← Назад
Решение #590224 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 299 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| йича иш юритиш ИПК | 273 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2201/2620-сонли иш
Биринчи инстанция
судида
ишни кўрган судья
Н.Аллаберганова
Апелляция инстанцияси
судида
маърузачи судья
М.Қурбонов
судида
маърузачи судья
О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
ри
2023 йил 7
июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат
аъзолари З.Рустамов ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Янгибозор тумани фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили
М.Рахимов (раҳбар вазифасини бажарувчи), “OTA VALI
NAZAR” фермер хўжалиги вакили Ж.Ўразметов (раис)
иштирокида, Янгибозор тумани фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Кенгашининг “OTA VALI NAZAR”
фермер хўжалиги манфаатида “Yangibozor agro cluster”
масъулияти чекланган жамиятидан 1 094 088 459 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Урганч туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов
ҳайъатининг
2023 йил 11 январдаги ажрими устидан Янгибозор тумани
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши
томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари
билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
2
Янгибозор тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари Кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб
юритилади) “OTA VALI NAZAR” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Yangibozor agro
cluster” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) 1 094 088 459 сўм
ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 6 сентябрдаги ажрими билан ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Янгибозор туман қишлоқ
хўжалиги бўлими жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан Кенгашнинг даъвогар манфаатида берган
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судинниг 2023 йил 11 январдаги
ажрими билан Кенгашнинг апелляция шикояти бўйича
апелляция инстанцияси судида иш юритиш тугатилган.
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция
судининг
2022
йил
12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2023 йил 11 январдаги ажримини бекор қилишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш ва даъвогар
вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни
сўрадилар.
Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ишончли вакили
иштирокини
таъминламади.
Бироқ,
жавобгар
судга
илтимоснома билан мурожаат қилиб, суд муҳокамасини
кейинга қолдиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш ва даъвогар
вакиллари
жавобгарнинг
суд
муҳокамасини
кейинга
қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни
рад этишни сўрадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг
тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи
бошқа
шахсларнинг
келмаганлиги
ишни
уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 299-моддасига мувофиқ кассация инстанцияси
суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни
аниқлашга ҳақли эмас.
Судлов
ҳайъати,
жавобгарнинг
илтимосномасини
муҳокама қилиб, илтимосномада кўрсатилган асослар
далиллар билан асослантириб берилмаганлиги ҳамда
кассация инстанцияси суди янги далиллар қабул қилиш
ваколатига
эга
эмаслиги
боис,
жавобгарнинг
суд
муҳокамасини
кейинга
қолдириш
тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда
ишни кассация инстанцияси судида жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, Кенгаш ва даъвогар вакилларининг
тушунтиришларини
тинглаб,
Кенгашнинг
кассация
шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
кассация шикоятининг биринчи инстанция судининг 2022
йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан берилган
қисми
бўйича
иш
юритишни
тугатишни,
кассация
шикоятининг апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 11
ноябрдаги
ажрими
устидан
берилган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган
ҳолатларга кўра, биринчи инстанция суди томонидан
Кенгашнинг даъвогар манфаатида берилган даъво аризаси
кўриб
чиқилган
ва
2022
йил
12 сентябрь куни Кенгашнинг даъвогар манфаатида берган
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 сентябрдаги суд
мажлисида Кенгаш вакили Б.Хажибаев ҳамда даъвогар
раҳбари
Ж.Ўразметов иштирок этган ҳамда ушбу суд
мажлисида қабул қилинган суд ҳужжатининг хулоса қисми
ишда иштирок этувчи шахслар вакилларига эълон қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарори нусхаси 2022 йил 22 сентябрда почта алоқа
хизмати Кенгашга етказилган.
ИПК 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига
кўра,
агар
қонун
ҳужжатларида
бошқача
муддат
белгиланмаган
бўлса,
апелляция
шикояти
(протести)
биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган
(протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб
юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг
илтимосномаси
бўйича
апелляция
инстанцияси
суди
томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан
берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш
муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан
узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарори устидан берилган Кенгашнинг апелляция
шикояти почта алоқа хизмати орқали биринчи инстанция
судига 2022 йил 6 декабрда юборилган, яъни апелляция
шикояти ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан 2 ой 23
кундан кейин берилган. Мазкур ҳолатда ҳал қилув қарори
устидан апелляция шикояти билан судга мурожаат қилиш
муддати ўтказиб юборилган.
Ваҳоланки, Кенгаш ва даъвогарда қонунда белгиланган
процессуал муддатда апелляция шикояти билан мурожаат
қилиш имконияти бўлган.
Кенгаш
апелляция
инстанцияси
судига
апелляция
шикояти билан мурожаат қилишда ўтказиб юборилган
процессуал муддатни тиклашни сўраб судга илтимоснома
киритган. Кенгашнинг илтимосномаси асоссиз, чунки
илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан икки ойдан кечиктириб берилган ва унда
кўрсатилган сабабларни узрли деб ҳисоблаб бўлмайди.
Агар апелляция шикояти (протести) қонунда белгиланган
муддат ўтганидан кейин берилган ва у апелляция
инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб қабул
қилинган бўлса, апелляция шикояти бўйича иш юритиш ИПК
273-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, тугатилади. Бу
ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2021 йил 20 апрелдаги “Судлар томонидан иқтисодий
ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги
16-сонли қарорида тушунтириш берилган.
Демак,
апелляция
инстанцияси
суди
Кенгашнинг
апелляция шикояти бўйича апелляция инстанцияси судида
иш юритишни тугатиш тўғрисида асосли хулосага келган.
Бундан ташқари, Кенгашнинг кассация шикоятида
биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарорининг қонунийлиги апелляция тартибида
кўрилмаган.
Демак, Кенгаш томонидан кассация шикояти қонунийлиги
апелляция тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан
берилган.
ИПК 296-моддасининг биринчи қисми 1-бандига кўра, агар
кассация
шикояти
(протести)
апелляция
тартибида
кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ кассация тартибида
шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд
ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди
томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган
бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатади.
Демак, кассация шикоятининг ҳал қилув қарорига
нисбатан берилган қисми бўйича кассация инстанцияси
судида иш юритиш тугатилиши лозим.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати Кенгаш томонидан
берилган
кассация
шикоятининг
биринчи
инстанция
судининг
2022
йил
12 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан берилган қисми
бўйича иш юритишни тугатишни, кассация шикоятининг
апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 11 январдаги
ажрими устидан берилган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, ихтиёрий тўланган 30 000 сўм почта харажатини
Кенгаш зиммасида қолдиришни “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Кенгаш давлат
божи
тўловидан
озод
этилганлигини
ҳамда
шикоят
қилинаётган суд ҳужжати юзасидан кассация шикояти
беришда давлат божи ундирилиши қонун ҳужжатларида
назарда тутилмаганлигини инобатга олишни лозим топади.
Баён
қилинганларга
асосланиб,
Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
296, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Янгибозор тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер
эгалари
Кенгаши
томонидан
берилган
кассация
шикоятининг Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022
йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан берилган
қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 11 январдаги ажрими ўзгаришсиз
қолдирилсин.
6
Янгибозор тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер
эгалари
Кенгаши
томонидан
берилган
кассация
шикоятининг Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов
ҳайъатининг
2023
йил
11
январдаги
ажрими
устидан
берилган
қисми
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов