← Назад
Решение #590269 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 177 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 304 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2204/3033-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Сафаров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Болтаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
даъвогарнинг вакиллари С.Рахматуллаев, Н.Раззакова (2022 йил 24 октябрдаги
05/4-2022-сонли ишончнома асосида), жавобгарнинг вакиллари О.Турдиев
(раҳбар), Б.Халилов (2023 йил 21 майдаги 461-сонли ишончнома ва 2023 йил
21 майдаги 41-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг жавобгар “Бухоробалиқсаноат” масъулияти
чекланган жамиятидан 2021 йил учун 117 629 400 сўм ижара ҳақи ва унга
ҳисобланган 58 814 700 сўм пеня ҳамда 2022 йил учун 253 260 000 сўм ижара
ҳақи ва унга ҳисобланган 41 787 900 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
14 февралдаги қарори устидан “Бухоробалиқсаноат” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш
ҳужжатларидан
ва
даъво
аризасидан
аниқланишича,
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва
“Бухоробалиқсаноат” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 24 февралда 3/1-2021-сонли ижара
шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга Бухоро вилояти, Шофиркон
туманидаги “Оғитма” табиий сув ҳавзасининг жами 8 002 гектар сувлик
майдонини 10 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сонли қарори билан тасдиқланган
Низомга асосан фойдаланиш учун ижарага берган.
Шартноманинг 3.5 ва 3.6-бандларига кўра, шартнома бўйича ижара ҳақи
қиймати 2021 йил учун: 196 049 000 сўм бўлиб, ижарачи томонидан ижара ҳақи
тўловини икки қисмга бўлиб йил давомида қўйидаги кўринишларда тўланади:
бир йиллик ижара ҳақининг 40 фоизи 2021 йил 1 апрелгача:
78 419 600 сўм;
бир йиллик ижара ҳақининг қолган 60 фоизи 2021 йил 1 октябргача:
117 629 400 сўм.
Жавобгар томонидан 2021 йил учун ижара ҳақининг 60 фоизи ва 2022 йил
учун табиий сув ҳавзасидан фойдаланганлик учун ижара тўлови
тўланмаганлиги учун даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 6 октябрда
огоҳлантириш хати юборилиб қарзни 10 кунлик муддатда тўлаш сўралган.
Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 2021 йил учун 117 629 400 сўм ижара ҳақи ва унга ҳисобланган
58 814 700 сўм пеня ҳамда 2022 йил учун 253 260 000 сўм ижара ҳақи ва унга
ҳисобланган 41 787 900 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 2021 йил учун 117.629.400 сўм ижара тўлови
ҳамда унга ҳисобланган 25 000 000 сўм пеня, 2022 йил учун 245 700 000 сўм
ижара тўлови ҳамда унга ҳисобланган 5 000 000 сўм пеня ундириш
белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 14 февралдаги қарори билан Бухоро туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган.
Ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 2021 йил учун
117 629 400 сўм ижара тўлови ҳамда унга ҳисобланган 25 000 000 сўм пеня,
2022 йил учун 245 700 000 сўм ижара тўлови ҳамда унга ҳисобланган
5 000 000 сўм пеня, 9 091 530 сўм олдиндан тўлаган давлат божи ва 24 000 сўм
почта харажатларини ундириш қисми, жавобгардан даъвогар фойдасига
2021 йил учун 117 629 400 сўм ижара тўлови, 25 000 000 сўм пеня, 2022 йил
учун 216 054 000 сўм ижара тўлови, 5 000 000 сўм пеня, 8 562 940 сўм олдиндан
тўланган давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундиришга, ҳал қилув
қарорининг олдиндан тўланган 338 310 сўм давлат божини даъвогарнинг
зиммасида қолдирилиши белгиланган қисми 866 900 сўм давлат божига
ўзгартирилган.
Жавобгар суд ҳужжатларидан норози бўлиб кассация шикояти билан
мурожаат қилган. Шикоятда, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Бухоро вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 февралдаги қарорини бекор
қилишни ва ишни янгидан кўриш учун юборишни сўраган.
Жавобгарнинг вакили суд мажлисида кассация шикояти важларини
қувватлаб, биринчи, апелляция инстанцияси судлари унинг важлари ва
далилларига
тўлиқ
баҳо
бермаганлиги,
аслида
“Бухвилерлойиха”
бўлинмасининг хулосасига асосан сув хавзаси 5 752,0 гектарни ташкил
этганлиги, судлар сув хавзасининг ҳажмини аниқламасдан 2021 йилга
8 200,0 гектар ва 2022 йил учун 9 100,0 гектар учун ижара хақларини ундириб
берганлигини маълум қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакиллари, кассация
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш
учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг
ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд этилган талабларга
риоя қилмаган, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган
масалаларни ҳал этмаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ
аниқламасдан, даъвони қисман қаноатлантириш юзасидан ўзининг
хулосаларини тўлиқ асослаб бермаган ҳамда жавобгар томонидан келтирилган
далиллар ва важларга баҳо бермаган.
Биринчи инстанция суди 2022 йил учун ҳисобланган 253 260 000 сўм
ижара ҳақини ундириш ҳақидаги даъво талаби бўйича ижарага берилган табиий
кўл ҳавзасининг майдони Бухоро вилояти ҳокимининг 2021 йил 28 майдаги
231-сонли қарори билан 9 100 гектар қилиб белгиланганлигини, даъвогар ижара
ҳақини ҳисоблашда хатоликка йўл қўйганлигини инобатга олиб, даъво
талабини 245 700 000 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида хулосага келган.
Аммо, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ
аниқламасдан, бундай хулосага барвақт келган.
Хусусан, шартноманинг 3.3-бандига кўра табиий сув хавзасидан
фойдаланганлик учун ижара ҳақи ҳар йилнинг 15 февраль санасига қадар қайта
ҳисобланиб, ушбу шартноманинг ижара ҳақи миқдори кўрсатилган 3.5 ва
3.6-бандларига тегишли ўзгартиришлар киритилади ва бу тўғрисида ижарачи
билан ижарага берувчи ўртасида мазкур шартномага қўшимча келишув
тузилади ва ваколатли шахслар томонидан имзоланиб, мухр билан
тасдиқланади.
Ижарага берилган табиий сув хавзаси бўйича ижара ҳақи миқдорини
ҳисоблаш учун ижарачи томонидан ҳар йилнинг 15 январь санасига қадар
ижарага олинган табиий сув хавзаси участкасининг умумий майдони (гектар
ҳисобида) ҳақида маълумотлар тақдим этилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
7 августдаги 593-сонли қарори билан тасдиқланган “Балиқ овлаш
хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат
йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан
фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
12-бандига кўра, балиқчилик хўжаликларига бериладиган табиий сув ҳавзаси
участкаларини аниқлаш ҳудудий “Балиқсаноат” МЧЖларнинг таклифига кўра
Уюшма томонидан амалга оширилади.
Бироқ, ижара ҳақи ундирилиши сўралган даврда жавобгарга ижарага
берилган сув ҳавзасининг сувли майдони ҳақиқатда қанчани ташкил этганлиги
биринчи инстанция суди томонидан ўрганилмаган ва жавобгарнинг бу ҳақдаги
важларига баҳо берилмаган.
Ваҳоланки, ИПК 177-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан суд
томонидан ҳал қилув қарори қабул қилиниши чоғида ишда иштирок этувчи
шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган
далиллари ва важларига баҳо берилиши лозим бўлган.
Бундан ташқари, тарафлар шартнома бўйича зиммасига олган
мажбуриятларини қай даражада бажарганлигига, хусусан ижара тўловлари
миқдорини аниқлаш учун жавобгар шартномада ва Низомда белгиланган
ҳужжатларни тақдим этганлигига, ижара ҳақи миқдори Низомга мувофиқ
ҳисобланганлигига аниқлик киритилмаган ва бу ҳақдаги далилларга баҳо
берилмаган.
Шартнома шартлари бажарилиши юзасидан тарафлар вакиллари
иштирокида 2022 йил 18 августда далолатнома тузилган бўлиб, мазкур
далолатномада 2022 йил учун қўшимчалар киритиш ҳақидаги келишув
тасдиқланмаганлиги сабабли ижара ҳақи ва аъзолик бадали миқдори
келишилмаганлиги, “Бухвилерлойиҳа” бўлинмаси томонидан 2021 йил
17-18 июль кунлари ўтказилган ўлчовда “Оғитма” табиий сув ҳавзасининг
5 752 гектар сувли майдони борлиги ўлчаниб, харита-схемаси координаталари
илова қилинганлиги, мазкур ўлчовлар бўйича Ғиждувон тумани ҳокимининг
2021 йил 26 октябрдаги 146-2-34-Q/1-сонли қарори чиқарилиб, вилоят
ҳокимлигига тасдиқлаш учун киритилганлиги, вилоят ҳокимлиги томонидан
туман ҳокимининг қарори тасдиқлангандан сўнг, илмий асосланган нормалар
бўйича қўшимча келишув шартномаси тузилгандан кейин шартномага асосан
белгиланган ижара ҳақи ва аъзолик бадаллари қопланиши, балиқ овлаш
режалари бажарилиши бўйича ижарачи томонидан кафолат хати берилганлиги
қайд этилган.
Шунга кўра, даъвогарнинг Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосарига
йўллаган 2022 йил 26 августдаги ҳатида 2021 йил 17-18 июль кунлари “Оғитма”
табиий сув ҳавзасида ўлчов ўтказилганда жами сувли майдони 5 752 гектарни
ташкил қилиши аниқланганлиги, мазкур ўлчов натижалари Ғиждувон тумани
ҳокимининг 2021 йил 26 октябрдаги 146-2-34-Q/1-сонли қарори билан
тасдиқланганлиги, шу муносабат билан туман ҳокимининг қарорини
тасдиқланган ҳолда вилоят ҳокимининг қарорини расмийлаштиришда ёрдам
бериш сўралган.
Бунга жавобан Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосари 2022 йил
27 октябрдаги хати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
24 августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш,
мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг
капиталлашув
даражасини
ошириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПФ-198-сонли Фармонига кўра 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг бундай ваколатлари бекор қилинганлиги маълум
қилинган.
Аммо, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни
аниқламасдан, ушбу ҳолатларни ўрганмаган ва далилларга баҳо бермаган.
Натижада, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар ишнинг ҳақиқий
ҳолатларига номувофиқ бўлган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам тарафларнинг важлари ва далилларига
тўлиқ бахо бермасдан, юқорида қайд этилган иш учун аҳамиятли ҳолатларни
ўрганмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
билан чекланган.
Вахоланки, ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, суд
ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги
далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва
7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини,
қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор
қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини тўлиқ
қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни
кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси
суди
томонидан
моддий
ҳуқуқ
нормалари
тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материаллари бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги
фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
Мазкур Кодекс 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан
кўраётган суд учун мажбурийдир.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда, юқорида
қайд этилган иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, хусусан,
сув ҳавзасининг ҳажми тўғри ва ваколатли шахс томонидан аниқланганлигига,
тарафлар шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятларини қай даражада
6
бажарганлигига, хусусан ижара тўловлари миқдорини аниқлаш учун жавобгар
шартномада ва Низомда белгиланган ҳужжатларни тақдим этганлигига, ижара
ҳақи миқдори Низомга мувофиқ ҳисобланганлигига аниқлик киритиши, зарур
бўлганда ИПКда белгиланган тартибда ваколатли шахс (мутахассис,
эксперт)ларни жалб қилиб, ушбу ҳолатларни аниқлаши, шунингдек кассация
инстанцияси судига тақдим этилган янги далилларга ва тарафлар вакилининг
ҳар бир важига баҳо бериши, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаб, қонуний, асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда суд
ҳаражатларини ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 301-303-моддаларига асосланиб,
“Бухоробалиқсаноат” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 14 февралдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Бухоро туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров