← Назад
Решение #590602 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 94 | — | law | |
| ИПК | 95 | — | law | |
| ИПК | 96 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2301/987-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Хаитбоев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – И.Юсупов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
“HSM-Asia Leasing” МЧЖ вакили Э.Болтаев (2022 йил 7 сентябрдаги
22/243-сонли ишончнома асосида) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатасининг
Тошкент
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг
“CHIRCHIQSELMASH” МЧЖ манфаатида “HSM-Asia Leasing” МЧЖдан
5 633 144 624,30 сўм асосий қарз, 2 658 744 873,52 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 мартдаги ажрими
ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 апрелдаги қарори устидан “HSM-Asia Leasing” МЧЖ томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси
(бундан
буён
матнда
палата
деб
юритилади)
“CHIRCHIQSELMASH” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “HSM-Asia Leasing” МЧЖдан
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 5 633 144 624,30 сўм асосий
қарз, 2 658 744 873,52 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасига даъвони таъминлаш тўғрисидаги
ариза илова қилиб, унда жавобгарнинг АТБ “Ипотека банк” Тошкент шаҳар
Мехнат филиалидаги ҳисоб рақами ва барча банклардаги ҳисоб
рақамларидаги 8 291 034 620,57 сўм миқдоридаги пул маблағларига банд
солишни, жавобгарга тегишли бўлган барча кўчмас мол-мулкларига,
транспорт воситаларига банд солишни, шунингдек жавобгар томонидан
устав фондидаги улушини учинчи шахсларга ўтказишни ёки сотишни
тақиқлаш тўғрисида ажрим чиқариб беришни сўраган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 мартдаги ажрими
билан ариза қисман қаноатлантирилиб, иш бўйича суд ҳужжати қабул
қилиниб у қонуний кучга киргунга қадар, жавобгарнинг банк
(СТИР: 305749384, АТИБ “Ипотека банк” Мехнат филиали, МФО: 00423, ҳ/р:
2020 8000 0009 1910 0001) ҳисобрақамида мавжуд бўлган пул
маблағларининг 5 633 144 624,30 сўм миқдорда фақат чиқиш қисми (бюджет
ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлар, ойлик иш ҳақи, нафақалар,
шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга
етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)
хатлаб қўйилиши кўрсатилган.
Жавобгар биринчи инстанция судига илтимоснома билан мурожаат
қилиб, суднинг 2023 йил 6 мартдаги ажримини бекор қилиш сўралган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 мартдаги
ажрими билан жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 апрелдаги қарори билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 6 мартдаги ажрими ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Жавобгарнинг
кассация
шикоятида
даъвогарнинг
аризаси
асослантирилмаган бўлса-да, ариза қаноатлантирилганлиги, жавобгар
қишлоқ хўжалик корхоналарига техника етказиб бериш билан шуғулланиши,
ҳисоб рақамлар хатлаб қўйилган тақдирда, техникаларни ўз вақтида етказиб
бериш имконияти йўқолиши, олинган кредит маблағларини ўз вақтида
қайтарилмаслигига олиб келиши, жавобгарнинг балансида 30 млрд. сўмлик
техникалари мавжудлиги, агар суд қарздорликни ундириш тўғрисида қарор
чиқарган тақдирда ҳам ушбу қарздорликни тўлашга иқтисодий салоҳияти
борлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиш
сўралган.
Суд муҳокамасида палата ва даъвогардан вакил иштирок этмади, бироқ
иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил
мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини
бекор қилишни сўради.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини эшитиб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 93-моддасининг биринчи ва иккинчи
қисмларига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони
таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади. Даъвони таъминлашга, агар
шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши
ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд
ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.
ИПК 94-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра жавобгарга
тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш даъвони
таъминлаш чоралари бўлиши мумкин.
Мазкур модданинг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ суд
даъвони таъминлаш бўйича бошқа чораларни кўриши мумкин, шунингдек
даъвони таъминлаш бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта чора кўрилиши
мумкин. Даъвони таъминлаш чоралари билдирилган талабга мутаносиб
бўлиши керак.
ИПК 95-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларига мувофиқ
даъвони таъминлаш тўғрисидаги илтимоснома даъво аризасида баён этилиши
мумкин. Агар даъвони таъминлаш тўғрисидаги илтимоснома даъво аризасида
баён этилса, мазкур илтимосномада ушбу модда иккинчи қисмининг
4 ва 5-бандларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган бўлиши лозим.
ИПК 96-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ даъво аризаси билан
бирга берилган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш
билан бир вақтда, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд
томонидан кўриб чиқилади.
Мазкур ҳолатда, даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза даъво
аризасига илова қилинган бўлиб, унда жавобгарнинг АТБ “Ипотека банк”
Тошкент шаҳар Мехнат филиалидаги ҳисоб рақами ва барча банклардаги
ҳисоб рақамларидаги 8 291 034 620,57 сўм миқдоридаги пул маблағларига
банд солишни, жавобгарга тегишли бўлган барча кўчмас мол-мулкларига,
транспорт воситаларига банд солишни, шунингдек жавобгар томонидан
устав фондидаги улушини учинчи шахсларга ўтказишни ёки сотилишини
тақиқлаш тўғрисида ажрим чиқариб беришни сўраган.
Биринчи инстанция суди қайд этилганларни, жумладан, ИПК
94-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра жавобгарга тегишли молмулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш даъвони таъминлаш чоралари
бўлиши мумкинлиги ни инобатга олиб, аризани қисман қаноатлантиришни,
иш бўйича суд ҳужжати қабул қилиниб у қонуний кучга киргунга қадар,
жавобгарнинг банк (СТИР: 305749384, АТИБ “Ипотека банк” Мехнат
филиали, МФО: 00423, ҳ/р: 2020 8000 0009 1910 0001) ҳисобрақамида
мавжуд бўлган пул маблағларининг 5 633 144 624,30 сўм асосий қарз
миқдорда фақат чиқиш қисмини (бюджет ва бюджетдан ташқари мажбурий
тўловлар, ойлик иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз
ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун
маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно) хатлаб қўйишни, жавобгарнинг
бошқа банк ҳисоб рақамлари аризада кўрсатилмаганлиги, кўчмас молмулклари, транспорт воситалари, Устав фондидаги улушларини тасдиқловчи
ҳужжатлар аризага илова қилинмаганлиги, уларни тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эмаслиги сабабли аризанинг ушбу қисмини қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ажримни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида,
асосли хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 33 000 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Чирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 6 мартдаги ажрими ва Тошкент вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори
ўзгаришсиз, “HSM-Asia Leasing” МЧЖ томонидан берилган кассация
шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев