Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/1015 Дата решения 08.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "COSCOM" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ZELYONIY KORM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1090725 Claim ID 3326704 PDF Hash 9c0db36fb5e664bc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
Ушбу кодексининг 333-моддаси Ушбу кодекси 333 code_article
тисодий процессуал Кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал Кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 9 195 символов
4-1103-2301/1015-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 08 июнь Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси М.М.Якубов, даъвогар "COSCOM" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "ZELYONIY KORM" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.350.000 сўм асосий қарз, 675.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда, соддалаштирилган таритибда, суд биносида, якка тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "COSCOM" масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ZELYONIY KORM" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.350.000 сўм асосий қарз, 675.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса – беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади; тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта алоқа тармоғи орқали жавобгарга юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди. Иш хужжатларидан кўринишича "COSCOM" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Суб-истеъмолчи" деб юритилади) ва "ZELYONIY KORM" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Истеъмолчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 04 янарда "Электр энергияси харажатларини қоплаш" тўғрисида TS0140-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига мувофиқ, шартнома бўйича "Истеъмолчи"га электр энергиясини "Суб-истеъмолчи"га, уланган тармоқ орқали етказиб беришни белгилаши ва шу билан бирга "Субистеъмолчи" ушбу шартномада белгиланган шартлар асосида "Истеъмолчи"га электр энергиясини етказиб бериш харажатларини қоплаш мажбуриятини олиши, "Истеъмолчи" ушбу манзил бўйича Тошкент вилояти Чиноз тумани "Суб-истеъмолчи"нинг TS0140 станциясини электр энергияси билан таъминлаши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.6-бандларига асосан, истеъмол қилинган энергиянинг ҳақиқий миқдори "Суб-истеъмолчи"нинг ҳисобга олиш мосламасининг кўрсаткичлари асосида аниқланиши, "Суб-истеъмолчи"нинг йиллик энергия ҳажмининг ойлар бўйича тақсимланиши ушуб шартноманинг 1-иловасида келтирилганлиги, "Суб-истеъмолчи" томонидан тўланадиган ҳақиқий қабул қилинган энергия миқдори шартноманинг 2-иловасида келтирилган ҳисобланган энергия ўлчаш мосламаларининг кўрсаткичлари бўйича аниқланиши, ишлатилган энергиянинг нархи 1kVt соат учун тўлов кунида амал қилган тасдиқланган тарифларга мувофиқ белгиланиши ушбу шартноманинг дастлабки суммаси йиллик 16.200.000 сўмни ташкил этиши, тариф ўзгариши янги келтирилган энергия тарифларига мувофиқ амалга оширилиши, "Суб-истеъмолчи" кейиги ой бошланишидан олдин 1-иловада кўрсатилган талаб қилинган ҳажмига мувофиқ энергия истеъмол қилишнинг ойлик ҳажми миқдорининг авнс тўловининг камида 100 фоизини тўалши шартлиги ўзаро белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда-ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур шартнома шартларига асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 2023 йил 06 апрель ҳолатига 1.350.000 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2023 йил 06 апрелда 04-02/146-сонли талабнома юборилган бўлиб, юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236, 238-моддаларига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ушбу кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам истеъмолчи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 1.350.000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби иш хужжатлари билан ҳам ўз исботини топганлигини инобатга олиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонун талаблари асосида жавобгардан 675.000 сўм пеня ундиришни сўраган. фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Юқоридагилардан келиб чиқиб, жавобгар томонидан 1.350.000 сўм асосий қарзни тўлаш асоссиз кечиктириб келинганлигини, инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.350.000 сўм асосий қарз, 675.000 сўм пеня ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, ИПКнинг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ФКнинг 236, 238, 333-моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176-180, 2031-2035-моддаларига асосан, суд, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "ZELYONIY KORM" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар "COSCOM" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1.350.000 сўм асосий қарз, 675.000 сўм пеня, 330.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: М.М.Якубов