← Назад
Решение #590471 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ушбу Кодекс | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 июнь
4-1501-2302/Ч-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, солиқ
органи вакили
Н.Д. Полвонов (2023 йил 5 январь кунги 32-11317-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, НОМИнинг жавобгар "НОМИ" масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар НОМИ (бундан буён матнда Солиқ органи деб юритилади) судга
ариза билан мурожаат этиб жавобгар
"НОМИ" масъулияти
чекланган жамиятини банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради.
Ишни суд мажлисида кўриш вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими
жавобгарни электрон шахсий кабинетига юборилган, лекин вакили судга келмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, солиқ органи вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим
деб топади.
Жавобгар солиқ тўловчи давлат рўйхатига олинган манзилда йўқлиги учун
Солиқ органи қарорига асосан жавобгарнинг банклардаги барча ҳисоб варақлари
бўйича чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган. Шунингдек солиқ
органи томонидан шу куни солиқ тўловчининг солиқ тўловчининг шахсий
кабинетига унинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатилгани,
ўн кун муддат ичида камчиликлар бартараф этилиши таъминланмаса, судга
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операциялар ўн кундан кўп муддатга тўхтатилиши
ҳақида мурожаат қилиниши ҳақида хабарнома электрон шаклда юборилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида (бундан буён матнда
СК деб юритилади) белгиланган мажбуриятни бажармагани учун Солиқ органи
ариза билан мурожаат этиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
СК 106-моддасига асосан солиқ мажбуриятининг бажарилиши мол-мулк
гарови, кафиллик, банк кафолати, пенялар, банкдаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларнинг тўхтатилиши ва солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш билан
таъминланиши мумкин.
СК 111-моддасининг биринчи қисмида “Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн
кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига
асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади”, деб белгиланган.
Ушбу модданинг учинчи қисмида “Юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги
ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий
ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан
солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган
далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ
органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида”, деб белгиланган.
СК 111-модасининг тўртинчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши
банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Ушбу
модданинг олтинчи қисмига мувофиқ “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик
қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга,
шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган
банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди”.
СК 112-моддасининг биринчи қисмида “Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор қуйидагилар асосида қарор қабул қилинган тақдирда бекор
қилинади:
1) ушбу Кодекснинг 111-моддаси учинчи қисми 1-банди асосида — солиқ
тўловчи (солиқ агенти) томонидан молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи тақдим
этилган кундан кейин бир кундан кечиртирмасдан;
2) ушбу Кодекснинг 111-моддаси учинчи қисми 2-банди асосида — солиқ
органининг талабига жавобан ҳужжатлар, тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
тақдим этилган куни;
3) ушбу Кодекснинг 111-моддаси учинчи қисми 3-банди асосида — солиқ
органининг текширув ўтказаётган мансабдор шахсларига кириш ҳуқуқи берилган
кундан кейин бир кундан кечиктирмай;
4) ушбу Кодекснинг 111-моддаси учинчи қисми 4-банди асосида — солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) у маълум қилган манзилида йўқлигининг
асослилиги солиқ органи томонидан эътироф этилган кундан кейин бир кундан
кечиктирмай. Бундай эътироф учун солиқ тўловчининг вакили солиқ тўловчи
ҳисобда турган жойдаги солиқ органига зарур тушунтиришларни шахсан тақдим
этиши шарт.”
Жавобгар СК белгиланган мажбуриятларни бажармагани учун суд аризани
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунни 9моддасининг 12-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан озод қилингани инобатга
олинади. Ариза электрон шаклида судга юборилгани учун жавобгардан почта
ҳаражати ундирилмайди.
Бинобарин, суд ИПК 118, 176- 179, 215, 216, 217, 220, 221-222-моддаларига
асосан,
ҚАРОР
Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар "НОМИ" масъулияти чекланган
жамиятини банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар (бюджетга тўловлар, иш
ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ
ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан
мустасно) чиқиш қисми солиқ тўловчи томонидан ҳисобда турган жойи ҳақидаги
маълумотлар солиқ органига тақдим этилганига қадар тўхтатилсин.
Ҳал қилув қарорини банк муассасасига тақдим этиш вазифаси НОМИ
зиммасига юклатилсин.
Жавобгар "НОМИ" масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи
барча банклар ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб
бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан бартараф этилганидан сўнг солиқ
органининг кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар бўйича операциялар
тиклансин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят
(прокурор протест) келтирилиши мумкин.
Судья
Қ И Л Д И:
Д.С. Акрамова