Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2201/5575 Дата решения 06.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Астанов Мумин Каримович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ADA-ELECTRONICS" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "Бухоро қоракўл ўқув маркази" нодавоат таълим муассасаси
Source ID 1088240 Claim ID 3302712 PDF Hash ab71322c2e31ed9d... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 238-моддаси Ушбу Кодекс 238 code_article
ФКнинг 9-моддаси ФКнинг 9 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2201/5575-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Абраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 6 июнь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, “АДА-Электроникс” КТСИЧК вакили Б.Назаров (ишончнома асосида), АТБ “Агробанк” вакиллари У.Чориев, Н.Уроқов, А.Ниёзов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “АДА-Электроникс” КТСИЧК манфаатида берилган апелляция шикоятини вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинчалик матнда Палата деб юритилади) “АДА-Электроникс” КТСИЧК (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида “Бухоро қоракўл ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасига (кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 20 августдаги 1/08-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 20 августда тузилган 1/08-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 9 мартдаги қарори билан Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Суднинг 2023 йил 16 мартдаги ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида АТБ “Агробанк” жалб қилинган. Шунингдек, суднинг 2023 йил 4 апрелдаги ажрими билан АТБ “Агробанк” мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида алмаштирилган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган ва даъвогардан республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундириш ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириш белгиланган. Палатанинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Палата суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида унинг вакили иштирок этмади. Жавобгар вакили ҳам суд мажлисида иштирок этмади, бироқ ўзининг иштирокисиз суд мажлисини ўтказишни билдириб, ёзма фикрномасини судлов ҳайъатига тақдим этган. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакиллари апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, уни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни иш материаллари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белиганган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар (сотувчи), жавобгар (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 20 августда 1/08-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар (сотувчи) Қарши тумани, Бешкент шаҳар, Ҳамза кўчаси 15-уйда жойлашган кўчмас мулк биносини сотиш ва мулк қилиб топшириш, жавобгар (сотиб олувчи) мулкни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 5.1-бандига мувофиқ кўчмас мулкнинг баҳоси 80.000.000 сўмни ташкил этиши; 5.2-бандида эса, ушбу сумманинг 20 фоизини шартнома имзоланганидан кейин 10 кун муддат ичида, қолган 80 фоизини кўчмас мулк топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилганидан сўнг 30 кун муддат ичида тўлашга келишилган. 2020 йил 20 августдаги 1/08-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга Қарши тумани, Бешкент шаҳар, Ҳамза кўчаси, 15-уйда жойлашган кўчмас мулк биносини мулк қилиб топширган. Шартноманинг 5.3-бандида тўлов шартлари пул ўтказиш ёки нақд пул шаклида ҳисоб-китоб қилиниши қайд этилган. Аммо, шартнома шартларига асосан тарафлар ўртасида кўчмас мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмаган ҳамда шартномада келишилган тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни тўлаш ҳақида юборган 01.06.2022 йилдаги 01/06-сонли ҳамда шартномани бекор қилиш ҳақида юборган 24.06.2022 йилдаги 24/06-сонли талабномалари оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиққан ва Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Аниқланишича, АТБ “Агробанк” Қарши филиали ва “Бухоро қоракўл ўқув маркази” нодавлат таълим муассасаси ўртасида 2020 йил 14 сентябрда тузилган кредит шартномасига асосан 1.000.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 5 октябрда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан қарздор “Бухоро қоракўл ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган Қарши тумани, “Бунёдкор” МФЙ (аввалги Ҳамза кўчаси) ҳозирги А.Темур кўчаси, 15-уйда жойлашган “Универмаг” биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Ипотека шартномасида кўчмас мулк 2020 йил 20 августдаги 1/08-сонли олди-сотди шартномасига асосан “Бухоро қоракўл ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасига тегишлиги эканлиги қайд қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Ушбу Кодекснинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. Чунки, ФКнинг 9-моддаси учинчи қисмида фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади, мазкур модданинг бешинчи қисмида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмайди деб белгиланган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослар кўрсатилган. Қайд этилган асосларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятидаги важлар билан келиша олмайди, шу боис биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб топди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, “АДА-Электроникс” КТСИЧКдан апелляция шикояти учун республика бюджетига 1.500.000 сўм давлат божи ундириш ва шикоят учун тўланган 33.000 сўм почта харажати инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. 5 “АДА-Электроникс” КТСИЧКдан республика бюджетига 1.500.000 сўм давлат божи ундирилсин. “АДА-Электроникс” КТСИЧК томонидан шикоят учун тўланган 33.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари М.Бозоров