғитлар ва терим учун
маблағларни ўтказиб берганлигини, дастлабки шартномада 1 тонна пахта
хомашёнинг нархини 2021 йилдаги 2 сорт 1-синф бўйича Қишлоқ Хўжалиги
Вазирлиги томонидан 2022 йил учун нарх бергилангунга қадарли тахминий
нарх қўйилган ҳолда шартнома тарафлар томонидан имзоланганлигини,
Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги томонидан 2022 йилнинг 7 сентябрь куни
тавсиявий нархлар эълон қилинганидан сўнг жавобгар томонидан электрон
шартномани Агроонлайн платформа орқали фермер хўжалигига
юборилганлигини, фермер хўжалиги томонидан электрон ключ орқали
тасдиқланганлигини, электрон шартномада 1 тонна пахта хомашёнинг нархи
9 040 000 сўм деб белгиланганлигини, ушбу шартномада ҚҚС назарда
тутилмаганлигини, агар ҚҚС билан ҳисобланса 1 тонна пахта хомашёнинг
нархи 10 миллион сўмдан ошиб кетиши мумкинлигини, қоғоз шаклидаги
шартномада тавсиявий нарх бўйича хисоб китоб қилиш кераклиги
кўрсатилганлиги сабабли фермер хўжалиги пахта хомашёсини тавсиявий
нарх бўйича топширганлигини, кластер вакиллари кунлик пахта хомашёсини
тавсиявий нарх бўйича қабул қилиб олганлигини, счёт-фактуралар 2022
йилнинг октябрь ойида юборилганлигини, жавобгар томонидан 2023
йилнинг февраль ойида тасдиқлаганлигини, Солиқ қонунчилигида агар
жавобгар 10 кун ичида счёт-фактуралар бўйича эътирози бўлса қайтариш
кераклиги белгиланганлигини, ушбу муддат ичида қайтармаса қабул
қилинган ҳисобланиши белгиланганлигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида фермер хўжалиги вакили иштирок этиб, кластер билан
2022 йилнинг март ойида пахта хомашёсини етиштириш ва етказиб бериш
шартномасини тузганлигини, шартнома бўйича кластер томонидан аванс
маблағлар, минерал ўғитлар ва терим учун маблағларни ўтказиб
берганлигини, дастлабки шартномада 1 тонна пахта хомашёнинг нархини
2021 йилдаги 2 сорт 1-синф бўйича Қишлоқ Хўжалиги вазирлиги томонидан
2022 йил учун нархи бергилангунга қадарли тахминий нарх қўйилган ҳолда
шартнома имзоланганлигини, Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги томонидан 2022
йилнинг 7 сентябрь куни тавсиявий нархлар эълон қилинганидан сўнг
жавобгар томонидан электрон шартномани Агроонлайн платформа орқали
юборганлигини, электрон ключ орқали тасдиқланганлигини, электрон
шартномада 1 тонна пахта хомашёнинг нархи 9 040 000 сўм деб
белгиланганлигини, шартномада ҚҚС кўрсатилмаганлигини, шартномада
тавсиявий нарх бўйича хисоб китоб қилиш кераклиги кўрсатилганлиги
сабабли пахта хомашёсини тавсиявий нарх бўйича топширилганлигини,
кластер вакиллари кунлик пахта хомашёсини тавсиявий нархда қабул қилиб
олганлигини, жавобгар вакилининг ўтган суд мажлисида тўловлар
қилишини ва келишувга эришишни айтганлигини, лекин тўловлар
қилинмаганлигини сабабли жавобгар билан келишувга эришолмаганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ўз кўргазмасида – фермер хўжалиги
билан 2022 йилнинг март ойида пахта хомашёсини етиштириш ва етказиб
бериш шартнома тузилганлигини, шартнома бўйича фермер хўжалигига
дастлаб аванс, минерал ўғитлар ва терим учун маблағларни ўтказиб
берганлигини, дастлабки шартномада 1 тонна пахта хомашёнинг нархи
8 000 000 сўм белгиланганлигини, ушбу нарх бўйича пахта хом ашёларни
қабул қилиб олганлигини, даъвогар аризага илова қилинган шартнома 2022
йил сентябрь ойида электрон ключ орқали тасдиқланганлигини, ушбу
электрон шартномани кластерда 2022 йил март ойига қадарли ишлаган ва
март ойида ишдан бўшаган ҳисобчининг электрон ключи орқали
тасдиқланганлигини, электрон шартноманинг 1.4-бандида 1 тонна пахта
хомашёнинг нархи 9 040 000 сўм, 4.1-бандида ҳам 9 040 000 сўм деб
ёзилганлигини, электрон шартномани имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
томонидан имзоланганлиги сабабли ушбу шартномани инобатга
олмасликни, кунлик пахта хомашёсини қабул қилиб олиш бўйича тузилган
қабул варақалари ҳам кластер томонидан имзоланмаганлигини, фермер
хўжалиги томонидан юборилган счёт-фактураларни қайтариш функцияси
солиқ инспекцияси томонидан кластердан олиб қўйилганлиги сабабли
қайтаришни имкони бўлмаганлигини, қабул қилишдан аввал фермер
хўжалигига ҳамда фермерлар кенгашига счёт-фактураларда нархлар баланд
кўрсатилганлиги, шартномада кўрсатилган суммадан юқори эканлиги,
ўртадаги фарқни олиб ташлаган ҳолда счёт-фактураларни қайта юбориш
кераклиги бўйича хат чиқарган ҳолда счёт-фактураларни қабул қилиб
олганлигини, фермер хўжалиги счёт-фактураларни тўғирламаганлигини,
янгитдан счёт-фактураларни юбормаганлигини, Қишлоқ Хўжалиги
Вазирлиги томонидан 2022 йилнинг сентябрь ойида чиқарилган тавсиявий
нарх 2022 йил учун деб кўрсатилмаганлигини, ушбу нарх 2023 йил учун
чиқарилганлигини, сабаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сон Қарорининг 3-бандида 1 декабрга
қадарли кейинги йил учун нархлар эълон қилиниши кераклиги
кўрсатилганлигини билдириб, даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўради ва эътирозлари бўйича тегишли
хужжатларни тақдим этди.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган Балиқчи туман қишлоқ
хўжалиги бўлими вакили – тарафлар ўртасида 2022 йилнинг март ойида
тузилган
шартнома
қишлоқ
хўжалиги
бўлимидан
рўйҳатдан
ўтказилганлигини, электрон шартнома ва пахта хомашёлар қабул қилиш
варақалари кластер томонидан тузилган ҳолда фермер хўжалигига
юборилганлигини, пахта хомашёларни қабул қилиш варақаларида айнан
тавсиявий нархда кўрсатилган суммалар қайд этилганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.
Суд, тарафларнинг вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
материалларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, жавобгар
томонидан билдирилган эътирозлар ва важларини муҳокама қилган ҳолда
қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг эътирозлари ва важларини асоссиз
деб ҳисоблади ва асосий қарздорликни тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Чунки, тарафлар ўртасида 25.03.2022 йилда “Пахта хом ашёси ва
уруғлик пахта харид қилиш бўйича” 22-сонли шартнома тузилган,
шартномада 1 тонна пахта хом ашёсининг дастлабки тахминий нархи
8 000 000 сўм деб белгиланган.
Мазкур шартноманинг 4.1-банди в-хатбошисида, 2022 йил харид
нархлари маълум қилингунга қадарли 2021 йил ўртача тахминан харид
нархи (2 сорт 1 синф) бўйича шартномани тузиб туришга келишилган.
Бундан кўринадики, пахта хомашёларнинг нархлари бевосита эълон
қилинадиган нархларга боғлиқ бўлиб, ушбу эълон қилинган нархлар бўйича
хисоб -китобларни амалга ошириш белгиланган.
Даъвогар 2022 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Анд-35 навли 67
043 кг пахта хом ашёсини жавобгарга топширган, жавобгар томонидан 2022
йилнинг пахта хом ашёларни қабул қилиб олган, қабул қилиш варақалари
жавобгар томонидан расмийлаштирилган, электрон тарзда тузилган ва бир
тонна пахта хом ашёнинг нархини қабул қилиш варақаларида тавсиявий
нархлар кўрсатилган.
фермер хўжалигига электрон шаклда юбормаганлиги сабабли қабул қилиш
варақалари электрон ключ орқали имзоланмаган, шундан сўнг фермер
хўжалиги 10.10.2022 йилда 17/22-сонли, 21.10.2022 йилда 18/22-сонли
ҳисоб-фактураларни қабул қилиш варақаларида кўрсатилган нархдан ва
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан хизматда
фойдаланиш учун юборилган тавсиявий нархдан келиб чиқиб
расмийлаштирилган ва жавобгарга юборган.
Жавобгар эса фермер хўжалигига ва фермерлар кенгашига нарх бўйича
эътирози борлигини билдирилган ҳолда алоқа хатини 2023 йилнинг январь
ойида юборганлигини билдирган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 14 августдаги 489-сон қарорининг 2-иловаси “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 63-бандида, етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун,
рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир
календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан
тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб
олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган
электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, фермер хўжалиги томонидан топширилган пахта
ҳом ашёлари бўйича юборилган счёт-фактураларни жавобгар томонидан
қўшимча қиймат солиқлари билан бирга ҳисобланган ҳолда қабул қилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартномани 4.1-бандининг бхатбошисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик
соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарорининг 3-бандида,
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва
саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон
бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси
йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда
бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга
тузатишлар киритилишини таъминлансин деб кўрсатилганлиги ушбу
шартнома шартларида инобатга олиниши белгиланган. Шу муносабат билан
тарафлар пахта хомашёси харид қилиш нархи бўйича ўзгартиришлар
киритиб боради ҳамда юқоридаги идора ва вазирликлар томонидан эълон
қилинган нархлар асосида ўзаро ҳисоб китобларни қайта амалга оширади
деб келишилган.
Яъни, шартнома тузилганидан кейин топширилаётган пахта хом-ашёси
баҳоси ўзгартирилишини тарафлар шартномада белгилаб қўйилган, шу
сабабли шартномага тегишли ўзгартириш киритиш ҳақида қўшимча
келишув тузиш талаб қилинмайди.
Қолаверса, мазкур шартноманинг 4.5-банди бўйича, хўжаликка етказиб
берган маҳсулот қийматини 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган
пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилининг
31 декабрга қадарли жавобгар тўлаб бериш мажбуриятини олган. Бироқ,
жавобгар ушбу мажбуриятини тўлиқ бажармасдан келган.
Жавобгар мазкур электрон шартномани меҳнат шартномаси бекор
қилинган ҳисобчининг электрон ключи орқали имзоланганлиги сабабли
ваколатсиз шахс томонидан имзоланган деб ҳисоблаб, далил сифатида қабул
қилмасликни сўраган.
Гарчанд, электрон шартномани меҳнат шартномаси бекор қилинган
ҳисобчининг электрон ключидан фойдаланган ҳолда шартнома имзоланган
бўлсада, ҳудди шу санада жавобгар томонидан дастлабки қоғоз шаклидаги
шартнома туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйҳатдан ўтганлиги, пахта
хом ашёни жавобгар вакиллари қабул қилиб олганлиги сабабли
жавобгарнинг далил сифатида қабул қилмаслик тўғрисидаги оғзаки
илтимосномасини асоссиз деб ҳисоблади.
Даъвогар томонидан 2022 йилда Анд-35 нави бўйича 67 043 кг пахта
хом ашёларини тавсиявий нархдан келиб чиқиб жавобгарга топширган,
даъвогар томонидан топширилган пахта хом ашёларни жавобгар вакиллари
электрон қабул қилиш варақаларини расмийлаштирган ҳолда қабул қилиб
олган, гарчанд қабул қилиш варақалари имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахс
томонидан ўз вақтида имзоланмаган бўлсада, қабул қилиш варақаларини
жавобгар вакиллар 1 тонна пахта хом ашёнинг нархини тавсиявий нархдан
келиб чиқиб расмийлаштирган.
Пахта хомашёларни жавобгар вакиллари томонидан қабул қилиб
олинганлиги тасдиқланганлиги, фақатгина нархига эътирози борлиги
сабабли суд, пахта хом ашёсини даъвогар томонидан топширилган, жавобгар
томонидан эса қабул қилиб олган деб ҳисоблайди.
Зеро, ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни
харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
ФК 356-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, шартномани
бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ
тўланади, шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик
ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади.
ФК 418-моддасининг биринчи қисмига биноан, сотиб олувчи товар
ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода
тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда
қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган
ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим.
ФКнинг 363-моддасига биноан суд шартнома шартларини шарҳлашда
ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг
шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун
шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу
модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг
мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий
хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши
керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш
олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро
муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари,
тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор
тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6
мартдаги ПҚ-4633-сонли қарори 2-бандининг “а” кичик бандида 2020 йил
ҳосилидан бошлаб пахта хом-ашёсининг харид нархини белгилаш
амалиётидан воз кечилиши белгиланган.
Ушбу қарорнинг 3-банди билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат”
уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб,
ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал
нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб
чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаш
вазифаси юклатилган.
Мазкур қарор талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги томонидан 02.11.2021 йилда 04/024-4454сонли 2021 йил учун, 07.09.2022 йилда 03/28-04/6337-сонли 2022 йил учун
ва 2023 йилда 03/24-08/4-сонли 2023 йил учун хизматда фойдаланиш учун
хатлар билан тавсиявий нархлар белгиланган, эълон қилинган ва хизматда
фойдаланиш учун юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан
хизматда фойдаланиш учун 2022 йилда юборилган тавсиявий нархларда 3736 нави бўйича 1-сорт 1-синф бўйича 1 тонна пахта хом ашёсининг нархи
10 025 000 сўм, 37-36-нав 1-сорт 2-синф бўйича 1 тонна пахта хом ашёсининг
нархи 9 768 000 сўм, 35-нав 1-сорт 1-синф бўйича 1 тонна пахта хом
ашёсининг нархи 9 890 000 сўм, 35-нав 1-сорт 2-синф бўйича 1 тонна пахта
хом ашёсининг нархи 9 636 000 сўм деб белгиланган.
Бундан кўринадики, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги томонидан ҳар йили тавсиявий нархлар эълон қилиниб
келинмоқда.
Даъво
талабидаги
асосий
қарздорликнинг
ҳисоб-китоблари
ўрганилганида, даъвогар томонидан 67 043 кг 694 521 103 сўмлик пахта
хомашёларини жавобгарга етказиб берган, даъвогар томонидан
топширилган пахта хомашёлари бўйича жавобгар тозалиги, қуритиши,
етказиб берилган минерал ўғитлари, олдиндан ўтказилган аванс, терим пули,
ташиш билан бошлиқ ва якуний ҳисоб китоблари билан бирга 576 719 268
сўмлик ҳисоб китоб қилинган бўлиб, қолдик 117 801 835 сўм қарздорликни
ўтказиб бермаган. Амалга оширилган ҳисоб китоблар якуни бўйича суд,
асосий қарздорликни тўлиқ қаноатлантиришни лози топди.
Суд, даъво талабидаги пеня ундириш қисмини муҳокама қилган ҳолда
ушбу талаб бўйича жавобгар томонидан умумий топширилган пахта
хомашёнинг 50 фоизидан ортиқроғ қийматини тўлаб берганлиги инобатга
олиб, пеняни камайтиришни лозим топди.
Пенянинг ҳисоб китоби ўрганилганида, 117 801 835 сўм асосий
қарздорликнинг 0,4 фоизи бўйича кечиктирилган 83 кунга кўпайтирилган
ҳолда 39 110 209,22 сўм тўғри ва асосли пеня ҳисоблаб судга даъво тақдим
этганлиги маълум бўлди.
Суд, жавобгар томонидан топширилган пахта хом ашёларининг 50
фоизидан ортиқ қисмини тўлаб берганлигини инобатга олиб, сўралган
пенянинг 18 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Гарчанд, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандининг
иккинчи қисмида, “Харидор” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб келишилган.
Зотан, ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Аммо, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 2-бандида
эса, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт деб тушунтириш берилган.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда давлат божини тарафлар ўртасида
мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади,
олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Қайд этилганларга қонун нормаларни инобатга олган ҳолда суд,
Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига
даъво талаби бўйича жавобгар ҳисобидан 3 138 240,88 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236,
326, 356, 418, 465-моддаларини, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118,
170, 176-180, 186, 188-моддаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий
Хўжалик суди Пленумининг 163-сонли Қарорини қўллаб,
«Skorton Textil” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
«Сардорбек элита ери” фермер хўжалиги фойдасига 117 801 835 сўм
асосий қарздорлик, 18 000 000 сўм пеня;
Балиқчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши фойдасига 33 000 сўм почта харажати;
Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш
жамғармасига 3 138 240,88 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Асқаров