← Назад
Решение #590007 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 210 | — | code_article | |
| онуни | 178 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| онун | 86 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
20 899 символов
4-1103-2302/808-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 08 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси М.М.Якубов
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи
"UNVERSAL PROGRES" масъулияти чекланган жамиятининг қарздор "ABC
OQQO`RG`ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи
"UNVERSAL PROGRES" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили
Ш.Бафоқулов (2023 йил 14 майдаги ишончнома ва 20-сонли ордер асосида),
қарздор "ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили Н.Сафаров (2023 йил 05 январдаги 01-05/01-сонли
ишочнома асосида), қарздор "ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER"
масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси О.Адхамжанов;
Кредиторлар: Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ишончли вакили
И.Холмуродов, Н.Мамбетова (2023 йил 07 июндаги 25-59173-сонли
ишончнома асосида);
"X1M AGRO SNAB" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили
А.Акмалжонов (2023 йил 05 майдаги 3-сонли ишончнома асосида);
"LANDCHEM" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили
С.Алимов (2023 йил 02 июндаги ишончнома асосида);
"MEGA FERTILIZER PROGRESS" масъулияти чекланган жамияти
ишончли вакили Ш.Бафоқулов (ишончнома асосида)лар иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
"UNVERSAL PROGRES" масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб,
қарздор "ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда "қарздор" деб юритилади)ни тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 03 апрелдаги ажримига асосан аризачи "UNVERSAL
PROGRES" масъулияти чекланган жамиятининг аризаси иш юритишга қабул
қилиниб, "ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган.
жамиятига нисбатан кузатув таомили жорий этилиб, муваққат бошқарувчиси
этиб Адхамжанов Одилжон Адхамжановичнинг номзоди тасдиқланган.
Суд муҳокамасида иштирок этган қарздор "ABC OQQO’RG’ON AGRO
CLASSTER" масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси
О.Адхамжанов қарздорнинг молиявий аҳволи юзасидан ёзма таҳлилни тақдим
этиб, жамиятда кузатув ишларини амалга оширганлигини, кредиторлар бир
овоздан корхонани тўловга қобилиятсиз деб топиб, банкрот деб эътироф этиш
юзасидан қарор қабул қилганлигини, аммо корхона қишлоқ хўжалигига
ихтисослашган бўлиб, 2023 йил олинадиган ҳосилнинг даромади ҳисобидан
қарздорликларни қоплашга имконияти етарлилигини, дебитор қарздорлигини
ундириш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, унга нисбатан банкротлик
тамойилининг ташқи бошқарув тартибини белгилашни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи "UNVERSAL PROGRES"
масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили Ш.Бафоқулов аризадаги
важларни такрорлаб, қарздорлик бугунги кунга қадар қоплаб берилмасдан
кредиторлар ҳуқуқлари паймон қилинаётганлигини, қарздорда яққол
банкротлик аломатлари мавжудлигини баён қилиб, қарздорни банкрот деб
эътироф этишни сўради.
Шунингдек, судда сўралган қарздор "ABC OQQO’RG’ON AGRO
CLASSTER" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили Н.Сафаров
судга Оққўрғон туман ҳокимлигининг ёзма фикрномасини тақдим этиб,
жамият қишлоқ хўжалик фаолиятига ихтисослашганлиги сабабли, бугунги
кунда фаолиятда сарф-харажатлар даврига тўғри келиб қолганлигини,
кредиторлик қарздорликларини тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги
маҳсулотлари ва бошқа ресурслар асосида қоплаб беришга имкони
етарлилигини инобатга олиб, аризани рад қилишни сўради.
Кредиторлар: Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ишончли вакили
И.Холмуродов, Н.Мамбетова, "X1M AGRO SNAB" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили А.Акмалжонов, "LANDCHEM" масъулияти
чекланган жамияти ишончли вакили С.Алимов, "MEGA FERTILIZER
PROGRESS"
масъулияти
чекланган
жамияти
ишончли
вакили
Ш.Бафоқуловлар 2023 йил 08 июнь куни ўтказилган кредиторлар йиғилишида
бир овоздан корхонани тўловга қобилиятсиз деб топиб, банкрот деб эътироф
этиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, кузатув муваққат
бошқарувчисининг таҳлиллари асоссизлигини, аниқ бир режа асосида
асослантирилмаганлигини, кредиторлик қарздорликларини тўлаш режа ва
жадваллари мавжуд эмаслигини баён қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз
деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг, кредиторларнинг
тушунтиришларини тинглаб, кузатув жараёнида тўпланган хужжатларни
таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги
тўғрисидаги ишлар ушбу кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонун
ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд
томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган.
"ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган
жамияти 2018 йил 12 январда ташкил этилган бўлиб, давлат хизматлари
марказидан 564624-сонли реестр тартиб рақами билан рўйхатга олинган ва
солиқ тўловчи сифатида 305213015-сонли (СТИР) рақам берилган.
Жамиятнинг юридик манзили сифатида: Тошкент вилояти, Оққўрғон
тумани тумани, Олимкент шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси 127-уй манзили
кўрсатилган.
"ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган
жамияти низом хужжатларига Устав фонди 4.250.000.000 сўмни ташкил
этиши ва таъсисчиси Каримов Зафар Илхомович- 70,60% ва "BIOFUELS
ENGINEERING" масъулияти чекланган жамияти -29,40 % улушга эгалиги
белгиланган ҳамда корхонанинг ИФУТ коди 13101 бўлиб асосий фаолият тури
пахта толасини тайёрлаш ва йигириш, ҚҚС тўловчиси рўйхат коди сифатида
327 070 021 277 кўрсатилган.
"ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган
жамиятига раҳбар бўлиб Исоқов Комил Муродович ишлаб келмоқда ва у
томонидан барча молиявий ҳамда хўжалик фаолиятини амалга оширилмоқда.
Муваққат (суд) бошқарувчи томонидан суднинг 2023 йил 05 апрелдаги
ажримига асосан Оққўрғон туманидаги "ABC OQQO’RG’ON AGRO
CLASSTER" масъулияти чекланган жамиятида банкротлик иши қўзғатилиб
унга нисбатан кузатув таомили қўлланилганлиги ва қарздорда кузатув
таомили бўйича ишларни олиб бориш учун муваққат (суд) бошқарувчисининг
тайинланганлиги, кредиторлар томонидан билдириладиган талаблар ўттиз кун
муддатда ичида қабул қилиниши ҳамда қарздорга нисбатан банкротлик
тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш юзасидан белгиланган суд мажлиси ва
кредиторларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилиш санаси ва жойи бўйича
расмий эълони Республика “Биржа” рўзномасининг 11.04.2023 йилдаги
27 (3014) сонида чоп этилган.
"ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган
жамияти муваққат бошқарувчиси этиб О.Адхамжановнинг 2023 йил
05 июндаги молиявий таҳлиларидан кўринишича;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилояти
Оққўрғон туман бўлимининг 03.05.2023 йилдаги 14.1/23-223-сонли
маълумотига кўра қарздорнинг бугунги кун ҳолатига жами 16 турдаги
301 дона қишлоқ хўжалиги техникалари мавжудлиги, жумладан 66 дона
трактор, 3 дона комбайн, 25 дона пахта териш машинаси, 51 дона трактор
тиркамаси, 156 дон агрегатлар мавжудлиги;
Ўзбекистон Республикаси ИИБ, ЖХХ ЙҲХБ РЎ ва ИОБнинг 03.05.2023
йилдаги 25/12-142-сонли маълумотига кўра қарздор ҳисобида 8 турдаги
автотранспорт воситаси қайд этилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг 13.04.2023 йилдаги
14-04202-сонли маълумотномасига асосан қарздор номида Оққўрғон тумани
ҳудудида жойлашган 11 та кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат
рўйхатига олинганлиги;
Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарияси Давлат корхонасининг
12.04.2023 йилдаги 02/10-1925-сонли маълумотномасига асосан қарздор
номида қимматли қоғозлар (акциялар хамда корпоратив облигациялар)
мавжуд эмаслиги;
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг 12.04.2023 йилдаги 03/07-826-сонли маълумотномасига кўра
агентликнинг "Давлат мулки" ахборот тизимида қарздор номи қайд
этилмаганлиги;
Тошкент шаҳар юк ташиш хужжатларини қайта ишлаш технологик
марказининг маълумотномасига мувофиқ, технологик марказнинг қарздор
олдида 10.802.042 сўмлик қарз мажбурияти мавжудлиги;
Тошкент вилоят солиқ бошқармасининг 13.04.2023 йилдаги
маълумотномасига мувофиқ, қарздорнинг 05.04.2023 йил ҳолатига солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлардан 14.068.104.938,58 сўм қарздорлиги мавжудлиги;
Шунингдек, "ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти
чекланган жамиятининг 2022 йил 4-чорак учун Оққўрғон туман солиқ
инспекциясига топширган охирги бухгалтерия балансида:
-асосий воситалар бошланғич қиймати-197.572.161,0 минг сўм;
-эскириш суммаси-42.660.918,0 минг сўм;
-қолдиқ қиймати-154.911.243,0 минг сўм;
-товар-моддий заҳираси-106.134.525,0 минг сўм;
-дебитор қарздорлиги-212.451.122, 0 минг сўмни ташкил қилади.
"ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган
жамияти томонидан 2023 йил 05 июнда тақдим этилган маълумотларга асосан
01.05.2023 йил ҳолатига жамиятнинг жами кредиторлик қарздорлиги
23.268.462,3 минг сўм, дебитор қарздорлиги 106.084.093,9 минг сўм, асосий
воситалар қолдиқ қиймати 161.474.182,0 минг сўм, товар моддий заҳираси
86.683.548,0 минг сўмни ташкил этади.
Қарздорга АТБ "AGRO BANK" Тошкент шаҳар филиали, АТБ "AGRO
BANK" Тошкент вилоят филиали, АТБ "AGRO BANK" Оққўрғон филиали
ҳамда ТИФ "MILLIY BANK" АЖ Юнусобод филиали хизмат кўрсатган.
АТБ "AGRO BANK" Тошкент шаҳар филиалининг 26.04.2023 йилдаги
17-1892-сонли маълумотномаисга кўра қарздорнинг банк олдида қарздорлиги
мавжуд эмаслиги;
АТБ "AGRO BANK" Тошкент вилоят филиалининг 25.05.2023 йилдаги
02001/247-сонли маълумотига асосан мижоз томонидан банк айланма
ҳаракатлари амалга оширилмаганлиги;
ТИФ "MILLIY BANK" АЖ Юнусобод филиалининг 31.05.2023 йилдаги
022-970-03-сонли маълумотига кўра қарздорнинг банк олдида қарздорлиги
мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
жамияти томонидан тақдим этилган ҳисоботларга асосан 2023 йил учун
2494,9 гектар майдонга 623,7 тонна 3.119,0 млн сўмлик уруғлик ғалла экилган
бўлиб, минерал ўғит учун 6.013,0 млн сўм, ёқилғи учун 3.045,0 млн сўм,
техника харажати учун 2.562,0 млн сўм харажат, иш ҳақи учун 2.505,0 млн
сўм харажат қилиниши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда маълум бир
қисми харажат қилиниб, қолган қисми ғалла етиштиришга қадар ва ҳосилни
йиғиб териб олишда сарфланиши, ғулла учун жами харажат миқдори 17244,0
млн сўмни ташкил этиши, 34.930,0 млн сўмлиик ғалла етиштириш ўшандан
17.244,0 млн сўм харажатларни ташкил қилса, 17.686,0 млн сўм соф олиш
режалаштирилганлиги, пахта майдони 4115 гектарни ташкил этиши,
123,5 тонна 2.695,0 млн сўмлик уруғлик сарф қилинганлиги, 4.119,0 млн
сўмлик ёқилғи, техника харажати учун 3.784,0 млн сўм, терим пули 15.876,0
млн сўм, чопиқчилар учун 8.679,0 млн сўм, иш ҳақи учун 5.688,0 млн сўм
жами 49.725,0 сўм сарф-харажатлар режалаштирилганлиги, кутилаётган
ҳосилдорлик 35 центнер, 1 кг пахта хом-ашёси 8.130,0 сўм қилиб белгиланса
107.560,0 млн сўмлик пахта хом-ашёси етиштириш шундан 49.725,0 млн сўм
харажатларни ташкил қилиши, 57.835,0 млн сўм соф фойда олиш
режалаштирилган.
Шунингдек, Оққўрғон туманидаги фермер хўжаликларининг пахта
майдони 7085 гектар майдонни ташқил қилиб, 289,3 тонна 4.641,0 млн сўмлик
уруғлик, минерал ўғитлар учун 15.296,0 млн сўм, ёқилғи учун 8.282,0 млн сўм,
чопиқчилар учун 10.267,0 млн сўм, иш ҳақи учун 6.065,0 млн сўм жами
81.400,0 млн сўм сарфланиши режалаштирилган бўлиб, кутилаётган ўртача
ҳосилдорлик 35 центнерни ташкил этиши, 1 гк пахта хом-ашёси нарҳи 8.130,0
сўм қилиб белгиланиши 201.608,0 млн сўмлик пахта хом-ашёси
режалаштирилаётганлиги шундан 81.400,0 млн сўм харажатларни ташкил этса
120.208,0 млн сўм сой фойда олиш режалаштирилган.
"ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган
жамияти томонидан жорий йил учун ғалла хосилидан 17.686,0 миллион сўм,
пахта хосилидан 57.835,0 миллион сўм ва фермер хўжаликларидан сотиб
олинадиган пахта хом ашёсидан 120.208,0 миллион сўм даромад олиши
режалаштирилганлиги, 2022 йил пахта ва ғалла хосилидан олинадиган жами
даромад 195.729,0 миллион сўмни ташкил қилиши ҳисоб-китоб қилинган.
2023 йил 08 июндаги кредиторлар йиғилишида "ABC OQQO’RG’ON
AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган жамиятининг кредиторларининг
қарздорликни талаб қилиш реестирига:
"X1M AGRO SNAB" масъулияти чекланган жамияти томонидан
05.05.2023 йилдаги 05/05-2-сонли талабнома асосида қарздордан 227.261.000
сўм (1,1%);
"LANDCHEM" масъулияти чекланган жамияти томонидан 05.05.2023
йилдаги 05/05-1-сонли талабнома асосида қарздордан 2.753.955.000 сўм (13%);
"MEGA FERTILIZER PROGRESS" масъулияти чекланган жамияти
томонидан 15.05.2023 йилдаги талабнома асосида қарздордан 1.909.734.000
сўм (9,0%);
"UNIVERSAL PROGRES" масъулияти чекланган жамиятининг аризаси
асосида 1.330.000.000 сўм (6,3%);
"AGROMACHFLEET" унитар корхонаси томонидан 19.05.2023 йилдаги
104-сонли талабнома асосида қарздордан 591.890.232 сўм (2,8%);
"NAFTA GROUP" масъулияти чекланган жамияти томонидан 22.05.2023
йилдаги 17/47-сонли талабнома асосида қарздордан 346.478.979,27 сўм (1,6
%);
Тошкент вилояти солиқ бошқамаси 14.068.104.939 сўм, (66,3%) талаб
қилинган мажбуриятлари жами 21.227.424.750 сўм киритилган.
Шунингдек, суд жараёнида кредитор Тошкент вилояти солиқ бошқамаси
томонидан қарздор "ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти
чекланган жамиятининг 2023 йил 07 июнь ҳолатига бюджет ва бюджетдан
ташқари жамғармалар олдидаги қарздорлиги 16.641.036.963,1 сўмни ташкил
этишини инобатга олиб, корхонани банкрот деб эътироф этиб, тугатишга доир
иш юритишни бошлашни сўраган.
Муваққат (суд) бошқарувчиси томонидан кузатув жараёнидаги олинган
хужжатларга асосан ўрганишлар ва тахлиллар қарздор фаолият кўрсатаётган
объектлардан ва ишлаб чиқариш майдонлардан самарали фойдаланиш ҳамда
даромад топиш бўйича лойиҳалари мавжудлиги бўлсада кредиторлик
қарздорлиги ошиб кетганлигини инобатга олиб, қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизликнинг ташқи бошқарув тамойилини жорий этиш юзасидан
хулоса берилган.
Гарчи қарздор "ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти
чекланган жамиятининг 2023 йил 08 июнь куни ўтказилган кредиторлар
йиғилишида барча кредиторлар томонидан қарздорни банкрот деб эътироф
этиш юзасидан қарор қабул қилинган бўлсада, муваққат (суд) бошқарувчиси
томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг ташқи бошқарув
тамойилини жорий этиш юзасидан фикр билдирилган бўлсада, Ўзбекистон
Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг
178-моддасида ташқи бошқарув тартиб-таомили юридик шахс мақомига эга
бўлган қишлоқ хўжалиги корхонасига нисбатан жорий этилмаслиги
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасида тўловга қобилиятсизлик тартибтаомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилиши, суд
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар
қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат
қилишга ҳақли эмаслиги, карздорга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатлар
кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси
томонидан амалга оширилиши, кредиторлар йиғилишида ёки кредиторлар
қўмитасида қарздор ходимларининг вакили, суд бошқарувчиси, қарздор
муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг
вакили овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишда ягона кредитор иштирок этган ҳолларда кредиторлар
йиғилишининг мутлақ ваколатларига тааллуқли қарорларни қабул қилишни
шу кредиторнинг ўзи амалга ошириши, редиторлар йиғилишининг мутлақ
ваколатлари жумласига қуйидаги қарорларни қабул қилиш кириши, келишув
битими тузиш тўғрисидаги қарор; кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш,
қўмитанинг миқдорий таркибини белгилаш ва аъзоларнинг ваколатларини
муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси ёки ташқи
бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва ууларнинг муддатини узайтириш
ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга
мурожаат этиш ҳақидаги қарор; қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ёки қарздорнинг фаолиятини
тўхтатмасдан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш
тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш
тўғрисидаги қарор; суд санацияси режасини тасдиқлаш ҳамда қарзларни
тўлаш жадвалини маъқуллаш ҳақидаги қарор; ташқи бошқарув режасини
тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда
тутилган қоидалар жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмаслиги, ушбу модда
бешинчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган,
кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киритилган
қарорлар, ушбу Қонун 86-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган
қарздорнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги муваққат бошқарувчининг
хулосаси асосида қабул қилиниши мумкинлиги назарда тутилган.
Қарздор кредиторларининг 2023 йил 08 июндаги умумий йиғилиши
томонидан "ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган
жамиятини банкрот деб топиш ва унга нисбатан умумий таомилдаги
тугатишга доир иш юритишни жорий этиш, келгуси тамойил учун бошқа суд
бошқарувчисининг номзодини тайинлаш юзасидан қарор қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса,
ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмаслиги;
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга
қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти
юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.
Юқоридагиларга асосан суд, "ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER"
масъулияти чекланган жамиятида тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудлигини, жамият фаолиятида кредиторлик қарзлари юзага келган
кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан мажбуриятлар
бажарилмаётганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб,
қарздорни умумий тартибда банкрот (тўловга қобилятсиз) деб топиб,
тугатишга доир иш юритишни бошлашни, Ўзбекистон Республикаси
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатларини
қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси
иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Аризачи аризачи "UNVERSAL PROGRES" масъулияти чекланган
жамиятининг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор "ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти
чекланган жамияти (умумий тартибда) тўловга қобилятсиз деб топилиб, унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор "ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан аризачи аризачи "UNVERSAL PROGRES"
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 990.00 сўм давлат божи, 33.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
"ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган
жамияти банкрот деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз молмулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул
мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича
операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин.
Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб
ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Қуйичирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов