← Назад
Решение #590418 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2302/812-сонли иқтисодий иш
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 7 июнь
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар АА манфаатида жавобгар ББдан 1 463 848 000 сўм
фоиз қарздорлиги, 750 000 000 сўм муддати ўтган график қарзи,
1 687 500 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги жами
3 900 348 000 сўм ундириш, ундирувни ВВга тегишли Чортоқ тумани,
Мучум ҚФЙ, Кесканёр МФЙ ҳудудида жойлашган “Паррандачилик ва
балиқчилик хўжалиги” бино ва иншоотларига қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
И.Юсупов (2023 йил 2 февралдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз,
иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
Палата деб юритилади) АА (бундан буен матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида иқтисодии судга даъво аризаси билан мурожаат
этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 463 848 000
сўм фоиз қарздорлиги, 750 000 000 сўм муддати ўтган график қарзи,
1 687 500 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги жами
3 900 348 000 сўм ундириш, ундирувни ВВ (бундан буён матнда қўшимча
жавобгар деб юритилади)га тегишли Чортоқ тумани, Мучум ҚФЙ,
Кесканёр МФЙ ҳудудида жойлашган “Паррандачилик ва балиқчилик
хўжалиги” бино ва иншоотларига қаратишни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни
сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ, Палата иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим
топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2023 йил 6
июнда медиатив келишув тузилганлигини боис, ишни кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд муҳокамаси куни ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар шу куни суд
муҳокамасида вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Бунга кўра, суд ишни жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари
иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, АА Чортоқ филиали ва жавобгар
ўртасида 2020 йил 3 июлда 1144-сонли кредит шартномаси имзоланган.
Шартноманинг 1-бандига мувофиқ, “Банк” “Қарз олувчи”га 12 ой
имтиёзли давр билан 60 ой муддатга, йиллик 21 фоиз, шундан
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан 6
фоиз устама тўлаш шарти билан “Қуёнлар учун озуқа ишлаб чиқариш
линияси, қафаслар, музлатиш компрессорлари ва сўйиш, қадоқлаш
ускуналари, она қуёнлар сотиб олиш” мақсадида жами
3 000 000
000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Шартноманинг 5.1-бандига асосан, “Қарз олувчи” “Банк” томонидан
берилган кредитларни шартномада белгиланган мақсадларга ишлатиш
ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Ишни кўриш давомида жавобгар даъвогардан 1 463 848 000 сўм
фоиз қарздорлиги, 750 000 000 сўм муддати ўтган график қарзи,
1 687 500 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги жами
3 900 348 000 сўм кредит қарздорлигини тўлиқ тан олганлиги, мазкур
қарздорликни ўзаро келишиб 2023 йил 1 январга қадар тўлаш ҳамда
даъвогар тўланган почта харажатларидан воз кечиши борасида
томонлар ўзаро келишувга эришиб, бу ҳақида 2023 йил 6 июнда
медиатив келишув тузилган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 29моддасининг биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд
мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро
мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда
медиатив келишув тузилади. Шу модданинг учинчи қисмига кўра,
медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда
тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади.
ИПК 107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши назарда
тутилган.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
17-моддасининг олтинчи қисмида низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига биноан, агар тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан
қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд ишни кўриш натижалари
бўйича давлат божи ундирмаслик, даъвогар томонидан тўланган 33 000
сўм почта харажатларини зиммасида қолдириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 118, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар АА манфаатида киритган даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят
судига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев