Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2301/4583 Дата решения 06.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Избасканский межрайонный экономический суд Судья Абдураимов Хусниддин Камолдинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ASAKA REAL LYUKS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый HUDUDGAZTA`MINOT акционерлик жамияти
Source ID 1116944 Claim ID 3314378 PDF Hash ec305329b1055f89... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2301/4583-сонли иш Судья: Х.Абдураимов АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Избоскан тумани 2023 йил 6 июнь Избоскан туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Абдураимов раислигида, судья ёрдамчиси А.Султонов котиблигида, даъвогар - «ASAKA REAL LYUKS” МЧЖ жавобгар – «Худудгазтаъминот” АЖ ҳисобидан 17 270 044 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар - «ASAKA REAL LYUKS” МЧЖ Избоскан туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Худудгазтаъминот” АЖ ҳисобидан 17 270 044 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар бугунги суд мажлисига келмади. Шунингдек, даъвогар томонидан судга хат билан мурожаат қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўраган. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, иқтисодий суди даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, у ёки унинг вакили суд мажлисига келмади. Иш ҳужжатларида суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг 2023 йил 19 майдаги ажрими орқали хабардор қилинган, шу жумладан даъвогарнинг “Гибрит почта” хизмати орқали хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумотномаси мавжуд. Бироқ, суд мажлисига даъвогар вакили келмади ва даъвогар ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермади. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги “Иқтисодий судлар томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 180-сонли қарорининг 15-бандига кўра, ишни кўриш даъвони (аризани) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримни чиқариш билан якунланганида давлат божи қайтарилмайди, тўланмаган давлат божи эса даъвогардан ундирилади, агар у давлат божи тўлашдан озод қилинмаган бўлса. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъвосини кўрмасдан қолдиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси ва 195-моддасига асосланиб, суд Даъвогар - «ASAKA REAL LYUKS” масъулияти чекланган жамиятини даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар - «ASAKA REAL LYUKS” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 172 700,44 сўм давлат божи ва 30 000 почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Абдураимов