← Назад
Решение #589886 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law |
Текст решения
9 063 символов
4-1703-2301/1305-сонли иш
Судья: Ш.М.Абдухаликов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
2023 йил 08 июнь
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, аризачи Андижон
вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар CHIN METALL OIL масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий
ишни аризачи вакили О.Эрматов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон
туман ҳокимлиги биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
CHIN METALL OIL масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи сифатида,
юридик манзили низомга кўра Улуғнор тумани Мингчинор МФЙ Янгибалиқчи
кўчаси 59-уйда рўйхатдан ўтган.
CHIN METALL OIL масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи сифатида
солиқ тўловчи тўғрисидаги асосий ҳисоб маълумотлари бўйича солиқ тўловчининг
идентификация рақами, номи (тўлиқ ва қисқартирилган номи), жойлашган ери
(почта манзили) ҳақида давлат солиқ инспекциясига ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида
маълум қилишлари лозим бўлган.
Бироқ, CHIN METALL OIL масъулияти чекланган жамиятининг белгиланган
юридик манзили, яъни Улуғнор тумани Мингчинор МФЙ Янгибалиқчи кўчаси 59уй бўйича текширилганда жамият жойлашмаганлиги сабабли Андижон вилоят
Давлат солиқ бошқармаси Бўстон туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, CHIN METALL OIL масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили тушунтириш бериб, аризада қайд этилган
важларни такрорлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ИПК” деб аталади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўришликни лозим топади.
Суд, аризачининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
ПФ-3619-сонли “Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини
янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига кўра тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш, жумладан уларнинг
банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш фақатгина суд
томонидан амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, CHIN METALL OIL масъулияти чекланган
жамияти Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасида солиқ тўловчи сифатида,
юридик манзили низомга кўра Улуғнор тумани Мингчинор МФЙ Янгибалиқчи
кўчаси 59-уйда рўйхатдан ўтган.
CHIN METALL OIL масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи сифатида
солиқ тўловчи тўғрисидаги асосий ҳисоб маълумотлари бўйича солиқ тўловчининг
идентификация рақами, номи (тўлиқ ва қисқартирилган номи), жойлашган ери
(почта манзили) ҳақида давлат солиқ инспекциясига ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида
маълум қилишлари лозим бўлган. Бироқ CHIN METALL OIL масъулияти чекланган
жамиятининг белгиланган юридик манзили, яъни Улуғнор тумани Мингчинор МФЙ
Янгибалиқчи
кўчаси
59-уй
бўйича
текширилганда
ушбу
манзилда
жойлашмаганлиги юзасидан махалла фуқаролар йиғини томонидан далолатнома
тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан
солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган
далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб
турилишини англатади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига
мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ
этилмайди.
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 9 февраль кунги
қарори билан жавобгар CHIN METALL OIL масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга
тўхтатилган.
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 9 февраль кунги
хабарномаси жавобгарга юборилган.
CHIN METALL OIL масъулияти чекланган жамиятининг юридик манзили
бўйича Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходими томонидан Мингчинор
махалла фуқаролар йиғини томонидан CHIN METALL OIL масъулияти чекланган
жамияти жойлашмаганлиги хақидаги маълумотномаси билан тасдиқланганлиги
боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 217-моддасига кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд
ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги
кўрсатилиши керак.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан
ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгардан
ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини
инобатга олишни, олдиндан тўлаб чиқилган 33 000 сўм почта харажатини
жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қ и л а д и:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
CHIN METALL OIL масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми юқорида кўрсатилган
камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхатиб қўйилсин.
CHIN METALL OIL масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи
барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб
бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ
органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида
ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
CHIN METALL OIL масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Андижон
вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 33 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов