← Назад
Решение #590620 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2202/49153-сонли иш иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – М.Султонов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ф.Ёдгоров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
Ўзбекистон Ёнғинга қарши кураш жамияти Тошкент вилоят ҳудудий
бўлинмаси вакиллари – Р.Ташматов (раҳбар), М.Захидов (ишончномасиз),
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакиллари – Ю.Азизходжаева,
Б.Адхамов (2023 йил йил 6 июндаги ишончнома асосида) иштирокида, Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармасининг Ўзбекистон Ёнғинга қарши кураш жамияти
Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси зиммасига Тошкент шаҳар, Мирзо
Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 204-уй манзилида жойлашган
550 кв.м.дан иборат бўлган бино ва иншоотларни 1443 кв.м. ер майдони
билан биргаликда Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси балансига топшириш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иш юзасидан чиқарилган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 9 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги қарори
устидан Ўзбекистон Ёнғинга қарши кураш жамияти Тошкент вилоят ҳудудий
бўлинмаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси,
204-уй (бундан буён матнда объект деб юритилади) Ўзбекистон ёнғинга
қарши курашиш жамияти Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмасига (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) 19-9-00000466-сонли ер ижара
шартномаси, Куйбышев туман Халқ депутатлари кенгаши ижроия
қўмитасининг 1986 йил 15 августдаги 289/16-сонли қарори, Тошкент вилояти
адлия бошқармаси томонидан 2015 йил 16 ноябрда 479-сон билан Нодавлат
нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома,
Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг 2017 йил 4 майдаги 215-сонли қарори
асосида оператив бошқарув учун берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисида”
2020 йил 17 декабрдаги 793-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг
4-боб, 16-бандида давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан
берилган давлат мулки объектлари (бўш турган қисми)ни, шунингдек,
фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки
объектларини олиб қўйиш тўғрисида қабул қилинган қарори балансда
сақловчига тилхат орқали эълон қилиш ва юқори турувчи ташкилот ёки судга
10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш, қарор қонуний кучга
киргандан кейин уни ижро этиш учун Мажбурий ижро бюросига юбориш
белгиланган.
Шунга кўра, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) “Ўзбекистон Республикаси ёнғинга
қарши курашиш жамияти Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмасига оператив
бошқарув ҳуқуқи билан тегишли самарасиз фойдаланилаётган давлат
активини олиб қўйиш тўғрисида” 2021 йил 10 августдаги 34-сонли қарорида
жавобгардан унга оператив ҳуқуқ асосида тегишли бўлган объектни даъвогар
ихтиёрига олиб қўйиш, 10 кунлик муддатда бинони топширишни юклаш
белгиланган.
Даъвогар 2021 йил 10 августда 04/4875-сонли хат билан жавобгарга
бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этмаганлиги учун
даъвогарнинг 2021 йил 10 августдаги 34-сонли қарори билан жавобгар
оператив бошқарувидаги объект даъвогарнинг балансига олинганлиги ҳақида
қарор қабул қилинганлиги, қарор ижроси тегишли тартибда бажарилмаганда,
Мажбурий ижро бюросига юборилиши ҳақида огоҳлантирилганлиги, бироқ,
жавобгар томонидан даъвогарнинг талаблари бажарилмаганлиги асоси билан
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига объектни
1443 кв.м. ер майдони билан биргаликда даъвогар балансига топшириш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Биринчи инстанция суднинг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига мазкур
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан 15 кунлик муддатда Тошкент
шаҳри, объектни 1 443 кв.м. ер майдони билан бирга даъвогар балансига
топшириш мажбуриятини юклаш, жавобгардан республика бюджетига
3 000 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати
ундириш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, объектга нисбатан оператив
бошқарув ҳуқуқини эътироф этилиши ҳақида туман ҳокими томонидан
ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганлиги, Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг
215-сонли қарорининг кадастр ҳужжатига тикилган нусхаси аслига зидлигига
аниқлик киритилмаганлиги, ушбу қарорнинг нотўғри ва асоссиз қабул
қилинганлиги Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори
билан тасдиқланганлиги, шунингдек, ҳал қилув қарорида Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 793-сонли қарори билан
тасдиқланган Низомнинг 4-боб, 16-бандининг 6-хатбошиси нотўғри талқин
қилинганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, иш
бўйича тегишли қарор қабул қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини ўз
кучида қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
ва
ахборот-коммуникация
технологияларини
кенг
жорий
этиш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 8 июлдаги ПҚ-4771-сонли қарорига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ташкил этилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузурида Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази тўғрисида” 2020 йил 17 декабрдаги 793-сонли қарори билан
тасдиқланган Низом 4-бобининг 16-бандига асосан давлат ташкилотларига
оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектлари (бўш
турган қисми)ни, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз
фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш тўғрисида қабул
қилинган қарори балансда сақловчига тилхат орқали эълон қилиш ва юқори
турувчи ташкилот ёки судга 10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқини
тушунтириш, қарор қонуний кучга киргандан кейин уни ижро этиш учун
Мажбурий ижро бюросига юбориш белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборган 2021 йил 10 августдаги
04/4875-сонли хатида бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этмаганлиги учун даъвогарнинг 2021 йил 10 августдаги 34-сонли
қарори билан жавобгар оператив бошқарувидаги объект даъвогар балансига
олинганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, қарор ижроси тегишли
тартибда бажарилмаганда, Мажбурий ижро бюросига юборилиши ҳақида
огоҳлантирилган, жавобгар томонидан ушбу талаб бажарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги
ПҚ-168-сонли Қарорининг 1-бандида Давлат активларини бошқариш
агентлиги томонидан Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат
иштирокидаги корхоналар билан биргаликда 60 га яқин вазирлик, идора
ва 2 мингдан ортиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг 12 мингдан ортиқ
улушлари ва кўчмас мулк объектлари ялпи хатловдан ўтказилганлиги
маълумот учун қабул қилинганлиги, Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг,
вазирлик, идора ҳамда хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг давлат
активларини бошқариш йўналишидаги асосий вазифаларидан бири этиб, бўш
турган, самарасиз фойдаланилаётган ва асосий фаолият соҳасига тааллуқли
бўлмаган активларни аниқлаш бўйича хатлов ишларини муттасил амалга
ошириш ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш белгиланган.
Мазкур Қарорнинг 2-бандига кўра, оммавий савдолар орқали
сотиладиган объектлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқланган бўлиб,
2-илованинг 1459-рақами билан Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли
кўчаси, 204-уй манзилида жойлашган объект ҳам кўрсатилган.
Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 204-уй манзилида
жойлашган объектга оид кадастр ҳужжатларида ер участкасининг умумий
майдони 1 443 кв.м.ни, ундаги оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жавобгар
томонидан фойдаланиб келинган бино-иншоотларнинг майдони 934 кв.м.ни
ташкил этиши назарда тутилган.
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судида
қўзғатилган
4-1001-2228/14060-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 25 августдаги
ҳал қилув қарори билан жавобгарга Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани,
Буюк Ипак йўли кўчаси, 204-уй манзилида жойлашган 384 кв.м.дан иборат
бўлган объектни даъвогар тасарруфига ўтказиш белгиланган бўлиб, мазкур
ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли Қарорининг 2-иловасида Мирзо Улуғбек
тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 204-уй манзилида жойлашган 934 кв.м., шу
жумладан жавобгар фойдаланаётган 384 кв.м.дан иборат бўлган объект
оммавий савдолар орқали сотиладиган кўчмас мулк объектлари рўйхатига
киритилганлиги, 4-1001-2228/14060-сонли иш бўйича 934 кв.м. бинонинг
384 кв.м. қисмига даъво киритилганлиги сабабли, қолган 550 кв.м.дан иборат
бўлган қисмини 1443 кв.м. ер майдони билан биргаликда даъвогар томонидан
самарали фойдаланиш мақсадида даъвогар балансига топшириш
мажбуриятини юклаш талаби қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ
иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал
қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок
этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Шу боис, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли Қарори ва Тошкент
туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1001-2228/14060-сонли иш
бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатларга
таянган ҳолда даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш,
апелляция инстанцияси суди эса моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида,
тўғри хулосага келган.
Қолаверса, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2021 йил
17 декабрдаги ҳал қилув қарори билан Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг
384 кв.м.дан иборат бино-иншоотни жавобгарга “оператив бошқарув”
асосида бериш тўғрисидаги 2017 йил 4 майдаги 215-сонли қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги жавобгарнинг аризасини қаноатлантириш
рад этилган. Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг
2022 йил 7 февралдаги 2-37/22-сонли қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун жавобгардан бюджетга 1 500 000 сўм давлат
божи ундиришни, 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 9 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори ва Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
5 январдаги қарори ўзгаришсиз Ўзбекистон Ёнғинга қарши кураш жамияти
Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган кассация шикояти
эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
6
Ўзбекистон Ёнғинга қарши кураш жамияти Тошкент вилоят ҳудудий
бўлинмасидан республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров