← Назад
Решение #590425 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| суд ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 301 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2203/2808-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья У.Ҳомидов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Н.Худояров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 6 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари ва А.Абдуллаев ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Shuxrt maksimal servis” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
“Qurilish gisht baraka” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
109 750 000 сўм асосий қарз ва 54 875 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 декабрдаги қарори устидан “Qurilish gisht baraka” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
“Shuxrt maksimal servis” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Qurilish gisht baraka” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 109 750 000 сўм асосий қарз ва
54 875 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 109 750 000 сўм асосий қарз ва 17 560 000 сўм пеня ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори билан
жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, унда судлар ишни кўришда шошма-шошарликка йўл
қўйганлиги оқибатида асоссиз ва ноқонуний қарорлар қабул қилинганлиги,
фақатгина даъвогар томонидан тақдим этилган далилларга асосланиб, хулосага
келганлигини важ қилиб келтириб, шикоятни қаноатлантиришни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар ва жавобгар суд муҳокамасида вакил иштирокини
таъминлашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак
Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш ҳақида 2021 йил 9 март куни
2-сонли шартнома тузилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига кўра маҳсулот сотиб олиш учун
жавобгарнинг ҳисоб рақамига жами 150 000 000 сўм ўтказиб берилган. Даъвогар
жавобгардан 40 250 000 сўмлик маҳсулотларни қабул қилиб олган. Бироқ,
жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажармасдан,
даъвогарга 109 750 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилмаган ёки ушбу пул
маблағини қайтармаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида шартнома
бўйича 109 750 000 сўмлик қарздорлиги вужудга келган.
Ушбу ҳолат иш ҳужжатларидаги 2021 йил 10 мартдаги 69-сонли ва
2021 йил 15 мартдаги 108-сонли тўлов топшириқномалари, 2021 йил
30 июндаги 9-сонли ҳисоб-варақ фактура билан ўз исботини топган.
Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвонинг 109 750 000 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантириб асосли тўхтамга келган.
Шунингдек, даъво аризасида шартноманинг 5.1-бандига асосан
жавобгардан 54 875 000 сўм пеня ундириш сўралган бўлиб, суд
ФК 326-моддасига асосан талаб қилинган неустойкани камайтириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 17 560 000 сўм пеня ундириб қонуний
тўхтамга келган.
Чунки, ФК 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақлилиги, бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Апелляция инстанция суди ишдаги мавжуд барча ҳолатларга баҳо бериб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб,
қонуний қарор қабул қилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
Ушбу Кодекс 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги қарорини
ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни, жавобгар томонидан шикоят беришда тўланган 30 000 сўм почта
харажатларини ўз зиммасида қолдириб, ундан Республика бюджетига
1 646 250 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати,
қ а р о р қ и л а д и:
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Qurilish gisht baraka”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
кассация
шикояти
эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Qurilish gisht baraka” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 1 646 250 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарор бўйича ижро варақаси берилсин.
Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров