← Назад
Решение #590066 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2201/1196-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни судья А.Аяпов кўрган
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья С.Ниязов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 8 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон
Республикаси судининг ходими А.Наврузбаев, даъвогар вакили – бош
юрисконсульт Н.Калилаев (2023 йил 8 июндаги 01/35-30-07-35/1083-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили – М.Жангакбаев (раҳбар)нинг иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармасининг жавобгар “Bereke” масъулияти чекланган жамиятидан
10 895 737,74 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а н д и:
“ОРС НОД-4” корхонасида ошпаз вазифасида ишлаб келган фуқаро
Г.Курбанбаева 1984 йилда бахтсиз ҳодиса туфайли меҳнатда майиб бўлиб,
Қўнғирот туманлараро Тиббий меҳнат экспертизаси комиссиясининг 1991 йил
27 ноябрдаги тиббий кўригидан ўтгандан сўнг унга нисбатан меҳнатда майиб
бўлиш сабаби билан 1991 йил 27 ноябрдан умрбод ногиронлик пенсияси
тайинланган.
Қўнғирот туман ҳокимининг 1994 йил 12 августдаги 230/8-сонли қарорига
асосан “ОРС НОД-4” корхонаси “Bereke” акциядорлик жамияти сифатида,
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг 2003 йил
22 апрелдаги 211/6п-сонли буйруғига асосан “Bereke” акциядорлик жамияти
“Bereke” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) сифатида қайта ташкил этилган.
Фуқаро Г.Курбанбаевага 1991 йил 27 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) томонидан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади)га асосан ногиронлик пенсияси тўланиб келинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда
Низом деб юритилади)нинг 3-бандида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия
жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар
ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик
ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс
талабномани юбориши, 4-бандида ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги
оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари
тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи
тўловни Пенсия жамғармасига ўтказиши, 20-бандида мазкур Низомнинг
3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида
қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган
куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп
бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган.
Жавобгар томонидан фуқаро Г.Курбанбаевага пенсияларни тўлашга қилинган
харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 2022 йил 1 декабрь ҳолатига 10 262 573,74 сўмни ташкил этган
ва ушбу қарздорликка нисбатан 633 164 сўм пеня ҳисобланган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан регресс тартибда 10 262 573,74 сўм қарздорлик ва 633 164 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 10 262 573,74 сўм пенсия қарздорлиги, 633 164 сўм пеня ҳамда
24 000 сўм почта харажатлари ундирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос
қилиб, шикоятда фуқаро Г.Курбанбаевага 1991 йилдан буён тўланган пенсия
пуллари қайта ҳисоблаб чиқилганда, 2022 йил 31 декабрь кунига қадар
23 929 059,35 сўм ортиқча пул тўлаганлиги аниқлаганлиги, яъни фуқаро
Г.Курбанбаевага жами 51 956 885,98 сўм тўланганлиги, тўланиши лозим бўлган
пенсия миқдори эса 28 027 826 сўмни ташкил қилганлиги, даъвогар суддан
ундиришни сўраган 10 262 573,74 сўм пенсияни тўлашга қилинган харажатларнинг
ҳисоб-китоби билан жавобгарни таништирмаганлигини кўрсатиб, судлов
ҳайъатидан кассация шикоятини кўриб чиқишда бугунги кунда жавобгарнинг
молиявий аҳволи оғирлиги ва у тадбиркорлик субъекти эканлиги, даъвогарга
тўланиши зарур бўлган компенсация тўловлари 1984 йилдан 2022 йилгача, яъни,
3
38 йил давомида кечиктирмасдан ва ортиғи билан тўлаб келганлигини инобатга
олинишини сўраган.
Суднинг 2023 йил 22 майдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқий вориси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан
ташқари пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан
алмаштирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, даъвогар томонидан фуқаро Г.Курбанбаевага ҳар ойда 862 921,86 сўм
пенсия тўланиб келинаётганлиги, даъвогар пенсия тўловларини амалдаги
қонунчиликка асосан аниқлаб, тўлаб келаётганлиги, жавобгар пенсия қўп миқдорда
тўланиб келаётганлиги ҳақидаги важ билан, тўланган пенсия миқдорини қоплашдан
бош тортиб келаётганлиги, даъвогар Вазирлар Маҳкамасининг 60-сонли қарори
билан тасдиқланган Низом ҳамда Қонунда белгиланган тартибда пенсия миқдорини
аниқлаши, ҳисоб-китобларни Ҳисоб палатаси текшириб боришини баён қилиб,
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари
асосида ҳал қилади.
Қонун 66-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан қатъий
назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини
бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига
учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган
пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга
мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “ОРС НОД-4” корхонасида ишлаб келган
фуқаро Г.Курбанбаева 1984 йилда бахтсиз ҳодиса туфайли меҳнатда майиб
бўлганлиги сабабли умрбод ногиронлик пенсияси тайинланган ва унга 1991 йил
27 ноябрдан даъвогар томонидан Қонунга асосан ногиронлик пенсияси тўланиб
келинган.
Низомнинг 4-бандига асосан ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги
оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари
тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи
тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 5 январь ҳолатига 2 637 199,90 сўм
қарздорлиги мавжуд бўлган ва даъвогар томонидан фуқаро Г.Курбанбаевага
2022 йилнинг январь ойидан октябрь ойигача (шу жумладан) жами 8 258 537,84 сўм
ногиронлик пенсияси тўланган.
Бироқ, жавобгар томонидан мазкур харажатлар қоплаб берилмаганлиги
натижасида 2022 йил 1 декабрь ҳолатига 10 262 573,74 сўм қарздорлик вужудга
келган.
Низомнинг 3-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар
ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва
ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс
талабномани юборади.
Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 9 ноябрда
10 262 573,74 сўм тўланган пенсия харажатларини қоплаш тўғрисида
01/35-30-07-35/2228-сонли регресс талабнома юборилган.
Бироқ, жавобгар даъвогарнинг ушбу талабномасини оқибатсиз қолдирган.
Низомнинг 6-бандига асосан пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар
томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво
аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар.
Низомнинг 10-бандига биноан кўрсатиб ўтилган харажатларни қоплаш
ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларининг
хизмат кўрсатувчи банкларида очилган Пенсия жамғармасининг тегишли
даромадлар транзит ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Низомнинг 20-бандида мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган
пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши
лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида,
лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланиши
белгиланган.
Жавобгар томонидан пенсия тўлаш харажатлари ўз вақтида қопламаганлиги
сабабли 633 164 сўм пеня ҳисоблаб, уни ундиришни сўраган.
Жавобгарнинг пенсия тўлаш харажатларини қоплаш бўйича қарздорлиги
ҳамда ушбу тўловлар кечиктирилганлиги ҳолати ишдаги далиллар билан
тасдиқланганлиги сабабли, судлар даъвогарнинг талабларини қаноатлантириш
ҳақида асосли тўхтамга келган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
5
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларни
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига
асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти
билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг
зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Bereke” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув
қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 150 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари
“Bereke” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
“Bereke” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев