← Назад
Решение #590488 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article |
Текст решения
6 067 символов
4-1104-2301/1644-сонли иқтисодий иш
ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 июнь
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судьяни ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар
вакиллари Р.Халилов (Оққўрғон туман прокурори ёрдамчиси, судга
тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан), И.Азимов (судга
тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида)
ва жавобгар вакили Ғ.Бердиев (раҳбар, судга тақдим этган шахсини
тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” АЖ
манфаатида жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“ХХХ” АЖ фойдасига 64 138 583,37 сўм асосий қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ “ХХХ” АЖ манфаатида даъво аризаси билан
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ”
АЖ фойдасига 64 138 583,37 сўм асосий қарздорликни
ва суд
харажатларини жавобгардан ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари иштирок этиб, суд муҳокамаси
кунига қадар жавобгар томонидан электр энергияси бўйича юзага келган
қарздорликларни қопламаганлиги боис, даъво талабини қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида қатнашиб, жавобгар – “ХХХ”
масъулияти чекланган жамиятининг электр энергияси бўйича юзага
келган қарздорликни бартараф этишилигини ва бунинг учун жавобгарга
вақт зарурлигини таъкидлаб қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни
сўради.
Суд,
тарафларнинг
вакилларини
кўрсатувларини,
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган
материалларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддаси 2хатбошисида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
1
назарда тутилган бўлса, 244-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмаслиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига
асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 474-моддасига
кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Тарафлар ўртасида “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси
етказиб бериш” шартномаси тузилган.
Томонлар ўртасида тузилган электр энергиясини етказиб бериш
шартномаси бўйича корхона (даъвогар) истеъмолчига электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериши, истеъмолчи
(жавобгар) эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақ тўлаши
лозим бўлган.
Жавобгар тегишли тўловларни амалга ошириши лозим бўлган
бўлсада, жавобгар шартнома шартларига риоя этмасдан тўловларни
амалга оширмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2023 йил
28 апрель ҳолатига 64 138 583,37 сўм асосий қарздорлиги вужудга
келган. Шунингдек, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган
кўрсатмаларига ва судга тақдим этган маълумотига кўра, даъвогар судга
даъво ариза тақдим этгунга қадар жавобгар томонидан вужудга келган
ўзининг асосий қарздорлигини қопламаганлиги боис, жавобгарнинг
даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 64 138 583,37 сўмни ташкил
этиши аниқланди ҳамда мазкур ҳолат бўйича даъвогар вакили 2023 йил 7
июндаги №Э34/23-сонли маълумотномани ҳамда бир томонлама
тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини
судга тақдим этди.
Тарафларнинг вакилларини суд мажлисидаги кўрсатмаларига кўра,
иш ҳужжатларидаги маълумотлар ҳамда суд муҳокамасидаги ҳисобкитобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 64 138
583,37 сўмни ташкил этиши суд муҳокамасида ўз исботини топди.
Ушбуларга асосан, даъвогарнинг жавобгар “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 64 138 583,37 сўм
асосий қарздорликни ундириш талаби ўз исботини топганлиги боис, суд
даъвогарнинг мазкур талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 1182
моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд мазкур иқтисодий ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234,
244, 333, 474-моддаларини ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186 моддаларини қўллаб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12
январдаги 22-сон қарорига 1-илова “Электр энергиясидан фойдаланиш”
қоидаларига амал қилиб, суд
Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар “ХХХ” АЖ фойдасига 64 138 583,37 сўм асосий қарз ва 33
000 сўм почта ҳаражати ундирилсин;
- Республика бюджетига 1 282 771,67 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент
вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция
шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
3