Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1904-2301/1450 Дата решения 08.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кумкурганский межрайонный экономический суд Судья Холмуминов Аббос Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ALP TURAN" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "QUMQO'RG'ON AGROSERVIS MTP 2017" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089868 Claim ID 3282138 PDF Hash ffdb6c77727d4fc3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 48-моддаси тисодий процессуал кодекси 48 code_article
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онунининг 51-моддаси онуни 51 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
онунининг 59-моддаси онуни 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QUMQO’RG’ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KUMKURGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190900, Qumqo’rg’on tumani O’zbekiston shoh ko‘chasi, Tel: (+99876) 465-20-78, 190900,Qumqurgon , O’zbekiston shoh street Fax: (+99876) 465-20-76 е-mail: i.qumqurgon@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 4-1904-2301/1450-сонли иш Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Холмуминов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Хамдамованинг котиблигида, жавобгар вакиллари О.Талиев (ишончнома асосида), У.Гамбуров (ишончнома асосида) ва Д.Эшниёзов (ишончнома асосида) жавобгар «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг муваққат суд бошқарувчиси Ш.Сафаров (гувоҳнома асосида)лар иштирокида, аризачи – Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Тошкент вилоят худудий бошқармасининг "ALP TURAN" фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар – «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1904-2301/1450-сонли иқтисодий ишини Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи Ўзбекистон Республикаси Савдо сноат палатаси Тошкент вилоят худудий бошқармаси "ALP TURAN" фермер хўжалиги манфаатида Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда банкрот деб топишни сўраган. Ариза ва иш материалларига кўра, 2019 йил 9 апрель куни №16-сонли гувоҳнома асосида Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан доимий фаолият юритувчи Денов тумани ҳакамлик суди рўйхатдан ўтказилган. 2019 йил 11 декабрь куни доимий фаолият кўрсатувчи Денов ҳакамлик суди томонидан даъвогар АТБ “Агробанк”ниг жавобгарлар «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти ва "O'ZAGROTEXSANOATXOLDING" акционерлик жамиятиларига нисбатан кредит қарзи, кредит фоизи мол-мулкидан ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ҳакамлик иши кўриб чиқилган, доимий фаолият юритувчи Денов ҳакамлик судига «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти ва "O'ZAGROTEXSANOATXOLDING" акционерлик жамиятилари ҳисобидан солидар тартибда 75 347 706 сўм ҳакамлик йиғими ундириш белгиланган. Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 12.02.2020йилдаги 41904-2002/417-сонли иш юзасидан чиқарилган ажримига кўра, жавобгар «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "ALP TURAN" фермер хўжалиги доимий фаолият юритувчи Денов ҳакамлик суди фойдасига 75 347 706 сўм қарздолик (ҳакмлик йиғими) ва олдиндан тўланган 17 840 сўм почта харажати; республика бюджети даромади ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 446 000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. 29.02.2020 йилда Мажбурий ижро бюросининг Қумқўрғон туман бўлими томонидан қарздорга нисбатан ижро иши юритини қўзғатиш тўғрисида қарор, МИБ Қумқўрғон туман бўлими томонидан қарздорнинг банк ҳисоб рақамига банд солиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ижро иши юритуви бошланганидан олти ой ўтиб ҳам МИБ Қумқўрғон туман бўлими аризачининг қарздорликни ундириш юзасидан қилган мурожаатларига юзаки ёзма жавоблар бериш билан кифояланган. Бироқ, ҳозирги кунга қадар «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятига юқоридаги кўрсатилган пул маблағларини тўлаб тўлаб бериш мажбурияти юклатилган доимий фаолият юритувчи Денов ҳакамлик суди ҳал қилув қарори ҳамда Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори ижро этилмасдан келаётганлиги баён этилган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Тошкент вилоят худудий бошқармаси "ALP TURAN" фермер хўжалиги Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 20 апрелдаги ажримига асосан назорат тартибини ўрнатиш мақсадида кузатув таомили жорий қилиниб, муваққат бошқарувчи этиб Сафаров Шодмон тайинланган. Суднинг 2023 йил 20 апрелдаги ажримига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Қумқўрғон туман ҳокимлиги, МИБ Қумқўрғон туман бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 48-моддаси тартибида низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Мазкур ажрим билан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо сноат палатаси Тошкент вилоят худудий бошқармаси "ALP TURAN" фермер хўжалиги ва учинчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Қумқўрғон туман ҳокимлиги, МИБ Қумқўрғон туман бўлимлари вакиллари иштироки таъминланмади. Даъвогар "ALP TURAN" фермер хўжалиги раҳбари судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар жавобгар «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти вакили О.Талиев судга ёзма фикрнома тақдим этиб унга кўра, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги 100 фоиз улушига "Сурхондарё Агросервис МТП" МЧЖ 62.8 фоиз, "Автосаноат Агротехсервис МТП" МЧЖ 12.6 фоиз, АТБ "Қишлоққурилишбанк" 3.4 фоиз, "Термиз Жайхун Кластер" МЧЖ 21.2 фоиз ҳиссаларда эгалик қилишлари,"Сурхондарё Агросервис МТП" МЧЖнинг устав фондидаги улушнинг 54,6 фоиз улуши "Ўзагросервис" АЖга ҳамда 45,3 фоиз улуши ATБ "Агробанк"га тегишли эканлиги, ўз навбатида "Ўзагросервис" АЖ ва ATБ "Агробанк"нинг устав фондидаги асосий қисм улуши Давлатга тегишли бўлганлиги сабабли «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти "Давлат улуши мавжуд тизим корхоналари" сафига киришлиги, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти билан боғлиқ барча масалаларда давлат манфаати ҳимоя қилиниши, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг бухгалтерия балансини таҳлил қилинганда асосий фондларнинг баланс қиймати 9597.3 млн.сўмни, уларнинг эскириш даражаси 6.93 фоизни, жами дебитор қарздорлик 4537 млн.сўмни, жами кредитор қарздорлик 5522,5 млн.сўмни ташкил этиб, бундан ташқари ҳизмат кўрсатувчи банк ва "Ўзагросервис" АЖ олдида 5673,9 млн.сўмлик мажбурияти борлигини кўриш мумкинлиги, бухгалтерия балансидаги юқоридаги молиявий кўрсаткичлар "Тўловга кобилиятсизлик" (Банкротлик) ҳолатини келтириб чикаришга асос бўла олмаслиги, иктисодий иш бўйича даъвогар "ALP TURAN" фермер хўжалигининг 75.35 млн.сўмлик кредитор қарздорлигини тўлаб беришда ёки суд ҳужжатлари асосида тўлаб беришда «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг ходимлари ҳамда туманнинг МИБ ходимлари ўз фаолиятидаги хизмат вазифаларига сусткашлик билан ёндошган ҳисобласлиги, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамида вақтинча айланма маблағ етишмовчилиги бўлганлиги, бироқ бу кредитор "ALP TURAN" фермер хўжалигининг 75.35 млн.сўмлик кредитор қарздорлигини тўлаб бериш ёки ҳисоб-китоб қилиш имконияти тўлиқ мавжуд эмас деб баҳолаш нотўғри эканлиги, 2019 йил 04 апрельдаги ПҚ-4268-сонли қарорининг 1 илова 60 қаторига асосан «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятини Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида устав капитали бозор баҳосида баҳоланиб сотувга чиқарилганлиги, бунга асосан “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖ Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 сентябрдаги 05-01/294-сонли йиғилиш баёни асосида «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг устав жамғармасидаги 100 фоиз таъсисчилар улушини бозор нархида сотиб олиш буйича энг яхши таклиф танловини ўтказувчи комиссия мажлисининг 2021 йил 22 январдаги № 02 сонли баённомасида мавжуд 55 та ишчи ўрнини сақланиши, янги фаолият турлари ҳисобидан жами 60 та янги иш ўрни яратилиши, ишлаб чиқариш потенциалини модеринизация қилиш, янги асбоб ускуналар сотиб олиш, 1 1 0 та қишлоқ хўжалик техникалари сотиб олиш, 10.0 миллиард сўм инвестиция киритиш, бино иншоотларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун қўшимча 1.0 миллиард сўмлик инвестиция киритиш таклифи билан ғолиб деб топилганлиги, ҳозирги кунда устав капиталини график асосида сотиб олиш босқичи олиб борилаётганлиги, кредитор талаби билан «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятига "Туловга қобилиятсизлик" тамоилини қўллаш ва кейинги жараёнлар орқали кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун жамиятнинг мол-мулкини ҳамда бошқа асосий воситаларини сотиш (бегоналаштириш) мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаши, сабаби ҳозирги кунда «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги улушни сотиб олаётган “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖнинг, сармоя киритиш, янги иш ўринларини яратиш, хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш "Бизнес-режаси" ҳамда хақ- ҳуқуқлари бузилган бўлиб қолишлги, муваққат бошқарувчисининг 2023 йил 02 июнь кунидаги №504/2023-сонли хабарномаси асосида 2023 йил 06 июн куни ўтказилган кредиторлар йиғилишида катнашган кредиторлар томонидан кўп (юкори) овоз билан "Тўловга қобилиятсизлик" тамоилини кўллашга "Қарши" овоз берилганлигини баён қилиб, аризачининг ариза талабларини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари Д.Эшниёзов ва У.Гамбуровлар жавобгар вакили О.Талиевнинг юқорида келтириб ўтилган фикрномасидаги асосларни қаноатлантириб, аричининг аризасини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган - «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг муваққат суд бошқарувчиси аризачининг даъво талабларига эътироз билдириб, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ажримига кўра «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан назорат тартибини ўрнатиш мақсадида кузатув тартиб-таомили қўлланилиб, муваққат бошқарувчиси этиб Ш.Сафаров тайинланганлиги, суд ажрими чиқарилган кундан бошлаб муваққат бошқарувчиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни талабларига амал қилинган холда ишлар амалга оширилганлиги, мазкур Қонун талаблари тартибида «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан назорат тартибини ўрнатиш мақсадида кузатув тартиб-таомили жорий қилинганлиги ва муваққат бошқарувчиси этиб Ш.Сафаров тайинланганлиги, биринчи кредиторлар йиғилиши бўлиб ўтиши белгиланган кун ва бошқалар тўғрисида расман хабардор этилган ҳолда «Биржа» Республика рўзномасининг 2023 йил 27 апрель кунидаги № 31 (3018)-сонида эълон чоп эттирилганлиги, мавжуд хужжатларга кўра, қарздор «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятига солиқ тўловчи сифатида 305 132 662 рақами олганлиги, тегишли идоралардан олинган асосли маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий депозитариясининг 28.04.2023 йилдаги 02/10-2182-сонли маьлумотига кўра, қарздор қимматли қоғозлар бозори Ягона дастурий-техник мажмуасида депо ҳисобварағлари очмаганлиги ҳамда қарздорнинг номида қимматли қоғозлар (акциялар ҳамда корпоратив облигациялар) мавжуд эмаслиги маълум қилинганлиги, Сурхондарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙЎХБнинг 2023 йил 28 апрелдаги 24/8-788-сонли маълумотига кўра қарздор балансида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 2023 йил 03 майдаги 14/23-539-сонли маълумотига кўра «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти балансида 40 (қирқ) та қишлоқ хўжалик техникалари рўйхатга олинганлиги,Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасининг 11.05.2023 йилдаги 01-01/281-сонли маьлумотига кўра, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти номида 2.001 га ер майдони ва 4713,71 кв.м қурилиш билан банд бўлган майдон мавжуд ва 30.05.2020 йилда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят худудий бошқармасининг 2023 йил 04 майдаги 01/06-03/954-сонли маълумотига кўра «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти номида давлат улуши ҳамда давлат томонидан бепул қолдирилган ижтимоий инфратузилма объектлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмаслиги, Сурхондарё вилоят Божхона бошқармасининг 2023 йил 28 апрелдаги 15/05-23-01850-сонли маълумотига кўра «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташқи иқтисодий соҳада экспорт-импорт шартномалари амалга оширилмаган ва ушбу соҳада дебиторлик ва кредорлик қарздорлиги мавжуд эмаслиги, таҳлилда аниқланишича 2021 йил 22 январь куни Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 сентябрдаги 05-01/294-сонли йиғилиш баёни асосида «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг устав жамғармасидаги 100 фоиз таъсисчилар улушини бозор нархида сотиб олиш бўйича энг яхши таклифлар танловини ўтказувчи комиссия мажлисининг 02-сонли баённомаси тузилган. Кун тартибига кўра, танлов савдосига қўйилган Қумқўрғон тумани, “Боғаро” МФЙда жойлашган, таъсисчилар “Сурхондарё агросервис МТП” МЧЖнинг 1.225.506.000 сўм ёки 84 фоиз, “Автосаноат Агротехсервис МТП” МЧЖнинг 183.800.000 сўм ёки 12,6 фоиз ва “Қишлоққурилишбанк” АТБ Сурхондарё минтиқавий филиалининг 50.000.000 сўм ёки 3,4 фоиздан иборат «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятидаги жами 100 фоиз улушининг танлов савдосига талабгорлардан тушган танлов таклифларини кўриб чиқиш ва танлов ғолибини аниқлаш белгиланганлиги, ушбу йиғилиш танлов объекти Қумқўрғон тумани, “Боғаро” МФЙда жойлашган, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг 100 фоиз улушини сотиб олиш юзасидан талабгор “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖ томонидан берилган танлов таклифи танлов шартлари талабларини таъминлаш учун энг жозибали ва оптимал таклиф деб эътироф этиш, танлов объекти бўйича танлов савдоси ғолиби “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖга танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомасини тасдиқлаш, танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб савдо ғолиби “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖга 10 банк иш кун муддатда жамиятнинг таъсисчилари ва “Ўзагросервис” АЖ (назорат қилувчи) билан уч томонлама олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини юклаш ҳақида қарор қабул қилинганлиги, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг Низоми Қумқўрғон туман давлат хизматлари марказидан 2021 йил 27 сентябрда 415972 рақам билан қайта рўйхатдан ўтказилганлиги, ушбу Низомнинг 7қисмида жамиятнинг ташкил этилиши ва фаолиятини амалга ошириш учун таъсисчилар томонидан 1.459.306.000 сўмлик пул ва мулк шаклида устав фондини белгиланган вақтда шакллантирилиши кўрсатилганлиги, унда улушлари “Сурхондарё агросервис МТП” МЧЖнинг 916.133.200 сўм ёки 62,8 фоиз, “Автосаноат Агротехсервис МТП” МЧЖнинг 183.800.000 сўм ёки 12,6 фоиз, АТБ “Қишлоққурилишбанк”нинг 50.000.000 сўм ёки 3,4 фоиз ва “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖнинг 309.372.800 сўм ёки 21,2 фоизда белгиланганлиги, 2023 йил 01 май ҳолатига кўра, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти ҳисобида асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати 8.931.899.354 сўмни, шунингдек, ушбу даврга ишчи-ходимларнинг иш ҳақидан қарздорлиги 737.611.723 сўмни ҳамда дебиторлик қарздорлиги 3.225.374.722 сўмни ва кредиторлик қарздорлиги 1.491.747.661 сўмни ташкил қилишлиги, муваққат бошқарувчиси Ш.Сафаров томонидан “Агробанк” АТБ Қумқўрғон туман филиалига мурожаат қилиниб, қарздор корхонанинг охирги икки йиллик банк айланма маблағлари сўралган ҳамда жавоблари берилганлиги, Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан муваққат бошқарувчисига солиштирма далолатнома тақдим этилиб, унда «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг солиқдан қарздорлиги 2 332 126 085,32 сўмни ташқил қилишини маълум қилганлиги, АТБ “Агробанк” Қумқўрғон филиали томонидан Муваққат бошқарувчисига талабнома билан мурожаат қилиниб, унда мазкур филиалдан «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти 4 701 578 260 сўм кредитдан қарздорлиги мавжудлигини маълум қилганлиги, шунингдек, “Ўзагросервис” АЖ томонидан Муваққат бошқарувчисига талабнома билан мурожаат қилиниб, унда мазкур АЖдан «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти 1 613 184 433 сўм қарздорлиги мавжудлигини маълум қилган ва тегишли ҳужжатларни илова қилганлиги, 2023 йил 06 июнь ҳолатига кўра, йиғилишда иштирок этган кредиторлар талабларига кўра, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг кредиторлардан жами қарздорлиги 8 776 788 930 сўмни ташкил этиб, шундан даъвогар ва кредитор "ALP TURAN" фермер хўжалиги 129 900 152 сўм кредиторлик қарзидан воз кечганлиги сабабли ҳозирги вақтда қопланмаган кредиторлик қарзи 8 646 888 778 сўмни ташкил этишлиги, 2023 йил 06 июнь ҳолатига кўра, йиғилишда иштирок этган кредиторлар талабларига кўра, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг кредиторлардан жами қарздорлиги 8 722 236 484 сўмни ташкил этиб, шундан даъвогар ва кредитор «ALP TURAN» фермер хужалиги 75 347 706 сўм кредиторлик қарзидан воз кечганлиги сабабли ҳозирги вақтда қопланмаган кредиторлик қарзи 8 676 288 778 сўмни ташкил этиши, жумладан, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти нинг қопланмаган қарздорлиги Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармасидан 2 332 126 085 сўмни ёки жами қарздорликнинг 26,9 фоизини, “Агробанк” АТБ Қумқўрғон филиалидан 4 701 578 260 сўмни ёки жами қарздорликнинг 54,4 фоизини, “Ўзагросервис” АЖдан 1 613 184 433 сўмни ёки жами қарздорликнинг 18,7 фоизини ташкил этганлиги, 2023 йил 06 июнда ўтказилган кредиторлар йиғилишида иштирок этаётган 4 (тўрт) кредиторларнинг жами 73,1 фоизи кўпчилик овоз билан мазкур «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топмаслик ҳақида қарор қабул қилишганлигини таъкидлаб, судга ҳисобот тақдим этиб, аризачининг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, жавобгар вакиллари ва суд бошқарувчиси тушинтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги 260 775 240 сўм қарзи мавжудлиги аниқланган. Мазкур қарздорликлар юзасидан суд ҳужжатлари қабул қилиниб, ижро учун «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулкига қаратилган бўлсада, туман давлат ижрочиси томонидан ҳозирги кунга қадар қарздорлик ундирилмасдан келаётганлиги. Натижада, ALP TURAN" фермер хўжалиги хузуридаги доимий фаолият юритувчи Денов тумани ҳакамлик суди Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судга мурожаат қилиб, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда банкрот деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддаси 1-қисмида агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатларидан ҳисобланиши белгиланган. Қонуннинг 5-моддасига кўра, банкротлик тўғрисидаги иш иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. Тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 7-моддаси 3-қисмига кўра, Қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 51-моддасида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилади: қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарор; қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим; келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. Ушбу Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Ишдаги ҳужжатларга кўра, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти Қумқўрғон туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан рўйхатга олинган. Унда улушлари “Сурхондарё агросервис МТП” МЧЖнинг 916.133.200 сўм ёки 62,8 фоиз, “Автосаноат Агротехсервис МТП” МЧЖнинг 183.800.000 сўм ёки 12,6 фоиз, АТБ “Қишлоққурилишбанк”нинг 50.000.000 сўм ёки 3,4 фоиз ва “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖнинг 309.372.800 сўм ёки 21,2 фоизда белгиланган. Жумладан, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти нинг қопланмаган қарздорлиги Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармасидан 2 332 126 085 сўмни ёки жами қарздорликнинг 26,9 фоизини, “Агробанк” АТБ Қумқўрғон филиалидан 4 701 578 260 сўмни ёки жами қарздорликнинг 54,4 фоизини, “Ўзагросервис” АЖдан 1 613 184 433 сўмни ёки жами қарздорликнинг 18,7 фоизини ташкил этган. Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан муваққат бошқарувчисига солиштирма далолатнома тақдим этилиб, унда «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг солиқдан қарздорлиги 2 332 126 085,32 сўмни ташқил қилиши аниқланган. Қумқўрғон туманидаги «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти нинг 2023 йил 06 июнда ўтказилган кредиторлар йиғилишида иштирок этаётган 4 (тўрт) кредиторларнинг жами 73,1 фоизи кўпчилик овоз билан мазкур «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топмаслик ҳақида қарор қабул қилишган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 27 январь кунидаги 142-сон қарорининг 4-банди 3-хатбошисида давлат солиқ хизмати органи қарздорнинг мол-мулки мавжуд бўлганда солиқ қарзини ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги иқтисодий суднинг қарорини ва ундиришни мол-мулкига қаратиш натижасида солиқ қарзи тўланмаганлигини тасдиқловчи далилларни аризага илова қилиши шартлиги тушунтирилган. Бироқ, аризачи томонидан қарздорнинг мол-мулки мавжуд бўлганда солиқ қарзини ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги иқтисодий суднинг қарорини ва ундиришни мол-мулкига қаратиш натижасида солиқ қарзи тўланмаганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этолмади. Юқорида баён этилган асосларга кўра, суд қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишни лозим топди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Шунингдек, ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган. Ушбу ҳолатда, суд “Алп Туран” фермер хўжалиги иқтисодий судга берган аризасидан воз кечган сабабли аризани қаноатлантирмасдан рад этиш лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, мазкур иш юзасидан суд ажримига асосан тайинланган муваққат (суд) бошқарувчиси Ш.Сафаров томонидан судга тақдим этилган 2023 йил 06 июнда ўтказилган кредиторлар йиғилиши баёнига кўра «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчисига бажарган ишлари учун қарздор ҳисобидан иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баравари миқдорида ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига кўра, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланиши белгиланган. Шу сабабли суд, мазкур иш юзасидан муваққат бошқарувчиси А.Унгбоев томонидан судга тақдим этилган «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йил 06 июнь куни бўлиб ўтган кредиторлар йиғилиши баёнига кўра, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг муваққат бошқарувчиси ва суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг йигирма баравари миқдорида ҳақ тўлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлашни, «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан муваққат суд бошқарувчиси Ш.Сафаровга вазифаларини бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг йигирма баравари миқдорида ҳақ тўлашни белгилашни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 59-моддасига кўра, суд харажатлари, шу жумладан тўлов муддати кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган давлат божи бўйича харажатлар, маълумотларни ушбу Қонуннинг 53 ва 54моддаларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш харажатлари, шунингдек суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатлари қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан навбатдан ташқари тўланади. Суд қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари аниқланмаганлиги муносабати билан уни банкрот деб топишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган харажатлар судга қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан мурожаат этган кредиторларга тегишли бўлади ва кредиторлар ўртасида уларнинг талабларига мутаносиб равишда тақсимланади. Суд харажатларини ва суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларини тақсимлаш тартиби суднинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарорида ёки ажримида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шунга кўра, "ALP TURAN" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджети даромадига 900 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар "ALP TURAN" фермер хўжалиги томонидан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 175-180, 186, 210,211-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи – Ўзбекистон Республикаси Савдо сноат палатаси Тошкент вилоят худудий бошқармасининг "ALP TURAN" фермер хўжалигининг манфаатида жавобгар-«QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. "ALP TURAN" фермер хўжалиги томонидан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. "ALP TURAN" фермер хўжали ҳисобидан Республика бюджети даромадига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин. «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йил 06 июндаги кредиторлар йиғилишининг «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамиятининг муваққат суд бошқарувчиси Ш.Сафаровга вазифаларини бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг йигирма баравари 19 600 000 сўм миқдорида ҳақ тўлаш тўғрисидаги қарори тасдиқлансин. «QUMQO’RG’ON AGROSERVIS MTP 2017» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан муваққат суд бошқарувчиси Ш.Сафаровга вазифаларини бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг йигирма баравари, 19 600 000 сўм миқдорида ҳақ тўлансин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Сурхондарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья А.Холмуминов