Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2202/1138 Дата решения 06.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение FAOL BARAKA QURILISH XAMKOR масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SAYXUNOBOD TUMANI XALQ TA`LIMI BO`LIMI
Source ID 1089722 Claim ID 3300160 PDF Hash 385efdfa19145919... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2202/1138-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А.Қудратов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Б.Исаков Кассация инстанциясида маърузачи судья Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 6 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаров иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, даъвогар раҳбари О.Атабоев, вакиллари — Х.Усмонов (2022 йил 5 сентябрдаги 13-сонли ишончномага асосан) ва адвокат У.Хайдаров иштирокида, даъвогар “Фаол барака қурилиш ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Сайхунобод туман халқ таълими бўлими ҳисобидан 125 130 328 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги қарори устидан “Фаол барака қурилиш ҳамкор” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Фаол барака қурилиш ҳамкор” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар - деб юритилади) Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Сайҳунобод туман халқ таълими бўлимидан (кейинги матнларда жавобгар - деб юритилади) 125 130 328 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 15 августдаги ажрими билан низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси, Сирдарё вилоятидаги Молиявий назорати бошқармаси, Сайҳунобод туман ҳокимлиги Молия бўлими жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 122 063 059 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 538 655 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 декабрдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарорининг “жавобгардан даъвогар фойдасига 122 063 059 сўм ундириш қисми 60 837 470 сўмга ўзгартирилиб даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 июндаги ажрими билан Сайхунобод туман халқ таълими бўлими унинг процессуал ҳуқуқий вориси Сайхунобод туман мактаб таълими ва мактабгача таълим бўлими билан алмаштирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминлашмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ва ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгар билан шартнома тузмасдан Сайҳунобод туман халқ таълими бўлими ҳудудида 2 очколи ва Сайҳунобод туманидаги 28-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида 10 очколи ҳожатхона биноларини қуриш билан боғлиқ ишларни бажарган. Даъво аризасида, даъвогар жавобгар билан ёзма шартнома тузилмасдан унинг оғзаки топшириғи бўйича юқорида кайд этилган ҳожатхона биноларини қуриш билан боғлиқ пудрат ишларини ўз ҳисобидан амалга оширганлиги, ишларни бажарган бўлсада жавобгар шартнома тузмасдан, тўловларни амалга оширишдан бўйин товлаб келаётганлиги қайд этилган. Даъвогар томонидан бажарилган ишлар бўйича шартнома тузилмаганлиги, ҳамда бажарилган ишлар жавобгар томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олинмаганлиги оқибатида мазкур низо юзага келган. Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 125 130 328 сўм асосий қарз суммасини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 666-моддаси биринчи қисмига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 306-сонли Қарорининг 5-бандида ФКнинг 108 ва 109-моддалари мазмунига кўра, қурилиш пудрати шартномаси оддий ёзма шаклда тузилиши ва ушбу шаклга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши, бироқ тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиши, бунда, агар қурилиш пудрати шартномаси ёзма шаклда тузилмаган бўлса, тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини ёзма ёхуд бошқа далиллар билан тасдиқлашлари мумкинлиги, шунга кўра, қурилиш ишларини бажариш билан боғлиқ низони ҳал этишда тарафлар қурилиш пудрати шартномасини оддий ёзма шаклда тузмаган ҳолда ҳуқуқий муносабатга киришганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур Пленум қарорининг 2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги белгиланган. Сирдарё вилоятидаги Давлат Молиявий назорати бошқармасининг 2022 йил 17 августдаги 241-сонли буйруғига асосан назорат тадбирини ўтказиш натижалари бўйича 2022 йил 19 августдаги далолатномасига кўра Сайҳунобод туман халқ таълими бўлимида қурилган 2 очколи ҳожатхона қурилиш ишларига хақиқатда 60 837 470 сўм, Сайҳунобод туманидаги 28-сонли умумтаълим мактабида 10 очколи ҳожатхона қурилиш ишларига 61 225 589 сўм маблағ сарфланганлиги аниқланган. Биринчи инстанция суди мазкур хулосага асосланиб, Сайҳунобод туман халқ таълими бўлимида қурилган 2 очколи ҳожатхона биносини қуриш билан боғлиқ 60 837 470 сўм маблағларни ундириш ҳақида тўғри хулосага келган. Чунки, мазкур ҳожатхона биноси бевосита жавобгарнинг топшириғига асосан қурилган бўлиб, ҳозирги кунда унинг фойдаланишида. Ушбу ҳожатхона биносининг айнан жавобгар ҳудудида қурилганлиги фактининг ўзи қурилиш бевосита жавобгарнинг топшириғи асосида амалга оширилганлигини тасдиқлайди. Гарчи, жавобгар шартнома тузилмаганлигини, бино ҳомийлик сифатида қурилганлигини важ келтирсада, апелляция судлов ҳайъати жавобгарнинг ушбу важларини ўринсиз деб ҳисоблаб, асосли тўхтамга келган. жавобгарнинг топшириғи асосида қурилганлиги ва шунга кўра тарафлар ўзаро ҳуқуқий муносабатга киришганликлари сабабли даъвогар бажарилган ишлар қийматини талаб қилишга ҳақлидир. Жавобгарнинг қурилиш ишлари ҳомийлик сифатида амалга оширилганлиги ҳақидаги важлари эса бирон бир далил билан тасдиқланмаган. Бу ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан даъвогар жавобгардан 2 очколи ҳожатхона қурилиш ишларига хақиқатда сарфланган 60 837 470 сўмни талаб қилишга ҳақли эканлгига тўғри ҳуқуқий баҳо берган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъвогар фойдасига жавобгардан Сайҳунобод туманидаги 28-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида 10 очколи ҳожатхона қурилиш ишларига сарфланган 61 225 589 сўм маблағни ундириш ҳақида барвақт хулосага келган. Даъвогар томонидан жавобгар Сайҳунобод туман халқ таълими бўлими раҳбарининг буюртмасига кўра, Сайҳунобод туманидаги 28-сонли умумтаълим мактабида 10 очколи ҳожатхона биноси қурилиши ишларини бошлаганлиги ва маблағ тўланмаганлиги сабабли қурилишни тўхтатганлигини важ қилиб келтирган бўлса-да, ушбу важларини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаган. Чунки, иш ҳужжатларида, жавобгар томонидан даъвогарга 28-сонли умумтаълим мактабида 10-очколи ҳожатхона қуриш бўйича топшириқ ёки кўрсатма берилганлигини тасдиқловчи бирон бир далил мавжуд эмас. Шу сабабли апелляция инстанцияси суди тарафлар 28-сонли умумтаълим мактабидаги қурилиш бўйича ҳеч қандай ҳуқуқий муносабатга киришмаган деб тўғри ҳуқуқий баҳо берган. ФК 240-моддасига кўра агар бошқача тартиб тарафларнинг келишувида назарда тутилган бўлмаса ва иш муомаласи одатларидан ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор мажбуриятни бажариш чоғида ижрони кредиторнинг ўзи ёки бу иш учун у ваколат берган шахс қабул қилаётганлигини исботлашни талаб қилишга ҳақли бўлади ва бундай талабни қўймаганлик оқибатлари хавфи унинг зиммасида бўлади. ФК 335-моддасига мувофиқ, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Иш ҳужжатларига кўра, “Буюртмачи” - жавобгар ва “Ижрочи” “ALI ADONIS PLUS” МЧЖ ўртасида 2021 йил 31 июлда давлат харидлари учун махсус информацион порталда 7800495-сонли шартнома тузилиб, ижрочи буюртмачига техник хулоса бериш бўйича хизматлар кўрсатилган. Шунингдек, “Буюртмачи” Сайҳунобод туман халқ таълими бўлими ва “Ижрочи” “Сирдарё вилоят лойиҳа ишлаб чиқариш бошқармаси” МЧЖ ўртасида 2021 йил 1 августда давлат харидлари учун махсус информацион порталда 7802117-сонли шартнома тузилиб, ижрочи буюртмачига халқ таълими бўлимида 2 очколи ҳожатхона лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатилган. Бундан ташқари, “Буюртмачи” Сайҳунобод туман халқ таълими бўлими ва “Ижрочи” “ALI ADONIS PLUS” МЧЖ ўртасида 2021 йил 21 июлда давлат харидлари учун махсус информацион порталда 7787847-сонли шартнома тузилиб, ижрочи буюртмачига техник хулоса бериш бўйича хизматлар кўрсатилган. Шунингдек, “Буюртмачи” Сайҳунобод туман халқ таълими бўлими ва “Ижрочи” “Сирдарё вилоят лойиҳа ишлаб чиқариш бошқармаси” МЧЖ ўртасида 2021 йил 16 июлда давлат харидлари учун махсус информацион порталда 7781627-сонли шартнома тузилиб, ижрочи буюртмачига 28-сонли умумтаълим мактаб худудида 10 очколи ҳожатхона лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатилган. Ушбу кўрсатилган хизматлар учун Сайҳунобод туман халқ таълими бўлими томонидан қабул қилиниб, кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб китоб ишлари амалга оширилган. Бироқ, мазкур ҳужжатлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 28-сонли умумтаълим мактабида 10 очколи ҳожатхона қурилиши бўйича ўзаро ҳуқуқий муносабатга киришганликларини тасдиқловчи далил ҳисобланмайди. Қайд этилганларга кўра, даъвогар ва жавобгарнинг Сайҳунобод туманидаги 28-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида 10 очколи ҳожатхона қурилиши бўйича ҳуқуқий муносабатга киришганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги сабабли жавобгарнинг ушбу объект бўйича бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш мажбурияти ҳам вужудга келмаган, шу боис, даъвонинг ушбу қисми асоссиздир. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъвонинг талабининг 64 292 885 сўмлик қисмини қаноатлантиришни рад этиб қонуний тўхтамга келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 23 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан шикоят беришда тўланган 30 000 почта харажатини унинг зиммасида қолдириб, ундан 6 Республика бюджетига 642 929 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 283, 299-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати, қ а р о р қ и л а д и: Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Фаол барака қурилиш ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Фаол барака қурилиш ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 642 929 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Қарор бўйича ижро варақалари берилсин. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров