← Назад
Решение #590621 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 44 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| суд харажатларини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2204/3644-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – У.Латипов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Бозоров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 6 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар О.Халмирзаев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, “Brand Investment Group” МЧЖ вакили А.Юсупов
(ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар "Brand Investment Group"
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс “Eco Cluster
Qashqadaryo”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
суд
тугатиш
бошқарувчиси ва “Big agro eksport” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 2017 йил 20 июлдаги 1779-сонли битимни ҳақиқий эмас деб топиш
ҳамда ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё
вилоят
суди
Иқтисодий
ишлар
бўйича
судлов
ҳайъатининг
2022 йил 22 ноябрдаги қарори устидан "Brand Investment Group" масъулияти
чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси томонидан берилган кассация
шикоятини иш билан бирга Олий суд жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар ёки
сотувчи деб юритилади) ва “Big agro eksport” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда МЧЖ ёки харидор деб юритилади) ўртасида 2017 йил
20 июлда 1779-ЭС-сонли олди-сотди шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан жавобгар вилоят ҳудудий
танлов комиссиясининг 2017 йил 14 июндаги йиғилиш баёнига асосан Қарши
шаҳар, Қарши-Бешкент йўли кўчаси, 3 км.да жойлашган “1-сонли Темирбетон буюмлари” заводи (собиқ ЖБИ-1)нинг 9384 кв.м ер майдонига эга
“Очиқ маҳсулот сақлаш омборхоналар (иншоотлар)”ни нол харид қийматида
МЧЖга инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш эвазига сотиш, МЧЖ эса
ушбу шартнома шартларига мувофиқ инвестиция ва бошқа мажбуриятларни
лозим даражада бажариш мажбурияти олинган.
Шартноманинг 4.1-бандига кўра, МЧЖ ушбу шартноманинг
2-иловасига мувофиқ 17 000 000 000 сўм миқдоридаги инвестиция
мажбуриятларини шартнома имзолаган пайтдан бошлаб 15 ой муддат ичида
бажариш мажбуриятини олган.
Кейинчалик, 2019 йил 18 ноябрдаги 931-НС-сонли уч томонлама
қўшимча шартномага асосан “Eco Cluster Qashqadaryo” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади)
МЧЖнинг 2017 йил 20 июлда тузилган 1779-ЭС-сонли олди-сотди
шартномасидаги барча мажбуриятларни, яъни киритиладиган инвестиция
миқдорини яратиладиган иш ўринларини шартномада белгиланган
муддатларда бажариш мажбуриятини олган.
Шартномани бажариш муддати ҳудудий танлов комиссиясининг
2020 йил 25 декабрдаги йиғилиш баёни ва тарафлар ўртасида тузилган
2020 йил 26 декабрдаги 165 НС-сонли қўшимча шартнома билан 2021 йил
июль ойига қадар узайтирилган.
Дастлабки ва қўшимча шартномалар мажбуриятлари “харидор”лар
томонидан бажарилмаганлигини асос қилиб, “сотувчи” Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, тарафлар
ўртасида тузилган 2017 йил 20 июлдаги 1779-ЭС-сонли олди-сотди
шартномаси ва 2019 йил 18 ноябрдаги 931-НС-сонли қўшимча келишув
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 22 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида
тузилган 2017 йил 20 июлдаги 1779-ЭС-сонли олди-сотди шартномаси
ва 2019 йил 18 ноябрдаги 931-НС-сонли қўшимча келишув шартномаси
бекор қилинган (4-1801-2104/3195-сонли иш).
Шундан сўнг, "Brand Investment Group" масъулияти чекланган
жамиятининг суд тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, даъвогар МЧЖнинг
100 фоиз улушга эга таъсисчиси эканлигини баён этиб, тарафлар ўртасида
тузилган битимлар бўйича жамият иштирокчиларининг розилиги
олинмаганлиги, ушбу ҳолатни тасдиқловчи йиғилиш баёни мавжуд
эмаслигини асос қилган ҳолда тарафлар ўртасида тузилган 2017 йил
20 июлдаги 1779-ЭС-сонли олди-сотди шартномаси ва 2019 йил 18 ноябрдаги
931-НС-сонли қўшимча келишув шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳамда ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллашни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад
этилган.
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга
асос
қилиб,
шикоятда
қайд
этилган
шартномаларни
расмийлаштиришда жамият иштирокчиларининг розилиги олинмаганлиги,
бу ҳақдаги умумий йиғилиш қарори мавжуд эмаслиги, 2017 йил 20 июлдаги
1779-ЭС-сонли олди-сотди шартномасига асосан 17 000 000 000 сўмлик
инвестиция мажбурияти олинганлиги ва ушбу мажбуриятни бажариш
мақсадида МЧЖ томонидан объектга 2,8 млрд. сўмлик инвестиция
киритилганлиги, ушбу ҳолатларга қуйи судлар томонидан тегишли ҳуқуқий
баҳо берилмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар, МЧЖ ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни жавобгар, МЧЖ
ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги
ҳақида хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, қуйи судлар томонидан иш ҳолатлари
тўлиқ ўрганилмаганлиги ва даъвогарнинг даъво талабларига асос қилиб
келтирган ҳолатларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаганлигини билдириб,
биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг
қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари
2016 йил 29 ноябрда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, унга кўра даъвогар
МЧЖнинг ягона (100 фоиз улушга эга) таъсисчиси ҳисобланади.
Юқорида қайд этилганидек, МЧЖ ва жавобгар иштирокида Қарши
шаҳар “1-сонли Темир-бетон буюмлари” заводи (собиқ ЖБИ-1)нинг
9384 кв.м ер майдонига эга “Очиқ маҳсулот сақлаш омборхоналар
(иншоотлар)”ни нол харид қийматида сотиш бўйича 2017 йил 20 июлда
1779-ЭС-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартноманинг 4.1-бандига асосан МЧЖ шартноманинг 2-иловасига
мувофиқ 17 000 000 000 сўм миқдоридаги инвестиция мажбуриятларини
15 (ўн икки ой) муддат ичида бажариши, объектда замонавий технологиялар
асосида Европа ва Хитойда ишлаб чиқарилган ускуналарни сотиб олиш
эвазига совутиш мажмуасини барпо этиши ва мазкур лойиҳани амалга
ошириш натижасида 80 та янги иш ўрини яратиши лозим бўлган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ
аниқламасдан, даъвони қаноалантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага
келган деб ҳисоблайди.
Хусусан, биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан объект МЧЖга нол харид қийматида сотилганлиги, даъво
аризасида ҳақиқий эмас деб топиш сўралган шартномалар суднинг ҳал қилув
қарорига асосан бекор қилинганлиги, инвестиция шартномасини
расмийлаштириш учун жамиятнинг умумий йиғилиш қарори эмас, балки
ҳудудий танлов комиссиясининг қарори асос бўлганлиги, шу боис мазкур
шартномани тузишда таъсисчилар розилиги олиш бўйича жамият умумий
йиғилиш қарори талаб қилиб олиш шарт эмаслигини асос қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этган.
“Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун
деб юритилади)нинг 44-моддасига биноан, агар жамиятнинг уставида йирик
битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай
битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги
охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида
аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ
қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан
чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан
чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча
битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик
фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф
этилмайди.
Ушбу модданинг мақсадлари учун йирик битим натижасида
жамиятнинг тасарруфидан чиқариладиган мол-мулкнинг қиймати унинг
бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида, жамият оладиган мол-мулкнинг
қиймати эса – таклиф қилинган баҳо асосида аниқланади.
Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг
умумий йиғилиши томонидан қабул қилиниши белгиланган.
Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этишда
объект МЧЖга нол харид қийматида сотилганлиги сабабли шартномани
расмийлаштиришда жамият иштирокчиларининг розилиги олиниши шарт
эмаслигига асосланган бўлса-да, жавобгар айнан ушбу шартнома бўйича
17 000 000 000 сўмлик мажбурият олганлигига ҳуқуқий баҳо бермаган.
Қолаверса, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларига тегишли ҳуқуқий баҳо беришда яъни,
инвестиция шартномасининг йирик битим эканлиги (эмаслиги) ҳолатини
МЧЖнинг шартнома имзоланган пайтдан олдинги охирги ҳисобот даври
учун бухгалтерия ҳисоботларини талаб қилиб, ушбу маълумотлари асосида
аниқламаган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди ҳақиқий эмас деб топиш сўралган
шартномалар суднинг ҳал қилув қарорига асосан бекор қилинганлиги
ҳолатининг ўзи даъвони қаноатлантиришни инкор этиши ва инвестиция
шартномасини расмийлаштириш учун ҳудудий танлов комиссиясининг
қарори асос бўлганлиги сабабли мазкур шартномани тузишда жамият
таъсисчиларининг розилигини олиш шарт эмаслиги ҳақидаги хулосасини
моддий ҳуқуқ нормаси билан асослантирмаган.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилган ҳолатларга эътибор
бермасдан, иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан, жавобгарнинг важларига
тўлиқ баҳо бермаган ҳолда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
кучида қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 3-бандида кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи
қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал
қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан иш
учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати,
кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор
қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни
лозим деб топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда ишда иштирок этувчи
шахсларнинг важларини тўлиқ ўрганиши, даъвогарнинг важларига баҳо
бериш учун МЧЖнинг шартнома имзоланган пайтдан олдинги охирги
ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботларини талаб қилиб олиб, ушбу
маълумотлар
асосида
тарафлар
ўртасида
тузилган
инвестиция
шартномасининг йирик битим эканлиги (эмаслиги)га тегишли ҳуқуқий баҳо
бериши, ишдаги ва янгидан тақдим этадиган далилларга баҳо бериб, моддий
ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш
натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши,
суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаши лозим
бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
"Brand Investment Group" масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал
қилув қарори, Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Қарши
туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев