Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/476 Дата решения 07.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZBEKTELEKOM " акционерлик компанияси Ответчик / Подсудимый "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089915 Claim ID 3201748 PDF Hash 37c659cefb9524cc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 210-моддаси тисодий процессуал кодекси 210 code_article
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
онун 86-моддаси онун 86 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онунининг 52-моддаси онуни 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
Текст решения 17 569 символов
4-1103-2301/476-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 07 июнь Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси М.М.Якубов раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, аризачи "O`ZBEKTELEKOM" акциядорлик жамиятининг қарздор "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи "O`ZBEKTELEKOM" акциядорлик жамияти ишончли вакили Ж.Жалилов (2022 йил 30 декабрдаги 41-01-08/3964сонли ишочнома асосида), қарздор "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси ишончли вакили Ж.Лапасов (2023 йил 02 мартдаги 1-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: "O`ZBEKTELEKOM " акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади)нинг қарздор "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "қарздор" деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 09 мартдаги ажримига асосан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, қарздор "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамияти муваққат (суд) бошқарувчиси сифатида Адхамжанов Одилжон Адхамжанович тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Адхамжанов Одилжон Адхамжановичга 2021 йил 25 ноябрдаги №АА000239-сонли гувоҳномага асосан 3-тоифали суд бошқарувчилик аттестати берилган. Суд муҳокамасида иштирок этган қарздор "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси ишончли вакили Ж.Лапасов қарздорнинг молиявий аҳволи юзасидан ўтказилган таҳлилий хужжатларини тақдим этиб, жамиятда кузатув ишларини амалга оширганлигини, жамият яшаш учун мўлжалланган бинолар қуриш фаолияти билан шуғулланиб келганлигини, 2023 йил 15 май ҳолатига 771.117.487 сўм кредитор қарздорлиги мавжудлигини, кредитор қарздорликларининг муддати тўлиқ ўтганлигини, корхона бугунги кунда фаолият кўрсатмаётганлигини билдириб, кредиторлар йиғилишида корхонани банкрот деб этироф этиш тасдиқланганлигини билдирди. акциядорлик жамияти ишончли вакили Ж.Жалилов аризадаги важларни такрорлаб, қарздорлик бугунги кунга қадар қоплаб берилмасдан кредиторлар ҳуқуқлари паймон қилинаётганлигини, қарздорда яққол банкротлик аломатлари мавжудлигини баён қилиб, қарздорни банкрот деб эътироф этишни сўради. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кузатув жараёнида тўпланган хужжатларни таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган. Иш хужжатларидан кўринишича, "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамияти 2019 йил 25 январда ташкил этилган бўлиб, давлат хизматлари марказидан 674163-сонли реестр тартиб рақами билан рўйхатга олинган ва солиқ тўловчи сифатида 306039855-сонли (СТИР) рақам берилган. Жамиятнинг юридик манзили сифатида: Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Дўстобод шаҳри, Навқирон кўчаси, 14-уй манзили кўрсатилган. "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамияти низом хужжатларига Устав фонди 10.000.000 сўмни ташкил этиши ва таъсисчиси 100 фоиз улуш билан Тураев Аброр Бахтиёрович эканлиги ҳамда корхона раҳбарлик қилиши ва корхонанинг ИФУТ коди 41202 бўлиб асосий фаолият яшаш учун мўлжалланган бинолар қуришдан иборат бўлган. Муваққат (суд) бошқарувчи томонидан суднинг 2022 йил 23 февралдаги ажримига асосан Қуйичирчиқ туманидаги "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамиятида банкротлик иши қўзғатилиб унга нисбатан кузатув таомили қўлланилганлиги ва қарздорда кузатув таомили бўйича ишларни олиб бориш учун муваққат (суд) бошқарувчисининг тайинланганлиги, кредиторлар томонидан билдириладиган талаблар ўттиз кун муддатда ичида қабул қилиниши ҳамда қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш юзасидан белгиланган суд мажлиси ва кредиторларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилиш санаси ва жойи бўйича расмий эълони Республика "Биржа" рўзномасининг 28.03.2023 йилдаги 23 (3010) сонида чоп этилган. "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси этиб О.Адхамжановнинг 2023 йил 15 майдаги молиявий таҳлиларидан кўринишича: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман бўлимининг 03.04.2023 йилдаги 14/23-138-сонли маълумотига кўра ягона электрон базасида қарздор номида қишлоқ хўжалик техникалари мавжуд эмаслиги; Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 03.04.2023 йилдаги 25/12 Р-1765-сонли маълумотига кўра қарздор ҳисобида автотранспорт воситаси мавжуд эмаслиги; Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг 30.03.2023 йилдаги 141-03547-сонли маълумотномасига асосан қарздор номига кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олинмаганлиги; Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарияси Давлат корхонасининг 27.03.2023 йилдаги 02/10-1564-сонли маълумотномасига асосан қарздор номида қимматли қоғозлар (акциялар хамда корпоратив облигациялар) мавжуд эмаслиги; Тошкент шаҳар юк ташиш хужжатларини қайта ишлаш технологик марказининг 27.03.2023 йилдаги 209-сонли маълумотномасига мувофиқ, қарздорнинг технологик марказ олдида дебитор ва кредитор қарздорлиги мавжуд эмаслиги; "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи АТБ "SANOATQURILISHBANK" Қибрай филиали томонидан 2023 йил 18 апрелда тақдим этилган 07-03-01/440-сонли маълумотномасига асосан жамиятнинг Картатека-2 қарздорлиги 83.479.122 сўмни ташкил этиши, банк томонидан жамиятнинг импорт-экспорт шартномалари рўйхатга олинмаганлиги, жамиятнинг банкдаги жами пул айланмаси 1.729.246.381 сўмни ташкил этиши ҳамда банк томонидан қарздорга қурилиш молларини сотиб олиш учун 425.000.000 сўм миқдорида кредит ажратилганлиги ва ҳозирда ушбу ажратилган кредит бўйича қарздорнинг банк олдида муддати ўтган фоиз қарздорлиги 98.785.655,82 сўмни ташкил этиши; Шунингдек, "O`ZBEKTELEKOM" акциядорлик жамияти "O’zMobayl" филиалининг 2023 йил 12 апрелдаги 47-01-08/1068-сонли маъумотномасига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2101/18976-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъвогар "O`ZBEKTELEKOM" акциядорлик жамияти фойдасига "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан сўм 582.312.221,65 сўм асосий қарз, 90.000.000 сўм пеня, 19.600 сўм почта харажати жами 672.331.821,65 сўм ундириш белгиланганлиги, қарздорлик бугунги кунда қопланмаганлиги маълум қилинган. "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йил 15 май ҳолатига жами кредитор қарздорлиги 771.117.487,47 сўмни ташкил этиши жумладан "O`ZBEKTELEKOM" акциядорлик жамияти "O’zMobayl" филиали олдида 672.331.821,65 сўм ҳамда АТБ "SANOATQURILISHBANK" Қибрай филиали олдида қарздорлиги 98.785.665,82 сўмни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилиши, суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмаслиги, карздорга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатлар кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан амалга оширилиши, кредиторлар йиғилишида ёки кредиторлар қўмитасида қарздор ходимларининг вакили, суд бошқарувчиси, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда ягона кредитор иштирок этган ҳолларда кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатларига тааллуқли қарорларни қабул қилишни шу кредиторнинг ўзи амалга оширади. Кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига қуйидаги қарорларни қабул қилиш киради: келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор; кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш, қўмитанинг миқдорий таркибини белгилаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва ууларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор; қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ёки қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси режасини тасдиқлаш ҳамда қарзларни тўлаш жадвалини маъқуллаш ҳақидаги қарор; ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор. Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган қоидалар жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Ушбу модда бешинчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган, кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киритилган қарорлар, ушбу Қонун 86-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган қарздорнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги муваққат бошқарувчининг хулосаси асосида қабул қилиниши мумкинлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмаслиги; қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади. Қайд этилганларга асосан суд "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамиятида тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини, жамият фаолиятида кредиторлик қарзлари юзага келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан мажбуриятлар бажарилмаётганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб, қарздорни умумий тартибда банкрот (тўловга қобилятсиз) деб топишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 52-моддасига асосан тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб- таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилиниши, суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги назарда тутилган. 2023 йилнинг 15 майда ўтказилган қарздор кредиторларининг йиғилишида кредиторлар томонидан қарздорни тугатиш бошқарувчилигига Адхамжанов Одилжон Адхамжановичнинг номзодини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 30-бандида кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, тугатувчи тижорат ташкилотини тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шартлиги, хўжалик юритувчи субъект тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилиши ва бундан кейинги тартибот банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти тўхтаганлиги, ишлаб чиқариш режалари мавжуд эмаслиги, кредиторлик қарздорлигини қондиришга имконияти йўқлигини инобатга олиб, банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш (суд) бошқарувчи этиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2021 йил 25 ноябрда берилган АА000239-сонли гувоҳномага асосан 3-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Адхамжанов Одилжон Адхамжановични тайинлашни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачи "O`ZBEKTELEKOM" қаноатлантирилсин. акциядорлик жамиятининг аризаси жамияти (умумий тартибда) тўловга қобилятсиз деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи "O`ZBEKTELEKOM" акциядорлик жамияти фойдасига 990.000 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин. Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин. Қарздор "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб Адхамжанов Одилжон Адхамжановичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздор "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 53, 54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидага риоя қилган холда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - қарздорнинг 2 йиллик молиявий фаолиятини текшириб кўриб, сохта банкротлик аломатлари юзасидан хулосани ҳамда тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ойда судга унинг натижалари ҳақида оралиқ ҳисобот ва якуний ҳисоботни қонунда белгиланган муддатларда тақдим қилиш мажбурияти юклатилсин. Мажбурий ижро бюроси Қуйичирчиқ туман бўлими зиммасига "PLANET MOBILE CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан чиқарилган барча суд ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин. "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 25-моддасида суд бошқарувчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлиши, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар суд бошқарувчисидан унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақлилиги, агар суд бошқарувчиси зиммасига ушбу Қонуннинг 23моддасига мувофиқ юклатилган вазифалар бажарилмаганлиги ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги қарздорга ёки кредиторларга зарар етказилишига олиб келган бўлса, бу суд бошқарувчисини ўз вазифаларини бажаришдан озод этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги тушинтирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья: М.М.Якубов