← Назад
Решение #589734 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 48 | — | code_article | |
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуни | 51 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| онуни | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QUMQO’RG’ON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KUMKURGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190900, Qumqo’rg’on tumani O’zbekiston
shoh ko‘chasi,
Tel: (+99876) 465-20-78,
190900,Qumqurgon , O’zbekiston shoh
street
Fax: (+99876) 465-20-76
е-mail: i.qumqurgon@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қумқўрғон тумани
4-1904-2301/1448-сонли иш
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Холмуминов
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Хамдамованинг котиблигида, жавобгар
вакиллари О.Талиев (ишончнома асосида) жавобгар «QIZIRIQ AGROSERVIS
MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг муваққат суд бошқарувчиси
Ш.Сафаров (гувоҳнома асосида)лар иштирокида,
аризачи–Ўзбекистон
Республикаси Савдо саноат палатаси Тошкент вилоят худудий
бошқармасининг "ALP TURAN" фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар –
«QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятини умумий
тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 41904-2301/1448-сонли иқтисодий ишини Қумқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи Ўзбекистон Республикаси Савдо сноат палатаси Тошкент
вилоят худудий бошқармаси "ALP TURAN" фермер хўжалиги манфаатида
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар
«QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган
жамиятини умумий тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Ариза ва иш материалларига кўра, 2019 йил 9 апрель куни №16-сонли
гувоҳнома асосида Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан
доимий фаолият юритувчи Денов тумани ҳакамлик суди рўйхатдан
ўтказилган.
2019 йил 11 сентябрь куни доимий фаолият кўрсатувчи Денов
ҳакамлик суди томонидан даъвогар АТБ “Агробанк”ниг жавобгарлар
«QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
кредит қарзи, кредит фоизи мол-мулкидан ундириш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича ҳакамлик иши кўриб чиқилган, доимий фаолият юритувчи Денов
ҳакамлик судига «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 129 900 152 сўм ҳакамлик йиғими ундириш
белгиланган.
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 13.03.2020 йилдаги
4-1904-2002/1381-сонли иш юзасидан чиқарилган ҳал қиулв қарорига кўра,
жавобгар «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар "ALP TURAN" фермер хўжалиги доимий фаолият
юритувчи Денов ҳакамлик суди фойдасига 129 900 152 сўм қарздолик
(ҳакмлик йиғими) ва олдиндан тўланган 17 840 сўм почта харажати;
Республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 2 598 003 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
21.04.2020 йилда Мажбурий ижро бюросининг Қизириқ туман бўлими
томонидан қарздорга нисбатан ижро иши юритини қўзғатиш тўғрисида
қарор, МИБ Қизириқ туман бўлими томонидан қарздорнинг банк ҳисоб
рақамига банд солиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ижро иши юритуви бошланганидан олти ой ўтиб ҳам МИБ Қизириқ
туман бўлими аризачининг қарздорликни ундириш юзасидан қилган
мурожаатларига юзаки ёзма жавоблар бериш билан кифоялаган.
Бироқ, ҳозирги кунга қадар «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017»
масъулияти чекланган жамиятига юқоридаги кўрсатилган пул
маблағларини тўлаб тўлаб бериш мажбурияти юклатилган доимий фаолият
юритувчи Денов ҳакамлик суди ҳал қилув қарори ҳамда Қумқўрғон
туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори ижро этилмасдан
келаётганлиги баён этилган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Савдо сноат палатаси Тошкент
вилоят худудий бошқармаси "ALP TURAN" фермер хўжалиги Қумқўрғон
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар –
«QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятини умумий
тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 20 апрелдаги ажримига асосан назорат тартибини
ўрнатиш мақсадида кузатув таомили жорий қилиниб, муваққат
бошқарувчи этиб Сафаров Шодмон тайинланган.
Суднинг 2023 йил 20 апрелдаги ажримига асосан, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё
вилоят ҳудудий бошқармаси, Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси,
Қумқўрғон туман ҳокимлиги, МИБ Қизириқ туман бўлимларига Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 48-моддаси тартибида
низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган.
Мазкур ажрим билан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо сноат
палатаси Тошкент вилоят худудий бошқармаси "ALP TURAN" фермер
хўжалиги учинчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Сурхондарё
вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Қизириқ туман ҳокимлиги, МИБ Қизириқ
туман бўлимлари вакиллари иштироки таъминланмади. Даъвогар "ALP
TURAN" фермер хўжалиги раҳбари судга ариза билан мурожаат қилиб,
ишни иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга ёзма фикрнома
тақдим этиб унга кўра, «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти
чекланган жамияти устав фондидаги 100 фоиз улушга "Сурхондарё
Агросервис МТП" МЧЖ эгалик қилиши,"Сурхондарё Агросервис МТП"
МЧЖнинг устав фондидаги улушнинг 54,6 фоиз улуш "Ўзагросервис" АЖга
ҳамда 45,3 фоиз улуш AT "Агробанк"га тегишли эканлиги, ўз навбатида
"Ўзагросервис" АЖ ва AT "Агробанк"нинг устав фондидаги асосий улуши
қисми Давлатга тегишли бўлганлиги сабабли «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP
2017» масъулияти чекланган жамияти "Давлат улуши мавжуд тизим
корхоналари" сафига кириши, "QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017" масъулияти
чекланган жамиятининг фаолияти билан боғлиқ барча масалаларда Давлат
манфаати ҳимоя қилиниши,"QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017" масъулияти
чекланган жамиятининг Бухгалтерия балансини таҳлил қилинганда асосий
фондларнинг баланс қиймати 7690,6 млн.сўмни, уларнинг эскириш
даражаси 11,2 фоизни, жами дебитор қарздорлик 7349.9 млн.сўмни, жами
кредитор қарздорлик 3954,2 млн.сўмни ташкил этиб, бундан ташқари
хизмат кўрсатувчи банк ва "Ўзагросервис" АЖ олдида 8949,1 млн.сўмлик
мажбурияти борлигини кўриш мумкинлиги, бухгалтерия балансидаги
юкоридаги
молиявий
кўрсаткичлар
"Тўловга
қобилиятсизли"
(Банкротлик) ҳолатини келтириб чиқаришга асос бўла олмаслиги,
иқтисодий иш бўйича даъвогар «ALP TURAN» фермер хўжалигининг 129,9
млн.сўмлик кредитор қарздорлигини тўлаб беришда ёки Суд ҳужжатлари
асосида тўлаб беришда «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти
чекланган жамияти ходимлари ҳамда туманнинг МИБ ҳодимлари ўз
фаолиятидаги хизмат вазифаларига сусткашлик билан ёндошган деб
ҳисоблаши, «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган
жамияти ҳисоб рақамида вақтинча айланма маблағ етишмовчилиги бўлган,
бироқ бу кредитор «ALP TURAN» фермер хўжалигининг 129,9 млн.сўмлик
кредитор қарздорлигини тўлаб бериш ёки ҳисоб-китоб қилиш имконияти
тўлиқ мавжуд эмас деб баҳолаш нотўғри эканлиги, Ўзбекистан
Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги "Иқтисодиётда
давлат иштирокини қисқартиришнинг кўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида"ги ПҚ-102-сонли қарорининг 1-иловаси "Оммавий савдолар
орқали тўлиқлигича сотиладиган" корхоналар рўйхатига кўра «QIZIRIQ
AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг устав
фондидаги 100 фоиз улуши "Е-аукцион” савдо платформаси орқали
сотилиши белгилаб қўйилганлиги, мўҳтарам, Президентимизнинг ушбу
қарор ижросининг моҳияти хўжалик жамиятларига хусусий секторни жалб
қилган ҳолда Давлат иштирокини қисқартириш, хўжалик жамиятлари
ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш салоҳиятини ошириш, бўш турган биноиншоаатлардан фойдаланишни ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш
каби мақсадлар қўйилганлиги, кредитор талаби билан «QIZIRIQ
AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятига "Тўловга
қобилиятсизлик" тамоилини қўллаш ва кейинги жараёнлар орқали
кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун жамиятнинг мол-мулкини
ҳамда бошқа асосий воситаларини сотиш (бегоналаштириш) мақсадга
мувофиқ эмас деб ҳисоблашлигини, сабаби ҳозирги кунда «QIZIRIQ
AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги
улушни сотиб олиш истаги билан чиқаётган, сармоя киритиш, янги иш
ўринларини яратиш, хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш "Бизнесрежаси" билан қизиқиш билдираётган хусусий сектор вакиллари
мавжудлигини, муваққат бошқарувчисининг 2023 йил 02 июнь кунидаги
№504/2023-сонли хабарномаси асосида 2023 йил 06 июнь куни ўтказилган
кредиторлар йигилишида қатнашган кредиторлар томонидан кўп (юкори)
овоз билан "Тўловга коилиятсизлик" тамоилини қўллашга "Қарши" овоз
берганлиги, даъвогарнинг даъво аризасини юқоридагиларга кўра тўлиқ
рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган - «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017»
масъулияти чекланган жамиятининг муваққат
суд бошқарувчиси
аризачининг даъво талабларига эътироз билдириб, Қумқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ажримига кўра «QIZIRIQ
AGROSERVIS MTP 2017» (СТИР:305 128 777) масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан назорат тартибини ўрнатиш мақсадида кузатув
тартиб-таомили қўлланилиб, муваққат бошқарувчиси этиб Ш.Сафаров
тайинланганлиги, суд ажрими чиқарилган кундан бошлаб муваққат
бошқарувчиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни талабларига амал қилинган холда
ишлар амалга оширилганлиги, мазкур Қонун талаблари тартибида «QIZIRIQ
AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан назорат
тартибини ўрнатиш мақсадида
кузатув
тартиб-таомили
жорий
қилинганлиги
ва
муваққат
бошқарувчиси
этиб
Ш.Сафаров
тайинланганлигини, биринчи
кредиторлар йиғилиши бўлиб ўтиши
белгиланган кун ва бошқалар тўғрисида расман хабардор этилган ҳолда
«Биржа» Республика рўзномасининг 2023 йил 27 апрель кунидаги № 31
(3018)-сонида эълон чоп эттирилганлиги, тегишли идоралардан олинган
асосли маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар
Марказий депозитариясининг 28.04.2023 йилдаги 02/10-2182-сонли
маьлумотига кўра, қарздор қимматли қоғозлар бозори Ягона дастурийтехник мажмуасида депо ҳисобварағлари очмаганлиги ҳамда қарздорнинг
номида қимматли қоғозлар (акциялар ҳамда корпоратив облигациялар)
мавжуд эмаслиги маълум қилинганлиги, Сурхондарё вилоят ИИБ ЖХХ
ЙЎХБнинг 2023 йил 28 апрелдаги 24/8-788-сонли маълумотига кўра
қарздор балансида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг
2023 йил 03 майдаги 14/23-539-сонли маълумотига кўра «QIZIRIQ
AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти балансида 35 (ўттиз
беш) та қишлоқ хўжалик техникалари рўйхатга олинганлиги, кадастр
агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят
бошқармасининг 11.05.2023 йилдаги 01-01/281-сонли маьлумотига кўра,
«QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти номида
1.86 га ер майдонида жойлашган қурилиш таги майдони 3238.23 кв.м бўлган
бино иншоатлари мавжуд ва 12.01.2018 йилда 415 рақам билан давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги
Сурхондарё вилоят худудий бошқармасининг 2023 йил 04 майдаги 01/0603/954-сонли маълумотига кўра «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017»
масъулияти чекланган жамияти номида давлат улуши ҳамда давлат
томонидан бепул қолдирилган ижтимоий инфратузилма объектлари
тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмаслиги, Сурхондарё вилоят Божхона
бошқармасининг 2023 йил 28 апрелдаги 15/05-23-01850-сонли
маълумотига кўра «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган
жамияти томонидан
ташқи
иқтисодий соҳада
экспорт-импорт
шартномалари амалга оширилмаганлиги ва ушбу соҳада дебиторлик ва
кредорлик қарздорлиги мавжуд эмаслиги, таҳлилда аниқланишича, 2023
йил 01 май ҳолатига кўра, «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти
чекланган жамияти ҳисобида асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати
5.827.391.447 сўмни ҳамда дебиторлик қарздорлиги 160.684.984 сўмни ва
кредиторлик қарздорлиги 2.205.054.442 сўмни ташкил қилиши, муваққат
бошқарувчиси Ш.Сафаров томонидан АТБ “Агробанк” Қизириқ туман
филиалига мурожаат қилиниб, қарздор корхонанинг охирги икки йиллик
банк айланма маблағлари ва бошқа маълумотлар сўралган ҳамда жавоби
олинганлиги, Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан
муваққат бошқарувчисига солиштирма далолатнома тақдим этилиб, унда
«QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг
солиқдан қарздорлиги 1 896 631 955,66 сўмни ташқил қилишини маълум
қилганлиги, АТБ “Агробанк” Қизириқ туман филиали томонидан Муваққат
бошқарувчисига талабнома билан мурожаат қилиниб, унда мазкур
филиалдан «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти
7 442 894 268 сўм кредитдан қарздорлиги мавжудлигини маълум
қилганлиги,
шунингдек, “Ўзагросервис” АЖ томонидан Муваққат
бошқарувчисига талабнома билан мурожаат қилиниб, унда мазкур АЖдан
«QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти
2 176 733 662 сўм қарздорлиги мавжудлигини маълум қилган ва тегишли
ҳужжатларни илова қилганлиги, 2023 йил 06 июнь ҳолатига кўра,
йиғилишда иштирок этган кредиторлар талабларига кўра, «QIZIRIQ
AGROSERVIS
MTP
2017»
масъулияти
чекланган
жамиятининг
кредиторлардан жами қарздорлиги 11 646 160 038 сўмни ташкил этиб,
шундан даъвогар ва кредитор «ALP TURAN» фермер хўжалиги 129 900 152
сўм кредиторлик қарзидан воз кечганлиги сабабли ҳозирги вақтда
қопланмаган кредиторлик қарзи 11 516 259 886 сўмни ташкил этиши,
жумладан, «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган
жамиятининг қопланмаган қарздорлиги Сурхондарё вилоят давлат солиқ
бошқармасидан 1 896 631 956 сўмни ёки жами қарздорликнинг 16,7
фоизини, АТБ “Агробанк” Қизириқ филиалидан 7 442 894 268 сўмни ёки
жами қарздорликнинг 65,6 фоизини, “Ўзагросервис” АЖдан 2 176 733 662
сўмни ёки жами қарздорликнинг 17,7 фоизини ташкил этганлиги, 2023 йил
06 июнда ўтказилган кредиторлар йиғилишида иштирок этаётган 4 (тўрт)
кредиторларнинг жами 83,3 фоизи кўпчилик овоз билан мазкур «QIZIRIQ
AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятини тўловга
қобилиятсиз деб топмаслик ҳақида қарор қабул қилишганлиги, шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 24 мартдаги
“Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чоратадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-102-сонли қарорининг 1-иловаси 265 (10)
тартиб рақамида «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган
жамияти
оммавий
савдолар
орқали
тўлиқлигича
сотиладиган
корхоналарнинг акция пакетлари (улушлари) рўйхатига киритилганлиги,
бундан ташқари, 2023 йил 08 май куни аризачи даъвогар “Алп Туран”
фермер хўжалиги билан
«QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти
чекланган жамияти ўртасида мазкур иқтисодий иш бўйича келишув битими
тузилган бўлиб, унга кўра аризачи даъвогар “Алп Туран” фермер хўжалиги
иқтисодий судга берган аризасидан воз кечганлигини баён этиб, судга
ҳисобот тақдим этиб, аризачининг даъво талабларини қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Суд, жавобгар вакиллари ва суд бошқарувчиси тушинтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017»
масъулияти чекланган жамиятининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги
1 896 631 955,66 сўм қарзи мавжудлиги аниқланган.
Мазкур қарздорликлар юзасидан суд ҳужжатлари қабул қилиниб,
ижро учун «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган
жамиятининг мол-мулкига қаратилган бўлсада, туман давлат ижрочиси
томонидан ҳозирги кунга қадар қарздорлик ундирилмасдан келган.
Натижада, ALP TURAN" фермер хўжалиги хузуридаги доимий фаолият
юритувчи Денов тумани ҳакамлик суди Қумқўрғон туманлараро иқтисодий
судга мурожаат қилиб, «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти
чекланган жамиятини умумий тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5-моддаси 1-қисмида агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги вақтинча тўловга
Қонуннинг 5-моддасига кўра, банкротлик тўғрисидаги иш иқтисодий
суд томонидан кўриб чиқилади.
Тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат
этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича
ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза
йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари
қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 7-моддаси 3-қисмига кўра, Қарздор солиқлар ва йиғимлар
бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари,
шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки)
пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган
юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан
буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 51-моддасида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни
кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини
қабул қилади:
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақидаги қарор;
қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор;
суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини
узайтириш тўғрисидаги ажрим;
ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини
узайтириш тўғрисидаги ажрим;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида
ажрим;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани
кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим;
келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар
ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши
лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг
кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги
(яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади.
Ушбу Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб
топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул
қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул
қилгунига
қадар
кредиторларнинг
билдирилган
талаблари
қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги
қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул
қилиниши мумкин.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017»
масъулияти чекланган жамияти Қизириқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги
тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан
рўйхатга олинган.
Жумладан, «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган
жамиятининг қопланмаган қарздорлиги Сурхондарё вилоят давлат солиқ
бошқармасидан 1 896 631 956 сўмни ёки жами қарздорликнинг 16,7
фоизини, АТБ “Агробанк” Қизириқ филиалидан 7 442 894 268 сўмни ёки
жами қарздорликнинг 65,6 фоизини, “Ўзагросервис” АЖдан 2 176 733 662
сўмни ёки жами қарздорликнинг 17,7 фоизини ташкил этган.
Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан муваққат
бошқарувчисига солиштирма далолатнома тақдим этилиб, унда «QIZIRIQ
AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг солиқдан
қарздорлиги 1 896 631 955,66 сўмни ташқил қилиши аниқланган.
Қизириқ туманидаги «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти
чекланган жамиятининг 2023 йил 06 июнда ўтказилган кредиторлар
йиғилишида иштирок этаётган 4 (тўрт) кредиторларнинг жами 83,3 фоизи
кўпчилик овоз билан мазкур «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти
чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топмаслик ҳақида қарор
қабул қилишган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар
томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 27 январь
кунидаги 142-сон қарорининг 4-банди 3-хатбошисида давлат солиқ хизмати
органи қарздорнинг мол-мулки мавжуд бўлганда солиқ қарзини ундиришни
қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги иқтисодий суднинг
қарорини ва ундиришни мол-мулкига қаратиш натижасида солиқ қарзи
тўланмаганлигини тасдиқловчи далилларни аризага илова қилиши
шартлиги тушунтирилган.
Бироқ, аризачи томонидан қарздорнинг мол-мулки мавжуд бўлганда
солиқ қарзини ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги
иқтисодий суднинг қарорини ва ундиришни мол-мулкига қаратиш
натижасида солиқ қарзи тўланмаганлигини тасдиқловчи далилларни судга
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24
мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча
чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-102-сонли қарорининг 1-иловаси 265
(10) тартиб рақамида «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти
чекланган жамияти оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган
корхоналарнинг акция пакетлари (улушлари) рўйхатига киритилган.
Юқорида баён этилган асосларга кўра, суд қарздорни банкрот деб
топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишни лозим топди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу
Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига
қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги
белгиланган.
Ушбу ҳолатда, суд “Алп Туран” фермер хўжалиги иқтисодий судга берган
аризасидан воз кечган сабабли аризани қаноатлантирмасдан рад этиш
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, мазкур иш юзасидан суд ажримига асосан тайинланган
муваққат (суд) бошқарувчиси Ш.Сафаров томонидан судга тақдим этилган
2023 йил 06 июнда ўтказилган кредиторлар йиғилиши баёнига кўра
«QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти муваққат
бошқарувчисига бажарган ишлари учун қарздор ҳисобидан иш ҳақи
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баравари миқдорида
ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 26-моддасига кўра, суд бошқарувчисига вазифаларини
бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар
ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан
тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг
мол-мулки ҳисобидан тўланиши белгиланган.
Шу сабабли суд, мазкур иш юзасидан муваққат бошқарувчиси
А.Унгбоев томонидан судга тақдим этилган «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP
2017» масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йил 06 июнь куни бўлиб
ўтган кредиторлар йиғилиши баёнига кўра, «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP
2017» масъулияти чекланган жамиятининг муваққат бошқарувчиси ва суд
бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баравари миқдорида ҳақ тўлаш
тўғрисидаги қарорини тасдиқлашни, «QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан муваққат суд бошқарувчиси
Ш.Сафаровга вазифаларини бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 59-моддасига кўра, суд харажатлари, шу жумладан тўлов
муддати кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган давлат божи бўйича
харажатлар,
маълумотларни
ушбу
Қонуннинг 53 ва 54моддаларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситаларида
эълон қилиш харажатлари, шунингдек суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш
харажатлари қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан навбатдан ташқари
тўланади.
Суд
қарздорнинг
тўловга
қобилиятсизлиги
аломатлари
аниқланмаганлиги муносабати билан уни банкрот деб топишни рад этиш
ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида
назарда тутилган харажатлар судга қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан мурожаат
этган кредиторларга тегишли бўлади ва кредиторлар ўртасида уларнинг
талабларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Суд харажатларини ва суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларини
тақсимлаш тартиби суднинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни
кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарорида ёки ажримида
белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Шунга кўра, "ALP TURAN" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджети даромадига 900 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар "ALP
TURAN" фермер хўжалиги томонидан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта
харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 170, 175-180, 186, 210,211-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи – Ўзбекистон Республикаси Савдо сноат палатаси Тошкент
вилоят худудий бошқармасининг "ALP TURAN" фермер хўжалигининг
манфаатида жавобгар-«QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти
чекланган жамиятини умумий тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
"ALP TURAN" фермер хўжалиги томонидан тўлаб чиқилган 30 000 сўм
почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин.
"ALP TURAN" фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджети
даромадига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин.
«QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг
2023 йил 06 июндаги кредиторлар йиғилишининг "«QIZIRIQ AGROSERVIS
MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг муваққат суд
бошқарувчиси Ш.Сафаровга вазифаларини бажарганлиги учун меҳнатга
ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг йигирма баравари 19 600 000 сўм
миқдорида ҳақ тўлаш тўғрисидаги қарори тасдиқлансин.
«QIZIRIQ AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан муваққат суд бошқарувчиси Ш.Сафаровга вазифаларини
бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг йигирма
баравари 19 600 000 сўм миқдорида ҳақ тўлансин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Сурхондарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
А.Холмуминов