← Назад
Решение #590280 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| йича ушбу шахсларнинг келмаганлиги ИПК | 107 | — | law | |
| олда ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 319 символов
4-1103-2301/839-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 07 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси М.М.Якубов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Тошкент давлат солиқ
бошқармасининг қарздор "LEADER GROUP BETON" масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани
тарафлардан қарздор "LEADER GROUP BETON" масъулияти чекланган жамияти
ишончли вакили И.Халилов (2023 йил 06 апрелдаги 06/04-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда "аризачи" деб
юритилади)нинг қарздор "LEADER GROUP BETON" масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда "қарздор" деб юритилади)га нисбатан тўловга
қобилиятсиз деб топишни сщраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган қарздор "LEADER GROUP BETON"
масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили И.Халилов аризага нисбатан
ўзининг эътирозларини билдириб, бугунги кун ҳолатига қарздорлик тўлиқ
қопланганлигини, аризачи суд муҳокамасида асоссиз иштирок этмаётганлигини
инобатга олиб, аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Аризачи суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартида суд
ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида асоссиз иштирок
этмасдан, ишни иштирокисиз кўриб чиқиш юзасидан илтимоснома билан
мурожаат қилмаган.
Суд ишда иштирок этувчи қарздор тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачи тараф суд муҳокамасининг
вақти ва жойи ҳақида тегишли тартида суд ажрими асосида хабардор қилинган
бўлса-да, суд муҳокамасида асоссиз иштирок этмаганлигини инобатга олиб,
аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, суднинг 2023 йил 20 апрелдаги ажримига
асосн ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздор "LEADER GROUP BETON"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилиб,
суд
муҳокамаси
2023
йил
07
июнь
кунига
соат
45
11- га Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди биноси (манзил: Тошкент
вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Дўстобод шаҳар, Дўстлик-1 МФЙ, Мустақиллик
кўчаси) суд биносида бўлиб ўтадиган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш учун
тайинланган.
Мазкур ажрим тегишли тартибда тарафларга "Гибрид почта" хизмати орқали
(электрон тартибда) юборилган бўлиб, ушбу ҳолатда иш хужжатларида суд
хужжати "Гибрид почта" хизмати орқали юборилганлиги ҳам улар томонидлан
қабул қилиб олинганлиги тасдиқловчи маълумот асосида ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига
келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса
суд даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг
31-банди 2-қисмида агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни
ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиши, Прокурор, давлат
органлари ва бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида киритган
аризалари асосида қўзғатилган иш бўйича ушбу шахсларнинг келмаганлиги ИПК
107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдиришга асос
бўлмайди, агар суд мажлисида иштирок этаётган манфаати кўзланган шахс
даъвони қўллаб-қувватлаётган бўлса. Бундай ишлар бўйича даъво аризаси билан
мурожаат қилган шахслар ва манфаати кўзланган шахс суд мажлисига келмаган ва
ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, бу ҳолда
ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади.
Бунда шуни инобатга олиш лозимки, тегишли тартибда суд муҳокамасининг вақти
ва жойи ҳақида хабардор қилинмаган шахснинг иштирокисиз ишнинг кўрилишига
йўл қўйилмайди ва бу ҳар қандай ҳолда суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш
учун асос бўлиши юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб суд, аризачи тараф суд
муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартида суд ажрими асосида
хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида асоссиз иштирок этмаганлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси
107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан аризани кўрмасдан
қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал Кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатларини аризачи зиммасига юклашни, қонуний
асосларда давлат божи тўловидан озод қилинганлигини инобатга олишни лозим
деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
биринчи қисмининг 6-банди, 118, 195-моддасини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Аризачи Тошкент давлат солиқ бошқармасининг қарздор "LEADER GROUP
BETON" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи, судья:
М.М.Якубов