← Назад
Решение #589925 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФК | 333 | — | law | |
| Ушбу кодекснниг | 705 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
14 008 символов
4-1103-2301/1014-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 08 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси "DUSTOBOD
TRANS SEGMENT" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "TCT
AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 172.742.973 сўм
асосий қарз, 86.371.486 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
тарафлардан даъвогар "DUSTOBOD TRANS SEGMENT" масъулияти чекланган
жамияти раҳбари А.Валеев (Буйруқ асосида), ишончли вакили З.Исламова (2023
йил 07 июндаги T/R-29-сонли ишончнома асосида), жавобгар "TCT AGRO
CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили З.Холиқов (2023 йил
21 февралдаги 01/62-сонли ишочнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари
билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси "DUSTOBOD TRANS SEGMENT" масъулияти чекланган жамияти
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "TCT AGRO
CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 172.742.973 сўм асосий
қарз, 86.371.486 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур
даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "DUSTOBOD TRANS SEGMENT"
масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Валеев, ишончли вакили З.Исламовалар
даъво аризадаги важларни такрорлаб, "DUSTOBOD TRANS SEGMENT"
масъулияти чекланган жамияти ва "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2022 йил 05 апрелда 05/04-2А-сонли шартнома тузилганлигини,
шартномага асосан жавобгарга 30.04.2022-31.05.2022 йиллар оралиғида жами
8.671.000 сўмлик хизмат кўрсатилганлигини, 2021 йилдаги шартномавий
муносабат бўйича 107.357.900 сўм қарздорлик қолдиқ сифатида ўтганлигини
шунингдек, 2022 йил 05 декабрдаги уч томонлама тузилган 1-сонли келишув
шартномага кўра "MUSTAQILLIK PAXTA TOZALASH ZAVODI" акциядорлик
жамиятининг 80.214.073 сўм қарздолигини тўлаб бериш мажбурияти "TCT AGRO
CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти томонидан ўз зиммасига
олинганлигини бироқ қарздорликлар асоссиз тўлаб берилмаётганлигини билдириб,
ушбу қарздорликка 86.371.486 сўм пеня пеня ҳисобланганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти
чекланган жамияти ишончли вакили З.Холиқов даъвога нисбатан ўзининг
эътирозларини билдириб, даъво талабининг пеня ундириш қисми шартнома
шартларига зид равишда ҳисобланганлигини билдириб, рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг важларини тинглаб,
тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тарафлар ўртасида қаноатлантирилган ҳамда рад қилинган қисмига
нисбатан мутаносиб равишда тақсимлашни ва улар ҳисобидан ундиришни лозим
деб топади.
Иш хужжатларидан кўринишича даьвогар "DUSTOBOD TRANS SEGMENT"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Бажарувчи" деб
юритилади) ҳамда жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда-"Буюртмачи" деб юритилади) ўртасида 2022 йил
05 апрелда "Юк ташувчи автотранспорт ва
махсус техника воситасида
хизматларни кўрсатиш (ишларни бажариш)" юзасисдан №05/04-2А-сонли
шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига мувофиқ, "Бажарувчи"
"Буюртмачи"нинг буюртмаси шартноманинг 1-иловаси асосида юк ташувчи
автотранспорт ва махсус техника воситасида хизматларни кўрсатиш "Буюртмачи"
бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар)ни қабул қилиб олиш ва тўловларини
шартнома шартларига асосан амалга ошириш, кўрсатилган хизматлар (бажарилган
ишлар) буюртма асосида тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан ўзаро
келишган.
Шунингдек,
шартноманинг
2-бўлими
2.1-2.3-бандларига
асосан
кўрсатиладиган хизматлар ҳақи шартноманинг 2-иловаси нархни келишиш
баённомаси ҳамда шартноманинг умумий қиймати буюртма хатлари асосида
белгиланиши, "Буюртмачи" хизмат кўрсатиш юзасидан бериладиган буюртма
асосида олиндан шартноманниг таҳминий қийматининг 15 фоиз миқдорида тўлаш
ва қолган қисмини хизматлар кўрсатилганлиги юзасидан расмийлаштирилган
далолатнома имзоланган, ҳисоб-фактура ва бошқа ишлар ҳақиқатдан шартнома
шартлари аоссида бажарилганлиги юзасидан хужжатларни тақдим этилган кундан
30 банк иш куни мобайнида тўлаб бериш, "Буюртмачи" тўловларни амалга
ошириши учун "Бажарувчи" томонидан ҳисоб-фактура, ишлар бажарилганлиги
юзасидан тузилган далолатнома, йўл варақа (расмийлаштирилган тақдирда) ва
"Буюртмачи" асосий ишларни қабул қилиб олувчи бўлиб, "Бажарувчи" томонидан
(қўшимча хизматлар ва ишлар бажарилган) товар-моддий бойликлар ишлатилган
тақдирда қўшимча хужжатлар тақдим этиш белгиланган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартнома
шартларига
асосан
расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларга асосида "Бажарувчи" томонидан
буюртмалар асосида мажбуриятлар тўлиқ бажарилиб, "Буюртмачи"га жами
8.671.000 сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Шунингдек, "DUSTOBOD TRANS SEGMENT" масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда-"Юк ташувчи" деб юритилади) ҳамда жавобгар
"TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда-"Буюртмачи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 21 апрелда "Юкни
ташиб бериш" юзасидан №09-21-сонли шартнома тузилган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 21 апрелда тузилган 09-21-сонли шартнома
шартларига асосан расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларга асосида "Бажарувчи"
томонидан буюртмалар асосида мажбуриятлар бажарилиб, "Буюртмачи"
"Бажарувчи" олдида кўрсатилган хизмат ҳақидан 2022 йил 01 январь ҳолатига
107.357.900 сўм қарз бўлиб қолган.
"TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда-"Янги қарздор" деб юритилади) ҳамда "MUSTAQILLIK PAXTA
TOZALASH ZAVODI" акциядорлик жамияти (бундан буён матнда-"Қарздор" деб
юритилади) ҳамда "DUSTOBOD TRANS SEGMENT" масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда-"Кредитор" деб юритилади) ўртасида 2022 йил
05 декабрда 1-сонли "Қарздорликни ўтказиш тўғрисида" уч томонлама шартнома
тузилган.
Мазкур
шартноманинг
1-бўлими
1.1-1.2-бандларига
мувофиқ,
"MUSTAQILLIK PAXTA TOZALASH ZAVODI" акциядорлик жамияти ҳамда
"DUSTOBOD TRANS SEGMENT" масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2019 йил 02 февралда тузилган транспорт хизматини кўрсатиш юзасидан тузилган
3/19-сонли шартнома ва таққослаш далолатномасига асосан 2022 йил 01 декабрь
ҳолатига "MUSTAQILLIK PAXTA TOZALASH ZAVODI" акциядорлик
жамиятининг "DUSTOBOD TRANS SEGMENT" масъулияти чекланган жамияти
олдида вужудга келган 80.210.074 сўм қарздорликни "TCT AGRO CLUSTER"
масъулияти чекланган жамияти 2022 йил 31 декабрга қадар кредитор фойдасига
тўлаб бериш мажбуриятини олган бироқ, ушбу қарздорлик тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буён матнда-ФК
деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартнома
шартларига
асосан
расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан
олинган мажбуриятлар асосида вужудга келган жами
172.742.973,58 сўм
қарздорлик жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2022 йил 13 декабрда тузилган ўзаро таққослаш далолатномаси асосида
тан олинган.
Ушбу ҳолатлар судда сўралган тарафлари вакиллари берган кўрсатмалари,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома, кўрсатилган хизматлар юзасидан
расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар ва бошқа иш хужжатлари билан ўз
тасдиғини топди.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2023 йил
11 апрелда T/R-09-сонли ёзма талабнома юборилган бўлса-да, ушбу талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган.
Ушбу кодекснниг 705-моддасида буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шартлиги, ижрочи ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара
олмаган тақдирда буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, бунда
ижрочининг хизмат (хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан
олган ёки олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб қолиниши, буюртмачининг
айби билан хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
хизматлар баҳоси бутунлай тўланиши кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
Кодексининг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 172.742.973 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво талаби иш хужжатлари билан ҳам ўз исботини
топганлигини инобатга олиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунга
асосан жавобгардан 86.371.486 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикасининг
"Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик
судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий
қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик
назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг
25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик
белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими 4.3-бандида
"Бажарувчи" томонидан кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун
тўловларни амалга ошириш муддати бузилган тақдирда "Буюртмачи" ҳар бир
кечиктирилган кунлар учун тўлов муддати бузилган сумманинг 0.01 фоиз
миқдорида, бироқ 10 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
Гарчи даъвогар судга пенянниг ҳисоб-китобини тақдим этиб, 86.371.486 сўм
пеня ундиришни талаб қилган бўлсада, аммо пеня тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 4-бўлими 4.3-бандидан келиб чиққан ҳолда кечиктирилган тўлов
суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ундириш белгиланган бўлиб,
тарафлар ўртасида 2022 йил 13 декабрда расмийлаштирилган таққсолаш
далолатнома асосида тан олинган қарздорлик сифатида 2023 йил 24 май (даъво
аризаси судга киритилган) кунига қадар 172.742.973х0.01=17.274х175=3.025.002
сўм миқдорини ташқил қилишини инобатга олиб, даъво талабининг пеня ундириш
қисмини шу суммага қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан ҳақиқатдан
хизматлар кўрсатилиб, кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан ҳақ
асоссиз қоплаб берилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 172.742.973 сўм
асосий қарз, 3.025.002 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад қилишни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини тарафлар ўртасида қаноатлантирилган ҳамда рад қилинган
қисмига нисбатан мутаносиб равишда тақсимлаб, улар ҳисобидан ундиришни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 333-моддалари,
Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186,
187-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
Даъвогар "DUSTOBOD TRANS SEGMENT" масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 172.742.973 сўм асосий қарз, 3.025.002 сўм пеня, 33.000 сўм почта
харажати;
Республика бюджетига 3.515.359 сўм давлат божи;
Даъвогар "DUSTOBOD TRANS SEGMENT" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 1.666.930,18 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти
судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов