Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2202/1574 Дата решения 06.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят Экалогия ва атроф -муҳитни муҳофаза қилиш давлат бошқармаси Ответчик / Подсудимый "Фарғонасувтаминот" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1116254 Claim ID 3252333 PDF Hash 020d2f1c863baec5... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2202/1574-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари (ишончномага асосан) ХХХ, ХХХ, жавобгар вакиллари (ишончномага асосан) ХХХ, ХХХ, ХХХларни иштирокида, даъвогар «А»нинг жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятидан 4 130 566 240 сўм компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Б” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан очиқ сув хавзаси ва жой релефида тозаланмаган оқава сувни ташланганлиги учун ҳисобланган 4 130 566 240 сўм компенсация тўловларини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан «А», Фарғона вилоят Табиат ресурслари бошқармаси билан алмаштирилган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво аризасини қувватлаб, жавобгар жамиятнинг шаҳар ва туман бўлимларига қарашли оқава сув тозалаш иншоотидан олинган тахлил натижаларига кўра, фақатгина белгиланган меъёридан юқори қисмига ҳисоб-китоб ишлари олиб борилганлиги натижасида жами 1 044 085 937 сўм ҳисобланганлиги, 2019, 2020 ва 2021 йиллар учун МЧЖнинг 18 шаҳар ва туманлари бўйича жами 2 710 400 075 сўм мидорида компенсация тўловлари ҳисобланганлиги, шунингдек, текшириш жараёнида Қўқон, Фарғона, Қувасой шаҳарлари, Қува, Бувайда туман бўлимларига қарашли оқава сувларни тозалаш иншоотларидан чиқаётган сувлар Атроф муҳит мониторинги бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган лабараторик таҳлил натижаларига кўра, тозалашдан чиқаётган сувлар таркибидаги ифлослантирувчи моддалар миқдори белгиланган меъёрий кўрсатгичлардан ортганлиги аниқланганлиги сабабли 376 360 678 сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳисобланганлиги, бундан ташқари, жавобгар корхонада табиатни муҳофаза қилишга қаратилган қонунлар талаблари ижроси юзасидан ўтказилган 05.03.2020 йил кунги далолатномада, 2019 йил 1-чорагида 5 616 120 сўм, 2-чорагида 5 958 681 сўм, 3-чорагида 7 633 155 сўм, жами 19 207 956 сўм кўрсатилган, лекин 4-чораги ва жавобгарни қайси шаҳар ёки тумани бўйича эканлиги кўрсатилмаган, шундай бўлсада, ушбу 19 207 956 сўмни инобатга олинишига эътирозлари йўқлигини билдириб, даъвони қолган қисмини қаноатлантирилишини сўради. 1 Жавобгар вакиллари даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини билдириб, даъвогарнинг даъвоси асоссизлиги, жавобгар томонидан ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги учун 2019, 2020, 2021 йиллар учун ортирувчи 20 баравар миқдорда коэфицент қўлланилиб, ВМ 820-сонли қарорида белгилаб қўйилган формулага қўймай, нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги, даъвогар томонидан олиб борилган текширишлар юзаки, қонунга асосланмаган ҳолда фақатгина ўз ички ишонч ва фараз қилинган рақамлар асосида ўтказилганлиги, хаттоки жавобгарда мавжуд бўлган норматив ҳужжатлар, ҳисоботлар топширилганлиги ва тўловлар мавжуд эканлигига умуман эътибор қаратмаганлиги, даъвогарнинг фақат 2021 йил учун текшириш далолатномасида кўрсатилган, ўзлари томонидан ҳисобланган, жами туман, шаҳарлар бўйича 113 411 383 сўм ишлаб чиқариш чиқиндиларини жойлаштирганлик учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони қолган қисмини рад этилишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, “Б” масъулияти чекланган жамияти фаолиятида, Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросини таъминлаш юзасидан 2022 йил 31 январь кунги ўтказилган текшириш далолатномаси тузилган. Ушбу текшириш далолатномасига кўра, жавобгар жамиятнинг шаҳар ва туман бўлимларига қарашли оқава сув тозалаш иншоотидан олинган тахлил натижаларига мувофиқ, тозалашдан чиқаётган сувлар таркибидаги ифлослантирувчи моддалар миқдори белгиланган меъёрий кўрсатгичлардан ортганлиги сабабли жами 1 044 085 937 сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган. Шунингдек, жавобгар жамиятнинг шаҳар ва туманларида 2019, 2020 ва 2021 йилларда компенсация тўловларини ҳисоботи топширилмаганлиги ҳамда тозалаш иншоотлари томонидан тозаланиб чиқаётган оқава сувларни таркибидаги ифлослантирувчи моддалар миқдори ортганлиги аниқланиб, қўшимча равишда жами 2 710 400 075 сўм мидорида компенсация тўловлари ҳисобланган. Шунингдек, текшириш жараёнида Қўқон, Фарғона, Қувасой шаҳарлари, Қува, Бувайда туман бўлимларига қарашли оқава сувларни тозалаш иншоотларидан чиқаётган сувлар Атроф муҳит мониторинги бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган лабараторик таҳлил натижаларига кўра, тозалашдан чиқаётган сувлар таркибидаги ифлослантирувчи моддалар миқдори белгиланган меъёрий кўрсатгичлардан ортганлиги аниқланганлиги сабабли 376 360 678 сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳисобланган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан очиқ сув хавзаси ва жой релефида тозаланмаган оқава сувни ташланганлиги учун ҳисобланган 4 130 566 240 сўм компенсация тўловларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 22-бандига кўра, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар 2 томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади. Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қуйидаги муддатларда тақдим этилади: I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача; III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача. Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин. Низомнинг 26.-бандига кўра, I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар. Аванс компенсация тўловлари олдинги чорак маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Тегишли чорак учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлган тақдирда, компенсация тўлови ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача амалга оширилади. Бу ҳолатда ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга норматив бўйича ва нормативдан ортиқ чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ҳисоб-китоби молиявий ҳисобкитобни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда, йилига бир марта экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади. Ҳисобот йили тугагач аванс тўловлари биринчи — учинчи ва тўртинчи чорак якунларини инобатга олган ҳолда йиллик ҳисобот юритилиб, ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланганлиги, оқизилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлигининг йил давомидаги ҳақиқий массасига мувофиқ, қайта ҳисоб китоб қилиниб, якуний тўлов қиймати ҳисоблаб чиқилади ҳамда тўловга қаратилади. Низомнинг 23.-бандига кўра, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органи масъул шахси электрон шаклда тақдим қилинган компенсация тўловларининг ҳисоб-китоби тўғрилигини текширади. Бу ҳолда икки иш куни ичида: мавжуд ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилган текширишда ҳисоб-китоб тўғри деб топилган тақдирда, масъул шахснинг электрон рақамли имзоси билан компенсация тўловини амал ошириш учун компенсация тўловчи субъектга қайтарилади; компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган ҳолатларда, масъул шахс электрон рақамли имзоси билан уларни компенсация тўловчи субъектга асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда такроран кўриб чиқиш учун қайтаради. 3 Туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими қоғоз шаклида тақдим қилинган компенсация тўловларининг ҳисоб-китоби тўғрилигини аниқлайди. Бу ҳолда икки иш куни ичида: текширилган ҳисоб-китобнинг бир нусхаси масъул шахснинг имзоси билан компенсация тўловчи субъектга қайтарилади; компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган ҳолатларда масъул шахс уларни компенсация тўловчи субъектга асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда такроран кўриб чиқиш учун қайтаради. Компенсация тўловчи субъектлар аниқланган камчиликларни икки иш куни ичида бартараф қилиб, компенсация тўлови ҳисоб-китобларини қайта кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этади деб белгиланган. Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар вакилларига компенсация тўлови ҳисоб-китобларини қайта кўриб чиқиш ва келишиш учун бир неча маротаба имконият берилсада, компенсация тўлови ҳисоб-китобларини қайта кўриб чиқилиши натижаси бўйича ўзаро келишилмади. Бундан ташқари, жавобгар вакиллари суд мажлиси жараёнида, жавобгар томонидан ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги учун 2019, 2020, 2021 йиллар учун ортирувчи 20 баравар миқдорда коэфицент қўлланилиб, ВМ 820-сонли қарорида белгилаб қўйилган формулага қўймай, нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги, даъвогар томонидан олиб борилган текширишлар юзаки, қонунга асосланмаган ҳолда фақатгина ўз ички ишонч ва фараз қилинган рақамлар асосида ўтказилганлиги жавобгар томонидан ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги учун 2019, 2020, 2021 йиллар учун ортирувчи 20 баравар миқдорда коэфицент қўлланилиб, ВМ 820-сонли қарорида белгилаб қўйилган формулага қўймай, нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги, даъвогар томонидан олиб борилган текширишлар юзаки, қонунга асосланмаган ҳолда фақатгина ўз ички ишонч ва фараз қилинган рақамлар асосида ўтказилганлиги ва бошқа важлари билан қуйидагиларга асосан суд, қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Юқорида таъкидланган Низомнинг 25.-бандига кўра, экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан келишилган компенсация тўлови ҳисоб-китоблари компенсация тўловчи субъектларни келишилган ҳисоб-китобларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарликдан озод этмайди. Компенсация тўловчи субъектлари фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда тўлов ундирилади деб белгиланган. Шунингдек, 2022 йил 16 июль кунги эксперт хулосасига кўра, жами ҳисобланган 1 044 085 937,27 сўм компенсация тўловлари ҳар бир филиал учун 4 кунлик таҳлил натижаларига асосан 4 кунлик компенсация миқдорини ташкил этганлиги, қўшимча компенсация тўловларини ҳисобланиши ҳамда даъво аризасида кўрсатилган компенсация миқдоридан ортишига сабаб бўлиши мумкинлиги, жами 2 710 400 075 сўм ва жами 376 360 678 сўм миқдоридаги компенсация тўловлари тўғри ҳисобланганлиги ҳамда текширувларни электрон рўйхатдан ўтказиш ягона тизимига тўғри жойлаштирилиб, бу ҳақида МЧЖ раҳбарига текшириш бошланишидан олдин огоҳлантирилиб, тилхат асосида текшириш бошланганлиги ҳолатлари билдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳаайъати кассация иснтанциясининг 2023 йил 17 март кунги қарорига кўра, Вазирлар Махкамасининг 820 ва 202-сонли қарорлари билан тасдиқланган Низомларда 4 экологик меъёрий ҳужжат (ПДС)да кўрсатилган нормативдан ортиқча атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташланса, оқизилса ва чиқиндилар жойлаштирилса 10 (20) шартли коэффициент қўлланилиши белгиланганлигига апелляция инсстанцияси суди эътибор бермаганлиги, мониторинг ва текшириш натижалари бўйича ҳисобланган 1 044 085 937 сўм компенсация тўловлари учун тузилган намуна олиш АКТ, таҳлил натижалари ва ҳисоб-китоблар иш ҳужжатларининг 1-жилд 6-13, 15-18, 21-47, 49-79-бетларида, 376 360 678 сўм компенсация тўловлари учун намуна олиш АКТ, таҳлил натижалари ва ҳисобкитоблар иш ҳужжатларининг 1-жилд 118-124-бетлари, 2-жилд 20-21, 25-27бетларида, 2 710 400 075 сўм компенсация тўловларининг ҳисоб-китоблари иқтисодий иш 1-жилднинг 2-19, 73-88-бетларида мавжудлиги кўрсатиб ўтилган. Низомнинг 37.-бандига кўра, Ушбу Низомнинг тўғри қўлланишини назорат қилиш экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Шунингдек, жавобгар вакили томонидан 2020 йил 4-чорак компенсация тўловлари ҳисоб-китоби бўйича 14 700 000 сўм тўловлар тўлаб берилганлигини билдирсада, иш ҳужжатларига тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси илова қилинмаган ҳамда даъвогар вакилларини суд мажлисидаги кўрсатмасига кўра, ушбу суммадаги жавобгарнинг ҳисоботи Экология бошқармасида рўйхатга олинмаганлиги сабабли тан олинмаслиги билдирилган. Шу сабабли суд, жавобгарнинг ушбу важларига ҳам қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан жами 4 130 846 240 сўм компенсация тўловини ундириш сўраган бўлсада, лекин Қўқон шаҳар оқава ва сув тозалаш иншооти бўйича 2021 йилни 1-чорагида 24 648 147 сўм, 2-чорагида 20 792 553 сўм, 3-чоракда 20 253 308 сўм, 4-чоракда 11 903 260 сўм, жами 77 597 268 сўмни ташкил қилсада, жамланишида хатоликка йўл қўйилиб, 77 877 268 сўм ҳисобланган. Шунингдек, иш ҳужжатларига тақдим қилинган жавобгар корхонада табиатни муҳофаза қилишга қаратилган қонунлар талаблари ижроси юзасидан ўтказилган 05.03.2020 йил кунги далолатномага кўра, 2019 йил 1-чорагида 5 616 120 сўм, 2чорагида 5 958 681 сўм, 3-чорагида 7 633 155 сўм компенсация тўловлари ҳисоботи топширилганлиги ва тўловлар амалга оширилганлиги кўрсатилганлиги сабабли даъвогар вакилининг даъво талабидаги суммадан ушбу суммани олиб ташлаш мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақидаги кўрсатмаларини ҳисобга олиб, жавобгар томонидан далолатномада кўрсатиб ўтилган яъни тўланган жами 19 207 956 сўмни инобатга олишни лозим деб топди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 4 130 566 240 сўм компенсация тўловлари ундириш талабидан (4 130 566 240 сўм – 280 000 сўм 19 207 956 сўм) = 4 111 358 284 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. 5 Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 9-моддаси 8-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари — атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридагиларга асосан суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 4 111 358 284 сўм компенсация тўловлари ва тўланган ва 51 600 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ биринчи, апелляция ва кассация инстанциялари учун жами 164 454 331,36 сўм давлат божи ундиришни, даъвони рад этилган қисми бўйича даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни ҳамда жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун тўланган 24 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ва жавобгардан кассация инстанцияси учун 75 000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар Фарғона вилоят Табиат ресурслари бошқармаси фойдасига жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 111 358 284 сўм компенсация тўловлари ва тўланган ва 51 600 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 164 454 331,36 сўм давлат божи ундирилсин. “Б” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанцияси учун тўланган 24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ажрими устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев 6