← Назад
Решение #590604 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 6 июнь
4-1102-2302/1938-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов, даъвогар –
“Hamkorbank” ATBнинг жавобгар – “Imkon Permix” МЧЖга нисбатан 2019 йил
5 февралда ҳамда 2019 йил 30 майда имзоланган ижара шартномаларида
кўрсатилган терминалнинг баланс баҳосининг қолдиқ қиймати 300.303 сўм ва
330.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъвоси аризаси бўйича иқтисодий
ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Hamkorbank” ATB (бундан кейин матнда - даъвогар) даъво ариза билан
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “Imkon Permix” МЧЖ
(бундан кейин матнда - жавобгар)га нисбатан 2019 йил 5 февралда ҳамда
2019 йил 30 майда имзоланган ижара шартномаларида кўрсатилган
терминалнинг баланс баҳосининг қолдиқ қиймати 300.303 сўм ва 330.000 сўм
жарима ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси
юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича
ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар
судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 5 февралда
“Тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш терминалларини ижарага
бериш тўғрисида” 04850255/Т-сонли шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг
1.1-бандига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга терминал маркаси РАХ 90,
сони 1 (бир) “дона серия номери 3К 237106 бўлган, суммаси 2.699.089,59 сўм
терминални ижарага бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 2.1.1-бандига кўра, банк ижарага олувчига техник жихатдан
соз, фойдаланиш учун яроқли ҳолдаги тўловларни пластик карточкалар билан
қабул қилиш терминалини ижарага бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Мазкур шартноманинг 2.2.2-бандига кўра, ижарага олувчи тўловларни
пластик карточкалар билан қабул қилиш терминалидан фойдаланганлиги учун
ижара ҳақини ҳар ойнинг 25 санасига банкнинг 459000000001159101-сонли
ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида 2023 йил 17 май ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
300.303 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар
даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ФКнинг
544-моддасига
асосан,
ижарага
олувчи
мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан
даъвогар олдидаги 300.303 сўм қолдиқ қиймати бўйича қисман бўлса-да
тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво
талабларининг 300.303 сўм қолдиқ қийматини ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.1.4-бандига асосан,
асосан жавобгардан 330.000 сўм жарима ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг жарима ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 330.000 сўм жарима миқдорини 80.000 сўмгача камайтиришни,
жариманинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 333, 535, 544моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Imkon Permix” МЧЖ ҳисобидан “Hamkorbank” ATB фойдасига 300.303 сўм
қолдиқ қиймати, 80.000 сўм жарима ва 33.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Imkon Permix” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 330.000 сўм давлат
божи ундирлсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V бўлимининг қоидаларига биноан
мажбурий ижро этилиши лозим.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
А.К.Пайғамов