← Назад
Решение #589828 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/1074-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 08 июнь
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Арнасой туман солиқ
инспекциясининг жавобгар “MEGA KOMFORT DJIZAKH” масъулияти
чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлардан: аризачи вакили Қ.Бастамов (ишончнома асосида) иштирокида
суднинг ўз биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“MEGA KOMFORT DJIZAKH” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан
буён матнда “жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги асосларни
таъкидлаб, жавобгарнинг кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш
шартномаси
давлат
солиқ
органларида
ҳисобга
қўйилмаганлиги
аниқланганлиги, мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган
жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этилганлиги сабабли
ариза билан мурожаат қилганлигини, жавобгар томонидан аризада кўрсатилган
ҳолат суд мажлиси кунига қадар бартараф этилмаганлигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг128-моддаси 5-қисмига кўра, агар
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва
25.05.2023 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш
ҳужжатида мавжуд.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан қарор қабул
қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси талабларидан
келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан кўчмас мулк
ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ органларида
ҳисобга қўйилмаганлиги аниқланган ва мазкур шартни бажармаслик юридик
шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф
этилган, яъни жавобгарнинг манзили ўзгарганлиги ва янги ўзгарган манзили
бўйича имзоланган кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномаси
солиқ органида ҳисобга қўйилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 19 сентябрдаги 595-сонли қарорига кўра, янги рўйхатдан ўтаётган
юридик шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кўчмас
мулк ижараси ёки текин фойдаланиш бўйича дастлабки шартнома
маълумотлари асосида рўйхатдан ўтказилади. Бунда юридик шахслар давлат
рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд
бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат
солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шарт бўлиб, мазкур шартни
бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида)
йўқ деб эътироф этиш учун асос бўлади.
Аризачи мазкур ҳолатни бартараф этиш юзасидан жавобгарнинг шахсий
кабинетига 2023 йил 12 май куни электрон шаклда хабарнома юборган.
Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да, тегишли
маълумотнома ёки кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга олинганлиги
тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси биринчи
қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 4-бандига кўра юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти)нинг ўзи кўрсатган
манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин.
Аризачи вакилининг судга тақдим этган маълумотномасидан
кўринишича, жавобгар томонидан аризачининг 12.05.2023 йилдаги
40276597-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятлар бугунги кунга қадар
бажарилмаганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама,
тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига
асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш
бўйича давлат божини ундирмасликни, олдиндан ихтиёрий тўланган 33.000 сўм
почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар “MEGA KOMFORT DJIZAKH” масъулияти чекланган
жамиятининг банклардаги ҳисобварақалари бўйича операция (бюджетга
тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса
оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш
ҳоллари бундан мустасно)ларининг чиқиш қисми Солиқ органининг 2023 йил
12 майдаги 40276597-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятлар
бажарилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар “MEGA KOMFORT DJIZAKH” масъулияти чекланган
жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф
этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган
ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар
тиклансин.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод
этилганлигини инобатга олинсин.
Жавобгар “MEGA KOMFORT DJIZAKH” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан аризачи Арнасой туман солиқ инспекцияси фойдасига 33.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов