← Назад
Решение #590424 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Унда ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 297 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ра агар даъвогар томонидан ФК | 327 | — | law | |
| онуни | 36 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1104-2202/437-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда
ишни кўрган судья Ғ.Машкуров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Н.Юсупов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 7 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар З.Рустамов
ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Асака банк” акциядорлик жамиятининг вакиллари А.Асқархонов (2023 йил
4 январдаги 20-05/15-сон ишончнома билан), Д.Эргашев (2023 йил 4 январдаги
20-05/14-сон ишончнома), “Fly horses” масъулияти чекланган жамиятининг
вакили О.Махмудов (2023 йил 24 февралдаги 01/24-сонли ишончнома
ва 2022 йил 3 октябрдаги 001801-сонли ордер билан) иштирокида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Асака
банк” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Fly horses” масъулияти
чекланган жамияти ва иккинчи жавобгар “Munavvar fayz” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан 2 415 418 007,12 сўм кредит фоизидан
қарздорликни ундириш, шундан 1 321 776 141,49 сўм қисмини иккинчи
жавобгардан солидар тартибда ундиришни ҳамда ундирувни гаровдаги
иккинчи жавобгарга тегишли бўлган гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Юқоричирчиқ туманлараро судининг
2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори устидан
“Fly horses” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини ва унга
илова қилинган ҳужжатларини Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Асака банк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “Fly horses” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2017 йил 2 октябрдаги 02/10-20172-сонли кредит шартномасига асосан банк қарздорга 60 ой бўлган муддатга
йиллик 19 фоиз устама (кредитдан фойдаланганлиги учун фоиз тўловларини)
тўлаш шарти билан 5 000 000 000 сўм кредит ажратган.
1
шартномасига асосан қарздорга тегишли бўлган, Самарқанд вилояти, Пайариқ
тумани, Хўжа Исмоил маҳалласи ҳудудида жойлашган умумий майдони
5952,20 кв.м., қурилиш ости майдони 913,83 кв.м., фойдали майдони 2014,89
кв.м.дан иборат бино ва иншоотлар ҳамда 2017 йил 4 октябрдаги ипотека
шартномасига асосан “Munavvar fayz” масъулияти чекланган жамиятига
(бундан буён матнда иккинчи жавобгар деб юритилади) тегишли бўлган,
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Ангор ҚФЙ, Ўртаовул МФЙда
жойлашган умумий майдони 26,1655 га ер майдонида жойлашган, қурилиш
ости майдони 12484,67 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 6978,53 кв.м
бўлган бино ва иншоотлар гаровга қўйилган.
Шунингдек, кредитни қайтарилишининг таъминоти сифатида тарафлар
ўртасида 2017 йил 3 октябрдаги кафиллик шартномасига асосан “Munavvar
fayz” масъулияти чекланган жамиятининг 6 250 000 000 сўмлик кафиллиги
тақдим этилган.
Қарздор томонидан кредитни қайтарилиши юзасидан графикда
белгиланган фоизлар ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги сабабли
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
банк манфаатида берилган даъво аризаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2019 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан жавобгар ва иккинчи жавобгардан солидар тартибда
4 928 223 858,51 сўм қарздорлик ундирилиб, ундирув иккинчи жавобгарга
тегишли бўлган Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Ангор ҚФЙ, Ўртаовул
МФЙ, жойлашган умумий майдони 26,1655 га ер майдонида жойлашган,
қурилиш ости майдони 12484,67 кв.м., умумий фойдаланиш майдони
6978,53 кв.м бўлган бино иншоотларга қаратилган ва бино иншоотни
бошланғич баҳоси 3 250 000 000 сўм этиб белгиланган. 2019 йил 27 ноябрда
ижро варақаси берилган. (4-1001-1915/15423-сонли иш).
Мазкур сумманинг 4 712 062 359 сўм қисми жавобгарга тегишли
гаровдаги бузилган мулк учун берилган компенсация пули ҳисобига
қопланган.
Шундан сўнг, кредит шартномасига асосан ҳисобланган фоизларни
тўлаш ҳақида банкнинг қарздорга юборилган талабномаси оқибатсиз
қолдирилганлиги ҳақидаги важлар билан Палата банк манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, қарздордан 2 415 418 007,12 сўм кредит
фоизидан қарздорликни ундириш, шундан 1 321 776 141,49 сўм қисмини
иккинчи жавобгардан солидар тартибда ундиришни ҳамда ундирувни
гаровдаги иккинчи жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ
тумани, Ангор ҚФЙ, Ўртаовул МФЙ, жойлашган умумий майдони 26,1655 га
ер майдонида жойлашган, қурилиш ости майдони 12484,67 кв.м., умумий
фойдаланиш майдони 6978,53 кв.м бўлган бино иншоотларга қаратишни
сўраган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 апрелдаги ҳал
қилув қарори даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
2
Тошкент вилоят судининг 2022 йил 2 июндаги қарори билан Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори
бекор қилинган ва иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июлдаги судья
ўзини-ўзи рад қилиш тўғрисидаги ажримига асосан иш Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий судига ўтказилган.
Суднинг ажримлари билан низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Ер тузиш ва
кўчмас мулк кадастри агентлиги Ўртачирчиқ туман бўлими, Ўртачирчиқ
туман ҳокимияти, “Avto Inovation Parking” масъулияти чекланган жамияти,
“Maxsus Metal Jixoz” масъулияти чекланган жамияти, “Istiqbol Beton Stroy”
масъулияти чекланган жамияти, “Mu-Jieyu” масъулияти чекланган жамияти,
“Al-mineral” масъулияти чекланган жамияти, “Modern Smart Miller”
масъулияти чекланган жамияти, “Bio Max Service” масъулияти чекланган
жамияти ва “Bilol-Oil” масъулияти чекланган жамияти ишга жалб қилинган.
Бундан ташқари, даъвогар судга қўшимча ариза билан мурожаат қилиб,
даъво талабидаги ундирилиши сўралган фоиз суммасини 2 421 097 619,26
сўмга ўзгартирган; шунингдек қўшимча даъво аризаси иш юритувига қабул
қилинган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб,
жавобгар “Fly horses” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Асака банк”
акциядолик жамияти фойдасига 2 246 036 703,21 сўм фоиз қарздорлиги
ундирилиши кўрсатилиб, ундирув 2017 йил 4 октябрдаги ипотека
шартномасига асосан гаровга олинган “Munavvar Fayz” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли 11-12-06-01-01-0248 кадастр ҳужжати бўйича (баланс
қиймати 1 072 369 500 сўм) ер майдони (м2) 19.1000га доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан гаровда қолган: литер 0001 омборхона қурилиш ости майдони
114,0 кв.м бўлган ички майдони 94,64 кв.м, бўлган; литер 0002 устахона
қурилиш ости майдони 55,0 кв.м., ички майдони 42,84 кв.м., бўлган; литер
0003 бостирма қурилиш ости майдони 15,5 кв.м.бўлган; литер 0004 биноси
қурилиш ости майдони 157,2 кв.м., ички майдони 132,08 кв.м бўлган; литер
0005 омборхона қурилиш ости майдони 257,4.кв.м, ички майдони 278,32 кв.м.
бўлган; литер 0006 бостирма қурилиш ости майдони 57,0 кв.м бўлган; литер
0008 бостирма қурилиш ости майдони 110,25 кв.м бўлган; литер 0009 100 (юз)
тонналик музлатгич қурилиш ости майдони 648,60 кв.м бўлган; литер 0010
бостирма қурилиш ости майдони 102,0 кв.м бўлган; литер 0011 300 (уч юз)
тонналик музлатгич қурилиш ости майдони 665,55 кв.м бўлган; литер 0012
бостирма қурилиш ости майдони 306,68 кв.м бўлган; литер 0013 мева омбори
қурилиш ости майдони 1044,90 кв.м, ички майдони 991,70 кв.м бўлган; литер
0014 бостирма қурилиш ости майдони 150,0 кв.м бўлган; литер 0015
омборхона қурилиш ости майдони 446,76 кв.м, ички майдони 404,20 кв.м.
бўлган; литер 0016 бостирма қурилиш ости майдони 44,64 кв.м бўлган; литер
3
0018 хизмат биноси қурилиш ости майдони 111,76 кв.м., ички майдони 81,45
кв.м бўлган; литер 0020 қоровулхона қурилиш ости майдони 14,0 кв.м., ички
майдони 12,76 кв.м бўлган; литер 0021 бостирма қурилиш ости майдони 12,0
кв.м бўлган; литер 0022 қурилиш моллари омбори қурилиш ости майдони
522,50 кв.м, ички майдони 476,34 кв.м бўлган; литер 0023 бостирма қурилиш
ости майдони 327,75 кв.м бўлган; литер 0024 омборхона қурилиш ости
майдони 680,80 кв.м, ички майдони 637,20 кв.м бўлган; литер 0025 бостирма
қурилиш ости майдони 209,76 кв.м бўлган; литер 0026 мева омбори қурилиш
ости майдони 484,90 кв.м, ички майдони 445,30 кв.м бўлган; литер 0027
бостирма қурилиш ости майдони 33,64 кв.м бўлган; литер 0028 бостирма
қурилиш ости майдони 35,10 кв.м бўлган; литер 0029 картошка омбори
қурилиш ости майдони 1028,50 кв.м., ички майдони 728,40 кв.м бўлган; литер
0030 омборхона қурилиш ости майдони 1517,76 кв.м, ички майдони 1426,40
кв.м бўлган; литер 0031 бостирма қурилиш ости майдони 291,60 кв.м бўлган;
литер 0032 бостирма қурилиш ости майдони 291,60 кв.м бўлган; литер 0033 2қаватли бино қурилиш ости майдони 251,60 кв.м, ички майдони 400,82
кв.м.бўлган; литер 0036 мазут биноси қурилиш ости майдони 56,42 кв.м, ички
майдони 44,82 кв.м бўлган; литер 0037 ёқилғи насоси қурилиш ости майдони
45,54 кв.м, ички майдони 35,38 кв.м бўлган; литер 0038 ёмкость №1 қурилиш
ости майдони 77,29 кв.м бўлган; литер 0039 ёмкость №2 қурилиш ости
майдони 67,86 кв.м бўлган; литер 0040 ёмкость №3 қурилиш ости майдони
67,86 кв.м бўлган; литер 0041омборхона қурилиш ости майдони 124,80 кв.м.,
ички майдони 106,40 кв.м, бўлган; литер 0042 компрессор биноси қурилиш
ости майдони 81,0 кв.м., ички майдони 66,04 кв.м, бўлган; литер 0051
бостирма қурилиш ости майдони 130,90 кв.м бўлган; литер 0052 омбор
қурилиш ости майдони 302,56 кв.м ички майдони 273,76 кв.м бўлган; литер
0053 тарозихона қурилиш ости майдони 12,0 кв.м, ички майдони 11,84 кв.м
бўлган; литер 0054 бостирма қурилиш ости майдони 120,40 кв.м бўлган бино
иншоотларига қаратилиб, даъво талабларининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилиб, жавобгар “Fly horses” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 48 421 952,38 сўм давлат божи
ундирилиши кўрсатилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023
йил 12 январдаги қарори билан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори хулоса қисмининг жавобгар
- “Fly horses” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига
48 421 952,38 сўм давлат божи ундирилсин” қисми, “жавобгар - “Fly horses”
масъулияти чекланган жамиятидан 44 920 734 сўм, “Асака банк” акциядорлик
жамиятидан 3 501 218,3 сўм давлат божи Республика бюджети ва суд
хокимиятини ривожлантириш жамғармасига ундирилсин” деб ўзгартирилган.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция инстанцияси
судининг қароридан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилган. Унда ИПК 157-моддаси биринчи қисмига мувофиқ,
4
даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан
кўрилиши якуни бўйича чиқарилган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар
даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талабларининг
миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли экалигини, аммо мазкур
иш юзасидан даъво талабидаги ундириш сўралаётган фоиз суммасини
2 421 097 619,26 сўмга ўзгартириш тўғрисидаги ариза нусхаси даъвогар
томонидан иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилмаганлигини ёки
хабардор қилинмаганлигини, бундан ташқари, палатанинг даъво талаблари
миқдорини кўпайтириш ҳақидаги аризаси айнан биринчи инстанция суди
томонидан мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундаги суд муҳокамаси
мажлиси тайинланган яъни, 2022 йил 4 ноябрь куни тақдим этилганлигини,
суд мажлисида учинчи шахслар иштирок этмаганлигини; Самарқанд вилояти,
Пайарик тумани ҳокимлиги томонидан “Fly Horses” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган гаров мулки ҳисобланган Самарқанд вилояти,
Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил маҳалласи ҳудудида жойлашган бино
иншоотларининг давлат ва жамият манфаатлари учун бузилиб ер майдони
туман заҳирасига олингани, давлат заҳирасига олинган мулк бўйича
компенсация учун 5 000 000 000 сўм тўлаб берилиб, шундан, Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарорида
ундирилиши белгиланган 4 928 223 858,51 сўм қарздорлик миқдори тўлиқ
қопланганлигини; Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг
2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида
берилган топшириқлари ва Пастдарғом туманида кенгайтирилган тарзда
ўтказилган мажлис баёнининг 26-30-бандларида, Имом Ал-Бухорий халкаро
илмий тадқиқот маркази, Ҳадислар мактабининг қурилиши, монтаж
ва жиҳозлаш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш чораларини
кўриш белгиланганлиги сабабли “Fly Horses” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган меҳмонхона биноси жойлашган ер майдони давлат
эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши учун Пайариқ туман ҳокими 2018 йил
9 апрель куни “Fly Horses” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
меҳмонхона биносини бузиш ва ер майдонини туман ҳокимлиги заҳирасига
қайтариш тўғрисида 1191-Қ-сонли қарор қабул қилганлиги, шунга кўра
2017 йил 3 октябрдаги ипотека шартномасига асосан гаровга олинган
“Fly Horses” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Самарқанд вилояти,
Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил маҳалласи ҳудудида жойлашган умумий
майдони 5952,20 кв.м. қурилиш ости майдони 913,83 кв.м, фойдали майдони
2014,89 кв.м дан иборат бино иншоот (меҳмонхона) ҳамда ер майдонининг
давлат эҳтиёжлари учун олиниб, суднинг ҳал қилув қарори билан бузиб
ташланиши оқибатида, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил 2 октябрда
тузилган №02/10-2017-2-сонли кредит шартномаси мажбуриятлари
бажарилмаслигига олиб келиб келганлиги; бундан ташқари, суд мажлисида
иштирок этган даъвогар “Асакабанк” АЖ ишончли вакили ҳам ўз
кўрсатувларида ҳақиқатдан ҳам Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2019 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори асосида 2019 йил 27 ноябрда
5
берилган ижро варақасига асосан даъвогар фойдасига жавобгарлар “Fly
Horses” масъулияти чекланган жамияти ва “Munavvar Fayz” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда ундирилиши белгиланган
4 928 223 858,51 сўмлик карздорлик ва 16 218 сўм почта харажати тўлик
ундирилганлигини маълум қилганлигини; Тошкент вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январда бўлиб ўтган суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида Палата, Ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастри агентлиги туман бўлими, туман ҳокимияти, “Munavvar Fayz”
масъулияти чекланган жамияти, “Maxsus Metal Jixoz” масъулияти чекланган
жамияти, “Istiqbol Beton Stroy” масъулияти чекланган жамияти, “Mu-jieyu”
масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона, “Al-Mineral”
масъулияти чекланган жамияти, “Modern Smart Miller” масъулияти чекланган
жамияти, “Bio Max Servis” масъулияти чекланган жамияти, “Bilol-Oil”
масъулияти
чекланган
жамияти
вакилларининг
иштироки
таъминламаганлиги, шунингдек улар суд мажлиси ҳақида лозим даражада
хабардор қилинмаганлигини, ваҳоланки, қабул қилинган суд ҳужжати
уларнинг ҳуқуклари ва мажбуриятларига даҳл қилишини; Тошкент вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан суднинг қарорида,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 февралдаги
“Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш
механизмини амалга киритиш тўғрисида”ги 63-сонли қарори билан
тасдиқланган “Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини
тасдиқлаш
тартиби
тўғрисида”ги
Низом
тушунтиришлари
қўлланилганлигини, аммо мазкур ҳужжат 2022 йил 30 декабрь куни ўз кучини
йўқотганлигини; даъвогар томонидан Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2019 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирганлиги муносабати билан 2019 йил 27 ноябрда берилган ижро варақалари
асосида факатгина 2021 йил 5 февралда Мажбурий ижро бюросининг
Ўртачирчиқ туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор “Fly Horses”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ижро иши юритиш орадан
14 ойдан кўпроқ вакт ўтиб қўзғатилганлигини ҳақидаги важларини келтириб,
суд қарорларини бекор қилишни ва даъво талабини рад қилиш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб,
шикоятни қаноатлантиришни, биринчи ва апелляция инстанцияси
судларининг қарорларини бекор қилишни ва даъво талабини рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб,
шикоятини рад этишни ҳамда қабул қилинган апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириб, ундирувни кафиллик шартномасига ҳам
қаратишни сўради.
Қолган ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамаси ҳақида хабардор
қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади.
6
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг
суд
мажлисига
суд
муҳокамасини
ўтказиш
вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг важ
ва эътирозларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Аниқланишича, Ўртачирчиқ тумани Мажбурий ижро бюросининг
2020 йил 22 сентябрдаги Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри Ўртачирчиқ
туман филиалига 10/2119/20-сонли хатига кўра “Мunavvar fayz” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган 6.978 га (6978,52 кв.м.) қисмини
таъқиқдан ечишни сўраб мурожаат қилган. АТ “Асака банк”нинг 2019 йил
13 декабрдаги 06/4905-сонли хати асосида 6978,53 кв.м иборат бўлган бино ва
иншоотни бир қисмини бегоналаштиришга розилик берилган.
Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2019 йил 20 сентябрдаги 3068-сонли
қарори билан “Мunavvar fayz” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 6,0
гектар ер майдони туман ер фонди заҳирасига олинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 734-моддасида агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз
суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш
ҳуқуқига эга бўлади.
Кредит шартномасининг 6-бўлими, 6.1-бандига кўра, қарздор кредит
шартномаси бўйича муддати ўтган қарздорлик юзага келган кундан то у қарз
тўлиқ тўлангунга қадар ушбу банднинг “а” ва “б” қисмига кўра фоиз тўлаш
мажбуриятини олган.
Мазкур ҳолатда банк томонидан 19 фоиз ставкада 1 093 801 865,76 сўм,
муддати ўтган асосий қарз бўйича йиллик 5 фоиз оширилган миқдорда
24 фоиздан 1 152 234 837,45 сўм ҳамда муддати ўтган фоиз қарздорлик бўйича
кунлик 0,1 фоиз миқдорида, лекин 50 фоиздан ошмаган миқдорда
175 060 916,05 сўм пеня, жами бўлиб, 2 421 097 619,26 сўм қарздорлик
ҳисобланган.
Аниқланишича, 2022 йил 11 январь куни МИБ Ўртачирчиқ туман бўлими
томонидан берилган 2022 йилнинг 5 апрелдаги 10/99-сонли хатида,
“Fly horses” масъулияти чекланган жамиятидан 5 000 000 000 сўм
ундирилганлиги, шундан 4 712 062 359,07 сўм АТ “Асака банк” фойдасига
ўтказиб берилганлиги кўрсатилган.
ФКнинг 293-моддасига асосан, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса.
7
Кафиллик шартномасининг 2.1.6-бандига кўра, кафил кредитор олдида,
шу жумладан, фоизлар тўлаш, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини
ва қарздор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги туфайли кредитор
кўрган бошқа зарарларни тўлаш юзасидан қарздор билан баравар ҳажмда
жавоб беради.
Кафиллик
шартномасининг
1.3.-бандига
кўра
кафилнинг
мажбуриятлари 6 250 000 000 сўм этиб белгиланган.
Банк томонидан берилган маълумотга кўра жавобгар ва иккинчи
жавобгар кредит шартномаси бўйича жами 6 633 077 309,86 сўм
тўлаганлиги/ундирилганлиги боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг
фоиз қарздорликни солидар тартибда иккинчи жавобгар кафиллик
шартномаси ҳисобидан ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни
рад этиб тўғри хулосага келди.
Биринчи инстанция суди тарафлар томонидан тақдим этилган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг 2 246 097 619,26 сўм фоиз
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб топиб, 175 060 916,05 сўм пеня
ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиб асосли хулосага келган, чунки
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорнинг 10-бандига кўра агар даъвогар
томонидан ФКнинг 327-моддасига асосан фоизларни ундириш ва айнан шу
қонунбузилиши учун неустойка ундириш ҳақида талаблар билдирилган бўлса,
суд ўз хоҳишига кўра фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораларидан бирини
қўллаши ва талабни ёки фоизлар ундириш қисми бўйича, ёхуд неустойка
ундириш қисми бўйича қаноатлантириши мумкин деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни
36-моддаси биринчи қисмига кўра ипотекага олувчи ипотека билан
таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида,
тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу
Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги
шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш
учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,
шу мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Мазкур Қонуннинг 7-моддасида кредит шартномаси ёки қарз
шартномаси бўйича мажбуриятнинг ижросини фоизлар тўлаш шарти билан
таъминлаш учун белгиланган ипотека кредиторга (қарз берувчига) кредитдан
(қарз маблағларидан) фойдаланганлиги учун унга тегиши керак бўлган
фоизлар ҳам тўланишини таъминлайди.
“Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий
8
суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
13/150-сон Қарорининг 26-бандига кўра, кредитор қарздордан пул
маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар
ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига
қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш
берилган. Бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини
ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация
қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш
талабини қаноатлантириши мумкин.
Мазкур ҳолатда, гаровдаги мол-мулкга дастлабки суд қарори билан
ундирув қаратилган бўлса-да, биринчи инстанция суди ундирувни тарафлар
ўртасида имзоланган 2017 йил 4 октябрдаги ипотека шартномасига асосан
гаровга олинган иккинчи жавобгарга тегишли гаровда қолган мулклар қисмига
қаратган.
Апелляция инстанцияси суди кредит таъминоти сифатида 2017 йил
3 октябрдаги ипотека шартномасига асосан қарздорга тегишли бўлган,
Самарқанд вилоятида жойлашган умумий майдони 5952,20 кв.м., қурилиш
ости майдони 913,83 кв.м., фойдали майдони 2014,89 кв.м.дан иборат бино
бузилган бўлса-да, тарафларнинг шартномада кўрсатилган мажбуриятларни
бажармаслигига олиб келмаслиги, чунки, суднинг қарори билан бинонинг
баҳоси ҳокимиятдан ундирилганлиги, АТ “Асака банк” Шайхонтохур
филиали томонидан Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри
хизмати Ўртачирчиқ туман филиалига 2019 йил 19 декабрь куни берган хатида
“Мunavvar fayz” масъулияти чекланган жамиятига тегишли кўчмас мулкнинг
бир қисмини бегоналаштиришга қаршилик билдирмаслиги кўрсатилганлиги,
ушбу хатга асосан гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларнинг бир
қисми учинчи шахсларга сотилганлиги, ундан тушган маблағлар банкка
йўналтирилмаганлиги, биринчи инстанция суди ишга мулкларнинг хозирги
кундаги эгалари жалб қилиниб, ундирув “Мunavvar fayz” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли қисмига қаратилганлиги, тарафлар ўртасида
тузилган шартнома қонуний кучда бўлиб, бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас
деб топилмаганлиги, биринчи инстанция суди тарафлар томонидан тақдим
этилган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг 2 246 097 619,26 сўм
фоиз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб топиб, 175 060 916,05 сўм
пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиб асосли хулосага келган
бўлса-да, бироқ даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича давлат божи
суммасини тарафлар ўртасида тақсимлашда хатоликка йўл қўйганлиги
кўрсатилган ҳамда давлат божи тарафлар ўртасида тақсимланган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
9
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри
ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши
мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний
ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Кассация инстанцияси суди учун жавобгар томонидан тўлаб чиқилган
1 500 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдирилади, шунингдек, судлов ҳайъати кассация инстанция суди учун
жавобгар ҳисобидан 20 960 367 сўм ҳамда даъвогар ҳисобидан 1 750 609,15
сўм давлат божни республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
“Fly horses” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Fly horses” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 20 960 367 сўм
давлат божи республика бюджетига ундирилсин;
“Асака банк” акциядорлик жамиятидан 1 750 609,15 сўм давлат божи
республика бюджетига ундирилсин.
Ижро варақалар берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
З. Рустамов
О. Халмирзаев
10