← Назад
Решение #589970 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 221 | — | code_article | |
| онуни | 41 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 221 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 927 символов
4-1103-2301/981-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 08 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, аризачи Тошкент
вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси жавобгар
"SUPER GAZABLOCK" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан экологик
экспертиза хужжатларии олгунга қадар фаолиятини вақтинча тўхтатиш
тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи Тошкент вилоят экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ишончли вакили М.Абдурасулова
(ишончнома асосида), жавобгар "SUPER GAZABLOCK" масъулияти чекланган
жамияти раҳбари Н.Галиковалар иштирокида, иш ҳужжатлари билан
биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси судга аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "SUPER
GAZABLOCK" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан экологик экспертиза
хужжатларии олгунга қадар фаолиятини вақтинча тўхтатишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи Тошкент вилоят экология ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ишончли вакили М.Абдурасулова
аризадаги важларни такрорлаб, жамият томонидан Давлат экологик
экспертизасининг ижобий хулосаси олинмаганлигини билдириб, ҳуқуқбузарлик
бартараф этилгунга қадар фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "SUPER GAZABLOCK"
масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Галикова корхона фаолияти
пеноблок ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилганлигини, бугунги кунда
мулкларни сотганлигини, ишлаб чиқариш тўхтаганлигини, фаолиятини
ихтисослашуви бўйича низоли ҳолатни бартараф қилиш чораларини кўришини
билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, аризачининг арз
талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
221-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш ишни
суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан
ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак, бундан ариза
судга келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўриладиган молиявий
санкцияларни қўллаш тўғрисидаги ишлар мустасно.
чиқилаётганда
суд
мажлисида:
ҳуқуқбузарлик
ҳодисаси
бўлганбўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва
текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун
асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур
ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик
назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун
асослар бор-йўқлигини аниқлаши назарда тутилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "SUPER GAZABLOCK" масъулияти
чекланган жамияти (СТИР:306267446) 3-тоифа хавфсизлик даражасидаги
корхона бўлиб пеноблок ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади.
Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги
қонунининг 41-моддасига мувофиқ корхоналар, иншоотлар ва бошқа
объектларни
жойлаштириш,
лойиҳалаш,
қуриш,
реконструкциялаш,
кенгайтириш ва техника билан қайта ускуналаш, улардан фойдаланиш ва
уларни тугатиш чоғида экология хавфсизлиги талаблари бажарилмоғи,
табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари назарда тутилмоғи лозимлиги
шунингдек, мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра корхоналар, ташкилотлар,
муассасалар, айрим шахслар чиқитсиз ва камчиқит технологияларни жорий
этишлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини камайтиришлари, уларни
зарарсизлантиришлари ва қайта ишлашлари, чиқиндиларни навларга ажратиш,
тўплаш, кўмиб ташлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этишлари
шартлиги белгиланган.
"Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий
бошқармалари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида махсус ваколатли
орган ҳисобланади.
Ушбу Қонуннинг 14-моддасида хўжалик фаолиятининг атроф табиий
муҳитга зарарли таъсири атроф табиий муҳит сифатининг аҳолининг экология
жиҳатидан хавфсизлигини, табиий ресурсларни тиклаш ва муҳофаза қилишни
кафолатловчи нормативлари ва стандартлари билан чеклаб қўйилиши
белгиланган бўлса, 15-моддасида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар
атроф муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори
даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни
ишлаб чиқишлари шартлиги, экологик нормативлар Ўзбекистон Республикаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат
хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ўз ваколатларига мувофиқ
тасдиқланиши белгиланган.
Аризачи томонидан ишлаб чиқариш корхонаси сифатида экологик
талаблар ва меъёрлар асосида фаолият юритиш мақсадида, Давлат экологик
экспертизасининг ижобий хулосасини олиш юзасидан огохлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
217-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан фаолиятни чеклаш, тўхтатиб
туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади, бунда фавқулодда
вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий
хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш
кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари;
Ушбу кодекснинг 221-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги иш ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим
чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб
чиқилиши керак, бундан ариза судга келиб тушганидан кейин камида бир ойдан
сўнг кўриладиган молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги ишлар мустасно
бўлиб, иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун
асослар бор-йўқлигини аниқлаши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд жавобгар томонидан қонунда
белгиланган талаблар бажарилмаган ҳолда фаолият кўрсатаётганлиги учун
жавобгарлик назарда тутилганлигини, аризачининг важлари асослилигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантириб, корхона фаолиятини Давлат экологик
экспертизасининг ижобий хулосаси олингунга қадар тўхтатиб туришни
белгилашни, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги
Қонунининг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
тарафлар давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб
ундирувсиз қолдиришни, почта харажатини Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "SUPER GAZABLOCK" масъулияти чекланган жамияти
фаолияти экологик экспертиза хужжатларии олгунга қадар тўхтатиб турилсин.
Жавобгар "SUPER GAZABLOCK" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан аризачи Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси фойдасига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Давлат божи харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
"SUPER GAZABLOCK" масъулияти чекланган жамияти томонидан
фаолиятининг тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф
этилгандан сўнг, Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида
"SUPER GAZABLOCK" масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти
тиклансин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн
кун ичида Тошкент вилояти иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтириш) мумкин.
М.М.Якубов