Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2203/2584 Дата решения 08.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Ответчик / Подсудимый Шарофат Вохиджон фермер хужалиги
Source ID 1089841 Claim ID 3291698 PDF Hash bdff55f9bce925aa... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2203/2584-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Б.Бекмуратов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – У.Сабиров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 8 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жураевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Қорақалпоғистон Республикаси суди ходими А.Атаджанов, даъвогар вакили И.Юлдашев (2023 йил 4 апрелдаги 7/23-754-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ж.Қазақбаевнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг “Sharofat-Vohidjon” фермер хўжалигига нисбатан 160 020 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қабул қилинган Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 январдаги қарори устидан “Sharofat-Vohidjon” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (бундан буён матнда аризачи ёки Агроинпекция деб юритилади) Беруний туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширишда “Sharofat-Vohidjon” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар ёки фермер хўжалиги деб юритилади) томонидан сувдан оқилона фойдаланишининг аҳволи ўрганилган. Ўрганиш жараёнида расмийлаштирилган 2022 йил 14 сентябрдаги далолатномада ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада жавобгар рухсатсиз ўзбошимчалик билан 7,8 гектар ерга шоли экиб, 177 800 м3 сув олинганлиги қайд этилган. Бунинг учун жавобгарга 160 020 000 сўм молиявий жарима ҳисобланган. Жавобгар томонидан ушбу сумма ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги сабабли аризачи Беруний туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 160 020 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни ва ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарга нисбатан 160 020 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Қўлланилган жаримани ундириш аризачининг зиммасига юклатилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 31 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, жавобгарнинг туман ирригация бўлими билан сувдан фойдаланиш ҳақида шартномаси мавжудлиги, сувдан ноқонуний фойдаланилган деб ҳисоблаш учун асос мавжуд эмаслиги, судлар иш учун аҳамиятли ҳолатларни, жумладан, Агроинспекция жарима суммасини қайси ҳужжатлар асосида ҳисоблаганлиги ўрганилмаганлиги, апелляция инстанцияси суди Беруний туман ирригация бўлимининг фермер хўжалиги томонидан қанча миқдорда сув ишлатилганлиги тўғрисидаги маълумотига баҳо бермаганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида қарор чиқаришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кассация шикояти асоссиз эканлиги, биринчи инстанция суди ҳамда апелляция инстанцияси судлари томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганиб чиқилганлигини, жавобгар қонун ҳужжатларига зид равишда ўзбошимчалик билан сувдан фойдаланганлиги, ўрганиш аслида Беруний туман ирригация бўлимининг маълумоти асосида ўтказилганлиги, бироқ кейинчалик ушбу ташкилот жавобгар фойдаланган сув миқдори ҳақида турлича маълумот берганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи вакиллари томонидан расмийлаштирилган 2022 йил 14 сентябрдаги далолатномада жавобгар 19,8 гектар ер майдонига, шундан 12 гектари режа асосида, 7,8 гектар ер майдонига эса рухсатсиз шоли экканлиги қайд этилган. Бундан ташқари, 2022 йил 14 сентябрда расмийлаштирилган I-QR 0004369-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада ҳам жавобгар 177 800 м3/с сувдан рухсатсиз фойдаланганлиги қайд этилган. Агроинспекциянинг аризасида жавобгарга нисбатан молиявий жарима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасисининг 2021 йил 3 апрелдаги 174-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён Низом деб юритилади)нинг 51,60-бандларига асосан ҳисобланганлиги қайд этилган. Низомнинг 51-бандига кўра, сув объектларидан сув олиш фақат сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ёзма буюртманомалари бўйича (коммунал сув таъминоти тизимидаги, шунингдек ер ости сув ҳавзаларидан сув олиш ҳолатларидан ташқари), уларнинг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолига тайёрлигига кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаси асосида, белгиланган сув олиш лимити доирасида амалга оширилади. Сув ресурслари олиш юзасидан буюртманомалар сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан хизмат кўрсатадиган фойдаланиш ташкилотига ёки унинг ваколатли шахсига сув олиш бошланишидан ўн кун олдин белгиланган шаклда, сув олишнинг аниқ жойлари ва муддатлари (сув олишнинг бошланиши ва тугаши), шунингдек олинадиган сув миқдори, ундан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишнинг мақсади кўрсатилган ҳолда берилади. Сув манбаидан сув олиш учун буюртманомада кўрсатилган сув ресурслари миқдори тасдиқланган сув олиш лимитидан ортиқ бўлмаслиги керак. Низомнинг 60-бандига кўра, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда: сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун- лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш, сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади. Бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби такроран бузилган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган жарима санкциялари ўн баравар миқдорида қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 16 июндаги 161-сонли қарори 3-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошисида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас. Қарор далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69-75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши керак. Судлов ҳайъати судлар томонидан иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган деб ҳисоблайди. Жумладан, ҳал қилув қарорида Низомга асосан аризачи томонидан жавобгарга ўзбошимчалик билан фойдаланилган 177 800 м3 сувнинг ҳар минг кубометр сув учун базавий ҳисоблаш миқдори (300 000 сўм)нинг 30 фоизи, яъни 177 800 м3/1000*90 000 сўм = 16 002 000 сўм жарима санкцияси тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги, жавобгар томонидан бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол тартиби такрор бузилганлиги боис жарима санкцияси ўн баровар, яъни 177 800 м3/1000*90 000 сўм = 16 002 000 сўм*10 = 160 020 000 сўм миқдорида жарима санкцияси ҳисобланлиги баён этилган. Бироқ, ҳал қилув қарорида жавобгарга нима сабабдан жарима санкцияси ўн баравар миқдорида қўлланилганлиги асослантириб берилмаган. Яъни, жавобгарга илгари, яъни бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини қачон бузганлиги ва ушбу ҳолат қандай далиллар билан исботланиши асослантириб берилмаган. Иш ҳужжатларида Инспекциянинг 2022 йил 30 ноябрдаги 13/22-787-сонли хати мавжуд бўлиб, унда молиявий жариманинг ҳисоб-китоби келтирилган (и.в.63). Ушбу хатда ҳам Агроинспекцянинг аризасида ҳам нима сабабдан жавобгарга жарима санкцияси ўн баравар миқдорида қўлланилиши кўрсатилмаган. Бундан ташқари, иш ҳужжатларида Беруний туман ирригация бўлими томонидан берилган 2022 йил 22 августдаги 01/07-211 сонли хатда фермер хўжалиги ортиқча 1 гектар ерга шоли экканлиги ва ортиқча фойдаланилган сув миқдори 14 000 м3ни ташкил этиши (и.62), 2022 йил 14 сентябрдаги 230-сонли хатда фермер хўжалиги ортиқча 7,8 гектар ерга шоли экканлиги ва ортиқча фойдаланилган сув миқдори 177 800 м3ни ташкил этиши (и.64) қайд этилган. Биринчи инстанция суди томонидан ирригация бўлими томонидан берилган маълумотлардаги тафовутларни бартараф этиш чораларини кўрилмаган, яъни фермер хўжалиги ҳақиқатдан ҳам қанча миқдорда сув олганлиги, ушбу сув айнан қайси экинларга ишлатилганлиги ҳолатларига аниқлик киритилмаган. Ушбу ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида Беруний туман ирригация бўлимидан мутахассис жалб қилиш масаласи кўрилмаган. Ваҳоланки, жавобгар сувдан мазкур бўлим билан тузилган “Фермер хўжалигига сув бериш тўғрисида” 2022 йил 27 майдаги шартнома асосида сув етказиб берилган. Ишни апелляция инстанцияси судида кўриш жараёнида, яъни 2023 йил 10 декабрда Беруний туман ирригация бўлими томонидан фермер хўжалиги номига 01/07-22-сонли маълумот тақдим этилган. Ушбу маълумотда фермер хўжалиги режадан ортиқча 7,8 гектар ерга шоли экиб, 42 000 м3 сувни ўзбошимчалик билан олганлиги кўрсатилган (и.в.116). Апелляция инстанцияси суди Беруний туман ирригация бўлими томонидан турли хил маълумотлар берилаётганлиги учун хусусий ажрим чиқариб, Қорақалпоғистон Республикасига юборган бўлса-да, ушбу маълумотни нима сабабдан қабул қилиб бўлмаслигини ўз қарорида асослантириб бермаган. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатилар тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда даъвогар томонидан тақдим этилган молиявий санкциянинг ҳисоб-китобига, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан сувдан айнан қайси давр учун, қанча миқдорда фойдаланганлигига аниқлик киритиши, иш ҳолатларига аниқлик киритиш мақсадида Беруний туман ирригация бўлимини ИПКда белгиланган тартибда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учунчи шахс сифатида жалб қилиб, ушбу бўлим томонидан берилган хатлардаги маълумотларга аниқлик киритиб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, шунингдек, суд харажатларини тақсимлашда ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш лозим бўлади. 6 Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Sharofat-Vohidjon” фермер хўжалигининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 31 январдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида мазмунан кўриш учун Беруний туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев В. Сатторова