Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2205/111 Дата решения 07.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ипотека банк АТИБ Ответчик / Подсудимый Бухоробалиқ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1099995 Claim ID 3284498 PDF Hash 4ff4ada73a8c0e9c... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2205/111-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Чориев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ражабов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 22 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Ипотекабанк” АТИБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “Buxorobaliq” масъулияти чекланган жамияти, “Меридиан сервис Бухара” хусусий корхонаси ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармасидан 603 450 АҚШ доллари миқдорида кредит асосий қарзи, 72 662 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи, жами 676 112 АҚШ долларини ундиришни, ундирувни “Buxorobaliq” масъулияти чекланган жамияти, “Меридиан сервис Бухара” хусусий корхонасига тегишли бўлган гаровдаги мулкларга ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармасининг 2 000 000 000 сўмлик кафиллигига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 февралдаги қарори устидан “Buxorobaliq” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Ипотекабанк” АТИБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида “Buxorobaliq” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), “Меридиан сервис Бухара” хусусий корхонаси (бундан буён матнда хусусий корхона деб юритилади) ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармаси (бундан буён матнда жамғарма деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 603 450 АҚШ доллари миқдорида кредит асосий қарзи, 72 662 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи, жами 676 112 АҚШ доллари ундириш, ундирувни жавобгар ҳамда хусусий корхонага тегишли бўлган гаровдаги мулкларга ва жамғарманинг 2 000 000 000 сўмлик кафиллигига қаратишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 603 450 АҚШ доллари миқдорида кредит асосий қарзи, 72 662 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган фоиз қарздорлиги ундирилиб, ундирув жавобгар ва хусусий корхонага тегишли бўлган гаровдаги мулкларга қаратилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қарорларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, тақдим этилган далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, кредитни қайтариш муддати ўзгарганлиги ҳақида гаровга қўювчиларнинг розилиги олинмаганлиги ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартномада мазкур келишувдан келиб чиқадиган барча низолар Тошкент туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиши белгиланганлиги, судлар ушбу ҳолатларга эътибор бермаганлигини кўрсатган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикояти қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар номидан унинг Бухоро филиали ва жавобгар ўртасида 2018 йил 22 майда 545-сонли кредит шартномаси тузилган. Кейинчалик, мазкур шартномага ўзгартириш киритиш юзасидан тарафлар ўртасида 2020 йил 31 мартда 1-сонли қўшимча келишув имзоланган ва унда жавобгарнинг кредитдан фойдаланиш муддати 2018 йил 22 майдан 2025 йил 20 ноябргача этиб белгиланган. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Кредит шартномасининг 1.1.-бандига кўра банк мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит (пул маблағлари) бериш мажбуриятини, жавобгар эса кредит ва унинг фоизларини ушбу шартномада белгиланган муддатда қайтариш ҳамда кредитдан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Кредит шартномаси шартларига кўра, Халқаро тараққиёт уюшмасининг “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳасини ривожлантириш” бўйича кредит линияси ҳисобидан замонавий балиқчиликни ташкил этиш ва ривожлантириш, моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида махсус техника, асбоб ускуналар ҳамда жиҳозлар сотиб олиш учун 18 ой имтиёзли давр билан (2018 йил 25 майдан 2025 йил 21 майга қадар), йиллик 6,8 фоиз устама тўлаш шарти билан 674 800 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. ФК 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган муддатларда тўламаган. Бунинг натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 10 январь ҳолатига муддати ўтган кредит асосий қарзи 71 350 АҚШ доллари, фоиз қарздорлиги 72 662 АҚШ долларини ташкил этган. Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаш тўғрисидаги огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Кредит шартномасининг 6.1.7.-бандига кўра, кредит бўйича асосий қарз, фоиз ва комиссиялар ўз вақтида тўланмаганда, банк кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириши мумкин. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Демак, мазкур ҳолатда жавобгар кредит шартномасига асосан тўланиши лозим бўлган кредит қазларини ўз вақтида тўламаганлиги, кредитни қайтариш жадвалини бир неча маротаба бузганлиги ишдаги ҳужжатлар ҳамда тарафлар вакилларининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган. Шу боис биринчи инстанция суди даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 603 450 АҚШ доллари миқдорида кредит асосий қарзи, 72 662 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит фоизи ундириш тўғрисида қонуний қарор қабул қилган. Шу билан бирга даъвогарнинг даъво аризасида ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш сўралган. Аниқланишича, кредитни қайтариш таъминоти сифатида 2018 йил 17 июлда расмийлаштирилиб, нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига асосан хусусий корхонага тегишли бўлган Бухоро шаҳар, Б.Нақшбанд кўчаси ёқасида жойлашган, умумий ер майдони 183,0 м2, қурилиш майдони 183,0 м2, фойдаланиш майдони 425,25 м2, 10 та хонадан иборат икки қаватли савдо мажмуаси ва офис, ер тўла биноси мулк жойлашган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга ипотекага қўйилган. Шунингдек, 2018 йил 17 июлда расмийлаштирилиб, нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига асосан жавобгарга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Кўчкўмар қишлоқ фуқаролар йиғини, Кўчкўмар қишлоғида жойлашган 278,0 гектар ер майдонига эга бўлган, шундан умумий қурилиш майдони 0,26 гектардан иборат бўлган “Бино иншоотлар” мулк жойлашган ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга ипотекага қўйилган ва ушбу мулклар тарафларнинг келишувига асосан жами 3 042 200 000 сўмга баҳоланган. Бундан ташқари, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 17 июлда тузилган ва нотариал тартибда тасдиқланган реестр рақами 1-165г-рақам билан қайд қилинган ипотека шартномасига 2020 йил 28 январда қўшимча гаров шартномаси тузилган. Нотариал тартибда жавобгарга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 1 та балиқдан котлет, тефтелей, нагетлар ишлаб чиқариш ускунаси, 1 та балиқдан сосиска ишлаб чиқариш ускунаси, 2 та балиқни тангасини ва ичини тозалаш ускунаси, 1 та балиқ бошини олиш линияси, 1 та вакуум усулида қадоқлаш ускунаси, 2 та балиқ ва балиқ маҳсулотларини сақлаш учун музлатгичлар, 1 та шок усулида музлатиш камераси, 40 та аэратор, 1 та балиқ личинкаларини чиқариш учун инкубация ва лаборатория анжомлари, 1 та балиқ емини ишлаб чиқариш линияси, 4 та моторли қайиқ ва 1 та ёпиқ сув айланиш тизими гаровга қўйилган. Ушбу мулклар тарафлар ўртасида имзоланган келишув далолатномасига асосан 3 400 000 000 сўмга баҳоланган. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФК 280-моддасининг биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Биринчи инстанция суди мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан ундирувни ипотека шартномасига асосан жавобгар ва хусусий корхонага тегишли бўлган гаровдаги мулкларга қаратиш ҳақида асосли хулосага келган. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган гаров (ипотека) шартномалари бекор қилинмаган, ўзгартирилмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Бундан ташқари, даъво талабида кредит қарзи ундирувини жамғарманинг 2 000 000 000 сўмлик кафиллигига қаратиш сўралган. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, кредитни қайтариш таъминоти сифатида 2018 йил 16 июлда тузилган кафиллик шартномасига мувофиқ жамғарманинг 2 000 000 000 сўмлик кафиллиги тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 30.1-бандига кўра, кредиторнинг кафил “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси”га нисбатан даъвосини кўришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида”ги Низом талабларига эътибор қаратилиши лозим. бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлса, Жамғармага талаб билдирилгунга қадар кредитор қарздордан қарзни ундиришга қаратилган бошқа, шу жумладан, кредит қайтарилиши мажбуриятининг таъминотига қаратилган барча чораларини кўриши зарур ва фақат қарздорнинг (бошқа кафилнинг) мажбуриятни бажариш учун молмулки етарли бўлмаганда, шунингдек, қарзни гаровга қаратилган молмулкдан ундириш мумкин бўлмагандагина, кредитор Жамғармага талаб билдириш ҳуқуқига эга, агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса. Қарздорнинг (бошқа кафилнинг) мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги, шунингдек, қарзни гаровга қаратилган молмулкдан ундириш имконияти мавжуд эмаслиги, давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан, ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади. Ушбу қоидаларга амал қилинмаганлиги Жамғармага нисбатан берилган даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади. Шу боис биринчи инстанция суди даъвонинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида тўғри тўхтамга келган. Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Шу билан бирга судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги, кредит асосий қарзи ва унинг фоизлари шартномада белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги, гаров билан таъминланган мажбурият амалда бажарилмаганлиги, гаров (ипотека) шартномалари қонуний кучда эканлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланган. Қолаверса, жавобгар ушбу ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган. Шу боис жавобгарнинг важлари суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция Мазкур ҳолатда суд қарорларини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 9 февралдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолиришни ҳамда ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 73 047 141 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топади. Баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Buxorobaliq” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Buxorobaliq” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 73 047 141 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: З.Рустамов О.Халмирзаев