Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2228/57378 Дата решения 06.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KDS BUILD GROUP масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый BEKZOD ABDULLOH BUILDING масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1090028 Claim ID 3276492 PDF Hash 19879c96ae0607d5... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2228/57378-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.Хайруллаева Апелляция инстанциясида ажрим чиқарган судья – Р.Рашидов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2023 йил 6 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, даъвогар “KDS Build Group” масъулияти чекланган жамиятининг “Bekzod Abdulloh building” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 256 507 820 сўм зарар ундириш тўғрисида тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 14 мартдаги ажрими устидан “Bekzod Abdulloh building” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “KDS Build Group” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси мурожаат қилиб, “Bekzod Abdulloh building” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 256 507 820 сўм зарар ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 127 867 820 сўм зарар, 1 278 678,2 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилган. Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 14 мартдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Жавобгар суднинг ушбу ажримидан норози бўлиб кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 14 мартдаги ажримини бекор қилиб, иқтисодий ишни апелляция тартибида кўриб чиқиш тўғрисида ажрим чиқаришни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, ҳал қилув қарори нусхасини кеч олганлигини, уни қабул қилинганлигидан хабари бўлмаганлигини, шу сабабли апелляция шикояти бериш муддати ўтказиб юборилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида тарафларнинг вакиллари иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни тарафлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни, суднинг ажримини бекор қилиб, апелляция шикоятини, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Аниқланишича, жавобгар 2023 йил 2 мартда апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, суднинг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилишни сўраган. Бироқ, Тошкент шаҳар суди иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, шикоят беришда икки ойлик муддат узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб ҳисоблаб, илтимосномани қаноатлантирмасдан, 2023 йил 14 мартдаги ажрими билан апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида асоссиз хулосага келган. Чунки, жавобгарнинг апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасида баён этилган важлари асосли бўлиб, 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори 2022 йил 29 декабрда жавобгарнинг юридик манзилига “Гибрид почта” тизими орқали юборилган. Бироқ, “Гибрид почта” тизимининг 2023 йил 6 январдаги хабарномасида қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамаслиги маълум қилинган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб, суднинг ажримини бекор қилишни ва апелляция шикоятини, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ҳал қилишни апелляция инстанцияси судининг зиммасига юклашни лозим топади. 3 Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 305-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Bekzod Abdulloh building” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 14 мартдаги ажрими бекор қилинсин. Апелляция шикояти иш апелляция инстанцияси судида кўриш учун Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин, Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров