Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2204/5079 Дата решения 06.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение CHIROQCHI IPAK TOLA масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "MUSAMMAN-INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089699 Claim ID 3298295 PDF Hash 7fc1a2b3b61e3eb8... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
суд ФК 326-моддаси суд ФК 326 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Ушбу Кодекс 301-моддаси Ушбу Кодекс 301 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2204/5079-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья У.Латипов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Астанов Кассация инстанциясида маърузачи судья Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 6 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, даъвогар раҳбари А.Абдуллаев иштирокида, даъвогар “Чироқчи ипак тола” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Мусамман-инвест” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 88 000 000 сўм асосий қарз ва 44 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори устидан “Мусамман-инвест” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Чироқчи ипак тола” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Мусамман-инвест” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 88 000 000 сўм асосий қарз ва 44 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими билан “Қашқадарё дори-дармон” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учнчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 88 000 000 сўм асосий қарз ва 11 200 000 сўм пеня ундирилган. Апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 январдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда судлар қарор қабул қилишда шошма-шошарликка йўл қўйганлиги оқибатида моддий ва процессуал қонун нормалари бузилганлиги, жумладан, суд даъво аризасини қабул қилишда даъвогар низони судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаганлигига баҳо бермаганлиги, жавобгарни суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилмасдан, унинг иштирокисиз кўриб чиққанлиги, жавобгар томонидан судга далиллар тақдим этишга имконият яратиб бермаганлиги, биринчи инстанция судининг камчиликларини бартараф этиш учун апелляция судлов ҳайъатига мурожаат қилганлиги, апелляция судлов ҳайъати ҳам суд муҳокамаси тўғрисида хабардор қилмасдан, суд муҳокамасида жавобгар вакили иштирокини таъминламасдан, ишни кўриб чиққанлигини важ қилиб келтириб, шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ҳамда апеляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминлашмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятга нисбатан эътироз билдириб, жавобгарнинг кассация шикояти асоссиз эканлиги, қарздорликни тўланмасдан келаётганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, биринчи ва апелляция инстанцияси қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Жавобгарнинг 2021 йил 3 июндаги аукцион савдоси натижалари тўғрисидаги якуний 01/21-сонли баённомага асосан даъвогар Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Чироқчи МФЙ, Мустақиллик кўчаси 18-уйда жойлашган “10-сонли Дорихона” биноси савдо натижаси бўйича ғолиб топилиб, уч томонлама “Сотувчи” “Қашқадарё дори-дармон” масъулияти чекланган жамияти иштирокида 2021 йил 11 июндаги “Кўчмас мулк объектини аукцион савдода сотилганлиги тўғрисида” 01/06/21-сонли қиймати 1 595 612 000 сўмлик олди-сотди шартнома тузилган ҳамда бугунги кунда даъвогар томонидан олди-сотди шартномаси бўйича тўловлар тўлиқ амалга оширилиб, 2022 йил 4 февралда расмийлаштирилган “Кучмас мулкни топшириш ва қабул қилиш” далолатномаси асосида бино-иншоотлар қабул қилиб олинган. Мазкур шартнома қиймати бўйича дастлаб, тарафлар ўртасида 2021 йил май ойида 1-сонли “Закалат пули тўғрисида келишув” тузилган. Мазкур келишувнинг 1.1-бандида “Талабгор” (даъвогар) бошланғич баҳоси 1 387 412 000 сўм бўлган “Сотувчи” “Қашқадарё дори-дармон” масъулияти чекланган жамиятига тегишли дорихона биносини сотиб олиш бўйича ўтказилган аукционда иштирок этиш учун объект (мулк) бошланғич нархидан 15 фоиз миқдорида, яъни 208 111 800 сўм закалат маблағини “Савдо ташкилотчиси” (жавобгар)нинг ҳисоб рақамига ўтказилишига келишилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгар ҳисоб-рақамига 2021 йил 1 июндаги 214-сонли тўлов топшириқномаси билан 208 111 800 сўм миқдорида закалат пулини ўтказган. Тарафлар ўртасидаги келишув шартноманинг 3.1-бандида “Аукцион ташкилотчиси” савдо якуни ҳақидаги баённома имзоланган санадан бошлаб, 30 банк куни мобайнида закалат суммасини қайтариши, келишувнинг 4.3-бандида “Сотувчи” билан тузилган шартномага мувофиқ, аукцион ғолиби олди-сотди шартномасида кўрсатилган комиссион йиғимни тўлиқ тўлагандан сўнг “Савдо ташкилотчиси” тўланган закалат пулини тўлиқ “Сотувчи”га ўтказиши кўрсатилган. “Сотувчи” “Қашқадарё дори-дармон” масъулияти чекланган жамияти томонидан судга тақдим этилган 2022 йил 28 ноябрдаги 03-01/482-сонли маълумотномада қайд этилишича “Харидор” “Чироқчи ипак тола” масъулияти чекланган жамияти томони олди-сотди шартномаси бўйича тўловларни тўлиқ амалга оширилганлиги маълум қилинган. Бироқ жавобгар томонидан закалат пулини қайтариш ҳақидаги даъвогарнинг огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар 208 111 800 сўм закалат пулининг 88 000 000 сўмлик қисми жавобгар томонидан қайтарилмаганлиги сабабли ҳам судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак Шу сабабли биринчи инстанция суди жавобгардан даъвогарга 88 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида хулосага келган. Шунингдек, даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси ва шартноманинг 5.2-бандига асосан жавобгардан 88 000 000 сўм миқдорда муддат ўтказиб юборилган асосий қарздорликнинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз миқдорида, аммо бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда 44 000 000 сўм пеня ундириш сўралган бўлиб, суд ФК 326-моддасига асосан неустойка миқдорини камайтириб, 11 200 000 сўм ундириб тўғри қилган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Кассация шикоятида судлар ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиққанлигини важ қилиб келтирган бўлсада, иш ҳужжатларида суд муҳокамаларининг жойи ва вақти тўғрисида бир неча бор огохлантирилишига қарамасдан, жавобгар узрсиз сабабларга кўра суд мажлисларида иштирок этмаган. Апелляция инстанция суди ишдаги мавжуд барча ҳолатларга баҳо бериб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, қонуний қарор қабул қилган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ жавобгар ўз талаб ва эътирозларининг асослилигини далиллар асосида исботлай олмади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Ушбу Кодекс 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан шикоят беришда тўланган 440 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатларини ўз зиммасида қолдириб, ундан қўшимча равишда 220 000 сўм давлат божи ва суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. 5 Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 283, 299-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати, қ а р о р қ и л а д и: Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори ўзгаришсиз, “Мусамман-инвест” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Мусамман-инвест” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 220 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозтига 82 500 сўм суд ҳаражтлари ундирилсин. Қарор бўйича ижро варақалари берилсин. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров