Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2340 Дата решения 07.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ибрат сабр масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Грит велл Керамик индустрийс масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1092235 Claim ID 3283665 PDF Hash 6159fc444e28d9f4... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1107-2202/2340-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Каримов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.Юсупов судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2023 йил 7 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “IBRAT SABR” масъулияти чекланган жамияти вакили С.Қаххаров (2023 йил 6 мартдаги ишончнома), “Greet Wall Ceramic Industries” масъулияти чекланган жамият вакиллари Б.Ташматов (2023 йил 4 январдаги 1-сонли ишончнома), Э.Мамаджонов (2023 йил 3 мартдаги 24-сонли ишончнома) иштирокида “IBRAT SABR” масъулияти чекланган жамиятининг “Greet Wall Ceramic Industries” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси юзасидан юритилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори устидан берилган “IBRAT SABR” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 2 “IBRAT SABR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Great Wall Ceramic Industrues” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 162 957 000 сўм асосий қарз ва 65 834 628 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 165 957 000 сўм асосий қарз, 11 063 800 сўм пеня, 2 287 916 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 26 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига қайтаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасида билдирилган даъво талабларига асос бўлган ҳолатлар сифатида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 1 декабрда 13-сонли маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганлиги, шартнома бўйича даъвогар ўз мажбуриятини лозим даражада бажарганлиги, 2022 йил 7 апрелдаги 70-сонли электрон ҳисобварақ-фактурасига асосан жами 352 489 565,19 сўмлик (ҚҚС билан 405 363 000 сўм) маҳсулотлар топширилганлиги, аммо жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган ҳолда қарздорлик тўлиқ тўлаб берилмаганлиги, 162 957 000 сўм қарздорлик вужудга келганлиги баён қилинган. Аникланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида шартномани тузиш санаси 2020 йил 2 октябрь куни деб кўрсатилган 728 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб бериш тўғрисида икки томонлама шартнома имзоланган. Бундан ташқари, иш ҳужжатларида даъвогар томонидан имзоланган 2020 йил 2 октябрдаги 382 957 000 сўмлик шартнома мавжуд. Бироқ, ушбу шартнома жавобгар томонидан имзоланмаган. Даъвогарнинг даъво аризасида ва 70-сонли ҳисобварақфактурасида 2020 йил 1 декабрдаги 13-сонли шартнома кўрсатилган бўлса-да, ушбу шартнома судга тақдим этилмаган. Даъвогарнинг даъво аризасида асос сифатида 2020 йил 1 декабрдаги 13-сонли шартнома кўрсатилганлиги, бошқа санада тузилган шартномалар асос сифатида кўрсатилмаганлиги боис, низо ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб ҳал этилиши лозим. Даъвогар 2020 йил 1 декабрдаги 13-сонли шартномага деб кўрсатиб, 2022 йил 7 апрелда 352 489 565,19 сўмлик 70сонли электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирган ва жавобгарга тасдиқлаш учун ушбу электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактурани юборган. Жавобгар даъвогар томонидан юборилган 2022 йил 7 апрелдаги 70-сонли электрон ҳисобварақ-фактурани тасдиқлаган. Даъвогар жавобгарга маҳсулотини топширган бўлса-да, жавобгар маҳсулотнинг қийматини тўлаб бермаган. Даъвогар жавобгарга маҳсулотини топширганлиги даъвогарнинг 2022 йил 7 апрелдаги электрон ҳисобварақфактураси билан ўз тасдиғини топади. Жавобгарнинг маҳсулот ташлаб кетилганлиги тўғрисидаги важини инобатга олиб бўлмайди, чунки жавобгар 352 489 565,19 сўмлик маҳсулотни қайтармаган ва ушбу маҳсулот бўйича даъвогарга эътироз билдирмаган. Демак, даъвогар жавобгарга тузилмаган шартнома бўйича 352 489 565,19 сўмлик маҳсулот етказиб берган. Жавобгарнинг маҳсулотнинг техник шартлар ва стандартларга жавоб бермаслиги тўғрисидаги важини инобатга олиб бўлмайди, чунки даъвогар ва жавобгар ўртасида етказиб берилган маҳсулотнинг алоҳида белгилари ва эталонлари тўғрисида келишув мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сон қарорининг 8бандида қуйидагича тушунтириш берилган: судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Бундай ҳолатда тарафлар ўртасида 2020 йил 1 декабрь куни шартнома тузилмаган бўлса-да, 2022 йил 7 апрелда расмийлаштирилган 352 489 565,19 сўмлик 70-сонли электрон ҳисобварақфактура жавобгар томонидан тасдиқланганлиги, жавобгар даъвогарга маҳсулотни қайтармаганлиги боис, жавобгар томонидан 220 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги инобатга олиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига етказиб берилган маҳсулот учун 162 957 000 сўм ундирилиши лозим. Даъвогар ўзининг даъво аризасида жавобгардан 65 834 628 сўм пеня ундириш учун асос сифатида 2020 йил 1 декабрдаги шартнома шартлари бажарилмаганлиги ҳамда шартномада назарада тутилган тўлов кечиктирилганлиги тўғрисида важларни келтирилган бўлса-да, бироқ даъвогар асос сифатида келтирган шартномани судга тақдим этмади ва ушбу ҳолатда пеня талаби билдирилиши асоссиз ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Демак, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан асоссиз ва ноқонуний қарорлар қабул қилинган. Шу боис, суд қарорлари бекор қилиниши, янги қарор қабул қилиниши, даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиши лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 26 январдаги қарорини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 165 957 000 сўм қарзни ундиришни, даъвонинг 65 834 628 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 54 000 сўм почта харажати ва 2 444 355 сўм давлат божини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, даъво талабининг рад этилган қисми бўйича 987 519, 42 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига 329 173,14 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “IBRAT SABR” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Great Wall Ceramic Industrues” масъулияти чекланган жамиятидан “IBRAT SABR” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 162 957 000 сўм асосий қарз, 54 000 сўм почта харажати ва 2 444 355 сўм давлат божи ундирилсин. “IBRAT SABR” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасида билдирилган 65 834 628 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантириш рад этилсин. “IBRAT SABR” масъулияти чекланган жамиятидан “Great Wall Ceramic Industrues” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 329 173,14 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 декабрдаги ҳамда Тошкент вилоят судининг 2023 йил 26 январдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. “IBRAT SABR” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик Т.Аннаева Ҳайъат аъзолари: З.Рустамов О.Халмирзаев қилувчи: