Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/527 Дата решения 07.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение RECO SEMENT SIFAT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый EVERYDAY SHOX масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1118244 Claim ID 3205884 PDF Hash d60cbae73d80e3fb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
онуннинг 35-моддаси онуннинг 35 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2302/527-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 7 июнь Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья З.М.Эшмирзаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили С.Хидоятов (2023 йил 23 январдаги 34-сонли ишончнома асосида), Ф.Мустонов (2023 йил 23 январдаги 34-сонли ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакили А.Вахапов (Stat.uz маълумотига кўра раҳбар), жавобгар вакили О.Халйигитов (раҳбар А.Базаркулова томонидан 2023 йил 20 январда берилган 1-сонли ишончнома асосида), низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Юқоричирчиқ туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази вакили Ж.Хусаинов (раҳбар), Д.Артикова (А.Джуманиязовнинг вакили ишончнома билан) иштирокида, даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖнинг жавобгар “EVERYDAY SHOX” МЧЖга нисбатан “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг 2023 йил 19 январь кунги 3/2023-сонли умумий йиғилиш баённомасини ҳақиқий эмас деб топиб, оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “EVERYDAY SHOX” МЧЖга нисбатан “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг 2023 йил 19 январь кунги 3/2023-сонли умумий йиғилиш баённомасини ҳақиқий эмас деб топиб, оқибатларини қўллашни сўраган. Суднинг 2023 йил 27 мартдаги ажрими билан “EVERYDAY SHOX” МЧЖ таъсисчиси Бобочев Рифат Равилович ва 2023 йил 24 майдаги ажрими билан Юқоричирчиқ туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс “EVERYDAY SHOX” МЧЖ таъсисчиси Бобочев Рифат Равилович суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс “EVERYDAY SHOX” МЧЖ таъсисчиси Бобочев Рифат Равиловични суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими 2023 йил 24 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВга қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонасига юборилган ва ажрим Ўзбекистон Республикаси ИИВга қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонаси томонидан қабул қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент вилояти ИИББ Юқоричирчиқ тумани Ички ишлар бўлимининг 2023 йил 7 июндаги 25/40-981-сонли маълумотномасига кўра, Бобочев Рифат Равиловични Ўзбекистон Республикаси ИИВга қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётганлиги маълум қилинган. Шунингдек, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс “EVERYDAY SHOX” МЧЖ таъсисчиси Бобочев Рифат Равиловичнинг вакили судга 2023 йил 7 июнь куни суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш ҳақида илтимоснома тақдим қилиб, 2023 йил 7 июнь куни соат 11-00да Нурафшон туманлараро судида бўладиган ишда қатнашмоқчи эканлигини маълум қилиб, Юқоричирчиқ туманлараро иқисодий суди иш юритувидаги 4-1105-2302/527-сонли иқтисодий иш бўйича суд муҳокамасини бошқа кунга қолдиришни сўраган. Суд мазкур ҳолатда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс “EVERYDAY SHOX” МЧЖ иштирокчиси Бобочев Рифат Равилович ва вакилининг суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, низони унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ вакиллари даъвони қўллаб қувватлаб, жавобгар “EVERYDAY SHOX” МЧЖ таъсисчиларининг 2023 йил 19 январь кунги 3/2023-сонли умумий йиғилиши ноқонуний ўтказилганлигини маълум қилиб, иш бўйича тўпланган ҳужжатларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “EVERYDAY SHOX” МЧЖ вакили А.Вахапов (Stat.uz маълумотига кўра раҳбар) даъвони қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “EVERYDAY SHOX” МЧЖ вакили О.Халйигитов (раҳбар А.Базаркулова томонидан ишончнома берилган) даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Юқоричирчиқ туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази вакили (раҳбар) “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг иштирокчилари “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ (90 фоиз улуш) ва Бобочев Рифат Равилович (10 фоиз улуш) ҳисобланишини, “EVERYDAY SHOX” МЧЖ иштирокчиларининг 2023 йил 19 январь кунги 3/2023-сонли умумий йиғилиши ўтказилиши натижаси бўйича ҳужжатлар рўйхатдан ўтказиш учун Юқоричирчиқ туман адлия бўлими давлат хизматлари марказига тақдим қилинганлигини, ушбу ҳужжатлар ичида “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ вакили А.Джуманиязов томонидан имзоланган “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг устав капиталидаги “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖнинг 90 фоиз улушини Р.Бобочевга қайтариб бериши ҳақида хабардор қилиш ва “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖнинг 90 % улушини Р.Бобочев қабул қилиб олишини сўраб ёзган хати ҳам бўлганлигини, ушбу ҳужжатлар асосида 2023 йил 27 январь куни Бобочев Рифат Равиловичнинг “EVERYDAY SHOX” МЧЖдаги улуши 100 фоиз этиб белгиланганлигини, бироқ Бобочев Рифат Равиловичнинг “EVERYDAY SHOX” МЧЖдаги улуши ноқонуний равишда ўзгартирилганлиги ҳақидаги ҳужжатлар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ томонидан давлат хизматлари марказига тақдим этилганлиги сабабли 2023 йил 28 январда “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖнинг улуши 90 фоиз ва Бобочев Рифат Равиловичнинг улуши 10 фоиз этиб белгиланганлигини, айни вақтда “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг иштирокчилари бўлган “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖнинг улуши 90 фоизни ва Бобочев Рифат Равилович улуши 10 фоизни ташкил қилишини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган Д.Артикова (А.Джуманиязовнинг вакили) судга А.Джуманиязовнинг ёзма тушунтиришини тақдим қилди, ёзма тушунтиришда А.Джуманиязов “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ номидан у иштирок этган жамият манфаатларига зид бўлган умумий йиғилиш баённомаларини барчасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Суд даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖнинг жавобгар “EVERYDAY SHOX” МЧЖни 2023 йил 19 январь кунги 3/2023-сонли умумий йиғилиш баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини қуйидаги асосларга кўра қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг бундан (буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Аниқланишича, иш бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг таъсисчилари “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ (90 фоиз улуш) ва Бобочев Рифат Равилович (10 фоиз улуш) ҳисобланади. “RASH-MILK” МЧЖнинг ягона иштирокчиси “SIYOB SHAVKAT ORZU” фермер хўжалигининг 2022 йил 20 декабрдаги 3-сонли қарорига асосан “RASH-MILK” МЧЖ номланиши “XO’JAOBOD SEMENT SIFAT” МЧЖга ўзгартирилган. “XO’JAOBOD SEMENT SIFAT” МЧЖнинг ягона иштирокчиси “SIYOB SHAVKAT ORZU” фермер хўжалигининг 2023 йил 6 январдаги 1-сонли қарорига асосан “XO’JAOBOD SEMENT SIFAT” МЧЖнинг номланиши “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖга ўзгартирилган. Даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ томонидан Джуманиязов Атабайга 2023 йил 16 январда 25-сонли ишончнома берилган бўлиб, ишочномага асосан жиноий, фуқаролик ва маъмурий судлар жараёнининг барча босқичларида, шу жумладан ишни мазмунан кўриб чиқишда, апелляция, кассация ва назорат инстанцияларида кўриб чиқишда “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖнинг манфаатларини ифодалаш, “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ номидан тарафга тақдим этиладиган барча ваколатларни амалга ошириш ва барча процессуал ҳаракатларини бажариш, шу жумладан даъво аризасини имзолаш, уни судга тақдим этиш, низони кўриб чиқиш учун тегишли судларга бериш, қарши даъво аризасини тақдим этиш, даъво талабларидан тўлиқ ёки қисман воз кечиш, даъво ариза бериш ва уларни қайтиб олиш, уларнинг миқдорини камайтириш, даъвони тан олиш, даъвонинг предметини ёки асосини ўзгартириш, судларга илтимоснома ва аризалар бериш, келишув битимини ва медиация келишувини тузиш ва имзолаш, суд қарорлари, шу жумладан ажримлар, қарорлар устидан шикоят қилиш, давлат ижрочисининг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш, ижро варақаси ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда чақириб олиш, ундирилган мол-мулк ёки пулларни олиш ҳамда “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ таъсисчиларининг барча умумий йиғилишларида қатнашиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида ишонч билдирилган. Иш бўйича тўпланган ҳужжатларга мувофиқ 2023 йил 19 январда “EVERYDAY SHOX” МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказилиб, 3/2023-сонли баённома расмийлаштирилган ҳамда таъсисчилар умумий йиғилишида “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ собиқ (“RASH-MILK” МЧЖ)нинг 90 % улушини собиқ эгаси Бобочев Рифат Равиловичга қайтариш, “EVERYDAY SHOX” МЧЖ таъсисчиси Р.Р.Бобочевни улушини 100 % этиб белгилаш, “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг янги таҳрирдаги низомини тасдиқлаш ва ДХМдан рўйхатдан ўтказиш, янги таҳрирдаги низомни ДХМдан қайта рўйхатдан ўтказишни “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг зиммасига юклаш ҳақида қарор қабул қилинган. Юқорида қайд этилган “EVERYDAY SHOX” МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишида кўриб чиқилган масалалар юзасидан қарорни қабул қилиш бўйича “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ номидан вакил сифатида А.Джуманиязов овоз берган ва натижасига кўра расмийлаштирилган баённомани имзолаган. “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг (бундан буён матнда қонун деб юритилади) 41моддасига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли қарорининг 20бандига мувофиқ “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига асосан жамият бошқарув органининг қарори ушбу қарорни қабул қилиш бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг даъвоси билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Қонуннинг 35-моддасига кўра, иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасида иштирокчилар умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, йиғилишда қатнашаётган иштирок этувчилар эга бўлган овозларнинг умумий сони, йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилишнинг кун тартиби кўрсатилади. Иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ва улар бўйича овоз бериш якунлари, йиғилишда қабул қилинган қарорлар акс эттирилган бўлиши шарт. Шунга мувофиқ иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомаси устидан низолашиш иштирокчилар умумий йиғилишининг қарори устидан низолашишни англатади. ФК 134-моддасига кўра б ир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради. Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин. Даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ томонидан Джуманиязов Атабайга берилган 2023 йил 16 январдаги 25сонли ишончнома ўрганилганида, ушбу ишончномага асосан А.Джуманиязовга фақат “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ таъсисчиларининг барча умумий йиғилишларида қатнашиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида ваколат берилган. Бироқ А.Джуманиязов ишончнома асосида унга берилган ўз ваколати доирасидан четга чиққан ҳолда “EVERYDAY SHOX” МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишида қатнашиб, “EVERYDAY SHOX” МЧЖ таъсисчиларининг 2020 йил 1 октябрь кунидаги 6/20-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳамда “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ собиқ (“RASH-MILK” МЧЖ)нинг 2020 йил 30 сентябр кунидаги 90 % улушини жамиятга воз кечиш ҳақидаги аризасини кўриш, “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ собиқ (“RASH-MILK” МЧЖ)нинг 90 % жамиятга қайтарилган улушини собиқ эгаси Бобочев Рифат Равиловичга қайта расмийлаштириш ва янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ номидан овоз берган ва бу ҳақда 2023 йил 19 январда 3/2023-сонли “EVERYDAY SHOX” МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши баённомаси расмийлаштирилган. Қайд этилганларга кўра 2023 йил 16 январдаги 25-сонли ишончнома бўйича А.Джуманиязовга фақат “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ таъсисчиларининг барча умумий йиғилишларида қатнашишга ваколат берилганлигини, “EVERYDAY SHOX” МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилишида эса иштирок этишга ваколат берилмаганлигини, “EVERYDAY SHOX” МЧЖ таъсисчиларининг 2023 йил 19 январдаги йиғилишида А.Джуманиязов “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ номидан ваколатга эга бўлмаган ҳолда кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан овоз берганлигини ҳамда юқорида қайд этилган ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли қарорининг 20-бандига мувофиқ даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖни 2023 йил 19 январь кунги “EVERYDAY SHOX” МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишида қарорни қабул қилиш бўйича овоз беришда иштирок этмаганлигини англатишини инобатга олиб, даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖнинг жавобгар “EVERYDAY SHOX” МЧЖни 2023 йил 19 январь кунги 3/2023-сонли умумий йиғилиш баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ жавобгар “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг 2023 йил 19 январь кунги 3/2023-сонли умумий йиғилиш баённомасини ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашни сўраган. Даъвогар даъво аризасида ўзганинг 4.500.000.000 сўмлик мулкини, яъни “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖнинг 4.500.000.000 сўмлик улушини Бобочев Рифат Равилович қўлга киритганлигини маълум қилган. Шунингдек, даъвогар вакили ўзининг оғзаки тушунтиришида ва судга тақдим қилган жавобгар “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг 2023 йил 19 январь кунги 3/2023-сонли умумий йиғилиш баённомасини ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги талаби бўйича судга тақдим қилган ёзма тушунтиришида 2023 йил 19 январдаги 3/2023-сонли умумий йиғилиш баённомаси юзасидан қилинган барча ҳаракатларни ва ушбу умумий йиғилиш баённомасини келгусида давлат хизматлари марказидан қайта рўйхатдан ўтказилишини таъқиқлашни “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг 2023 йил 19 январь кунги 3/2023-сонли умумий йиғилиш баённомасини ҳақиқий эмаслиги оқибатлари эканлигини маълум қилган. “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖнинг 4.500.000.000 сўмлик улуши Бобочев Рифат Равилович томонидан қўлга киритилганлиги ҳолати тегишли далиллар билан асослантирилмади. Даъвогар умумий йиғилиш баённомасини келгусида давлат хизматлари марказидан қайта рўйхатдан ўтказилишини таъқиқлашни “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг 2023 йил 19 январь кунги 3/2023-сонли умумий йиғилиш баённомасини ҳақиқий эмаслиги оқибати сифати қўллашни сўраган бўлсада, бироқ амалдаги қонунчилик келгусидаги қилинадиган ҳаракатлар учун оқибатни қўллашни назарда тутмайди. Шу билан бирга айни вақтда “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг иштирокчилари бўлган “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖнинг улуши 90 фоизни ва Бобочев Рифат Равилович улуши 10 фоизни ташкил қилиши аниқланди. Иш ҳужжатлари ва иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг 2023 йил 19 январь кунги 3/2023-сонли умумий йиғилиш баённомасини ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги талаби ўз исботини топмади. Шу сабабли суд даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаган ҳамда ўзининг кичик бизнес субъектига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилган. Қайд этилганларга асосан суд даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгар “EVERYDAY SHOX” МЧЖдан даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖга 1.500.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундиришни, даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 1.500.000 сўм давлат божини ўз зиммасида қолдиришни ҳамда ортиқча тўланган 3.000.000 сўм давлат божини даъвогар “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖга маълумотнома асосида қайтаришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “EVERYDAY SHOX” МЧЖнинг 2023 йил 19 январь кунги 3/2023-сонли умумий йиғилиш баённомаси ҳақиқий эмас деб топилсин. “EVERYDAY SHOX” МЧЖдан “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖга 1.500.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта ҳаражати, умумий миқдорда 1.530.000 сўм пул маблағи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 1.500.000 сўм давлат божи ўз зиммасида қолдирилсин. Даъво тақдим этишда ортиқча тўланган 3.000.000 сўм давлат божи “RECO SEMENT SIFAT” МЧЖга маълумотнома асосида қайтарилсин Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. 10 Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. З.М.Эшмирзаев