Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2217/60378 Дата решения 07.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NATURAL JUICE" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "THE GAYRAT ORGANIZATION" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1092231 Claim ID 3262263 PDF Hash b3fee3bc5eb874a3... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2217/60378-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Н.Байзакова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Усманов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 7 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Natural juice” масъулияти чекланган жамияти вакили С.Севрюгина (2022 йил 29 сентябрдаги ишончнома асосида), “The Gayrat organization” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Худойбердиев (2023 йил 5 январдаги 01-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш юзасидан қабул қилинган қарорлар устидан “Natural juice” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “The Gayrat organization” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятлари ва шикоятларга илова қилинган ҳужжатларини Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, куйидагиларни аниқлади: “Natural juice” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “The Gayrat organization” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 16 сентябрдаги 395-сонли ҳамда 2021 йил 17 сентябрдаги Р11/21-сонли музлатгич ускуналарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга музлатгичларни даъвогарнинг маҳсулотлари (шарбат маҳсулотлари)ни уни логотипи билан жиҳозлаган ҳолда сақлаш ва музлатиш учун топшириш, жавобгар эса уларни қабул қилиш, ускуналардан мақсадли фойдаланиш ва шартнома муддати тугагач уларни даъвогарга соз ҳолатда қайтариш мажбуриятини олган. Шартномага асосан даъвогар 2020 йил 13 октябрдаги 395-сонли ва 2021 йил 17 сентябрдаги Р11/21-сонли топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан “Smart COOL” 350Р ҳамда USS374DTKLВ русумли умумий баҳоси 1 162 000 000 сўм бўлган 140 дона музлатгичларни жавобгар фойдаланишига топширган. 1 Даъвогар жавобгарга 2022 йил 30 июндаги 478-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, қайтариб берилмаган 13 дона музлатгични 2022 йил 15 июлга қадар қайтариш ёки унинг ҳақини тўлашни сўраган. Бироқ, жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирганлиги боис, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар ҳисобидан 108 000 000 сўм асосий қарз ва 131 760 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 108 000 000 сўм асосий қарз, 54 000 000 сўм пеня, 24 000 сўм почта ҳаражати ҳамда республика бюджетига 4 795 200 сўм давлат божи ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Даъвогар Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қароридан норози бўлиб, кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда жавобгар томонидан апелляция шикоятини бериш муддати бузилганлиги, суд ўтказиб юборилган ушбу муддатни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилмасдан шикоятни суд мажлисида кўриб чиқиш учун тайинлаганлиги, биринчи инстанцияда суд муҳокамаси бўлиб ўтадиган вақт ва жой тўғрисида жавобгарга юридик манзил бўйича хабар юборилганлиги, музлатгичлар тегишли тартибда даъвогарга расмийлаштирилиб қайтариб берилмаганлиги ҳақида важларини келтириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Шунингдек, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар ҳам кассация шикояти билан мурожаат қилиб, қолган битта музлатгич топширилганлигини тақдиқловчи ҳужжати топилиб қолганлиги, унга кўра музлатгич Сурхондарё вилоятидаги дистрибьюторига топширилганлиги, шунга кўра даъво талабидаги важлари ўз тасдиғини топмаганлиги ҳақидаги важларини келтириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво талабини тўлиқ рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига аризасини тақдим қилиб, даъвогарнинг ходими А.Элагин хизмат сафарида бандлиги боис суд мажлисида иштирок эта олмаслиги, Н.Давханова май оийда ишдан бўшаб кетганлиги ҳақида билдириб, ишни кассация инстанцияси судида кўриш жараёнида жавобгар томонидан 13 дона музлатгич эмас, балки 8 дона музлатгич қайтариб берилмаганлиги, шунга кўра 8 дона музлатгичнинг 32 000 000 сўм баҳосини ҳамда 39 040 000 пеня 2 ундириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, шунингдек жавобгарнинг кассация шикоятини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, даъвогарнинг ходимлари орқали Сурҳондарё вилоятидаги янги дистрибьюторларига барча музлатгичларни топширганлиги, битта музлатгични сотиб олганлиги ҳақида билдириб, шикоятини қаноатлантириб, даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, шунингдек даъвогарнинг кассация шикоятини рад этишни сўради. Олдинги суд мажлисида “Natural juice” масъулияти чекланган жамияти ходимлари А.Элагин, Н.Давханова ва “Obi hayot zuba” масъулияти чекланган жамияти вакилларининг иштирокини таъминлаш ҳақида ажрим қабул қилинган бўлса-да, мазкур шахслар суд мажлисида иштирок этмади. Палата суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, ўз вакилларини суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Палата вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи ва апелляция инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятларни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 617-моддасига кўра, текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради, иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади. Апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан судга тақдим этилган 2022 йил 30 июндаги далолатнома асосида 10 дона музлатгичлар даъвогарнинг Сурхондарё вилояти бўйича супервайзери Н.Давхановага топширилганлиги, даъво талабидаги рўйхат асосида талаб этилган музлатгичларнинг серия ва инвентарь рақамлари жавобгар томонидан тақдим этилган 2022 йил 30 июндаги музлатгичларни топшириш далолатномасидаги серия ва инвентарь рақамларига мос келиши, даъвогар вакиллари далолатномадаги имзо даъвогарнинг Сурхондарё вилояти бўйича супервайзери Н.Давхановага, 3 шунингдек далолатномадаги муҳр даъвогар “Natural juice” масъулияти чекланган жамиятига тегишли эканлиги, 1 дона музлатгични далолатнома асосида “West-East friendship” масъулияти чекланган жамиятига, яъни даъвогарнинг Денов туманидаги диллери Нуралиев Азизбекга топширилганлиги, 1 дона JIVY музлатгич учун жавобгар юборган 500 АҚШ доллари даъвогар вакили Александр Элагин қабул қилиб олиб ушбу пул маблағлари даъвогар балансига эътирозсиз қабул қилиб олинганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга даъво талабидаги нарҳи 4 000 000 сўм бўлган 1 дона, инвентарь рақами Р0824 бўлган USS374DTKL-русумли музлатгич қайтарилмаганлиги асослари билан, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига қайтарилмаган маҳсулот қиймати сифатида 108 000 000 сўм ундириш қисмини 4 000 000 сўмга, 2 дона нархи 15 000 000 сўмлик ҳамда қайтарилмаган 1 дона нархи 4 000 000 сўмлик, жами 19 000 000 сўмлик музлатгичлар қийматидан келиб чиққан ҳолда биринчи инстанция суди томонидан белгиланган 54 000 000 сўм пеня миқдори 4 636 000 сўмга ўзгартирган. Иш ҳужжатларида, 2022 йил 30 июндаги музлатгичларни қабул қилиб олиш тўғрисида далолатнома мавжуд, унда 10 дона музлатгичлар топширилганлиги ҳақида жавобгарнинг бўлим бошлиғи М.Рўзибоев, “Obi hayot zuba” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Султонов, даъвогарнинг Сурхондарё вилояти бўйича супервайзери Н.Давханова томонидан имзоланганлиги ҳамда “Obi hayot zuba” масъулияти чекланган жамиятининг муҳри қўйилганлиги аниқланган. Бундан ташқари, 2022 йил 4 августдаги “Эсанов Азиз Муборак” оилавий корхонаси даъвогарнинг Сурхондарё вилояти бўйича супервайзери Н.Давханованинг - янги дистрибьютор “Obi hayot zuba” масъулияти чекланган жамияти номидан талаб қилгани учун бир дона музлатгични бериб юборганлиги кўрсатилган. Шу билан бирга, даъвогарнинг ҳуқуқшуноси Р.Менюшовнинг 2023 йил 1 январдаги аризаси мавжуд, унда бир дона музлатгич жавобгар томонидан қайтариб берилганлиги ҳамда “West-East friendship” масъулияти чекланган жамияти даъвогарнинг дистрибьютори эканлиги тасдиқлади. Бундан ташқари, жавобгар ҳамда “West-East friendship” масъулияти чекланган жамияти ўрталарида бир дона музлатгични қабул қилиб олиш ҳақида далолатнома мавжуд. Шунингдек, жавобгар томонидан кассация шикоятига илова қилинган 2022 йил 4 августдаги жавобгар ҳамда “West-East friendship” масъулияти чекланган жамияти ўрталарида бир дона музлатгични қабул қилиб олиш ҳақида далолатнома мавжуд. Бироқ, даъвогар томонидан кассация инстанцияси судида “санасиз” музлатгичларни қабул қилиб олиш тўғрисида далолатнома тақдим қилинган, унда 5 дона музлатгичлар топширилганлиги ҳақида жавобгарнинг бўлим бошлиғи М.Рўзибоев, “Obi hayot zuba” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Султонов, даъвогарнинг Сурхондарё вилояти бўйича супервайзери Н.Давханова томонидан имзоланганлиги ҳамда “Obi hayot zuba” масъулияти 4 чекланган жамиятининг муҳри қўйилган. Мазкур далолатноманинг асл нусхаси эмас, балки сканер варианти тақдим қилинган. Даъвогар шикоятларни кўриш жараёнида ариза тақдим қилиб, жавобгар 13 дона музлатгични эмас, аслида 8 дона музлатгични қайтариб бермаганлиги ҳақида аризасини тақдим қилган. Юқоридагиларга кўра, кўрсатилган ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида, ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча ҳужжатлар тақдим қилишни таклиф қилиш, ишга даъвогарнинг Сурхондарё вилоятидаги мазкур ишга алоқадар янги дистрибьютор (дилер)ларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқиш ҳамда ишнинг ҳақиқий ҳолатларга ойдинлик киритиш лозим бўлади. Ушбу далилларни кассация инстанцияси судида текширишнинг ва уларга баҳо беришнинг имконияти мавжуд эмас. Чунки, ИПК 299-моддасининг иккинчи қисмига асосан кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Юқорида қайд этилган ҳолатлар, судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлигидан далолат беради. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим. Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процесусал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. “Natural juice” масъулияти чекланган жамияти ва “The Gayrat organization” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятлари қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари З. Рустамов 5 6