Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/4227 Дата решения 07.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOVAR-XOMASHYO BIRJASI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый SULTONALIYESHERXON масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1091309 Claim ID 3313083 PDF Hash 38a6ffcf56ae5027... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2023 йил 7 июнь 4-1501-2202/4227-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг даъвогар “НОМИ” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб судга киритган жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 2 500 000 сўм ортиқча ўтказилган пул маблағи ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси даъвогар “НОМИ” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 2 500 000 сўм ортиқча ўтказилган пул маблағи ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 600 000 сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва ишни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгар почта орқали юборилгани, шунингдек жавобгар СМС хабарномаси орқали ишни кўрилиши ҳақида огоҳлантирилгани учун жавобгар иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 203-4моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, “НОМИ” АЖ жавобгар “НОМИ” МЧЖга оферта шартномасига асосан биржа хизматларини кўрсатиб келган. Биржада тузилган битим бўйича жавобгарга ортиқча 2 500 000 сўм пул маблағи ўтказилиб, биржани пул маблағини қайтариш ҳақидаги талаби бажарилмагани учун судга даъво аризаси киритилган. Тарафлар ўртасидаги низо биржа хизматларини кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. “Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуннинг 12-моддасига асосан биржа клиринг ҳисоб-китоб операцияларни ўтказади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 январдаги 33-сонли Қарори билан тасдиқланган “Товар-хом ашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидалари”нинг 2-бандига асосан клиринг деб биржа аъзолари ва уларнинг мижозларининг ўзаро мажбуриятларини белгилаш, аниқлаштириш ва ҳисобга олишга доир операциялар мажмуаси, шунингдек, ушбу Қоидалар ва биржа савдоси қоидаларига мувофиқ улар ўртасида амалга ошириладиган ўзаро ҳисоб-китоблар тушунилиши; клиринг операциялари биржанинг таркибий бўлинмаси ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) томонидан амалга оширилиши белгиланган. ҲККП томонидан хатоликка йўл қўйилиб 2022 йил 14 декабрь кунги тўлов топшириқномалари орқали электрон дўконда 2022 йил 20 ноябрь куни тузилган 815768-сонли ва 815725-сонли шартномалар бўйича 2 500 000 сўм пул маблағини ўтказиш ўрнига пул маблағи икки марта жавобгарга ўтказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб белгиланган. ФК 1023-моддасининг биринчи қисмига асосан қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт. Даъвогарнинг жавобгардан ортиқча ўтказилган 2 500 000 сўм пул маблағини ундириш талаби амалдаги қонунчиликда асослангани, жавобгарда ортиқча ўтказилган пул маблағини ушлаб қолишга қонуний асослари мавжуд эмаслиги учун суд даъво талабини тўла қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан жавобгардан республика бюджетига 330 000 сўм давлат божини ва даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қаноатлантирилсин. Даъвогар “НОМИ” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 2 500 000 ортиқча ўтказилган пул маблағи 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгардан республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Д.С. Акрамова