← Назад
Решение #590736 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 45 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law |
Текст решения
3 997 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
06.06.2023 йил
Навоий шаҳри
ХХХХ
масъулияти чекланган жамиятини соддалашлаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини Х.Аллаѐров котиблигида
аризачининг вакили Р.Ҳамроев (ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
аризачи ХХХХ судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХни
соддалашлаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачининг вакили даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг фикрини эшитиб,
аризани қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг ХХХХ йилда солиқлар ва
йиғимлардан қарздорлиги ХХХХ сўмни ташкил қилган. Аризачи томонидан
жавобгарнинг солиқлар ва йиғимлардан қарздорлигини ундириш бўйича барча
чораларни кўрган. Ушбу ҳолат аризага илова қилинган ҳужжатлар ва суд
мажлисида иштирок этган аризачи вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 45-моддаси 2-қисмига
кўра давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни
қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова
қилиниши керак.
Жавобгардан солиқлар ва йиғимлардан бўлган қарздорлигини ундириш
имкони йўқлиги учун барча қарорлар Мажбурий ижро бюроси томонидан “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Қонуннинг 40-моддасига кўра ижросиз қайтарилган.
Аризага илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича жавобгарнинг иш
судда кўрилаѐтган кунда активлари мавжуд эмас.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси 1-қисмига
кўра доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса
тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади, 241-моддасига кўра ўз
фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ѐки тугатилаѐтган
юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш
жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи
миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ
хизмати органи ѐки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Баѐн этилганларга кўра суд, аризани қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ХХХХ соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топилсин ва унга нисбатан тугатиш ишлари очилсин.
3. Жавобгар ХХХХдан республика бюджетига ХХХ сўм давлат божи
ундирилсин.
4. Жавобгар ХХХХдан аризачи ХХХХ фойдасига ХХХ сўм тўланган почта
харажати ундирилсин.
5. Жавобгар ХХХХнинг тугатиш суд бошқарувчиси этиб ХХХ тайинлансин.
6. Тугатиш суд бошқарувчиси ХХХ қонунда белгиланган муддатларда
жавобгарнинг тугатиш ишларини олиб бориб, тугатиш ишларининг якуни
бўйича батафсил ва асослантирилган якуний ҳисоботни судга тақдим
қилиш юклатилсин.
7. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов