← Назад
Решение #589927 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 8 июнь
4-1102-2302/1916-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Qishloq Qurilish
Invest” МЧЖ ИК манфаатида жавобгар – “Mega Best Standart” МЧЖ
ҳисобидан жами 86.281.711 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – А.Холиқов (2023 йил
3 апрелдаги 28/1-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ
суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси “Qishloq Qurilish Invest” МЧЖ ИК манфаатида (бундан буён
матнда - даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига
даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Mega Best Standart” МЧЖ (бундан буён
матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан жами 86.281.711 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили
иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган.
Жавобгар бугунги суд мажлисида (видеоконференцалоқа режимида)
иштирок этмади. Жавобгарнинг даъво аризадаги ва “stat.uz” сайтидаги
юридик манзилига юборилган бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисидаги суд ажрими бўйича почта алоқаси ходимлари томонидан “Қабул
қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” қайди билан “гибрид почта”
тизимига маълумот киритилган. ИПКнинг 128-моддаси талабларига кўра, суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишини
инобатга олиб, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарга нисбатан
қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг
ҳам жавобгар даъво талабидаги пеня суммаси бўйича қисман бўлса-да
тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва важларини эшитиб, даъво
аризаси ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса шу
жумладан, ишни видеоконферецалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
харажатни жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 666-моддаси биринчи қисмига кўра қурилиш пудрати
шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа
қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига
ишни бажариш учун зарур шарт-шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва
келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Qishloq Qurilish Invest” МЧЖ ИК ва
“Mega Best Standart” МЧЖ ўртасида 2022 йил 1 февралда 03/183-21-КФРсонли пудрат шартномаси имзоланган бўлиб, шартноманинг 2-бандига кўра
“Пудратчи” мазкур шартнома шартларига асосан, тендер танловлари асосида
ютиб олинган Тошкент тумани, Истиқбол МФЙ ҳудудларида наъмунавий уй
жойларни ичимлик ва оқова сув тармоқлари қурилиши бўйича қурилиш
ишларини амалга ошириш бажариш мажбуриятини, “Буюртмачи” эса
“Пудратчи”дан бажарилган қурилиш ишларини қабул қилиш ва тўловни
амалга оширилишини таъминлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати
1.102.992.653 сўмни ташкил қилган.
“Qishloq Qurilish Invest” МЧЖ ИК Тошкент вилояти филиали
ҳисобхонаси ҳамда “Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат
қилиш” бўлими тақдим этган бирламчи ҳужжатларга асосан буюртмачи
томонидан жами 863.270.821 сўмга молиялаштирилган ҳолда пудратчи
томонидан бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳисобот 958.110.055 сўмга
топширилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган солиштирма
далолатномаси, Ф-3 акти, ҳисоб-фактура билан ўз тасдиғини топган.
Гарчи, шартноманинг 6.3-бандида, қурилишнинг давом этиш вақти
ишлар бошланган кундан эътиборан 150 кунни ташкил этилиши ва объект
2022 йил 30 июнга фойдаланишга топширилиши белгиланган бўлсада,
жавобгар томонидан бугунги кунга қадар обеъкт фойдаланишга
топширилмаган.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бўйича объект ўз
муддатида фойдаланишга топширишгаманлиги натижасида 2022 йил
15 декабрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида жами 86.281.711 сўмлик
пеня қарздорлиги вужудга келган. Даъвонинг пеня бўйича ҳисоб-китоби
даъво аризасида белгилаб ўтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, даъвогар томонидан жавобгарга юборилган
2023 йил 3 мартдаги 16/2023-сонли талабнома жавобгар томонидан
эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли ушбу даъво аризаси билан судга
мурожаат қилинган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида
бажарилмаганлиги учун шартноманинг 14.4-бандига асосан жавобгардан
86.281.711 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг
4-бандидаги
тушунтиришларни
ҳамда
тарафларнинг
манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 86.281.711 пеня миқдорини
15.000.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини шу жумладан, ишни
видеоконферецалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатни жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 326, 666моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“Mega Best Standart” МЧЖ ҳисобидан “Qishloq Qurilish Invest” МЧЖ ИК
фойдасига 15.000.000 сўм пеня ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Mega Best Standart” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
1.725.634,22 сўм давлат божи ундирилсин.
“Mega Best Standart” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82.500 сўм харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
А.К.Пайғамов