Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/3414 Дата решения 08.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилояти солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый SHOX LOGISTIK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1118029 Claim ID 3302501 PDF Hash dedd551f61973131... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 165-моддаси кодекси 165 code_article
кодекси 14-моддаси кодекси 14 code_article
кодексининг 15-моддаси кодекси 15 code_article
кодексининг 266-моддаси кодекси 266 code_article
кодекси 120-моддаси кодекси 120 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 13 601 символов
4-2101-2203/3414-сонли иш КАРМАНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2023 йил 8 июнь Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.А.Джумаев, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятидан 6.913.043 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “А” масъулияти чекланган жамиятидан 6.913.043 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Х” масъулияти чекланган жамияти жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан битим тузишда контрагентларига оид маълумотларни, хусусан унинг ишбилармонлик обрўси, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлиги, унинг молиявий ҳолатини ўрганмаган, бу борада лозим даражада эҳтиёткорлик қилмасдан ҳуқуқни суистеъмол қилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида иштирок этмади. Суд ИПКнинг 128, 170-моддаларига кўра, учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 165-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6098-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли қарорига асосан “Солиқ хавфини таҳлил қилиш тизими” асосида тоифаларга ажратилган маълумотларга таяниб, даъвогарнинг 2022 йил 30 апрелдаги 20/1-00314-ktсонли буйруғига асосан жавобгарнинг 2020 йил январь-декабрь ҳамда 2021 йил январь-декабрь ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши камерал солиқ текширувидан ўтказилган. Текширишда солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ва кейинчалик Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинган, “Х” масъулияти чекланган жамиятида жавобгар томонидан сотиб олинган товарларнинг кирим ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, контрагентнинг бухгалтериясида акс эттирилмаганлиги, аксарият контрагент корхонада етарли ишчи ходимлар мавжуд эмаслиги, балансида асосий воситалари, ишлаб чиқариш активлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Текширув натижасига кўра, 2022 йил 27 майда камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тўғрисида қарор расмийлаштирилиб, шу куни солиқ тўловчи ҳисобланмиш жавобгарга 6.913.043 сўм қўшилган қиймат солиғининг фарқ суммасига солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақида талабнома юборилган, аммо жавобгар талабномада кўрсатилган муддат давомида солиқ ҳисоботларига тузатиш киритмаган ёки ушбу фарқ суммасини инкор қилувчи асословчи ҳужжатларни тақдим этмаган, жавобгар аниқланган ҳуқуқни суистеъмол қилиш ва битим қалбакилиги ҳолати ҳамда унинг оқибатларини қўллашга (солиқ қарзига) эътироз билдирган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 38-бандида камерал солиқ текшируви натижалари бўйича тасдиқланган хулосага кўра солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ёки хатолар аниқланган ҳолатлар юзасидан солиқ органи томонидан икки кун муддатда солиқ тўловчига уларни бартараф этиш тўғрисида 7-иловага мувофиқ шаклда талабнома юборилиши, 39-бандида солиқ тўловчи талабнома олинган кундан бошлаб беш кун ичида тегишли солиқлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан солиқ органига тақдим этиши шартлиги, 53-бандида эса солиқ тўловчи камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилинган қарорни ихтиёрий бажармаган тақдирда, солиқ қарзини ундириш Солиқ кодексининг 120-124-моддаларида назарда тутилган тартибда солиқ органи томонидан мустақил равишда амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар солиқ органи томонидан қўйилган талаб асоссиз эканлиги баён қилиниб, қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган, натижада, тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 14-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли эканлиги, қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмаслиги белгиланган. Шунингдек ушбу модданинг бешинчи қисмида агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилиши, саккизинчи қисмида эса ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. “Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига мувофиқ солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан, шунингдек давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган солиқ тўловчи тўғрисидаги қуйидаги ҳисоб маълумотлари солиқ сири ҳисобланмайди: ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар; юридик шахслар учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотлар; солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар; солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар; тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар; юридик шахснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар; ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар; молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган солиқ тўловчиларнинг очиқ турдаги маълумотлар таркибига киритилган ҳисоб маълумотлари. Аммо жавобгар битим тузишда контрагентига оид маълумотларни, хусусан унинг ишбилармонлик обрўси, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлиги, унинг молиявий ҳолатини ўрганмаган, бу борада лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган. Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 15-моддасида солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шартлиги, солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 266-моддасига мувофиқ агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Даъвогар солиқ бошқармасининг 2022 йил 27 майда камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тўғрисида қарори қонуний кучда, ҳақиқий эмас деб топилмаган, бекор қилинмаган, солиқ органининг хатти-ҳаракатлари ваколатли орган томонидан ғайриқонуний деб топилмаган. Шунга кўра, суд ушбу битимнинг оқибатлари солиқ органи томонидан ушбу битимлар асосида бюджетга келиб тушмаган солиқларни қарздордан ундириш ҳуқуқини беради деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари аниқланганда ҳам солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қабул қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 120-моддасининг иккинчи қисмида солиқ қарзи мазкур солиқ қарзига эга бўлган солиқ тўловчидан, ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда эса — бошқа шахслардан ундирилиши, саккизинчи қисмида агар солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан оладиган тушуми ёки бошқа даромадлари бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши мумкинлиги, ўнинчи қисмида ушбу модда саккизинчи ва тўққизинчи қисмларининг қоидалари товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум ёки бошқа даромадлар ёхуд пул маблағлари ёки бошқа мулк ўзга шахсларга бир нечта операциялар орқали ўтказиб берилганлиги аниқланган ҳолларда ҳам қўлланилиши, ушбу модданинг ўн учинчи қисмида эса солиқ органи томонидан битимни тавсифлашни, солиқ тўловчининг мақомини ёки фаолияти хусусиятини ўзгартиришга асосланган бўлса ҳам солиқни суд тартибида ундириш амалга оширилиши белгиланган. Маълумки, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. ИПКнинг 72-моддасида далилларнинг мақбуллиги тушунчасига тўхтатилиб ўтилган бўлиб, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд жавобгарнинг контрагентлари “Х” масъулияти чекланган жамияти фаолиятида солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйганлиги, сотилган маҳсулотлар корхона бухгалтериясида акс эттирилмаганлиги, шунингдек жавобгарнинг ҳаракатларида ҳуқуқни суистеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлиги ҳамда жамият томонидан 6.913.043 сўм қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасининг кириш қисмида жавобгар сифатида контрагент “Х” масъулияти чекланган жамияти ҳам кўрсатилган. Бироқ, мазкур жавобгарга нисбатан талаб билдирилмаган. Шунингдек, суд ҳуқуқни жавобгар суистеъмол қилганлиги, контрагентга нисбатан талаб мавжуд эмаслигини инобатга олиб, жавобгар деб эътироф этмасликни лозим топган ҳамда суднинг ажрими билан контрагент учинчи шахс сифатида жалб этилган. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Шунга кўра, суд давлат божи ва почта харажатлари жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 30.000 сўм олдиндан тўлаб берилган почта ҳаражатларини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 170-, 176-180- ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятидан ХХХ фойдасига 6.913.043 сўм қўшилган қиймат солиғи ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “А” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Б.А.Джумаев